Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Ishonch.uz avatar
Ishonch.uz
Ishonch.uz avatar
Ishonch.uz
Davr
Ko'rishlar soni

Iqtibos

Postlar
Repostlarni yashirish
❗️Ўзбекистонда 3 магнитудали ер силкиниши кузатилди

Зилзила эпимаркази Андижон вилояти Марҳамат туманида, 10 км чуқурликда жойлашган. Ер силкиниши вилоятнинг қатор ҳудудларида ҳамда Фарғона вилоятининг Қува туманида сезилган.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
– Марҳамат туманида 3 балл, 5 км.
– Асака туманида 2 балл, 13 км.
– Булоқбоши туманида 2 балл, 20 км.
– Шаҳриҳон туманида 2 балл, 22 км.
– Қува туманида 2 балл, 22 км.


Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Шахсий эҳтиёж учун хориждан товар олиб киришига бўлган чекловлар кучайтирилди

Ҳукуматнинг 2025 йил 19 апрель куни қабул қилинган 244-сон қарори билан 2025 йил 1 майдан эътиборан жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжи учун нотижорат мақсадларида республикага олиб кириладиган товарларнинг божсиз олиб кириш нормалари қуйидаги миқдорларда белгиланди:

— Ҳаво транспорти — 1000 доллар (илгари 2000 доллар);
— Темир йўл/дарё транспорти — 500 доллар (илгари 1000 доллар);
— Автомобиль ёки пиёда — 300 доллар;
— Курьерлик орқали — 200 доллар (ҳар чоракда 1000 доллар);
— Почта орқали — 100 доллар (ўзгармаган).


Шунингдек, хорижий давлатда икки ёки уч (самолёт орқали қайтганда) кундан кам вақт бўлган, ёки бир ой ичида хорижий давлатга уч марта ёки ундан кўпроқ борган шахснинг ўтказиш пунктлари орқали олиб ўтган нотижорат мақсаддаги товарига божхона божи қўлланилади.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
#Фотонигоҳ

Баҳсли бино тақдири

📸 Суратларда:

▪️“Чорсу” меҳмонхонасининг қурилиш жараёни. 1982 йил.
▪️“Чорсу” меҳмонхонасининг бузилиш жараёни. 2025 йил.


Сиз қандай изоҳлаган бўлардингиз?

💬 Комментларда кутамиз.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
#Иқлим

Ўзгарувчан ҳаво кузатилади

"Ўзгидромет"нинг хабар беришича, 20 апрель куни:

Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-9, кундузи 18-20 даража илиқ бўлади.

Бошқа ҳудудларда эса...

Батафсил: http://ishonch.uz/news/3752

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Тегишли идораларнинг маҳсулотга хулоса бериш ваколатлари аниқ белгилаб берилади

Президент бугунги йиғилишда сертификатлаштириш ва стандартлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини белгилаб берди.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/3744

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
ЗАКОВАТ:
"Ўзтелеком"нинг Наманган вилояти "Ёш кучи"и ғолиб

Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллик юбилейи арафасида республика бўйлаб Касаба уюшмалари ҳафталиги эълон қилинган. Мазкур ҳафталик доирасида Наманганда “Заковат” интеллектуал ўйини бўлиб ўтди.

Тадбир Ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ташаббуси билан ташкиллаштирилган.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/3742

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Жадидларнинг ҳатто китобларидан ҳам қўрқишарди – академик Азамат Зиё

"Шу ўринда бир қизиқ ва сабоқли воқеани айтиб бераман: 2022 йили чоп этилган «Иброҳимбек» илмий асарини Фанлар академияси ҳовлисида уюштирилган китоблар кўргазмасининг барчага кўринарли ерга қўйдиргандим. Бир айланиб келсам, кўздан панароққа олиб қўйибдилар. Сабабини сўрасам, академиянинг раҳбарларидан бири, бу кўп одамларни ўлдирган шахс, деб шундай топшириқ берган экан.

Жадидчиликнинг «қисмати» ҳам шу каби кечган, яъни мустақил бўлганимиздан кейин ҳам уларга бўлган адолатли муносабат астойдил ўрганилгани йўқ…"

Олий Мажлис Сенати аъзоси, академик Азамат Зиёнинг «Юзма-юз+» учун берган интервьюсидан

«Қўлимиз ҳам, кўзимиз ҳам, юрагимиз ҳам ботир бўлсин»

▶️ ВИДЕО: https://youtu.be/GE0bOnFEKKQ

📝 МАТН: http://ishonch.uz/news/3770

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Шукуҳли “Талабалар баҳори”

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида “Ёшлар – келажак бунёдкори” шиори остида “Талабалар баҳори” фестивали бўлиб ўтди. Унда академия профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари билан бирга, Ислом цивилизацияси маркази, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси, Тошкент давлат Шарқшунослик университети, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти масъуллари иштирок этди.


Батафсил: http://ishonch.uz/news/3754

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
⚡️ Яхши хабар

🌏 Ерда магнит бўронлари якунланмоқда

Астрономлар яқинда охирги бўронлар бўлиб ўтишини айтмоқда.

Қуёшнинг 11 йиллик фаолият цикли ўтди. Энди келгуси 1-2 йил ичида унинг фаоллиги камайиб боради. Натижада Қуёшдаги доғлар, чақнашлар ва магнит бўронлари камаяди. Тинч давр эса 7 йил давом этади.

Қон босими безовта қиладиганларга жўнатиб қўямиз.


Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
#Кун_ҳикмати

20 ёшда одамда истак ҳукмронлик қилади. 30 ёшда ақл, 40 ёшда тажриба.


✍️ Бенжамин Франклин

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Иқтисодий мураккаблик индексида Ўзбекистоннинг ўрни 25 поғонага яхшиланган – Президент

Президент Мирзиёев раислигида бошланган видеоселектор йиғилишида дунёда юз бераётган иқтисодий ва савдо чекловларининг Ўзбекистонга таъсирини юмшатиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Давлат раҳбари, жумладан, Ўзбекистоннинг иқтисодий ҳолатига тўхталди.

Қайд этилишича, ўтган беш йилда Иқтисодий мураккаблик индексида Ўзбекистоннинг ўрни 25 поғона яхшиланган ва ўз ўрнини 105-ўриндан 80-ўринга кўтарган.

“Бугунги кунда 162 турдаги миллий маҳсулотларимиз “дунё бозорларида рақобат устунлигига эга” деб эътироф этилаяпти.

Натижада охирги йилларда экспорт 2,2 баробар ошди. Ташқи савдо айланмаси ялпи ички маҳсулотга нисбатан 57 фоизга етди.

Бу – иқтисодиётимиз ташқи бозорларга қанчалик боғлиқ эканини кўрсатадиган жуда катта рақам”, - деди Президент.


Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Ўзбекистоннинг 17 ёшгача бўлган футболчилари Осиё кубоги финалида!

17 ёшгача бўлган футболчиларимиз Осиё кубогининг финалига йўл олди. Яримфиналда вакилларимиз КХДР ўстидан 3:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ушбу ғалаба орқали Осиё чемпионатининг финал босқичига йўл олди. Финал ўйини мезбон мамлакат – Саудия Арабистонига қарши кечади.

Саудия Арабистони ярим финал баҳсида Жанубий Корея терма жамоасини пенальтилар сериясида мағлуб этди.

Ҳал қилувчи ўйин 20 апрель куни Тошкент вақти билан соат 20:00да Тоиф шаҳридаги “Қирол Фаҳд” стадионида бўлиб ўтади.


Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик футболчилар ушбу мусобақанинг гуруҳ босқичида саудияликлар устидан 0:3 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Ёшлар ўртасида экология мавзусидаги дебат

Жаҳон иқтисодиёт ва Дипломатия университетида "Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва яшил иқтисодиёт йили"га бағишланган “Tashkent International Debate Arena” турнири ўтказилди.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/3759

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
20.04.202511:30
ДУЮЛТЕПАДАГИ БУДДА ҲАЙКАЛИ ВА ЗАРДУШТ ЧИРОҒИ
ёхуд тарих сир-синоатлари тадқиқот кутмоқда


Яккабоғ туманида Амир Темур ва темурийлар даври билан боғлиқ кўплаб тарихий тепаликлар мавжуд. Улардан бири ҳозирги «Янгиҳаёт» маҳалласининг Дуюл қишлоғида жойлашган Дуюлтепа ёдгорлигидир.

Батафсил: http://ishonch.uz/photo_news/3753

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Метродаги тирбандликлар қачон барҳам топади?

2020 йил августидан ҳозирга қадар икки йўналишни боғловчи «Қўйлиқ – Сергели» ер усти метро йўли ишга туширилгани боис бу транспорт воситасидан ҳар куни фойдаланувчилар сони 700 мингдан ошди.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/3750

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
МАСЪУЛЛАР, ҚАНИСИЗЛАР?!
Хоразмда мактаб ўқувчиси тунги клуб раққосаси экани айтилди…

Ижтимоий тармоқларда Хоразмда 7 синф ўқувчиси тунги клубда раққосалик қилиб юргани айтилди. Ҳолатга расмий муносабат билдирган масъул ташкилотлардан бири эса ундан осонгина "воз кечиб юборди".

Маҳалла, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар агентлиги каби ташкилотларнинг ҳудудий бўлимлари қаерга қараган? Ким масъул бу вазиятга?

Бутун бошли катта ташкилотлар, минглаб одамлар ёшларга жавобгар сифатида ойлик олиб ишлайди. Аммо қани улар?..


Батафсил: http://ishonch.uz/news/3746

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Ўзбекистонда 18-23 ёшлиларнинг 47,7 фоизи талаба

Бундан 20-25 йил муқаддам, олий ўқув юртига кириш ёшлар учун улкан қаҳрамонлик эди. Оддий қишлоқ мактабларида 30 нафар битирувчининг орасидан кўпи билан 5-6 нафар бола ўқишга кирар, айрим синфларда эса 1-2 нафари аранг талаба бўларди, холос.

“Талаба” деган мақомни олиш учун эҳҳе...


Батафсил: http://ishonch.uz/news/3743

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
18.04.202503:59
ОНЛАЙН САЁҲАТ:
Ўсмат ота зиёратгоҳи ҳақида эшитганмисиз?

Жиззах вилоятининг Бахмал тумани фақатгина ширин-шакар мевалари, гўзал табиати ва тоғлари билангина машҳур эмас. Бу ўлка азиз авлиёлар макон топган мақбаралари ва муқаддас қадамжолари билан ҳам танилган. Қорли чўққилари олислардан ҳам кўзга ташланиб турувчи манзарага мафтун бўлиб, туманга кириб келар экансиз, сизни тоғлар бағридаги, ҳавоси мусаффо ва тарихий хотираларга бой ҳудуд — Ўсмат шаҳарчаси кутиб олади.

Ўсмат ота зиёратгоҳи ундаги табаррук маскан бўлиб, бутун юртимиз зиёратчиларини ўзига жалб этиб келаётир.


Батафсил: http://ishonch.uz/news/3740

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
⚡️Ўзбекистоннинг ўсмирлар жамоаси Осиё чемпиони!

Саудия Арабистонининг Тоиф шаҳрида ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубоги финали бўлиб ўтди

Унда Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши майдонга тушди. 

Биринчи бўлимнинг 40 ва 45 дақиқаларида икки нафар футболчимиз майдондан четлатилди. 

Бироқ иккинчи таймда Ўзбекистон термаси гол уришнинг уддасидан чиқди. Иккинчи бўлимда Муҳаммад Ҳакимов пенальтидан гол урди. 70-дақиқада Садриддин Ҳасанов ҳисобни 2:0 га етказди. 

Шу тариқа Ўзбекистон ўсмирлари Осиё чемпионига айланди. 

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Тартиб ва меъёр бузилмасин

Муносиб меҳнат Концепцияси мақсадлари орасида иш вақтидаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш масаласи муҳим аҳамият касб этади. Аммо кейинги тўрт йилда хавфсиз ва кафолатланган иш ўринлари яратилишида белгиланган мезонлардан четга оғишлар кузатилмоқда.

Ачинарлиси, зарур чора-тадбирлар кўрилаётганига қарамасдан, ишлаб чиқариш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар камаймаяпти.


Батафсил: http://ishonch.uz/news/3751

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
#Статистика

Тошкент метросида 1 кунда ўртача неча нафар йўловчи ташилмоқда?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида Тошкент метрополитенида 70,2 миллион йўловчи ташилган.

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 7,2 миллион нафарга кўп.

2025 йилнинг январь-март ойларида Тошкент метрополитенида бир кунда ўртача 780 минг нафар йўловчилар ташилган бўлиб, 2024 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 12,6 фоизга ошган.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
1 июлдан бошлаб бирорта товар экспортига чеклов бўлмаслиги эълон қилинди

Президент Мирзиёев бугунги йиғилишда қиммат бозорларда талаб юқори бўлган айрим товарлар экспортига чеклов қўйилгани учун кўплаб имкониятлар қўлдан бой берилаётганини қайд этиб ўтди.

Эндиликда, 1 июлдан бошлаб бирорта товар экспортига чеклов бўлмаслиги эълон қилинди. Фақат 86 та товар гуруҳига кирган хомашё ва ижтимоий аҳамияти юқори маҳсулотларга нисбатан экспорт божлари жорий қилинади.

Бу тадбиркорларимиз учун янги имконият экани таъкидланди.

“Бир нарсани аниқ тушуниш керак. Агар тадбиркорлар қиммат бозорларга ишласа, уларда маҳсулотни кўпайтириш, сифатни яхшилашга интилиш, иштиёқ ортади, манфаат бўлади”, - деди Президент.


Шунингдек, шакарга акциз тўлови бекор қилиниши ҳамда қуруқ сут импортига қўйилган чекловлар ҳам олиб ташланиши маълум қилинди.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Ўзбекистон сунъий йўлдошини “SpaceX” ракетасида учиришни режалаштиряпти

Космик технологиялардан фойдаланиш ва бу борада илғор хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида айни кунларда АҚШда бўлиб турган Uzkosmos делегацияси Лос-Анжелесдаги “SpaceX” компанияси офисига ташриф буюрди.

Учрашувда ўзбекистонлик ёш муҳандислар томонидан Кюшу технология институтида (Япония) ўқиш давомида йиғилиши режалаштирилган илмий технологик сунъий йўлдошни “SpaceX” компаниясининг ракетасида учириш масаласи муҳокама қилинган.

Шу билан бирга, Ўзбекистонинг “Космик тадқиқотлар ва технологиялар – 2035” стратегияси бўйича фикр алмашилган ҳамда “SpaceX” компанияси вакиллари ҳужжатнинг дастлабки лойиҳаси тайёр бўлгандан сўнг фикр ва мулоҳазаларини тақдим этишга тайёрлигини билдиришди.

Бундан ташқари, делегация аъзолари “SpaceX” компаниясининг “Falcon 9” ташувчи ракетасини ишлаб чиқариш жараёнлари ва қувватлари билан танишишди.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
#Кун_ҳикмати

Ким ортиқча нарсаларни сотиб олишдан тўхтамаса, охир-оқибат керакли нарсасини сотади.


✍️ Бенжамин Франклин

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Ko'rsatilgan 1 - 24 dan 330
Ko'proq funksiyalarni ochish uchun tizimga kiring.