Road24 асосчиси Бахтиёр билан мен 2014 йили танишгандим. У ўшанда Австралиядан эндигина қайтган эди. Унинг фикрлари тиниқлиги ва энергиясини кўриб, уни MyTaxi’га операцион директор лавозимига таклиф қилганман.
Бахтиёр — MyTaxi’ни пивот қилишимизга сабаб бўлган инсонлардан бири. Кейинчалик у Lamuz ва Road24 лойиҳаларини ишга туширди. Ўзим Ўзбекистонда бўлганимда, ГАИдан келадиган жарималарни айнан Road24 орқали тўлардим — жуда қулай илова.
Мен Бахтиёрга аввал ҳам айтганман: бу жуда рискли ҳамкорлик. Чунки давлат идораси раҳбари алмашса, бу хизматга ўзининг яқинларини, жияни ёки танишини қўйиши табиий ҳол. Бундай APIлар тўғридан-тўғри ГАИ хизматлари орқали эмас, балки Ягона Интерактив Давлат Хизматлари портали орқали тақдим этилса ва очиқ бўлса (Public API) мақбулроқ бўлади.
ИТ Парк, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва стартаплар ривожига бефарқ бўлмаган ташкилотлардан бу ҳолатга эътибор қаратишларини сўрайман. Акс ҳолда, Ўзбекистон Бахтиёрдек илғор тадбиркорни йўқотиши мумкин.
@paiziev24