Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Davlat Test Markazi avatar
Davlat Test Markazi
Davlat Test Markazi avatar
Davlat Test Markazi
⚡️5 йил стажи меҳнат бор аёл-қизлар 1-майдан бошлаб тавсиянома учун ариза беришлари мумкин!

🇺🇿 Вазирлар Маҳкамасининг “Мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларни Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини тасдиқлаш ҳақида” 2022-йил 9-июндаги 322-сон қарори тасдиқланган.

Шунга кўра, 1-майдан, 1-июнга қадар мутахассислиги бўйича беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларни Давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига алоҳида қабул параметрлари доирасида танловда иштирок этиши учун тавсиянома олиш мақсадида талабгор хотин-қизларнинг аризалари https://xotin-qizlar.uz/ платформаси орқали қабул қилиш бошланади.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
19.04.202508:30
⚡️Мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги ходимлар кўп йиллик хизмати учун рағбатлантирилади — Президент фармони

Фармонга кўра:

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, унинг тизимидаги агентлик ҳамда марказлар, ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмалари ходимларининг кўп йиллик хизмати учун рағбатлантириш тизими жорий этилади.

2025 йил 1 сентябрдан:

➖ умумий ўрта таълим ташкилотлари директори лавозимининг базавий тариф ставкаси 20 фоизга;

➖ умумий ўрта таълим ташкилотлари директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаси 15 фоизга;

I ва II гуруҳга кирувчи мактабгача таълим ташкилоти директорлари лавозимларининг базавий тариф ставкалари тегишлича III ва IV гуруҳдаги умумий ўрта таълим ташкилоти директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаларига тенглаштириш орқали оширилади.

2026 йил 1 январдан умумий ўрта таълим ташкилотларининг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан директор ва унинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) натижасига кўра базавий тариф ставкаларига нисбатан тегишлича 20 ва 10 фоиз миқдорида ҳар ойлик устамалар белгиланади.

Яқинларга юбориб қўйинг!

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
05.04.202505:48
Билимни баҳолаш агентлиги сайтида профилактика ишлари олиб борилмоқда

✍️ 2025-йил 5-апрел Агентликнинг my.uzbmb.uz сайтида профилактика ишларини олиб бориш режалаштирилган.

Шу сабабли 5-апрел куни 11:00 дан 15:00 гача my.uzbmb.uz сайтида узилишлар кузатилиши мумкин.


Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
O'chirildi27.03.202507:38
​​​​❗️DXX AKADEMIYASI va YURIDIK UNIVERSITETGA

QABUL 3 KUN DAVOM ETADI!

Ta'lim  tizimi
"BUNKER STUDY"

loyihasi asosida olib boriladi

ABITURIYENTLAR SUHBAT va TEST ASOSIDA SARALAB OLINADI!!

BARCHA SHAROITLAR BILAN TA'MINLANGAN, 24 SOAT NAZORATDAGI, TAYYORGARLIK UCHUN ENG OLIY SIFATLI O'QUV KURSI

"Buxoro Qorako'l" o‘qitish tizimi asosida
:

   📚   HUQUQ
   📚   IELTS 6+
   📚   TARIX
   📚   MATEMATIKA
   📚  ONA TILI VA ADABIYOT


O'QISHGA KIRISH 95% KAFOLATLANADI
  ➖  Ishonchli yotoq joyi
  ➖  Haftalik va oylik blok testlar,
  ➖  O'qishga kirish kafolat

To'lovni bo'lib to'lash imkoni albatta bor
2 nafar ENG BILIMLI Abituriyentga 20% chegirma

  ➖  Bizning darslarimiz qattiq rejimda, ertalab soat 06:00 dan kech payt 23:00 gacha jadval asosida davom etadi;
  ➖  Har hafta test orqali o'quvchilarni sinovdan o'tkazamiz;
  ➖  Har bir o'quvchi bilan individual ishlaymiz.

Qabul soni: 10 nafar abituriyent

Batafsil ma’lumot uchun:
☎️ +998990917849
💬 Telegram orqali

Manzil: Toshkent shahar, Chilonzor tumani
18.03.202504:34
⚡️Сессияни ёполмаган талабаларни ўқишдан четлатиш таклиф қилиняпти

Ҳукуматнинг “Олий таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ тизимни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020-йил 31-декабрдаги 824 сон қарорига тегишлича ўзгартириш киритиш таклиф қилиняпти.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ишлаб чиққан Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, 824-сон қарор билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларида ўқув жараёнига кредит-модул тизимини жорий этиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 42-бандидан “Семестр ва ўқув йили якуни натижалари бўйича академик қарздорлиги бор таълим олувчилар ўқишдан четлаштирилмайди.” сўзлари чиқариб ташланади.

Яъни, талабаларни ўқишдан четлаштириш, қайта тиклаш, курсдан курсга ўтказиш механизмларини назарда тутувчи амалдаги 42-банд, жумладан, қуйидагиларни назарда тутади:

“…GPА (таълим олувчининг дастур бўйича ўзлаштирган баллари ўртача қиймати) ўтиш баллини тўплай олмаган талаба қайта ўқиш учун тегишли курсда қолдирилади. Семестр ва ўқув йили якуни натижалари бўйича академик қарздорлиги бор таълим олувчилар ўқишдан четлаштирилмайди. Курсдан курсга қолган талабалар фақат қарздор бўлган фанларни ўзлаштириб уларга мос равишда шартнома маблағларини тўлайди. Шартнома асосида бир курсда қайта ўқиш сони чегараланмайди…”


Мазкур ҳужжат лойиҳаси матнига тегишли вазирлик ва идоралар ҳам ўз муносабатини билдирган. Хусусан, “Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази” лойиҳа офиси ҳужжатдаги академик қарздорлиги бўлган талабаларни ўқишдан четлатиш таклифига қарши чиққан.

Лойиҳа офиси вазирликка таклиф этилаётган ўзгариш кредит-модул тизими концепсиясига ва халқаро амалиётга тўғри келмаслигини таъкидлаб, академик қарздорлик юзага келган тақдирда, талабаларга ўша фанларни қайта топшириш, бошқа семестрда ўзлаштириш ёки фаннинг даврийлиги тугаб, унинг ўрнига киритилган янги модулни ўзлаштириш имкониятларини бериш бу кредит-модул тизими мезони ҳисобланишини эслатмоқда.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
⚡️Бу йил ҳам максимал балл 189 бўлади!

🇺🇿 Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг буйруғи билан республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

Унга кўра, мажбурий 3 фан:

➖ Она тили х 10 та;
➖ Математика х 10 та;
➖ Ўзбекистон тарихи х 10 та;

30 та савол учун 1.1 баллдан жами 33 балл.


Йўналишига мос 2 фан:

1-фан: 30 та савол х 3.1 балл = 93
2-фан: 30 та савол х 2.1 балл = 63

60 та саволдан жами 156,0 балл.


Умумий 2025/2026-ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 90 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 баллни ташкил этади.

#Qabul2025 #Abituriyent2025 #abituriyent

Қабулга оид янгиликлар:
👉 @davlattestmarkazi
23.04.202518:36
⚡️Расман: Тошкентдаги 3 тиббиёт олийгоҳлари тугатилиб, ягона номда бирлаштирилади

Янги қарорга кўра, Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти ва Тошкент давлат стоматология институти негизида Тошкент давлат тиббиёт университети ташкил этилади.

➖Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали Урганч давлат тиббиёт институти этиб қайта ташкил этилади;

➖Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз ва Чирчиқ филиаллари Тошкент давлат тиббиёт университетининг Термиз ва Чирчиқ филиаллари этиб қайта номланади.

Бошқаларга ҳам тарқатинг!

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
❗️Сунъий интеллект имтиҳондан муваффақиятли ўтиб Вена университетига расман ўқишга кирди.

Flynn сунъий интеллекти интервьюдан ўтиб ва имтиҳонларни топшириб, рақамли санъат йўналишида биринчи курсга ўқишга киришга муваффақ бўлди. Ўқитувчилар унга савол бериб баҳолар қўйишлари мумкин.

Шунингдек, Flynn одам сифатида шахсий кундалигини юритиб, ўқиши ва дўстлари ҳақида ўз фикрларини ёзиб бормоқда.

Бу сунъий интеллектнинг университетга расмий талаба сифатида қабул қилинишининг дунёдаги биринчи ҳолатидир.

Яқинларга юбориб қўйинг!

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
❗️Жиззахлик ўқувчи АҚШнинг 5 та нуфузли олийгоҳидан грант ютиб олди

Жиззах шаҳар 1-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернати битирувчи ўқувчиси Гулмира Сағдуллаева АҚШнинг 5 та нуфузли университетидан катта миқдордаги грант ютиб олди.

Қайд этилишича, Гулмира ўзининг билими билан:
➖ "The University of Arizona" – 50 000 АҚШ доллари;
➖ "The University of Saint Louis" – 26 400 АҚШ доллари;
➖ "Arizona State University" – 44 000 АҚШ доллари;
➖ "University of Kentucky" – 40 000 АҚШ доллари;
➖ "Colorado State University" – 40 000 АҚШ доллари миқдорда грант ютиб олди.


Бундан ташқари, яна 6 та халқаро университет ҳам Гулмирани талабаликка қабул қилишга тайёр.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
⚡️Расман: Таълим кредити фоизи кўтарилди

Марказий банк 20-март куни асосий ставкани 0,5 фоиз бандга ошириб, йиллик 14 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Қоидага кўра, амалдаги кредит шартномалар учун фоиз ўзгармайди (яъни кўтарилмайди). Янги таълим кредити олмоқчи бўлган талабалар учун эса Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида (14%) ажратилади.


Эслатма: Хотин-қизлар учун таълим кредити (0%) фоизсизлиги ҳамон ўз кучида!

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
O'chirildi27.03.202507:38
18.03.202504:01
Tashabbusli OPEN BUDJET uchun ovoz to‘plab beramiz! Aniq, tez va ishonchli! Hammasi joyida bo‘lishiga kafolat bor.

Kelishuv uchun murojaat qiling!
Ishni boshlab yuboramiz!

@opennbudged
09.03.202506:18
⚡️Магистратура босқичига киришда ҳам имтиёзлар бериладими?

✅ Ҳа, албатта!


Бакалаврдаги каби айрим абитуриентларга бериладиган имтиёзлар магистратурада ҳам бор.

Қатор тоифадаги талабалар магистратурага имтиҳонсиз грант асосида ўқишга киради:

✅ Президентнинг давлат стипендиялари ва номли давлат стипендиялари совриндорлари;
Зулфия номидаги Давлат мукофотлари соҳибалари;
✅ "Мард ўғлон" давлат мукофоти соҳиблари; фан олимпиадаси ғолиблари;
✅ Таълим вазирлиги ўтказадиган фан олимпиадаси ғолиблари (3 та ўрин)
✅ Кимё ва биология, информатика ва ахборот технологиялари йўналишини "қизил га битирганлар "ўз йўналишига" имтиҳонларсиз тўлов-контракт асосида қабул қилинади.


Фақат бир шарти мукофотлар берадиган имтиёзда ундан фойдаланмоқчи бўлган талабгор талаба бўлиши ёки олий таълимнинг бакалавриат босқичини тамомлаган бўлиши керак.

#Qabul2025 #imtiyoz #magistratura

Қабулга оид янгиликлар:
👉 @davlattestmarkazi
23.04.202505:11
Энди давлат - ўзбек тилини билмаганлар мактабни битира олмайди!

Ҳилола Умарованинг буйруғига асосан Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.

Бошқаларга ҳам тарқатинг!

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
06.04.202508:06
⚡️ Китоб ўқиганга BYD электромобили

🇺🇿 “Ёш китобхон” танловининг 2024-2025 йилги мавсумида 3 та ёш тоифаси бўйича биринчи ўринни қўлга киритган ёшларга Президент совғаси — BYD Chazor электромобили топширилибди.

“Энг қувонарли жиҳати, ғолибларнинг барчаси қизлар! Бу эса қизларга берилаётган эътибор, уларнинг билимга чанқоқлиги ва китобга бўлган қизиқиши қанчалик ортганлигининг белгиси”, деб ёзмоқда Алишер Саъдуллаев.


Яқинларга юбориб қўйинг!

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
27.03.202505:33
Илм олишда 6 та муҳим қоида:

1⃣. Ота-она дуоси:
Уларнинг дуоси билан илминг мукаммал ва зиёда бўлур, Ишонмасанг эрталаб қўлларини дуога очдир.

1⃣. Устозлар дуоси:
Илм олинмайди, у юқади. Устозларимизни севайлик ва севилайлик, шунда устозингни тажрибасини ўзингда кўрасан.

3⃣. Хулқ-атвор:
Ўта даражада жиддий юриш кибрга олиб келади ва ўрганиш сустлаштиради, ўрганган нарсаларингни кибр ила ишлатма, меҳр ила ишлат.

4⃣. Уйқу:
Дарс қилаётганда уйқу бу шайтондан, шунинг учун дўстим таҳоратда юриш ва дарс қилиш бу муҳим.

5⃣. Дарс қолдирмаслик:
Бугунги қилинмаган дарс + эртанги дарс оғирлик қилади,
Эртанги оғирлик қилинган иш бу сенинг сустлашаётганлигингдан далолат.

6⃣. Вақт:
Вақт ҳеч қачон келмайди  вақт кетади. Тушунган тушунди.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
📈 Сертификатнинг кучи - 189.0 балл!

* 2024 йил натижаси

100% тоза, ҳалол меҳнат! Ҳечқандай имтиёз ёки отасини лавозимига алоқадор бўлмаган натижа! Лекин буни ортида катта меҳнат турганини ҳамма ҳам билавермайди...

Сизда ҳам сертификат борми?

Қабулга оид янгиликлар:
👉 @davlattestmarkazi
18.03.202503:32
❗️Мактаб ўқувчиларининг баҳорги таътили 21 март кунидан бошланади

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомга кўра, мамлакатимиздаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун баҳорги таътил 2025 йил 21 март кунидан бошланади ва 27 март куни (7 календар кун)га қадар давом этади.

IV ўқув чорак дарслари 2025 йил 28 март кунидан бошланади.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
08.03.202513:22
⚡️Қуйидаги абитуриентлар 2025-йилда имтиҳонсиз ўқишга кириш имтиёзига эга:

Имтиҳонсиз давлат гранти асосида
➖Ҳарбий қисм қўмондонлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг тавсияномасига эга абитуриентлар;
➖Ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари;
➖Ички ишлар органлари ходимлари фарзандлари;
➖Божхона органлари ходимларининг фарзандлари;
➖Республика ва халқаро спорт мусобагалари ғолиблари;
➖Республика ва халқаро шахмат ва шашка турнирлари ғолиблари;
➖Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари;
➖“Ниҳол” мукофоти соҳиблари;
➖Маданият вазирлигининг республика кўрик-танловлари ғолиблари;
➖”Мард ўғлон” давлат мукофоти соҳиблари;
➖“Тарбиячи” республика танлови ғолиблари;
➖“Ҳамшира” республика танлови ғолиблари;
➖Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзолари;
➖Халқаро олимпиадалар ғолиблари;
➖Президент мактаблари битирувчилари.

Имтиҳонсиз контракт асосида
➖Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаблар ва ижод мактабларининг битирувчилари;
➖“Заковат” интеллектуал ўйини ғолиблари;
➖Профилактика инспекторлари.


#Qabul2025 #imtiyoz #abituriyent

Қабулга оид янгиликлар:
👉 @davlattestmarkazi
⚡️Жорий йилги 5⃣ блокли жавоблар варақаси намунасини юклаб олинг

⚠️ Унутманг: Жавоблар варақаси фақатгина бир марта берилади. Хато қилган абитуриентларда бошқа имконият мавжуд бўлмайди!


Бошқаларга ҳам тарқатинг!

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
06.04.202506:14
2025-йилги кириш имтиҳонларида тушадиган тест саволлари қайси дарсликлардан тузилади?

2025–2026 ўқув йилида бакалавриат таълим йўналишларига қабул қилишда қўлланадиган тест топшириқлари шакллантириладиган ўқув дастурлари Билимни баҳолаш агентлиги томонидан эълон қилинган.


2025-йилги кириш тест синовлари айнан мана шу фан дастурлари асосида тузилади!

Яқинларга юбориб қўйинг!

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈
🇺🇿⚡️🇰🇿Ўзбекистонда ТОП-1000 рўйхатдаги Қозоғистон олийгоҳининг филиалига лицензия берилди

🇺🇿 Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан 11.03.2025 санасида Мухтор Авезов номидаги Жанубий Қозоғистон университетининг филиалига олий таълим хизматларини кўрсатиш учун лицензия тақдим этилди.

Университетнинг филиали очилиши ҳақида Президент Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи мажлисида бу ҳақида маълум қилинганди.


Малумот учун: М.Авезов олийгоҳи халқаро тан олинган ТОП-1000 талик олийгоҳлар рўйхатига киритилган бўлиб, сўнгги икки йилликда 482-ўринни эгаллаб келмоқда.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
🎓 Toshkent shahridagi Amity universitetida 2025-2026 o‘quv yili uchun qabul boshlandi!

Ushbu yo'nalishlarga qabul ochildi:
🔸Sun’iy intellekt
🔸Kiberxavfsizlik va blokcheyn
🔸Axborot texnologiyalari
🔸Kompyuter muhandisligi
🔸Iqtisodiyot
🔸Ingliz va ijodiy yozish
🔸Turizm boshqaruvi
🔸Biznes boshqaruvi


📌Ingliz tilidan kirish imtihonini topshiring
* IELTS 5.5 va undan yuqori boʻlgan talabalar uchun yozma imtihon yoʻq
* Matematika fanidan imtihon bo‘lmaydi
Imtihon sanasi: 15-aprel

🔗 RO'YXATDAN O'TING

☎️ +998712079006
📞 @amity_admission

🔹Telegram 🔸Facebook 🔹Instagram 🔸YouTube 🔹LinkedIn
❗️Расман тасдиқланди! Яхши ўқимаган грантдаги талабалар контрактга ўтказилади!

Ҳукумат қарори билан Олий таълим ташкилотларида талабаларга грантларни тақдим этиш ва қайта тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, таълим грантига талабгорлардан жорий ўқув йилида ўзлаштириш кўрсаткичи бўйича ГПА кўрсаткичи 3,5 ва ундан юқори бўлиши талаб этилади. Ўзлаштириши ушбу кўрсаткичдан паст бўлган талабаларнинг таълим грантини табақалаштирилган тарзда қайта тақсимлашда иштирок этишига рухсат этилмайди ва таълим гранти ўрни вакант қолади.

Таълим грантига талабгорлар учун олий таълим ташкилотининг расмий веб-сайтида онлайн рўйхатдан ўтиш ва эришган ютуқларини асословчи ҳужжатларни юклаш имконияти яратилади.


Таълим грантига талабгорларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари мутаносиб тарзда 80 баллик мезонда баҳоланади, бунда ГПА кўрсаткичини “16” сонига кўпайтириш орқали аниқланади.

Таълим грантига талабгорларнинг ижтимоий фаоллик кўрсаткичи 20 баллик мезонда баҳоланади, бунда баҳолаш мезонига асосан ҳисобланган натижани “5” сонига бўлиш орқали аниқланади.

Белгиланган таълим гранти ўринлари доирасида танлов чегарасида бир хил натижа кўрсатган талабгорларнинг академик ўзлаштириш кўрсаткичига устуворлик берилади. Агар ўзлаштириш кўрсаткичида ҳам бир хил натижа аниқланган ҳолатда мазкур талабгорлар учун ўзлаштирилган семестрларда ўтилган мутахассислик фанларидан тест синовлари ўтказилади.

Олий таълим ташкилоти кенгашининг қарорига асосан таълим грантини олувчи талабалар рўйхати ҳар йили 25 августга қадар олий таълим ташкилотининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.


#Qabul2025 #Abituriyent2025 #abituriyent

Қабулга оид янгиликлар:
👉 @davlattestmarkazi
O'chirildi11.03.202511:35
❗️Abituriyentlar va barcha 10-11-sinf bitiruvchilar DIQQATIGA!

Ertaga, 9-mart kuni, BEPUL onlayn imtihon oʻtkaziladi!

🏆 Pul yutugʻi: 1.000.000 so'm!

Ertaga, 🇺🇿 Respublika miqyosida, Renessans Ta'lim Universiteti homiyligida Oliygoh.uz platformasi'da kirish imtihonlari andozasidagi BEPUL BLOK Test tashkil etilmoqda!


🎓 Yo'nalish tanlang va ro'yxatdan o'ting!
👉 Huquq + Ingliz tili
👉 Biologiya + Kimyo
👉 Biologiya + Ona tili va adabiyoti
👉 Chet tili + Ona tili va adabiyoti
👉 Fizika + Matematika
👉 Geografiya + Matematika
👉 Ingliz tili + Ona tili va adabiyoti
👉 Kimyo + Biologiya
👉 Kimyo + Matematika
👉 Matematika + Ona tili va adabiyoti
👉 Ona tili va adabiyoti + Matematika
👉 Tarix + Chet tili
👉 Tarix + Geografiya
👉 Tarix + Matematika
👉 Tarix + Ona tili va adabiyoti
👉 BOSHQA YO'NALISHNI TANLASH;

🏛 Renessans ta'lim universiteti – Toshkent shahridagi 40 xil yo'nalishda sifatli ta'lim beruvchi nufuzli, yirik oliy ta'lim muassasasi!


👨🏻‍💻 Testga ro'yxatdan o'tish:
👉 Ro'yxatdan o'tish
👉 Ro'yxatdan o'tish

🔖Test yakunida sertifikat va test tahlili beriladi!
Ko'rsatilgan 1 - 24 dan 80
Ko'proq funksiyalarni ochish uchun tizimga kiring.