Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Конспект avatar

Конспект

Тарбия биз учун ё ҳаёт - ё мамот, ё нажот - ё ҳалокат, ё саодат - ё фалокат масаласидир.
Абдулла Авлоний
Реклама: @pekin8017
TGlist reytingi
0
0
TuriOmmaviy
Tekshirish
Tekshirilmagan
Ishonchnoma
Shubhali
JoylashuvУзбекістан
TilBoshqa
Kanal yaratilgan sanaAug 20, 2024
TGlist-ga qo'shildi
Aug 18, 2024

Telegram kanali Конспект statistikasi

Obunachilar

48 388

24 soat
88
-0.2%Hafta
660
-1.3%Oy
1 827
-3.6%

Iqtiboslar indeksi

50

Eslatmalar1Kanallardagi repostlar0Kanallardagi eslatmalar1

Bitta postning o'rtacha qamrovi

15 905

12 soat19 1090%24 soat15 9050%48 soat26 7540%

Ishtirok (ER)

2.87%

Repostlar276Izohlar0Reaksiyalar180

Qamrov bo'yicha ishtirok (ERR)

0%

24 soat0%Hafta
1.46%
Oy
28.03%

Bitta reklama postining qamrovi

15 905

1 soat2 66516.76%1 – 4 soat2 95518.58%4 - 24 soat9 18957.77%
Botimizni kanalingizga ulang va ushbu kanal auditoriyasining jinsini bilib oling.
24 soat ichidagi barcha postlar
0
Dinamika
-

"Конспект" guruhidagi so'nggi postlar

Бир донишманддан сўрадилар: “Нима учун Ҳавво Одамнинг бошқа жойидан эмас, айнан, қовурғасидан яратилган?”
 
Донишманд жавоб берди:
“Раҳбар бўлиб олмаслиги учун Одамнинг бошидан яратилмади. Чўри бўлиб қолмаслиги учун Одамнинг оёғидан яратилмади. Балки, қалбига яқин бўлсин, маҳбубаси бўлсин, Одамнинг ҳимояси остида бўлсин деб унинг қовурғасидан яратилди”.

@konspektor
O'chirildi16.04.202505:34
Hammasi biznesni qulay boshqarish uchun!

Smart Business (ex. UzKassa) - hammasi biznesni qulay boshqarish uchun!

Onlayn - kassalar, terminallar
💰Qurilma uchun bo'lib-bo'lib to'lang - ortiqcha xarajat va foizlarsiz!
(boshlang'ich to'lov - 599 000 so'm)

Humo va Visa orqali to'lovlarni qabul qiling
✅Hisobga olish tizimi;
✅24/7 texnik qo'llab-quvvatlash;

📞Telegram-botda ariza qoldiring va bepul maslahat oling!

Chaqiruv buyurtma qilish

#reklama
Ҳаром еган бойни ҳам,
Денгиз ютган сойни ҳам,
Игна кирган жойни ҳам,
Аллоҳ кўриб турибди!

Томоқдаги ошни ҳам,
Саждадаги бошни ҳам,
Пинҳон кўзда ёшни ҳам,
Аллоҳ кўриб турибди!

Парда шитирлашидан,
Нега қўрқасан, эй тан,
Пардасиз нури билан,
Аллоҳ кўриб турибди!

Дўстим гулдек юзинга,
Хушёр булгин сўзингда,
Нима килсанг ўзинга,
Аллоҳ кўриб турибди!

@konspektor
ДЎСТЛИКНИНГ 30 ТА ХАҚҚИ. ХАДИСИ ШАРИФ АСОСИДА.

1. Янглишса, кечиради;
2. Куз ёшига рахм қилади,
3. Сирини яширади.
4. Узрини қабул килади.
5. Унга дўсти ғийбат қилинса рад этади.
6. Керак пайтда насихат қилади.
7. Дўстлигини химоя қилади.
8. Зиммасидаги вазифаларга риоя қилади.
9. Касал бўлса бориб кўради.
10. Жанозасида қатнашади.
11. Даъватини қабул этади.
12. Совғасини қабул қилади.
13. Яхшилигига эзгулик билан жавоб қайтаради.
14. Яхшилигига миннатдорчилик изхор қилади.
15. Ёрдамини чиройли қилади.
16. Зарур эхтиёжини қондиради.
17. Номуси обрусини химоя қилади.
18. Орзуларини руёбга чиқишида кўмакдош бўлади.
19. Илтимосини қабул қилади.
20. Хохиш истакларини инкор этмайди.
21. Аксирганда ЯРХАМУКАЛЛОХ дейди.
22. Йўқотган нарсасини қидиришда ёрдам беради.
23. Саломига алик олади.
24. Сухбатини хушлайди (соғинади).
25. Яхшиликларини кўпайтиради.
26. қасамларини тасдиклайди.
27. Хар қандай холатда хам ёрдам беради.
28. Дўст булиб душманнинг ишини қилмайди.
29. Уни мусибат ёки оғир пайтида ёлгиз ташлаб қўймайди.
30. Ўзига қайси яхши амални раво кўрса дўстига хам илинади ва раво кўради.

@konspektor
Kun davomida 3 marta kulmasangiz, bu kanalga kirmang!
Agar o‘ylashni yoqtirmasangiz, bu kanalni ochmang!
Lekin agar hayotingizga mazmun, ilhom va kulgu kerak bo‘lsa –

BU KANAL siz uchun!

Obuna bo'ling, afsuslanmaysiz👇👇👇
@kulvaoyla
O'chirildi10.04.202515:14
Донишманд билан суҳбат

Мен ундан ёшини сўраган эдим, у айтди:
– 95-да, онам эса 105-ёшда вафот этганлар.
– Соғлиғингизни бу қадар яхшилигининг сири нимада? – сўрадим ундан.
– Касал бўлмасликда, – жавоб қайтарди у.
– Лекин бу бизнинг ихтиёримизда эмас-ку?! – дедим ҳайратимни яшира олмай.
У эса кулиб:
– Ҳа, шундай, – деди.
– Унда менга бунинг сирини айтинг, мен ҳам амал қилай, – дедим.
– Бирор нарсани «Бисмиллаҳ»сиз оғзингга ола кўрма, ҳатто у бир томчи сув ёки таомнинг жуда кичик бўлагини ҳам, – деди у.
Жим бўлиб қолдим.
У эса сўзида давом этди:
– Аллоҳ таоло ҳеч нарсани сабабсиз яратмади.
Ҳар нарсанинг ҳикмати борки, унда фойда ва зарарлари яширинган.
Биз «Бисмиллаҳ» деганимизда Аллоҳ таоло таомдан барча зарарни олиб ташлайди.
Овқатланишдан аввал доим «Бисмиллаҳ»ни айт ва Яратувчингга шукрда бўл.
Таомланиб бўлганингдан кейин «Алҳамдулиллаҳ» деб шукрона келтир. Шунда ҳеч қачон дард чекмайсан.
Унинг бу гапларидан кўзларим ёшга тўлди.
Уни улуғ олим деб ўйладим.
Эндигина кетмоқчи бўлиб турган эдим, қўлларимдан тутиб гап бошлади:
– Эшит, таом ҳақидаги охирги нарса.
Қайтадан жойимга ўтирдим.
– Бирон киши билан таомланаётганингда, гарчи қанчалар очиққан бўлсанг, ҳам асло биринчи бошлама.
Таомга аввал у қўл узатсин ёки унга "олинг" дея манзират қил.
Кейин эса ўзинг ҳам еявер.
Ундан бунинг сабабини сўрашга хижолат бўлиб турган эдим, ўзи айтиб қолди:
– Бу таомингнинг садақасидир.
Қолаверса, бандаларига қайғурганинг учун Аллоҳ сендан хурсанд бўлади.
Доим ёдингда тут!
Таом сенинг тананг, жисминг учун, «Бисмиллаҳ» эса қалбинг учун.
Энди менга айт-чи, қандай қилиб сен касал бўлишинг мумкин?!
У ердан ўйга толганча кетдим.
Биз динимиз буюрган бу каби арзимас нарсаларга на эътибор қиламиз ва на фарзандларимизга ўргатамиз.

Умар ибн Абу Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарамоғларидаги бола эдим. Қўлим товоқда изғиётган эди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
«Эй бола! «Бисмиллаҳ», дегин, ўнг қўлинг билан егин ва олдингдан егин!» дедилар.
Шундан буён ана шундай таомланаман»
(Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ривояти).

Аллоҳ таоло барчамизни ҳар қандай касалликлардан ҳифзу ҳимоясида асрасин ва Ўзига итоаткор бандаларидан қилсин!

Инглиз тилидан Малика Назарова таржимаси. «Ҳилол» журналининг 4(41) сонидан.

@konspektor
• Пулинг кўпайиб, кўтарилиб кетсанг, дўстларинг сенинг кимлигингни билади...
• Пулинг камайиб, йиқилиб тушсанг, сен дўстларингнинг кимлигини биласан...

@konspektor
O'chirildi10.04.202522:28
Hammasi uyga! katta sotuv

Uyingizni shinam jihozlash uchun sizni ajoyib tovarlar kutmoqda. Elektr asboblari, texnika, sarflash materiallari hamda dekor va go'zallik buyumlarini 80% gacha chegirma bilan xarid qiling.

Funzone organayzer qutisi dan 191 700 so'm
GoodKing uskunalar to'plami dan 770 800 so'm
LITOKOL choklar uchun epoksid to'ldirma dan 175 500 so'm
Hartens Smart TV televizori dan 2 011 200 so'm
TRIS montaj ko'pigi dan 66 300 so'm

Tafsilotlar uz.ozon.com saytida.

Sotib olish

#reklama
uz.ozon.com
Чўпоннинг дуоси

Дунёда ҳеч яхшилик қилмаган, доимо инсонларга озор берадиган киши вафот этибди. Унинг хотини жаноза учун қишлоқ аҳлини чақирса, марҳумнинг ёди учун ҳеч ким келмабди. Шунда аёл эрини ўзи кафанлаб, бир аравага солиб, кўмиш учун қишлоқ яқинидаги тоққа олиб кетибди.

Тоғда қўйларни боқиб юрувчи бир чўпон бўлиб, аёлнинг паришон ҳолини кўриб, ундан ҳол сўрабди. Аёл бўлган воқеаларни айтгач, йигит қабр қазиб, жаноза, дуо ўқиб, марҳумни дафн этибди. Аёл қишлоққа қайтибди.

Шу кечаси қишлоқ аҳлидан бир неча кишининг тушида аён бўлибдики, кечаги марҳум жаннатий бўлибди. Эртаси куни қишлоқ фаоллари бунинг сабабини билиш мақсадида марҳумнинг уйида боришибди. Унинг аёлидан:

— Биламизки, эринг умри давомида бизга зулм қилиб келди, озор берди. Бирон яхши ишини эслолмаймиз. Унинг қандай фазилати бор эдики, Аллоҳ унга жаннатни насиб этибди? – деб сўрашибди.

Аёл ўйлаб-ўйлаб, эрининг ҳаётидан бирон фазилат тополмабди. Аёлдан кеча нима бўлганлигини сўрашибди. Аёл борини сўзлаб берибди. Шунда улар демак, гап чўпонда, у валий зотлардан бўлиши мумкин, деб ўйлашибди-да тоққа йўл олишибди. Қарашса, йигит оддий чўпон, валийлик асоратлари кўринмайди. Ундан сўрашибди:

— Эй йигит, сен Аллоҳнинг дўстлариданмисан? Сен кеча кўмган киши жаннатий бўлганини бизлар тушимизда кўрдик. Кеча ўзи нима бўлган эди?

— Мен валий эмасман. Кеча мен гўр қаздим, марҳумни дафн этдим. Жанозасини ўқидим. Сўнггида дуо қилдим.

— Ҳа, нима деб дуо қилгандинг?

— Дедимки, Аллоҳим, мен умрим бўйи шу тоғларда чўпонлик қилдим. Бу тоғларга Сенинг саломингни айтиб келган ҳар бир мусофирни меҳмонинг билиб, унга сут соғиб бердим, гўшт қовуриб бердим. Энди, менам сенга бир меҳмон жўнатяпман. Уни ўзинг яхши кутиб олгин!

@konspektor
Бир фил кўлда ювиниб, тозаланиб кетаётганида бир кўприкка дуч келди ва кўприкнинг нариги томонидан унга қараб жуда ифлос бир чўчқа келаётган эди.

Фил орқага қайтиб, чўчқани ўтказиб юборди. Бундан мағрурланган чўчқа ҳаммага бориб мақтанибди.

Бу гапларни эшитган филнинг дўстлари ундан сўради:
- Чўчқадан қўрққанинг учун йўл бердингми?

Фил кулиб жавоб қилди:
- Мен уни бир оёғим билан эзғилаб ташлашим мумкин эди. Уни босганимда оёғим кир бўлгани қоларди. Шунинг учун уни ўтказиб юбордим.

Хулоса шуки, ақлли одам ўзини ёмон нарсалардан четда тутади. Бу қўрқоқликдан эмас, улардаги кир ўзига юқмаслиги учун...

@konspektor
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ

Омонмисиз, қадрдон! Дуоларимиз такрор! Тилакларимиз ўша-ўша... Бугунингиз хайр-барокатларга тўла бўлсин деймиз, ҳар бир кунингиз ҳотиржамликка йўғрилсин. Аллоҳим хонадонингизга барокатини, раҳматини, мағфиратини ва тугамайдиган, ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин! Роббим Сизни муҳтожликдан, қашшоқликдан, дардмандликдан, дангасаликдан,  қарздорликдан, туҳмат ва  бало кулфатлардан Ўзи асрасин!

Кун давомида яхшилар ва яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин!

@konspektor
O'chirildi10.04.202515:14
Mashhur Telegram kanallaridan mijozlarni jalb qiling

Yandex Direct bilan Telegram kanallarida reklama joylashtiring. Samarali, oson va tez 👌

Sinab koʻrish

#reklama
yandex.uz
ЯПОН халқининг доно фикрлари

● Тентак ва аҳмоқларга йўл бер.
● Кетаётганни тўхтатма, келаётганни хайдама.
● Ёмон одамнинг дўсти бўлгандан яхши одамнинг душмани бўлган яхши.
● Оддий одамларсиз буюк одамлар бўлмайди.
● Тепага чиқишни қаттиқ хоҳлаган одам нарвонни ўйлаб топади!
● Эр ва хотин худди кўз ва қўлдек бўлиши керак: қўл оғриганда — кўз йиғлайди, кўз ёшланганда —  қўл уни артади.
● Қуёш хақ одамни билмайди. Қуёш нохақ одамни ҳам билмайди. Қуёш кимнидир иситиш мақсадида порламайди. Ўзлигини топган инсон бамисоли қуёш каби бўлади.
● Узоқ йўл ҳам яқинидан бошланади.
● Ғамни худди йиртиқ кўйлакни уйда қолдирганинг каби қолдир!
● Севги бўлса, юздаги чандиқлар ҳам худди кулгич каби чиройли кўринади.
● Биргина яхши сўз уч ой қаҳратонни иситади.
● Шубҳаланишдан олдин етти маротаба ишон.
● Қўлингдан келганича ҳаракат қил, қолганини тақдирга ташла.
● Хаддан ортиқ тўғрилик аҳмоқлик билан ўлчанади.
● Одамлари кулган уйга бахт келади.
● Ўйлаб хал қил, хал қилгач ўйлама!
● Сўрасанг, бир неча дақиқа уяласан, билмасанг - бир умр.

@konspektor
O'chirildi10.04.202522:28
Ҳаётий воқеа

Бу ҳодиса тижоратчи билан содир бўлган. Икки қаватли дўконнинг иккинчи қаватини ўзига ишхона қилиб, ҳисоб­китоб ишларини ўша ерда олиб борарди. Бир куни дўкон олдида икки киши ўзаро жанжаллашиб қолди.

Ҳалиги тижоратчи иккинчи қаватда ҳужжат ишлари билан банд эди. Ташқаридаги шовқиндан безовталаниб деразадан бошини чиқарган эди, икки ёш йигит уришаётганини кўрди.

Улардан бири тошни қўлига олиб, шеригини урмоқчи бўлиб отган эди, ҳали тош иккинчи қаватдан бошини чиқариб турган тижоратчига келиб тегди. Ўша заҳоти тижоратчи ҳушидан кетиб, иккинчи қаватдан ерга тушди. Уни зудлик билан шифохонага олиб боришди.

Тижоратдаги шериги кўзида ёш билан бир олимнинг олдига бориб: «Дўстим ҳеч қандай гуноҳсиз бир ҳодиса қурбони бўлди», деб бўлган воқеани айтиб берди ва норози оҳангда: «Қани Аллоҳнинг адолати. Бегуноҳ одамни ҳам шунча қийнайдими?» деди.

Олим унга: «Ўғлим! Аллоҳга нисбатан зулм сифатини ишлатманг! Сиз ҳодисанинг бир ҳолатини кўрдингиз. Сиз билмаган иккинчи ҳолати ҳам бўлиши керак. Аллоҳ асло бандасига зулм қилмайди!» деб унга насиҳат қилди.

Орадан бир неча кун ўтиб олимнинг олдига бир киши келиб: «Тақсир, бир қўшнимиз бор. Тижорат билан шуғулланади. Яқинда дўконнинг иккинчи қаватидан беҳуш ҳолда йиқилиб, бутун умрга ногирон бўлиб қолди. Аслида бу мудҳиш воқеадан олдин, акасининг икки етим боласи балоғатга етиб, оталари қолдирган пулни ундан сўрганда, у жиянларига арзимаган пул берган.

Улар: «Амакижон, дадамиз улғайса болаларимга берасан, деган пулни беринг», деса ҳам, уларнинг илтимосига парво қилмай, «Билганларингни қил!», деган. Натижада, Аллоҳ уни жазолади», деди.

Демак, гуноҳкорларга нисбатан Аллоҳнинг иккинчи жорий қилган қонуни бу бандасига зулм қилмасдан, қилган гуноҳига яраша жазолаш экан.

Одилхон қори Юнусхон ўғли

@konspektor
Бир йиқилдим — пишдим, икки йиқилдим — кучлироқ бўлдим, туртилдим — хулоса чиқардим, хато қилдим — оқ-қорани ажратдим.

Муҳими, йўлимда давом этяпман, таслим бўлмадим, ҳаёт мактабида — моҳир муаллим қўлида кунда-кунга чархланиб боряпман. Синовига шукр қилиб, дардига сабр қилиб, зарбасига қалқон бўлиб, юришдан тўхтамаяпман.

Бир кун, албатта, кўзлаган мақсадимга эришганимда «шу кунлар ҳам бўлган эдия», дея ортимга табассум билан назар соламан.

Унутманг, ҳамма нарса ўткинчи, ҳатто шу залворли имтихонлар ҳам. Қоқилган тақдирингизда ҳам, қаддингизни тик тутиб, манзил сари давом этинг. Йўл-йўлакай учрайдиган тўсиқлару гап-сўзларга парво қилманг.

@konspektor

Rekordlar

18.03.202513:36
50.4KObunachilar
28.02.202523:59
283Iqtiboslar indeksi
30.03.202523:59
52.4KBitta post qamrovi
30.03.202523:59
48.6KReklama posti qamrovi
20.11.202423:59
533.33%ER
30.03.202523:59
104.30%ERR

Rivojlanish

Obunachilar
Iqtibos indeksi
1 ta post qamrovi
Reklama posti qamrovi
ER
ERR
OCT '24JAN '25APR '25

Конспект mashhur postlari

26.03.202515:26
Қадр кечасида қандай амалларни бажариш керак?

1. Қуръони карим тиловати билан машғул бўлиш.

2. Нафл намозларни адо этиш.
Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда айтади: “...Бандам Менга нафл ибодатлар билан яқинлашиб келаверади, ҳатто Мен уни яхши кўраман...” (Имом Бухорий, Имом Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ривояти).

3. Аллоҳни кўп зикр қилиш.
“Субҳааналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳил ъалиййил ъазийм”.

4. Ота-она, аҳли-оила, яқинлар ва жамики мусулмон умматининг ҳаққига дуо қилиш.
"Роббанағфир лий ва ли ваалидаййа ва лилмуминийна йавма йақуумул ҳисааб".
Маъноси: “Роббимиз! Ҳисоб-китоб қилинадиган (қиёмат) куни мени, ота-онамни ва (барча) мўминларни мағфират қилгин!” (Иброҳим сураси, 41-оят).

5. Ушбу дуони кўп қилиш.
"Аллоҳумма иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний".
Маъноси: "Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв қилишни яхши кўрасан, мени афв қил (кечир)гин".
Олимлардан бири айтади: "Вақт оз, аммо Аллоҳдан сўрайдиган сўровларинг кўп бўлса Аллоҳдан авф қилишини сўра. Агар Аллоҳ сени авф қилса, барча ҳожат ва истакларинг сўрамасанг ҳам олдинга келади".

6. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш.
"Аллоҳумма солли ва саллим ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад".

7. Имконият даражасида мискин-фақирларга садақа бериш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Садақа Аллоҳнинг ғазабини ўчиради", деганлар (Имом Термизий ривояти).

8. Истиғфор айтиш.
“Астағфируллоҳал аъзийм аллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал Ҳаййул Қоййум ва атуубу илайҳи”.

9. Аллоҳдан ибодатларни қабул қилишини сўраш.
"Роббана тақоббал минна иннака антас самийъул аълийм ва туб аълайна йаа Мавлаанаа иннака антат тавваабур роҳийм".

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

Конспект - Рамазон ойида ўқиш учун энг яхши канал!
03.04.202500:20
• Аёл киши ўқиса, турмушга чиқса, муҳаббат қўйиб, эрининг хизматини холис адо этса, хомиладор бўлса, кўзи ёрса, эмизса, тарбия қилса, ишласа, ташвишлар ва хавф-хатарни бўйнига олсаю, яна охирида ақли ярим саналса...
• Агар ақли тўлиқ бўлганида нималар бўлардию ва яна нималарни амалга оширарди-я!!!
• Сен чин эркак бўлсанг, у хақиқий аёл бўлади!
• Сер чин эр бўлсанг, у хақиқий хотин бўлади!
• Сен подшоҳ бўлсанг, у малика бўлади!
• Сен ошиқ бўлсанг, у севади!
• Ўзинг "ҳеч нарса" бўла туриб, ундан ҳар нарса кутма!
• Ҳой эркак, сенга жон берилган вақтда аёл қорнида эдинг, йиғлаганингда, аёл бағрида эдинг, ошиқ бўлганингда эса, аёл қалбида эдинг!
АЁЛ ОМОНАТДИР, УНИ ХЎРЛАМА!

@konspektor
25.03.202503:01
Рўзадор ҳолида овқат пиширадиган, идишларни ювадиган, куну бўйи толиқадиган аёл...

Аллоҳ таолодан Рамазонда унинг гуноҳларини ювишини ва Жаннатнинг кенг дарвозаларидан киритишини сўраймиз...

Конспект - Рамазон ойида ўқиш учун энг яхши канал!
Ифтордан аввал, саҳарликдан кейинги бу икки вақт ниҳоятда муҳим саналади.

Охиратда одамзод уч нарсадан пушаймон бўлади:
1. Ҳофизи Қуръон бўлмагани учун.
2. Таҳажжудга турмагани учун.
3. Шомда ифтордан аввал,
тунда саҳарликдан кейин:

"Субҳаналлоҳу биҳамдиҳ ва субҳаналлоҳу аъзийм" - дея Аллоҳга тасбеҳ айтмагани учун қаттиқ пушаймон бўлади.

Бу ниҳоятда муҳим: рўзанинг ифтордан аввалги вақти Ҳақ субҳанаҳу ва таолонинг даргоҳидаги барча эшикларни очиб: "Бандам, нима истайсан?! Сўра, тилагин!" дейдиган лаҳзаларидир. Бу лаҳзалардан муносиб фойдаланиб қолинг.

Яна бир бор таъкидлаймиз, бу онлар айнан сўрайдиган, истайдиган лаҳзалардир!

Конспект - Рамазон ойида ўқиш учун энг яхши канал!
22.03.202505:04
Эркак киши бешта нарса билан бу дунёда бахтли бўлади:

1.
Эрга ҳамфикр хотин.
2. Эслик фарзандлар.
3. Содиқ биродарлар.
4. Яхши қўшнилар.
5. Ризқини ўз юртида топиши.

Конспект - Рамазон ойида ўқиш учун энг яхши канал!
02.04.202517:03
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагиларга амал қилишимизни буюрадилар:

- Доимо тоза овқатларни енг.
- Жуда иссиқ ва жуда совуқ еманг.
- Кўп чайнаб, секин енг.
- Овқатдан олдин ва кейин қўлларингизни ювинг.
- Доимо овқатдан иштаҳали бўлиб туринг, кўп еманг.
- Овқат ейиш давомида кўп сув ичманг.
- Қишда бироз кўпроқ ёғли овқатлар, ёзда эса енгилроқ овқатлар ва кўкатлардан енг.
- Овқатларингиздан хурмони кам этманг.
- Узум, хурмо ва зайтун. Аллоҳга шукур этмоқ учун сизга сиҳат ва қувват беради.
- Чарчаган вақтингизда ширинликларни енг.
- Синиқ косаларда овқат еманг, бундай идишда сув ҳам ичманг.
- Овқатланаётганда доимо яхши кайфиятда бўлинг, ёлғиз овқат еманг.
- Доимо овқатдан сўнг дуо ўқиб, шукр қилинг.
- Ҳар ойда бир кун рўза тутингки, вужудингиз дам олсин.
- Асал еб туринг, у минг дардга даводир.

«Илоҳий мўъжизалар» китобидан

@konspektor
06.04.202506:02
УЧ ТОИФА ОНА

Биринчи тоифа – болажонига кийим ёки ўйинчоқ сотиб олса, “Айтчи, ширинтойим, бугун сенга нима олиб келдим?”, дейди ва бола қалбини ўзига боғлайди, ўзига йўналтиради.

Иккинчи тоифа – нуридийдасига нимадир олганида, “Болам, бу нарсани мен олиб келдим, аммо дадажонинг соғ бўлсинлар, у киши ишлаб пул топдилар ва сенга шу нарсани олдик”, дейди ва бола кўнглини отасига боғлайди ва отага йўналтиради.

Учинчи тоифа – боласига бир нарса олганида, “Болажоним, буни сенга мен олиб келган бўлсам ҳам, отанг ишлаб топган пулга сотиб олган бўлсам ҳам, буни сенга Аллоҳ берди. Ҳар бир нарсанинг соҳиби Аллоҳ таолодир” дейди ва бола қалбини Аллоҳга боғлайди, Унгагина йўналтиради.

Биринчи она – фақат Она;
Иккинчи она – вафоли Она;
Учинчи она – ақлли Она ва шу билан бирга ҳам муаллимдир.

@konspektor
03.04.202517:02
• Аёлнинг тўққиз нафси ва бир ақли бор экан.
• Эркакнинг эса тўққиз ақли ва бир нафси бор экан.
• Аёл тўққиз нафси ила бир ақлига соҳиб чиқа олар экан.
• Аммо, эркак тўққиз ақли ила бир нафсига соҳиб чиқа олмас экан...

@konspektor
01.04.202501:04
Бенжамин Франклиннинг ўзини ривожлантириш усуллари:

1. Нафсни тий.
Олдингга қўйган таомни ҳаммасини ема, думалаб қолгунча ичма.

2. Сукут сақла.
Ўзинга ва бошқаларга фойда бўладиган гапни сўзла, фойда бўлмайдиган гапни гапиришдан сақлан.

3. Интизомга муҳаббат қўй.
Ҳамма буюмларингни қўйиш учун жой, керакли гапни гапириш учун керакли вақт бўлсин.

4. Уддасидан чиқ.
Бажарилиши керак бўлган ишни бажаришни ҳал қил. Ҳал қилдингми, ишни бажаришнинг уддасидан чиқ.

5. Бошқалар ҳақида қайғур.
Фақат  ўзингга эмас, балки  бошқаларга ҳам фойда келтирадиган нарсаларни харид қил. Ҳеч нарсани бекорчи жойларга ишлатма.

6. Меҳнатсеварлик.
Вақтни бекор ўтказма, ҳар доим фойдали иш билан машғул бўл, ҳар қандай бекорчи ишдан нари бўл.

7. Очиқкўнгиллик.
Тили бошқа, дили бошқа бўлишдан сақлан. Ҳар доим дилингда ўйлаганингни гапир.

8. Тўғрисўзлик.
Ҳеч қачон одамларга ёмонликни раво кўрма ва уларни хафа қилма.

9. Кечиримлилик.
Сенга етказилган озор учун ҳеч қачон кек сақлама, ҳаттоки улар хафа бўлишга арзисалар ҳам.

10. Озодаликка риоя қил.
Уйингда ҳам, либосингда ҳам кирлик бўлишига йўл қўйма.

11. Ҳотиржамлик.
Бўлар бўлмасга хавотирланаверма.

12. Ақл билан иш қил.
Кўп изланишдан тўхтама. Кўп китоб мутолаа қилиш, наслни соф табиатли инсонлар билан давом этишини таъминлайди.

@konspektor
25.03.202508:02
Шекспир айтган эди:
"Мен ҳамиша ўзимни бахтиёр сезаман. Биласанми нега?
• Чунки мен ҳеч қачон, ҳеч кимдан, ҳеч нарса кутмайман! Кутиш бу — азоб. 
• Ҳаёт қисқа. Шундай экан, ўз ҳаётингизни севинг!
• Ҳамиша кулиб боқинг!
• Гапиришдан олдин тингланг!
• Ёзишдан олдин ўйланг!
• Пулни сарфлашдан олдин ишлаб топинг!
• Аразлашдан олдин кечиришни билинг!
• Оғритишдан олдин ҳис қилинг!
• Нафратланишдан олдин севинг!
• Ўлишдан олдин яшанг".

Конспект - Рамазон ойида ўқиш учун энг яхши канал!
10.04.202501:02
Бир донишманддан сўрадилар: “Нима учун Ҳавво Одамнинг бошқа жойидан эмас, айнан, қовурғасидан яратилган?”
 
Донишманд жавоб берди:
“Раҳбар бўлиб олмаслиги учун Одамнинг бошидан яратилмади. Чўри бўлиб қолмаслиги учун Одамнинг оёғидан яратилмади. Балки, қалбига яқин бўлсин, маҳбубаси бўлсин, Одамнинг ҳимояси остида бўлсин деб унинг қовурғасидан яратилди”.

@konspektor
Рамазон ойининг яна бир тонги муборак бўлсин!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бугунги муборак кунингизни Аллоҳ таоло савобли амалларга тўла қилсин. Сизларга сабр, сихат-саломатлик, оилавий бахт тилаб қоламиз!

Конспект - Рамазон ойида ўқиш учун энг яхши канал!
O'chirildi10.04.202515:14
09.04.202505:49
Донишманд билан суҳбат

Мен ундан ёшини сўраган эдим, у айтди:
– 95-да, онам эса 105-ёшда вафот этганлар.
– Соғлиғингизни бу қадар яхшилигининг сири нимада? – сўрадим ундан.
– Касал бўлмасликда, – жавоб қайтарди у.
– Лекин бу бизнинг ихтиёримизда эмас-ку?! – дедим ҳайратимни яшира олмай.
У эса кулиб:
– Ҳа, шундай, – деди.
– Унда менга бунинг сирини айтинг, мен ҳам амал қилай, – дедим.
– Бирор нарсани «Бисмиллаҳ»сиз оғзингга ола кўрма, ҳатто у бир томчи сув ёки таомнинг жуда кичик бўлагини ҳам, – деди у.
Жим бўлиб қолдим.
У эса сўзида давом этди:
– Аллоҳ таоло ҳеч нарсани сабабсиз яратмади.
Ҳар нарсанинг ҳикмати борки, унда фойда ва зарарлари яширинган.
Биз «Бисмиллаҳ» деганимизда Аллоҳ таоло таомдан барча зарарни олиб ташлайди.
Овқатланишдан аввал доим «Бисмиллаҳ»ни айт ва Яратувчингга шукрда бўл.
Таомланиб бўлганингдан кейин «Алҳамдулиллаҳ» деб шукрона келтир. Шунда ҳеч қачон дард чекмайсан.
Унинг бу гапларидан кўзларим ёшга тўлди.
Уни улуғ олим деб ўйладим.
Эндигина кетмоқчи бўлиб турган эдим, қўлларимдан тутиб гап бошлади:
– Эшит, таом ҳақидаги охирги нарса.
Қайтадан жойимга ўтирдим.
– Бирон киши билан таомланаётганингда, гарчи қанчалар очиққан бўлсанг, ҳам асло биринчи бошлама.
Таомга аввал у қўл узатсин ёки унга "олинг" дея манзират қил.
Кейин эса ўзинг ҳам еявер.
Ундан бунинг сабабини сўрашга хижолат бўлиб турган эдим, ўзи айтиб қолди:
– Бу таомингнинг садақасидир.
Қолаверса, бандаларига қайғурганинг учун Аллоҳ сендан хурсанд бўлади.
Доим ёдингда тут!
Таом сенинг тананг, жисминг учун, «Бисмиллаҳ» эса қалбинг учун.
Энди менга айт-чи, қандай қилиб сен касал бўлишинг мумкин?!
У ердан ўйга толганча кетдим.
Биз динимиз буюрган бу каби арзимас нарсаларга на эътибор қиламиз ва на фарзандларимизга ўргатамиз.

Умар ибн Абу Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарамоғларидаги бола эдим. Қўлим товоқда изғиётган эди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
«Эй бола! «Бисмиллаҳ», дегин, ўнг қўлинг билан егин ва олдингдан егин!» дедилар.
Шундан буён ана шундай таомланаман»
(Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ривояти).

Аллоҳ таоло барчамизни ҳар қандай касалликлардан ҳифзу ҳимоясида асрасин ва Ўзига итоаткор бандаларидан қилсин!

Инглиз тилидан Малика Назарова таржимаси. «Ҳилол» журналининг 4(41) сонидан.

@konspektor
22.03.202508:03
• Агар Аллоҳ сўраганингни берса, сен иймонлисан!
• Агар сал кечиктириб берса, сабрлисан!
• Агар бермаса, сен ундан буюгига лойиқсан!

Конспект - Рамазон ойида ўқиш учун энг яхши канал!
Рамазон ойининг сўнги ЖУМА тонги муборак бўлсин,

Ушбу кунимизни Яратган эгам барчамизни меҳрдан барокатдан, бенасиб қилмасин.

Аллоҳим барчамизни ўз паноҳида асрасин

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

Конспект - Рамазон ойида ўқиш учун энг яхши канал!
Ko'proq funksiyalarni ochish uchun tizimga kiring.