Садақанинг фазилати
Бир аёл ўғилларидан бирининг хулқи ёмонлашганини сезса, дарҳол садақа қилиб таом тарқатар ва: “Уларнинг молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил...” (Тавба сураси, 103) оятини ўқиб, ортидан: “Аллоҳим, ушбу садақани фарзандимнинг хулқи ислоҳ бўлиши учун қилдим. Чунки унинг маънавий ҳоли мени хасталанганидан кўра кўпроқ безовта қиляпти”, дея дуо қиларди.
* * *
Бир аёл эса камбағал, топганига зўрға кун кечирар, садақа қилиш имкони йўқ эди. Эри ёки фарзандларида бирон айб ёки қусурни кўрса, кечаси туриб таҳажжуд намозида Бақара сурасини ўқир ва: "Аллоҳим, бу менинг садақамдир, уни қабул эт. У билан бизни ислоҳ қил”, дея илтижо этарди.
* * *
Аллоҳ таоло бундай хабар беради: «Эй иймон келтирганлар. Молларингиз ва болаларингиз сизни Аллоҳнинг зикридан чалғитмасин. Ким шундай қилса, бас, ана ўшалар ютқазувчилардир. Ва бирингизга ўлим келиб: “Эй Раббим, агар менинг ўлимимни яқин муддатга орқага сурсанг, бас, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам”, демасдан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг» (Мунофиқун сураси, 10-оят).
* * *
Одам нима учун “умра қиламан”, “намоз ўқийман”, “рўза тутаман” демайди, балки “садақа қиламан” дейди?!
Илм аҳллари: "Вафот этган киши ўлимидан кейин садақани қай даражада фойдаси, асари улкан бўлишини кўргани учун ҳам шундай дейди", дейишган.
Шундай экан, садақа ва эҳсонларимизни кўпайтирайлик. Зеро, мўмин қиёматда садақасининг сояси остида бўлади.
Ишончли маърифий каналга уланинг!✅
👇🏼👇🏼
🔎 @ShayhSaboqlari ✔️