23.04.202514:54
Президентнинг “2025 йил учун хусусийлаштириш дастури тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Асосий мақсад қилиб 30 трлн сўмлик давлат активларини хусусийлаштириш белгиланди. Бунда камида 10 трлн сўмлик ўсиш таъминланиши керак.
Хусусийлаштириш доирасида банклар таркибидаги активлар ҳам оммавий савдога чиқарилади:
“Миллий банк”
☯️Khorezm Invest Project – 33%
☯️O‘zbegim otlari – 41,9%
“Халқ банки”
☯️Xalq Leasing – 100%
“Алоқабанк”
☯️O‘zbekiston pochtasi – 29,4%
☯️Bozor, pul va kredit – 7,7%
“Асакабанк”
☯️Navoiy Fayzcom Textile – 9,6%
☯️Namangan agro logistics – 99,9%
“Агробанк”
☯️Samarqand Agromuz – 97,1%
☯️Markaziy Osiyo urug‘lik kompaniyasi – 25%
“СҚБ”
☯️SQB Construction – 100%
☯️SQB Securities – 99,7%
☯️SQB Futzal Club – 99,9%
☯️Xiva Plaza – 99,9%
☯️Xiva Trade Center – 99,9%
@bankir

23.04.202507:25
Мигрантларга кредит ва субсидиялар ажратиш тартиби белгиланди
Меҳнат миграциясида бўлган фуқароларга субсидия ва кредитлар ажратиш ҳақида ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, "Хорижга ишга тайёрлаш маркази" ташкил этилади ва унда "Ягона дарча" тамойили асосида меҳнат миграциясига доир хизматлар кўрсатилади.
Субсидия ва компенсациялар "Хорижда иш" меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтганларга ажратилади:
⏺чет тиллари ва (ёки) касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш харажатларини қоплаш учун, улар муваффақиятли топширилганда ва сертификат олинганда – БҲМ нинг 3 бараваригача (1,1 млн сўм);
⏺хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишга "ишчи виза"ни расмийлаштириш харажатларини қоплаш учун — БҲМнинг 5 бараваригача (1,9 млн сўм);
⏺йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун — БҲМнинг 2 бараваригача миқдорда (750 минг сўм);
⏺немис, инглиз, япон ва корейс тиллари бўйича камида Б1 ёки унга тенглаштирилган даражадаги халқаро сертификат олган битирувчилари энг кўп бўлган 50 нафаргача ўқитувчига — 50 млн сўм миқдорида.
Ташкиллаштирилган ҳолда ривожланган мамлакатларга чиқиб кетаётган фуқароларга банклар томонидан 10 млн сўмгача 2 йилга микрокредитлар ажратилади.
Бунда кредитнинг фоизи Марказий банкнинг асосий ставкасидан (14 фоиз) 4 фоиз бандга юқори бўлади.

22.04.202511:01
Доллар пасайди
23 апрель куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 878,96 сўмдан (-30,68 сўм) ҳисобланади.

21.04.202515:47
“Агробанк” аёлларга амалдагидан 2 фоиз паст ставкада 100 млн сўмгача кредитлар бермоқда экан. Ишсиз аёлларга кредит ажратиш — приоритет.
Бундан ташқари аёллар тадбиркорлиги доирасида вилоятларда банк вакиллари томонидан хурмо ва анжир кўчатлари тарқатилмоқда.
Ҳар бир хонадонга 10 тадан кўчат тарқатилмоқда. Ушбу кўчатлар 3–4 йилда мевали дарахтга айланади.
Биз ўзимизча ҳисоб-китоб қилиб кўрдик.
Ҳар бир дарахтдан ўртача 30 кг мевалар олиш мумкин. Шундай қилиб, ҳар бир хонадон йилига тахминан 300 кг хурмо ва анжир етиштириши мумкин.
Ўзбекистон бозорида хурмо ва анжирнинг нархи тахминан 1 доллар (13 000 сўм) атрофида деб ҳисоблаймиз. Шу асосда, 300 кг мевани сотишдан ҳар бир хонадон йилига 3,9 млн сўм даромад олиши мумкин.
Бу микробизнесни бошлаш учун яхши имконият бўлиб, маҳаллий бозорда талаб юқори бўлган маҳсулотларни етиштиришга хизмат қилади.
“Агробанк”нинг ушбу ташаббуси аҳоли бандлигини ошириш ва маҳаллий иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган.
Аёллар ва ишсиз фуқаролар учун бу имконият ўз бизнесини бошлаш ва даромад манбаини яратишда муҳим аҳамиятга эга.
Боғдорчилик орқали нафақат иқтисодий, балки экологик фойда ҳам кўзда тутилади.

18.04.202515:54
❌ Кутилган ҳолат: нақд пул ечиб, комиссияга пул йўқотдингиз
✅ Salom Card билан реал ҳолат: нақд пул ечдингиз ва комиссияни қайтариб олдингиз
TBC Bank’дан Salom Card орқали 10 миллион сўмгача нақд пул ечиб олиш учун тўланган комиссияни қайтариб олишингиз мумкин. Комиссия кейинги ойда ҳисобингизга қайтарилади.
📲 TBC UZ иловасида картани расмийлаштиринг
Salom Card билан тежаш қулай.
Реклама

23.04.202512:07
АТТО компанияси тўловлар учун энг кўп фойдаланиладиган банк карталарини ҳудудлар бўйича тақдим қилди.
Маълум бўлишича, 2020 йилда Тошкент шаҳрида йўл ҳақи учун нақд пулсиз тўловлар улуши 5 фоизни ташкил этган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич деярли 100 фоизга етди.
Ўшанда пойтахтдаги жамоат транспорти учун тўловларда банк карталари улуши атига 0,3 фоиз бўлган. Ҳозир эса бу кўрсаткич 49 фоизгача ўсди.
Бироқ, вилоятларда нақд пулсиз тўловлар атига 22 фоизни ташкил қилмоқда. Бу эса банкларга потенсиал мижозлар базасини таклиф қилади.
АТТО ҳамкорликнинг тайёр вариантларини тақдим қилмоқда. Банклар бу бўйича компанияга мурожаат қилиб тўлиқ маълумот олиши мумкин.
Манба: @skartariss, @uzbekfintex

23.04.202505:48
Доллар кўтарилади
24 апрель куни амал қиладиган доллар курси 🔼12-13 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Universalbank — 12 860
BRB — 12 850
Hayotbank — 12 850
SQB— 12 850
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Apex Bank — 12 880
Aloqabank — 12 890
Anorbank — 12 890
Davrbank — 12 900

22.04.202509:08
Humans'га тегишли Upay фаолиятига қўйилган чекловлар ўз якунига етди
2024 йилнинг октябрида Марказий банк “Мароқанд” тўлов ташкилоти фаолиятини 6 ойга чеклаган эди.
Бу тўлов ташкилоти Upay савдо белгиси билан фаолият кўрсатади ва Humans компаниясига тегишли.
Шундан сўнг, Humans иловасида молиявий хизматларни амалга ошириш имкони бўлмай қолди.
Орадан 6 ой вақт ўтди ва чекловлар бекор қилинди. Айни пайтда Humans иловаси тўлиқ ишламоқда.
Иловада фоизсиз ўтказмаларни ҳам амалга ошириш мумкин.

21.04.202514:31
❗️Тарихий рекорд: Олтин 3 400 доллардан ошди
Бугун эрталаб олтин фючерслари учун нархлар илк марта троя унциясига 3 400 долларга етганди.
Бир неча соат аввал, халқаро биржалардаги олтиннинг реал вақтдаги нархи ҳам 3 400 доллардан ошди. Айни пайтда нарх 3 430 доллар атрофида бўлиб турибди.
Марказий банкнинг олтин қуймалари ҳам бугун рекордни янгилаган эди — 1 гр учун 1,45 млн сўм. Эртага нарх янада юқори бўлиши кутилмоқда.
Олтиннинг хавфсиз актив сифатида ўсишига қарамасдан, доллар бир неча ҳафталардан бери ўз қадрини йўқотмоқда.
Доллар индекси 98,2 долларгача пасайиб, 2023 йилдан бери энг паст даражага тушди.
Доналд Трампнинг сиёсати сабаб, долларнинг глобал ҳукмронлигига нисбатан саволлар ва ҳавотирлар кучаймоқда.

21.04.202505:44
Доллар тушади
22 апрель куни амал қиладиган доллар курси 🔽28-29 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Infinbank — 12 930
Mikrokreditbank — 12 920
Anorbank — 12 905
SQB — 12 905
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
APEX BANK — 12 940
Kapitalbank — 12 945
Aloqabank — 12 950
Anorbank — 12 950

18.04.202512:58
Бугунги кунда Ўзбекистонда 36 та банк бўлиб, уларнинг Телеграмдаги расмий каналлари билан қуйида танишишингиз мумкин.
Марказий банк – @centralbankuzbekistan
Давлат банклари
1 Ўзмиллийбанк — @nbu_official
2 Ўзсаноатқурилишбанк — @sqbuz
3 Агробанк — @AgrobankChannel
4 Микрокредитбанк — @mikrokreditbank
5 Халқ банк — @xalqbankinfo
6 Бизнесни ривожлантириш банки — @brb_uzb
7 Туронбанк — @turonbankuz
8 Асакабанк — @Asakabank_official
9 Алоқабанк — @aloqabank
Бошқа банклар
10 Пойтахт банк — @bank_poytaxt
11 Гарант банк — @garantbankuz_official
12 Ҳамкорбанк — @Hamkorbankuz
13 Ипак Йўли банк — @ipakyulibankuz
14 Зираат Банк — @ziraatbankuzbekistan
15 Трастбанк — @trustbankuz
16 Ипотека-банк — @ipotekabankofficial
17 КДБ Банк — @kdbuzbekistan
18 TBC Bank — @tbc_bank_uzb
19 Универсал банк — @myuniversalbank
20 Капиталбанк — @kapital24
21 Octobank — @Octobank_AJ
22 Давр-банк — @davrbankuz
23 ИнФинБанк — @Infin_bank_bot
24 Asia Alliance Bank —@asiaalliancebank
25 Ориент Финанс банк — @orientfinansbank
26 AVO bank — @avouzbank
27 Mybank — @mybank_uzb
28 Тенге Банк — @Tengebankuz
29 Yangi bank — @yangibank_official
30 Аnor bank — @anorbank
31 Uzum bank — @uzumbank
32 Smart bank — @smart_bank_uz
33 Apex bank — @apexbank_uzb
34 Hayot bank — @hayotbank_uz
35 Эрон "Содерот" банк — ҳозирча йўқ
36 Евроосиё Банки — ҳозирча йўқ

23.04.202511:00
Доллар кўтарилди
24 апрель куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 890,43 сўмдан (+11,47 сўм) ҳисобланади.

22.04.202513:28
Ўзбекистон мартда 2 млрд долларга яқин олтин сотди
Март ойида Ўзбекистоннинг олтин экспорти 1,86 млрд долларни ташкил қилди. Бу эса мамлакат учун энг йирик ойлик сотув бўлди.
Умумий ташқи савдо 3 ой ичида 17,3 млрд доллар бўлди:
☯️Экспорт — 8,1 млрд доллар (+24,4 фоиз);
☯️Импорт — 9,2 млрд доллар (-2,3 фоиз).
Экспорт ва импорт ўртасидаги фарқ 1,1 млрд долларгача қисқарди. Бироқ экспортнинг 44 фоизи олтин ҳисобига шаклланди.
Эътиборлиси, Хитой ва Россия билан ташқи савдо 2024 йилнинг I чорагига нисбатан бироз камайди.
Ўзбекистон ҳозирги шароитда ташқи савдони бироз бўлсада диверсификация қилишга ҳаракат қилмоқда.

22.04.202505:40
Доллар яна тушади
23 апрель куни амал қиладиган доллар курси 🔽29-30 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Infinbank — 12 900
Hayotbank — 12 890
BRB — 12 880
SQB— 12 875
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Asakabank — 12 910
Aloqabank — 12 920
Xalq Banki — 12 930
Davrbank — 12 930

21.04.202511:01
Доллар пасайди
22 апрель куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 909,64 сўмдан (-28,56 сўм) ҳисобланади.

20.04.202503:02
❗️Хориждан божсиз товар олиб кириш қийинлашмоқда
2025 йил 1 майдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун нотижорат мақсадларда Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган товарларни божсиз олиб киришнинг қуйидаги нормалари белгиланди:
⏺ҳаво транспортида — 1 000 доллар (ҳозирда 2 000 доллар);
⏺темир йўл ва дарё транспортида — 500 доллар (ҳозирда 1 000 доллар);
⏺автомобил (пиёда) ўтказиш пунктлари орқали — 300 доллар;
⏺халқаро курьерлик жўнатмалари орқали — ойига 200 доллар (ҳозирда бир чоракда 1 000 доллар);
⏺халқаро почта жўнатмалари орқали — 100 доллар (ўзгармаган).
Бундан ташқари, божсиз товар олиб кириш лимитидан фойдаланиш учун фуқаро пиёда ёки автомобилда кириб келаётган пайтда камида 2 кун, самолётда келаётганида эса камида 3 кун Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида бўлиши керак.
Шундай қилиб, ҳозирда бир чоракда 1 000 долларгача курьерлик жўнатмаларини божсиз олиб кириш имконияти бор. Бироқ, 1 майдан бу лимит ойига 200 долларгача камаяди.
⚠️Бу эса аҳоли учун хориждан онлайн харидлар қилиш имкониятини кескин чеклайди.
Ҳаво транспорти орқали лимит 2 000 доллардан 1 000 долларга пасайиши ва 3 кунлик талаб киритилиши эса ноқонуний мобил телефонлар олди-сотдиси сабаб бозордаги iPhone нархларига таъсир қилади.

18.04.202511:00
Доллар пасайди
21 апрель куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 938,20 сўмдан (-26,23 сўм) ҳисобланади.

23.04.202510:01
Иккиламчи автомобиллар нархи пасайишда давом этмоқда
МҲТИ 2025 йилнинг март ойида иккиламчи бозорда автомобиллар нархининг ўзгаришини таҳлил қилди.
Март ойида маҳаллий оммабоп автомобилларнинг барчаси арзонлади. Шундоқ ҳам автомобил бозори пасайишни бошдан кечираётган эди. Бу ҳолат март ойида ҳам давом этди.
Onix нархлари 12 170 долларгача пасайган бўлса, Nexia 10 500 долларгача, Spark 9 500 долларгача тушиб кетди.
Люкс автомобиллар нархи ҳам пасаймоқда. Tracker нархлари 16 200 долларгача тушган бўлса, Malibu 26 000 долларгача, Equinox 27 000 долларгача арзонлади.
Электромобиллар нархи пасайиши ҳам тезлашди. Барча турдаги BYD нархлари йил бошига нисбатан пасайди.
“Иномарка”лар бозорида ҳам худди шу ҳолат. Kia Sorento нархлари сезиларли пасайиб, 35 000–45 000 доллар орасида бўлиб турибди.
Kia Sportage 28 500–30 500, Kia K5 25 100–26 300, Kia Seltos 23 500–24 650 доллар атрофида сотилмоқда.
Нима учун нархлар пасаймоқда?
Инфографикада кўриб турганингиздек, деярли барча автомобиль нархлари кескин кўтарилиш ва кескин пасайишни кўрсатмоқда.
Асосий сабаб — автокредитлар. 2023 йилда Марказий банк рискни камайтириш мақсадида автокредитлар ажратишга чеклов жорий қилди.
Ўша пайтда банклар оммавий равишда автокредит ажратишга ўтганди. Бу эса табиийки бозорда нархларни сезиларли ўсишига олиб келган.
Чекловлар таъсирида автокредит ажратиш кескин камайди. Натижада автомобиллар олди-сотдиси ҳам қисқарди.
Нархлар эса пасайишни бошлади ва бу ҳозиргача давом этмоқда.

22.04.202511:59
22 апрель. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди.
@bankir
@bankir

22.04.202504:47
❗️Олтин 3 500 га яқинлашди
Кечагина 3 400 долларлик маррани забт этган олтин нархлари, бугуноқ троя унцияси учун 3 490 долларга чиқди — янги рекорд.
Олтин нархи АҚШ президенти Доналд Трамп Фед раиси Жером Пауелга фоиз ставкаларини пасайтириш бўйича босимни кучайтиргач яна ошди.
Бундан ташқари Доналд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида қуйидаги постни ҳам қолдирганди:
“The golden rule of negotiating and success: He who has the gold makes the rules. Thank you”
(Таржима: Музокаралар ва муваффақиятнинг олтин қоидаси: Кимда олтин бўлса, ўша қоидаларни яратади. Раҳмат)
Ўзбекистонда ҳам олтин қуймалари нархи янгиланди. 100 гр қуйманинг нархи 150 млн сўмга яқинлашди.
100 гр олтин қуйма январь ойида биринчи марта 116,6 млн сўм нархда чиқарилган эди.

21.04.202508:54
Кафолатлар бериш ташкилотига рухсат берилмоқда
Янги имзоланган қонун билан, нобанк кредит ташкилотлари қаторига кафолатлар бериш ташкилоти ҳам қўшилди.
Кафолатлар бериш ташкилоти:
⏺Юридик ва жисмоний шахсларнинг кредит ташкилоти олдидаги пул мажбуриятини бажариш бўйича кафолат (кафиллик) беришга;
⏺Кредит ташкилотларига улар томонидан қонунчиликдa белгиланган хизматларни кўрсатиш учун молиявий маблағлар ажратишга;
⏺Ва қонунчиликда белгиланган бошқа молиявий хизматларни кўрсатишга ҳақли.
Кафолатлар бериш ташкилотлари учун ҳам регулятор Марказий банк бўлади. Уларнинг устав капитали камида 100 млрд сўм бўлиши керак.

18.04.202516:30
“Трастбанк”нинг Юнусобод БҲМсида босқинчилик бўлди
Бугун соат 16:30 ва 17:00 оралиғида “Трастбанк”нинг Юнусобод туманида жойлашган “Туркистон” БҲМсига ниқоб кийган шахс ҳужум қилган.
Бироқ банк ходимлари томонидан юборилган фавқулодда қўнғироқ асосида зудлик билан ҳодиса жойига Миллий гвардия ходимлари етиб келиб, босқинчилик ҳаракатини бартараф этган ва гумондор шахсни қўлга олган.
Гумондорнинг қўлидаги қурол эса ўйинчоқ тўппонча экани аниқланган.
“Трастбанк” ахборот хизмати банк ходимлари ва мижозларига ҳамда БХМ кассасида мавжуд бўлган пул маблағларига ҳеч қандай зиён етказилмаганини маълум қилди.

18.04.202510:22
Президент Шавкат Мирзиёев бугунги йиғилишда глобал иқтисодий ҳолатга тўхталди:
“Ҳозирги дунё аввалгидек эмас. Гап тариф ёки уларни миқдорида ҳам эмас.
Узоқ йиллар давомида давлатлар ўртасида барқарор муносабатлар ва ўзаро ишончни таъминлаган халқаро институтлар, улар ишлаб чиққан қоида ва нормалар бугун самарасиз бўлиб бораяпти”
Биргина юқори тарифлар оқибатида халқаро савдо ҳажми 3,5 трлн долларга қисқариб, дунёдаги инфляция даражаси 7,5-8 фоизга кўтарилиши ҳақида прогнозлар берилмоқда.

Ko'rsatilgan 1 - 24 dan 583
Ko'proq funksiyalarni ochish uchun tizimga kiring.