Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Аброр Мухтор Алий avatar
Аброр Мухтор Алий
Аброр Мухтор Алий avatar
Аброр Мухтор Алий
Davr
Ko'rishlar soni

Iqtibos

Postlar
Repostlarni yashirish
#ШЕЪРИЯТ

КЕЛ ЎҒЛИМ!

Кун кетганда, ой ўтганда кел ўғлим,
Жаҳон кулар сен кулганда, кул ўғлим!
Бир йўл бордир, Ҳақнинг йўли, йўл ўғлим!
Ерни билмак, кўкни билмак бил ўғлим

Шошил улғай, тезроқ етиш, тез ўғлим,
Шоқол кезган шу тоғларда кез ўғлим!
Ватанинга кўз тикканни эз ўғлим!
Дўстинг киму, душманинг ким, сез ўғлим!
Тарихингни шарафингла ёз ўғлим!
Бу насиҳатни қалбинга ёз ўғлим!

Сендан кетар саодатга йўл ўғлим,
Чор тарафга узатирсан қўл ўғлим!
Топганингни мискинларга бўл ўғлим!
Ҳаром ема, Ҳақ йўлида ўл ўғлим!

Зулм тўла салтанатдан кеч ўғлим!
Золимларга нафратингни соч ўғлим!
Нафсга қарши жиҳод қилгин дев ўғлим!
Инсофли бўл, инсон ўғлин сев ўғлим!

Хоин кезган шу тоғларда кез ўғлим!
Ватанинга кўз тикканни эз ўғлим!
Дўстинг киму, душманинг ким, сез ўғлим!
Тур олдимда, сўз бер менга, сўз, ўғлим!

©️Серҳат Кабакли
©️ Таржимон Маҳбубий

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

Расмий канал👇
📱 @abrormuxtoraliy
24.04.202514:02
#ШЕЪРИЯТ

• Яшайвергин, ҳеч қарима,
эй Каркидоним

Менинг она
қишлоғимдир Каркидоним!
Тўкилгандир шу қишлоққа киндик қоним,
Топаман мен қишлоғимдан
шуҳрати шоним.
Яшайвергин, ҳеч қарима,
эй Каркидоним,

Сенинг бағрингда
яшамоқда ота Сулаймон.
У урушда хизмат қилди,
унга шараф-шон,
Ота айтди: Ватан учун
тўкилсин қоним.
Яшайвергин,
ҳеч қарима,
эй Каркидоним,

Шерали ҳам сендан чиқди, эй Каркидон!
Унинг бошига
етди Афғонистон,
Унутгин ғам-ғуссаларни,
жонажоним.
Яшайвергин, ҳеч қарима,
эй Каркидоним!

1989 йил

©️ Аброр Мухтор Алий

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

Расмий канал👇
📱 @abrormuxtoraliy
#БИЛДИРИШ

• Истанбулда 6.2/6.5 баллик зилзила бўлди!
• Турк қардошларимиз ва мусофир ватандошларимиз учун офият тилаб қоламиз!
• Аллоҳ таоло балою-офатлардан асрасин!
• Омин!

©️ Аброр Мухтор Алий

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

Расмий канал👇
📱 @abrormuxtoraliy
22.04.202518:57
#БАҲС

• Ҳайкал қўйилса тупуриб ўтишимизга
яхши бир монумент бўлади!

©️ Аброр Мухтор Алий

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

Расмий канал👇
📱 @abrormuxtoraliy
22.04.202502:01
#ДУО

• Азондан кейин ушбу дуони ўқинг!...

©️ Аброр Мухтор Алий

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

Расмий канал👇
📱 @AbrorMuxtorAliy
#ТАЖРИБА

• Ҳаёт борган сари осонлашмайди, балки сен хоинлар қаршисида кучайиб борасан!

©️ Ғолиб Сафо

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

Расмий канал👇
📱 @abrormuxtoraliy
#ФИТРАТ

• Жума тонги муборак бўлсин!
• Бу тонг барчамизга баракали, файзли ва қувонч келтирадиган тонглардан бирига айлансин!
• Бизни кутиб турган Қиёмат тонгида қабримиздан гуноҳлари кечирилган, хатолари авф этилган, Аллоҳ таолонинг фазлига эришган ҳолда уйғонишимизни насиб этсин!
• Омин!
• Омин!
• Омин!

©️ Аброр Мухтор Алий

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

Расмий канал👇
📱 @abrormuxtoraliy
24.04.202511:02
#СУҲБАТ

• Долзарб масалалар ҳақида!

© Аброр Мухтор Алий

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

Расмий канал👇
📱 @abrormuxtoraliy
#ШАРАФ

Ғирромлардан келдик тобланиб,
Ўн биттадан тўққизта қолдик.
Ким бўлибди ердаги ҳакам,
«Теппада»ги Ҳакамга солдик!

Кейин чопар билсанг яхши от,
Тушунмадинг ишорани☝ҳам.
Тўққиз киши бўлиб қилдик мот,
«Ўн иккита» ўйингчингни ҳам.


©️ Хуршид Неъмат
22.04.202516:02
#ХУЛОСА

• Бир олимнинг пиёла қадар илмига, Қуръоннинг денгиз қадар сувини сиғдириб бўлмайди!

©️ Аброр Мухтор Алий

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

Расмий канал👇
📱 @AbrorMuxtorAliy
#ТЎРТЛИК

• СИНОВ

Соям менга эргашар,
Дўстликка шу етади,
Десам қоронғу тушса,
У ҳам ташлаб кетади.

©️ Маҳбубий

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

Расмий канал👇
📱 @AbrorMuxtorAliy
21.04.202502:04
#СИЙРАТ

• Ифк ҳодисаси ҳақида!

© Аброр Мухтор Алий

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

Расмий канал👇
📱 @AbrorMuxtorAliy
24.04.202516:46
❗️ Тадбиркорлар диққатига!

Ассалому алайкум

🗓️ Май ойида тадбиркорлар билан биргаликда дунёнинг энг ривожланган давлатларидан бири Қатар давлатига “Бизнес тур” ташкил қилдик.

Устоз Аброр Мухтор Алий билан биргаликда!

📈 Бу тур асосан тадбиркорлар учун мўлжалланган бўлиб, сафар давомида ЗБКИ лойиҳамиз ҳам бўлиб ўтади.

Батафсил маълумот учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтинг:

РЎЙХАТДАН ЎТИШ

⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️
Repost qilingan:
Power high school avatar
Power high school
phschool.uz Yozni foydali va ijodiy o'tkazmoqchimisiz?

Unda bizning dizayn bo'yicha yozgi kurslarimiz aynan siz uchun!

Yangi bilimlar, kreativ fikrlash va amaliy mashg'ulotlar - barchasi qulay va do'stona muhitda.

Tajriba shart emas - o'rganamiz! asosiy narsalarni birgalikda

Ro'yxatdan o'tishga shoshiling!

+99895 012 32 32

+99895 777 77 25

Manzil: Selgeli tuman, Qumariq 95

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

📌Каналга аъзо бўлиш учун манзил👇👇👇

📱 @PH_school
#ХАБАР

• Чемпионларимиз турк медиасида ҳам табрикланмоқда!

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

Расмий канал👇
📱 @abrormuxtoraliy
22.04.202507:47
#СУҲБАТ

• «Қубо» масжидига боришдаги ният одоби!

©️ Аброр Мухтор Алий

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

Расмий канал👇
📱 @abrormuxtoraliy
#ШЕЪРИЯТ

МАДИНАМ

(Нажиб Фозилдан ўзлаштирма)

Руҳимни эритган Зот,
Ишқ қолпига тўлдирмиш,
Уни Мадина дея
Бахт ерига қўндирмиш.
Ичимда ажиб бир ҳис,
Иймон, ишқ, ихлос, илм.
У менинг замон-макон
Ошиб ўтган севгилим.

Мадинам менинг жоним,
Севгилимдир севгилим.
Мадинам, Мадинам...

Она каби ёр бўлмас,
Мадина каби диёр.
Кулганини айтмайин,
Йиғлагани бахтиёр.
Ҳабибим ётар сокин,
Иймон дафиналикдир.
Ой ва қуёш азалдан,
Икки Мадиналикдир.

Рижоллар учун қўноқ,
Тоза қон каби қайноқ.
Мадинам, Мадинам...

Абу Бакр эр йигит,
Сафнинг бошида турар,
Оҳ, уммат ташвишида,
Қорни тўймаган Умар...
Усмон! Ҳаёли Усмон -
Жиққа ёшдир кўзлари.
Ҳар қадамда сезилар,
Ҳақ Алийнинг излари.

Бир вақтлар эди Ясриб,
Мунаввар этди Ҳабиб...
Мадинам, Мадинам...

Уҳуд анча кексайган,
Боқар кўзлари ғамза,
Шундоқ остонасида
Ётибди шаҳид Ҳамза.
Шаҳодат бармоғи бу,
Кўк бўйлаган минора,
Бақеъда ажиб маъно:
Ўлажакмиз, начора!

Соф иймонни изласанг,
Мадинадан изла сан!
Мадинам, Мадинам.

© Аброр Мухтор Алий

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

Расмий канал👇
📱 @abrormuxtoraliy
#ХУШХАБАР

АДОЛАТ ҚАРОР ТОПДИ

• Ўзбекистон Осиё кубоги U-17да чемпион!
• Ўзбек футболчилари финалда икки киши кам бўлиб, чемпионликни қўлга киритишди.
• Бизнинг миллатга имкон берилса ҳар соҳада ёриб чиқа олади!

⚽️ Осиё кубоги U-17 | Финал

🇺🇿 Ўзбекистон 2️⃣🆚0️⃣ С. Арабистони 🇸🇦

⚽️ Голлар:
• Ҳакимов 51;
• Ҳасанов 70.

🔴 Қизил карточка:
• Сарсенбоев 40
• Абукаримов 45

• Ота-онангларинга, устозларинга раҳмат!

©️ Аброр Мухтор Алий

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

Расмий канал👇
📱 @AbrorMuxtorAliy
Repost qilingan:
Islom.uz avatar
Islom.uz
Таъзия

«Hilol Nashr» нашриёт-матбааси ҳамда Islom.uz портали жамоаси устоз Зуфаржон домла Шосалимовга укалари вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, шогирдларига, қариндош-уруғларига, яқинларига чуқур ва самимий таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳумнинг барча солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечирсин, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин, жаннатнинг олий даражаларига етказсин! Устоз Зуфаржон домла ва барча мусибатзадаларга сабру салвон, қилган сабрларига Аллоҳ таолодан улкан ажр-мукофотлар сўраймиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

Жаноза аср намозидан сўнг «Салмон Форсий» жомеъ масжидида ўқилади.

@islomuz
#ЭСЛАТМА

• Рисолат етмасдан азоблаш йўқ!

©️ Аброр Мухтор Алий

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

Расмий канал👇
📱 @AbrorMuxtorAliy
23.04.202502:03
#НАЖОТ

• Алий розияллоҳу анҳу шундай дедилар:
- Нажот ўзи билан бирга бўла туриб, ҳалокатга учраган кишидан ажабланаман!
• Бир киши:
- Ўзи билан бирга бўлган нажот нима?- деб сўради.
- Истиғфор!- дея жавоб бердилар Алий каррамаллоҳу важҳаҳу.

• Даннурийнинг «Ал Мужоласату ва Жавоҳирул илм» китобидан

#ТАСАВВУФ

• Абул Аббос Ҳарроний раҳимаҳуллоҳдан сўралди:
- Банда учун истиғфор фойдалироқми ёки тасбеҳми?
• У зот жавоб берди:
- Агар кийиминг тоза бўлса унга атир ва гул суви фойдалидир. Аммо кийиминг кир бўлса унга совун даркор. Шундай экан тасбеҳ пок қалбларнинг атридир...
Истиғфор эса осий қалбларнинг совуни!
• Яна у зот шундай деди:
- Аллоҳга қасамки, агар бирор масала менга ёпиқ бўлиб қолса, Аллоҳга минг марта истиғфор айтардим... ва натижада ўша масаланинг ечими топиларди...
• Аллоҳим!
• Гуноҳларимизни мағфират эт!
• Гуноҳларимизни мағфират эт!
• Гуноҳларимизни мағфират эт!
• Ўзинг пок Зотсан!
• Омин!

©️ Аброр Мухтор Алий

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

Расмий канал👇
📱 @abrormuxtoraliy
📢 ХУШХАБАР: БАҲОУДДИН НАҚШБАНД ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ МАРКАЗИ ТАШКИЛ ЭТИЛAДИ

✍️Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлигининг Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси маркази муассислигида Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш таклифлари маъқулланган.

🗣 Бу ҳақда 2025 йил 21 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармонида баён этилган.

📃Фармонга мувофиқ, Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот марказининг асосий вазифалари этиб қуйидаги вазифалар белгиланган:


а) буюк аждодимиз Баҳоуддин Нақшбанд ва нақшбандийлик тариқати алломаларининг юксак инсонпарварлик ғояларини илмий асосда ўрганиш, ёш авлодни бағрикенглик ҳамда ўзаро ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида тарғибот ишларини олиб бориш;

б) тасаввуф таълимоти тарихи ва унинг бугунги кундаги аҳамиятини илмий тадқиқ этиш, “Етти пир” алломалари ва азиз авлиёларнинг бой илмий-маънавий меросини халқаро майдонда кенг тарғиб қилиш;

в) нақшбандийлик таълимотининг эзгу ғояларини тадқиқ этиш учун илмий-назарий ва услубий масалаларга бағишланган анжуман, конференция, кўргазма, семинар-тренинг, танловлар ҳамда бошқа маданий-маърифий тадбирларни ташкил этиш;

г) тасаввуф таълимотининг илмий асосланган ғояларини тарғиб қилиш, сохта тариқатчиликнинг олдини олиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу марказнинг халқимиз илму маърифати ва ёшларимиз таълим-тарбияси йўлидаги фаолиятида улкан муваффақиятлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

📱 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг футбол бўйича ўн етти ёшгача бўлган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига табриги

Поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева членам сборной команды Узбекистана по футболу до 17 лет

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
20.04.202517:03
#ШЕЪРИЯТ

ДЎСТИМГА МАКТУБ
Абдурраҳим Каракўч

Сўрама қишлоқни, дўстим сўрама,
Лойқаланди сувлар, ичолмай қолдик.
Ножинслар ҳар ерга тиқиб бурнини,
Ҳатто уйимиздан чиқолмай қолдик.
(Ҳатто уйимизда чи*олмай қолдик)
*

Одам қилдик қанча ақли йўқларни,
Қийин кунда сиртдан едик ўқларни,
Кейин тополмадик қорни тўқларни,
Ҳақ дея ботилдан кечолмай қолдик.

Оқ йўлларга қора чодир қурдилар,
Нима қилсак ёмонликка бурдилар,
Туғолмай қолса ҳам биздан кўрдилар,
Дардли уйимиздан кўчолмай қолдик.

Оҳ десак номардлар байрам қилдилар,
Қийналиб қургандик, вайрон қилдилар,
Аслида бизлардан ҳайрон қолдилар,
Ғофилнинг қалбини очолмай қолдик.

Маҳбубий дардини тингла бир нафас,
Дуо қил ботилга келсин басма-бас,
Унга ҳам бу ишлар эмасдир ҳавас,
Дўстлар таънасидан қочолмай қолдик.

©️ Таржимон Маҳбубий

* Аслида Каракўч шундай деган эди, ўзлаштиришда ўзгартирдим 😎😂😎

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

Расмий канал👇
📱 @abrormuxtoraliy
Ko'rsatilgan 1 - 24 dan 245
Ko'proq funksiyalarni ochish uchun tizimga kiring.