Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Тошкент шаҳар прокуратураси | Расмий канал! avatar

Тошкент шаҳар прокуратураси | Расмий канал!

Toshkent shahar prokuraturasinig rasmiy Telegram-kanali
------------------
Официальный Telegram- канал прокуратуры города Ташкент
TGlist reytingi
0
0
TuriOmmaviy
Tekshirish
Tekshirilmagan
Ishonchnoma
Shubhali
Joylashuv
TilBoshqa
Kanal yaratilgan sanaЖовт 09, 2019
TGlist-ga qo'shildi
Бер 14, 2025

Rekordlar

13.03.202506:52
17.5KObunachilar
05.03.202523:59
0Iqtiboslar indeksi
14.03.202523:59
803Bitta post qamrovi
14.04.202513:48
574Reklama posti qamrovi
15.03.202523:59
0.97%ER
14.03.202523:59
4.64%ERR

Rivojlanish

Obunachilar
Iqtibos indeksi
1 ta post qamrovi
Reklama posti qamrovi
ER
ERR
БЕР '25БЕР '25БЕР '25БЕР '25КВІТ '25КВІТ '25КВІТ '25

Тошкент шаҳар прокуратураси | Расмий канал! mashhur postlari

14.04.202509:58
Чилонзор тумани прокурори З.С.Караев "Зарқўрғон" маҳалласида жойлашган туман ИИО ФМБ 4-ИИБда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.01.2025 йилдаги "Республика маҳаллаларида хавфсиз мухитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-1-сонли қарорнинг ижроси бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлиги билан танишиб чиқди.

Шунингдек, ҳудудидда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларнинг олдини олиш мақсадида кўзатув камераларини кўпайтириш лозимлиги ҳақида топшириқлар берди.
15.04.202514:35
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 04.12.2020 йилдаги
“Прокуратура органларида спортни янада оммавийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 68-Б-сон буйруғи қабул қилинган. Мазкур буйруқнинг 3-бандида ходимлар ўртасида мунтазам равишда югуриш, стритбол, шашка, шахмат, югуриш, стритбол, футбол, бадминтон, волейбол, баскетбол, стол тенниси, сузиш ва бошқа спорт турлари бўйича оммавий спорт мусобақаларини ташкил этиш кўрсатиб ўтилган.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 15 апрель куни шаҳар прокуратураси ходимлари ўртасида стол тенниси бўйича мусобақа ўтказилди.

Спорт турлари бўйича мусобақалар график бўйича ўтказиб келинмоқда.
14.04.202513:06
Тошкент шаҳар прокуратураси 15-бўлими катта прокурори Х.Хамракулов томонидан 14.04.2025 йилда Яшнобод туман прокуратураси терговчилари иш юритувидаги терговга қадар текшириш ҳамда жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов аҳволи муҳокама қилиниб, терговчиларга жиноят ишлари бўйича ўтказилиши лозим бўлган тергов ҳаракатлари юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Repost qilingan:
Bosh prokuratura avatar
Bosh prokuratura
12.04.202512:50
Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар томонидан бевосита жойларга чиққан ҳолда республиканинг барча туман (шаҳар)ларида энергияни тежаш ва тармоқлардаги йўқотишларни камайтириш борасидаги фаолият мувофиқлаштириб борилмоқда.

Вазифалар ижроси доирасида Тошкент шаҳри Яшнобод туманида энергияни тежаш дастурлари ижроси ва йўқотишларни камайтириш борасидаги кўрсаткичларнинг бажарилиши аҳволи ўрганилиб, натижаси масъул идоралар раҳбарлари ва туман прокуратурасида ташкил этилган махсус штаб аъзолари иштирокида муҳокама қилинди.

Тадбирда соҳада белгиланган вазифалар ижроси натижадорлигини таъминлаш, айниқса энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ва олдини олиш, шунингдек юридик шахслар объектлари ва аҳоли хонадонларида энергия тежамкорлиги ва самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар белгиланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Repost qilingan:
Bosh prokuratura avatar
Bosh prokuratura
Тошкент шаҳар Яшнобод туманида энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш чоралари кўрилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Repost qilingan:
Bosh prokuratura avatar
Bosh prokuratura
12.04.202516:41
Мамлакатимизда экологик вазиятни яхшилаш, ер, сув, ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва яшиллик даражасини ошириш орқали атмосферага чиқарилаётган зарарли ташламаларнинг инсонлар соғлиғига салбий таъсирини камайтириш бугунги кунда долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.

Ушбу мақсадда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳар прокурори Э.Юлдашев бошчилигида Бектемир тумани “Нурли ҳаёт ” маҳалласида ажратилган 1 гектар ер майдонида турли хил манзарали кўчатлар экилди.

Лойиҳа уюшқоқлик билан амалга оширилиб, унда 200 нафар прокуратура ходимлари иштирок этишди ва 1 300 туп дарахтлар экилди

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Repost qilingan:
Bosh prokuratura avatar
Bosh prokuratura
14.04.202512:39
no comment | Тошкент шаҳрида энергия самарадорлиги юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
14.04.202503:51
Учтепа тумани прокурори Б.Л.Шеранов "Ширин", "Тинчликобод" ва "Гузар" маҳаллалари ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.01.2025 йилдаги "Республика маҳаллаларида хавфсиз мухитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-1-сонли қарорнинг ижроси бўйича маҳаллалар еттилиги томонидан олиб борилаётган ишлар самарадорлиги билан танишиб чиқди.

Сўнгра, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларнинг олдини олиш мақсадида ўрнатилган кузатув мосламалари ва "Ташвиш" тугмаларининг техник созлиги, уларнинг ягона бошқарув тезкор марказига интеграция қилинганлигини ўрганди.

Ҳозирда, туман прокурори топшириғига асосан "Ширин" маҳалласи ҳудудида ўрнатилган кўзатув камераларини "Учтепа-Ширин" МЧЖ бошқарув сервис компанияси биносига қўйилган мониторга улаш ишлари олиб борилмоқда.
Repost qilingan:
Bosh prokuratura avatar
Bosh prokuratura
14.04.202514:23
Тошкент шаҳар Миробод туманида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Тошкент шаҳар прокуратураси 15-бўлими катта прокурори А.Бердимурадов томонидан 11.04.2025 йилда Учтепа туман прокуратураси терговчилари иш юритувидаги терговга қадар текшириш ҳамда жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов аҳволи муҳокама қилиниб, терговчиларга жиноят ишлари бўйича ўтказилиши лозим бўлган тергов ҳаракатлари юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Repost qilingan:
Bosh prokuratura avatar
Bosh prokuratura
14.04.202506:46
Юнусобод туманида "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили амалда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Repost qilingan:
Bosh prokuratura avatar
Bosh prokuratura
03.04.202508:57
Аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг кўп йиллардан буён қийнаб келаётган ёки ечимини топмаётган муаммоларини ўрганиш ва қонуний ҳал қилиш мақсадида Тошкент шаҳар прокурори Э.Юлдашев бошчилигида доимий равишда оммавий ва сайёр қабуллар ўтказилиб, жисмоний шахслар ҳамда юридик шахсларнинг вакилларининг мурожаатлари қабул қилиниб, айримлари жойида ижобий ҳал қилиниб қаноатлантирилган бўлса, текшириш талаб этиладиганлари эса алоҳида назоратга олиниб келинмоқда.

Хусусан, шаҳар прокурори томонидан ўтказилган навбатлаги оммавий қабулда 32 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилиниб, 5 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтириш берилди ҳамда айрим фуқароларнинг мурожаатлари текшириш талаб қилганлиги сабабли, алоҳида назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
14.04.202513:05
14.04.202513:05
Бугун Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 14-мартдаги “Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-103-сонли қарори ижроси бўйича тарғибот ишчи гуруҳи билан биргаликда навбатдаги
семинар ўтказилди.

Семинарда  Тошкент шаҳар прокуратурасининг бўлим прокурори Н.Мираҳмедова, Чилонзор, Олмазор ҳамда Учтепа туманларининг ҳоким ўринбосарлари, шунингдек, Тошкент шаҳар ва унинг туманларида фаолият юритаётган масъул ташкилотлари раҳбарлари ҳамда мутахассислари иштирок этдилар.

Тадбир давомида қарор ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилиниб, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни иқтисодий фаоллигини ошириш ва ижтимоий ҳимоясини кучайтириш,  бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, ҳамда оила институтини мустаҳкамлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги устувор вазифалар муҳокама этилди. Шу билан бирга,  амалий натижадорликка эришиш учун давлат ташкилотлари, маҳаллий ҳокимият органлари ҳамда жамоатчилик ўртасидаги ҳамкорлик механизмларини янада мустаҳкамлаш зарурлиги таъкидланди.

Семинар иштирокчилари томонидан қарорда белгиланган вазифаларнинг тўлиқ ва самарали ижросини таъминлаш юзасидан аниқ режалар ишлаб чиқилди ҳамда ҳудудларда ушбу йўналишда олиб борилаётган ишларга янги ёндашувлар киритиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
14.04.202509:52
Тошкент шаҳар прокуратураси 15-бўлим бошлиғи ўринбосари М.Алиев томонидан 14.04.2025 йилда туман прокуратуралари терговчилари иш юритувидаги энергия ресурсларининг талон-торож қилиниши билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов аҳволи муҳокама қилиниб, терговчиларга жиноят ишлари бўйича ўтказилиши лозим бўлган тергов ҳаракатлари юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Ko'proq funksiyalarni ochish uchun tizimga kiring.