Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Шифо-инфо avatar
Шифо-инфо
Шифо-инфо avatar
Шифо-инфо
Davr
Ko'rishlar soni

Iqtibos

Postlar
Repostlarni yashirish
25.04.202514:20
❗️ДИҚҚАТ: ДУБАЙ ШОКОЛАДИДА ХАВФЛИ БАКТЕРИЯ АНИҚЛАНДИ


✅ Ўзбекистонда сотилаётган «Дубай шоколади»да Коли гуруҳидаги бактериялар (БГКП) ва «Salmonella 25 g» бактерияси аниқланди.
Бу Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг «Eco bozor»нинг Беруний филиали савдо нуқталарида сотилаётган «Fix dessert chocolatier» бренди остидаги Дубай шоколад маҳсулотлари устидан олиб борилган назорат харидидан сўнг маълум бўлган.
☝️Танлаб олинган маҳсулотлар сифат кўрсаткичларини аниқлаш мақсадида «O‘zTest» ДМ синов лабораториясига топширилган ва баённома натижаларига кўра қуйидаги номувофиқликлар аниқланган:
🍫Мезофил аэроб ва факултатив анаэроб бактериялар (MAFAM), шунингдек, ачитқи замбуруғларининг юқори даражадаги мавжудлиги;
Коли гуруҳидаги бактериялар (БГКП) ва «Salmonella 25 g» бактериясининг мавжудлиги, бу эса меъёрий ҳужжатларда қатъиян тақиқланган.
Қайд этилишича, бундай кўрсаткичлар инсон саломатлиги учун хавфли, хусусан, аллергик касалликларни келтириб чиқариши мумкин.


🔸Шунингдек, маҳсулотнинг ташқи кўриниши ҳам техник регламент талабларига жавоб бермайди, дейилади хабарда.


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
25-aprel – Butunjahon bezgakka qarshi kurash kuni



‼️Bezgak kasalligi bilan har yili yer yuzida 200-300 million nafardan ko‘proq inson kasallanadi.

✅ Bunga ekologik tabiiy ofatlar, aholining kasallikka moyilligini yuqoriligi, ijtimoiy-maishiy sharoit hamda aholining migratsiyasini kuchayishi sabab bo‘ladi.

✅ Ayniqsa, bunday salbiy holatlar tropik mamlakatlarda hamon yuqoriligicha qolmoqda

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
ТУТ БАРГИ - ДАВО


🍃 РЕВМАТИЗМДА

Тут барги ва шохлари яхшилаб ювилиб, майда қилиб чопилади. Катта идишга солиниб, ичига шохлар юзасини кўмгунча сув қуйилади ва газ печида 2 соат дамланади. Идишдаги қайнатма тоғорачага қуйилиб, оёқлар учун ванна қабул қилинади. Иссиқ барглар оғриётган жойларга ёпиштирилиб, усти тоза мато ва жун рўмолда иссиқ қилиб ўралади. Муолажа ётишдан олдин бажарилади. 4-5 марталик даво курсидан кейин оёқлардаги оғриқлар камаяди.

🍃 ҚАНД МИҚДОРИ КЎТАРИЛГАНДА
Тут барги яхшилаб ювилади, майдаланиб, 2 ош қошиғига 1 пиёл қайноқ сув қуйилади ва бир кеча термосда дам едирилади. Сўнг кун давомида чой ўрнига 1-2 қултумдан ичилади.  Даволаниш курси – 10 кун.


🔔Telegram | Instagram | Youtube
#Лирик_чекиниш

ДАРД БОШҚА

Бемор эдим, ўласан, деб табиб айтди,
Оқшом бориб ўзимга гўр ўйиб келдим.
Лекин табиб узилибди саҳар пайти,
Ўша гўрга табибимни қўйиб келдим.


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
➡️БУГУН 23-АПРЕЛЬ. ЯНГИ ЧОРШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН!💐

🌸❤️Қалбингиз иймонга
Уйингиз қувончга
Юзингиз нурга
Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин!!!

🌸❤️Қўлим очиб дуога
Тиладим яхши тилак
Азизим, биродарим
Янги куниз муборак!!!

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
➡️Организм учун фойдали табиий маҳсулотлар

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
25.04.202513:23
❗️ССВ: Юртимизда “Соғломлаштириш ойлиги” бошланди

Бугундан мамлакатимиз бўйлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан давлат кўмагида ўтказилаётган “Соғломлаштириш ойлиги” бошланди.

💉 “Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остидаги ушбу акция доирасида барча ҳудудларда ижтимоий ҳимояга муҳтож, камбағаллик реестрига киритилган аҳоли орасида касалликларни эрта аниқлаш ва беморларни яшаш ҳудудининг ўзида бепул соғломлаштириш кўзда тутилган.

🩺 Дастлаб асосан поликлиникаларда бепул тиббий кўрик ва скрининглар ташкил этилади. Ўзгалар парваришига муҳтож, кексалар, ётиб қолган ногиронлиги бор беморлар махсус мобил бригадалар томонидан уй шароитида текширувдан ўтказилади.

🔸Тиббий кўрик натижасида аниқланган беморлар хавф омиллари, касаллик гуруҳлари (масалан, юрак-қон томир, эндокрин, руҳий, кўз касалликлари ва ҳоказо) бўйича тоифаларга ажратилади. Шундан сўнг хасталик ташхиси тасдиқланган юртдошларимиз учун индивидуал соғломлаштириш режаси тузилади.

💊 Амбулатор, уй шифохонаси ва кундузги стационарда саломатлигини тиклайдиган аҳоли вакилларига оилавий шифокорлик пункти ва поликлиникаларда мавжуд дори воситалари вилоят мутахассисларининг тавсиясига кўра оилавий шифокор кўрсатмаси асосида бепул берилади.

🏥 Туман марказий шифохонасида даволаниши режалаштирилган беморларга оилавий шифокор йўлланмаси, вилоят даражасидаги тиббиёт муассасаларида муолажа олиши тавсия этилганларга эса имтиёзли йўлланмалар расмийлаштирилади.

📌 Бажариладиган юқори технологик амалиётларнинг сарф-харажатлари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қоплаб берилади. Ҳудудий ҳокимликлар билан биргаликда олис ва чекка ҳудудлардан беморларни вилоят марказига олиб келиш чоралари кўрилади.

🔹Эҳтиёжманд беморларга тезкор ва манзилли ёрдам кўрсатишга қаратилган мазкур ойлик шу йилнинг 25 май кунига қадар давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.



🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
25.04.202504:31
ИЛИҚ СУВ – ҲАР ДАРДГА ДАВО


Илиқ сувнинг жуда ҳам кўп ва оғир касалларга давоси борлигига ишонмайсиз а? Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога беҳисоб шукрлар бўлсин, Ў Зот оғир касалларга шифо берувчи Ягона ва Қодир Зотдир. Япония давлати табиблари, сув билан даволаш тажрибалари туфайли 100% яхши натижаларга эришиб, қуйидагиларни элга нашр қилдилар. Сув билан даволанадиган қуйидаги касалликлар:
🔹 Бош оғриғи;
🔸 Қон босим;
🔹 Кам қонлик (анимия);
🔸Ревматизм;
🔹Фалаж;
🔸Юрак тез уруши;
🔹Эпилепсия (тутқаноқ касаллиги);
🔸Семизлик;
🔹Йўтал;
🔸Тамоқ оғриғи;
🔹Астма;
🔸Теберкулёз (сил касаллиги);
🔹Менингит (бош мия (қобиқ) шамоллаши);
🔸Сийдик йўлига боғлиқ бўлган бошқа касалликлар;
🔹Кислоталиликнинг ошиқчаси;
🔸Ошқозон шамоллаши;
🔹 Ич кетиш;
🔸Қулоқ, тамоқ, бурунга боғлиқ бўлган ҳар қандай касалликлар.

Сув билан даволаниш усули
Ҳар куни эрта тонгда уйғониш билан 4 стакан (800 мл) илиқдан сал иссиқроқ сувни оч қоринга ичилади. Сув ичилгандан сўнг то 45 дақиқа ўтмагунча ҳеч қандай суюқлик ичилмасин ва ҳеч қандай таом истеъмол этилмасин.
Нонуштадан кейинги ҳар бир истеъмол қилинадиган таомлардан 2 соат аввал ҳудди шундай 4 стакан илиқ сув ичилсин. Сув ичгач 2 соат кутишга қийналган оғир беморлар бошланишига то тана аъзоларини мослаштириб олгунлари қадар вақтни бироз камайтириб (масалан 1 соатдан сўнг)  овқат ейишлари мумкин.
Илиқ сув билан даволаниш муддати касалликларга қараб қуйидагича: 
🧊Қанд касаллиги давоси 30 кун;
🧊 Қон босими кўтарилган беморлар учун 30 кун;
🧊 Ошқозон касалликлари 10 кун;
🧊 Турли саратон касаллиги давоси 9 ой;
🧊 Теберкулёз, менингит 6 ой;
🧊 Ич қотиш, қорин оғриш касаллиги 10 кун;
🧊 Сийдик йўлига боғлиқ бўлган бошқа турли касалликлар, буй рак 10 кун;
🧊 Қулоқ, тамоқ, бурун касалликлари 20 кун;
🧊 Ҳайз касаллиги муаммолари 15 кун;
🧊 Турли хил юрак касаллиги 30 кун;
🧊 Бош оғриғи 3 кун;
🧊 Анимия 30 кун;
🧊 Семизлик 4 ой;
🧊 Фалаж, эпилепсия 9 ой;
🧊 Астма 4 ой.

«Бахтли ҳаёт сари» китобидан
🔔
Telegram | Instagram | Youtube
ГУГЛ, АППЕНДИКС ҚАЕРДА ЖОЙЛАШГАН?


Касалхонада:
— Нима учун операция хонасидан бақирган овоз эшитиляпти?
— Бемор бақиряпти.
— Наркоз қилишмадими унга?
— Ҳозир қилинди. Ҳали ҳушидан кетгани йўқ.
— Врач шошилиб қоринни кесиб юбордими?
— Йўқ. Врач интернетга кириб, "ок, гугл, аппендикс қайси тарафда жойлашган?.." деган эди, бемор унинг гапини эшитиб қолди.

Рассом Ҳусан СОДИҚОВ


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
Видеони телефондан нотўғри фойдаланадиган танишингизга юбориб қўйинг


🎤 Зулфия МАҚСУДОВА,
тиббиёт фанлари номзоди,
«Шифо-инфо» газетаси таҳрир ҳайъати аъзоси



🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
22.04.202516:03
УЙҚУГА ЁТИШДАН АВВАЛ КЎРПА ҚОҚИШНИНГ ҲИКМАТИ НИМАДА?


🔹Яқинда ғарб олимлари бу ҳолнинг илмий далилини исбот қилдилар.
Инсон уйқуга ётганда унинг танасида ҳужайралар ўлиб, кўрпага тўкиларкан. Ушбу ўлик ҳужайраларни кўз билан кўриш мумкин эмаслигидан кўпчилик бунга эътибор бермайди. Эртасига уйқуга кетганда яна ўлик ҳужайралар тўкилиб, аввалгилари билан бирлашиб, танага ёпишади. Шу сабаб билан инсонда ҳар хил касалликлар пайдо бўлиши мумкин.
Олимлар ушбу ҳолатнинг олдини олиш чораларини қидирдилар. Аввалига кўрпажилдни кир ювиш кукуни билан ювдилар. Бу фойда бермагач, турли тозалов воситаларини қўлладилар. Аммо ҳужайраларни кетказишнинг имкони бўлмади. Олимлардан бири кўрпани қўл билан қоқишни таклиф қилди. Шундан сўнггина ўлик ҳужайралар кўрпажилдни тарк этди.

🔸Бундан 14 аср илгари жаноби Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга ушбу амални таълим этганлар. Унинг илмий исботи эндигина маълум бўлди.

🔹Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Киши тўшакка ётаётганида кўрпа ва изорини қоқиб ташласин. Чунки унинг орасида нима борлигини билмайди“ – дедилар.

(Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари)


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
🌿Шивитни тез-тез истеъмол қилиш сабаблари


🔻Бу ўсимликнинг барглари C, А, Б2, Б6, П, ПП витаминлари, кальций, калий, фосфор, темир, магнийга бой. Бу моддаларнинг барчаси осон ҳазм бўлиши муҳим, улар қон ҳосил бўлишини кучайтиради. Бу кўкатлар ошқозон-ичак тракти ва генитоурия тизимида дезинфекциялаш таъсирига эга.

✔️Нафас олиш тизимига фойдали таъсир кўрсатади, жигарни қўллаб-қувватлайди, асаб тизимини тинчлантиради, яъни уйқусизликда фойдали ва қон босимини пасайтиради ҳамда шишни кетказади.


🔔Telegram | Instagram | Youtube
25.04.202513:22
💥25-апрель - Халқаро қиз фарзандлар куни.

Қиз бор уйнинг файзи бўлак, дейдилар,
Жаннат йўли — қиз бор йўлак, дейдилар.
Ўнгиримда ўғлим йўқ, деб ўксиманг,
Тоғ бўлмаса, қир ҳам тиргак, дейдилар.
Элнинг бахти ботирларга ёр бўлсин,
Оминалар, Холидалар бор бўлсин.

Қизи йўқнинг ойсиз хомуш осмони,
Қизи борнинг қасрдир хонадони.
Ота уйда ҳар куни баҳор бўлсин,
Ҳар бир хонадонда қиз фарзандлар бор бўлсин.

Қиз фарзанди борлар, сизлар дунёдаги энг бахтли одамсизлар🤲👇

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
24.04.202505:38
🦷Tish yuvishni yoqtirmaydigan bolajonlar uchun ajoyib rolik

Farzandlaringizga albatta qo'yib bering.

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
💥
ЯЛПИЗНИНГ ФОЙДАЛАРИ
Бу ўсимликнинг барглари таркибидаги ментол туфайли унутилмас ҳидга эга бўлиб, чойга тетиклантирувчи таъм беради. Ялпиз баргларида қон томирларини кенгайтирувчи моддалар мавжуд, шунинг учун улар мигренда ишлатилади, қон босимини пасайтиради ва қон айланишини меъёрлаштиради.

Ментол эфир ёғи бурун битишини юмшатади ва енгиллаштиради. С витамини иммунитет тизимини мустаҳкамлайди ва антиоксидант сифатида ишлайди.

➡️Ялпиз овқат ҳазм қилишни нормаллаштириш, танадан токсинларни чиқариб ташлашда самарали бўлиб, кўнгил айниш ва бош айланиши билан курашишга ёрдам беради.

Бу чой ташвишланиш, асабий тарангликда фойдалидир ва уйқусизликни енгишда ҳамда уйқуни яхшилашда қўл келади. Ялпиз ҳам тинчлантирувчи, ҳам тетиклантирувчи восита сифатида ишлатилади. Ҳаммаси дамламанинг қанча эканига ва ичилган чой миқдорига боғлиқ. Агар уни қора чойга аралаштириб дамласангиз, тонгда қувват беради, чарчоқни кетказади.

Батафсил: "Шифо-инфо" газетасида

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
💭Ҳотиржам ва тинч уйқу учун нафас олиш машқи

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
❗️Бугун 22 апрел мошенник ва учига чиққан фирибгарлар куни

Бу фирибгарлар куни нишонланадиган кам сонли байрамлардан биридир.

Дўстларимиз орасида фирибгарлар кўп, улар ўз манфаати учун ҳамма нарсага тайёр.

Кимга юборишни яхши биласизми?

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
🥛 Қатиқ саратон касаллигидан қутқарадиган ягона сут маҳсулоти сифатида тан олинган


🔹Тадқиқотларга кўра, қатиқ ошқозон яраси, сурункали атрофик гастрит ва ошқозон саратонига олиб келадиган бактерия билан боғлиқ касалликларнинг аломатларини йўқ қилишга ёрдам беради.

Ушбу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг!


🔔Telegram | Instagram | Youtube
❗️ТОМОҚ ОҒРИҒИНИНГ ОДДИЙ ДАВОСИ


✔️Бир пиёла қайноқ сувга 0,5 чойқошиқдан туз ва 0,5 чойқошиқ истеъмол содаси солиб аралаштирилади. Аралашмага 2 томчи йод томизилади. Бу эритмада уйқуга ётишдан олдин томоқ чайиб ётилади.

☝️Бир неча маротаба муолажадан сўнг натижа яққол намоён бўлади.


  🔔Telegram | Instagram | Youtube
➡️Хатоларингиздан тўғри қарор чиқаришни ўрганинг

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
Нон ва нон маҳсулотлари тайёрлаш жараёнида "дрожа"дан фойдаланиш зарарлими

Тиббиёт фанлари доктори, нутритсолог Гули Шайхова

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
22.04.202505:50
Хусусий клиникада «операция» қилинган прокуратура ходими ҳалок бўлди

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Фарғона вилояти бошқармаси ходимининг вафоти билан боғлиқ ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, деб маълум қилди Бош прокуратура матбуот хизмати.

Қайд этилишича, текшириш ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Аввалроқ, “Дарё” нашри марҳум Муҳаммаджон Ҳусаиновнинг турмуш ўртоғи Хонзодабегим Ҳусаинованинг   сўзларини келтирганди. Фарғона шаҳридаги клиникага бурун операцияси учун кирган 33 ёшли бемор шифохонадан ўлик ҳолда чиққан. Унга кўра, бемор 10 апрель куни кечки соат 18:00 да операцияга кирган ва 22:30 да эса унинг вафот этгани маълум бўлган.

Марҳумнинг яқинлари бемор вафот этгач, шифокорлар воқеа жойидан қочиб кетганини айтишган. Шифокор Баҳодир Қўчқоров эса операциядан сўнг қочиб кетганини инкор этди.

Манба: @uzdiplomat telegram ijtiomiy tarmog‘i

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
O'chirildi22.04.202511:27
🌱Шифобахш чойлар




🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
Ko'rsatilgan 1 - 24 dan 122
Ko'proq funksiyalarni ochish uchun tizimga kiring.