🔴🟠🟡🟢🔵🟣🟤
ИБРАТЛИ ҲИКОЯ
НИМА ҚИЛСАК
ЗУРРИЁТЛАРИМИЗ
НАМОЗДА БАРКАМОЛ
БЎЛАДИЛАР.?
Ёш муслимадан қисқа маслахат...
( ҳаётий воқеа асосида )
"12 ёшли қизимга намоз ўқишни ўргатсам-да, у намозга шошилмас эди. Мени зўрлашим билан базўр намозни адо қилар эди.
Бир куни азон овози янгради. Қизимга намоз ўқишлигини эслатдим, сўнгра қизалоғим жойнамозни тўшадию, намоз ўқимади. Мени билдирмасдан кузатганимни сезмаган қизимдан сўрадим:
-- Намоз ўқидингми.?
-- Ҳа, ўқидим" -- деди.
Мен, жахлга эрк бериб, қизимни юзига бир шапалоқ уриб юбордим.
Мен кеча-ю, кундуз ўйлана бошладим:
Нега фарзандим бундоқ.?
Нима қилсам ибодатда қоим бўлади?
ҚАЧОН ўзи намозга шошилади? Саволларни чегараси йўқ эди ва Аллохга кечалари йиғлаб дуо қилиб, уларни хидояти ва инсофини сўрар эдим.
Бир куни дугонамни уйига мехмонга бордим. Бироқ, азон овози янгради. Фарзандлари хамма ишини ташлаб ибодатга шошила бошладилар. Мен у ҳолни кўриб хайратландим ва дугонамдан аста сўрадим..
-- Фарзандларингга қандоқ тарбия бердингки, ибодатга бунчалар шошилишади.?
Шунда дугонам шундоқ деди:
-- Мен турмушга узатилишимдан аввал, менга онажоним (раҳматли) бир дуони ўргатганлар. У дуони хожанг(эр) билан бирга доим ўқиб, Аллохдан фарзанд сўранглар. Хомила пайдо бўлмай туриб, пайдо бўлгандан сўнг ва туғилгандан кейин хам доимий шу дуони тилдан қўйма, деганлар.
Мен у дуони никоҳ бўлган кунимдан тилимдан қўймайман. Аллохга хамдлар, мана мевасини кўрдим.
Мен шошилиб у дуони сўрадим ва айб ўзимда эканини хис қилдим...
Азиз диндошим!
Сиз ҳам у дуо қайси дуо экан,
деб қизиқмоқдасиз.
Эшитинг.... у дуо:.
"Эй Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис
адо этадиганлардан қилгин.
Эй Роббимиз, дуони қабул этгин".
Иброхим сураси 40-оят
(رَبِّ اجْعَلْنِي مُقِيمَ الصَّلَاةِ وَمِنْ ذُرِّيَّتِي ۚ رَبَّنَا وَتَقَبَّلْ دُعَاءِ)
Дуони хар бирингиз бугундан бошланг.
Уйланишни ёки турмушга чиқишни кутманг.
Фарзанди борлар ҳам бугундан ушбу дуони кўп такрорласинлар.
ИншаАллох, Аллоҳим зурриётларимизга хидоят бергай. Дўстларингиз билан бахам кўринг. Зеро...
Расулуллох саллаллоху алайхи васаллам дедилар:
"Ким тўғри йўлни кўрсатса (ёки бошласа) тўғри йўлга кирган инсонни савобига тенгма тенг хақлидур.!"
🌗🌘🌑🌒🌓
⭐️@ibrat_chashmasi🔕
🌗🌘🌑🌒🌓