23.04.202514:00
“Qutayba ibn Muslim” ziyoratgohi | «Қутайба ибн Муслим» зиёратгоҳи |
📍Андижон, #Жалақудуқ
📍Андижон, #Жалақудуқ

23.04.202503:01
Namangan viloyati IIB JXX YHXB boshligʻining viloyat aholisiga murojaati
@INSPECTOR_UZ 👈 🏪 QONUN HUJJATLARI
@INSPECTOR_UZ 👈 🏪 QONUN HUJJATLARI
21.04.202506:03
Перевалда фура ёниб кетди...
@INSPECTOR_UZ 👈 🏪 QONUN HUJJATLARI
@INSPECTOR_UZ 👈 🏪 QONUN HUJJATLARI
21.04.202503:01
⚽ Бу воқеа, мана шу видеони яққол ифодаси

19.04.202514:01
Ички ишлар вазирлиги тарихи
👆 давоми
- озодликдан маҳрум этилган фуқароларни жамиятга тўлиқ мослашувини таъминлаш учун уларни касбга ўргатиш ва иш билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 августдаги “Ички ишлар органларининг озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлган жазоларни ижро этиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3200-сон қарори билан жазони ижро этиш тизими тубдан ислоҳ қилиниб, уларда ишлаб чиқариш тизими йўлга қўйилди;
- ИИОлари учун профессионал кадрларни тайёрлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги “Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3216-сон қарори билан ИИВ Академиясида 7 та йўналишлар бўйича ўқитиш тизими ва 2 та илмий-тадқиқот марказлари фаолияти йўлга қўйилди ҳамда жойларда 14 та академик лицейлар жорий этилди;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги “Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3413-сон қарори талаблари асосида кадрлар билан ишлашнинг мутлақо янги тизими жорий этилиб, ИИОнинг “Интизом устави” ва “Ички хизмат низоми” амалиётга тўлиқ киритилди, ходимларни ижтимоий, маънавий ва руҳий таъминлаш ишлари тизимлаштирилди;
- Тошкент шаҳрида жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг янги моделини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 февралдаги “Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ-3528-сон қарори билан пойтахт миқёсида ички ишлар бўлимлари фаолияти йўлга қўйилди, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 июндаги “Тошкент шаҳрида жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3786-сон қарори билан пойтахтда жамоат тартибини сақлаш учун ИИОлари, Миллий гвардия ва жамоатчилик билан биргаликда ташкил этилган 3 сменали, куну-тун патруллик хизмати фаолияти йўлга қўйилди;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 августдаги “Ички ишлар органлари бошқарув, назорат ва шахсий таркиб билан ишлашнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3919-сон қарори билан ИИОнинг ягона бошқарув тизими сифатида ташкилий бўлинмалар, шунингдек, раҳбар ходимлар захирасини тайёрлаш мақсадида Малака ошириш институти ташкил этилди;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 ноябрдаги “Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4006-сон қарори билан Пробация хизмати ҳамда маҳкумларнинг ҳуқуқларини тўлиқ кафолатлашга қаратилган жиноят-ижроия қонунчилигини қайта ишлаб чиқиш ишлари ташкил этилди;
- жойлардаги ҳокимлар томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини кунлик ташкил этиш ва бу борада амалга оширилаётган ишларни халқ депутатари кенгашида ҳар ойда муҳокама қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 декабрдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4075-сон қарори талаблари асосида йўлга қўйилди;
- туризм ва транспорт инфратузилмаси объектларида мамлакатимизга келаётган хорижий сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўлинмалари фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 мартдаги “Транспорт ва туризм объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4229-сон қарори талаблари асосида янада жадаллаштирилди.
III. Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда ички ишлар органлари тизимидаги ислоҳотлар

18.04.202506:04
Бухоро вилоятида ўтказилаётган "Хавфсиз ва соғлом юрт" кенг қамровли тезкор профилактик тадбири доирасида "Россиядаги иш ҳафтаси 400, 1000 доллар" номи остида наркозакладкалар кодлари ва ҳаволаларини ёзиб деворларга ёпиштириб юрган шахслар ушланди

21.04.202510:00
ЎҒЛИМГА.
Майли дунёларни пойимга сочма.
Чин меҳнат ортидан топиб, тутиб, тўл.
Пул деган бир кунлик дўстларга учма.
Ўғлим, иймони бут дўстларга дўст бўл.
@INSPECTOR_UZ 👈 🏪 QONUN HUJJATLARI
Майли дунёларни пойимга сочма.
Чин меҳнат ортидан топиб, тутиб, тўл.
Пул деган бир кунлик дўстларга учма.
Ўғлим, иймони бут дўстларга дўст бўл.
@INSPECTOR_UZ 👈 🏪 QONUN HUJJATLARI
21.04.202505:03
Бунисига нима дейсиз? Аслида ҳолат бошқача бўлган эканку
@INSPECTOR_UZ 👈 🏪 QONUN HUJJATLARI
@INSPECTOR_UZ 👈 🏪 QONUN HUJJATLARI

19.04.202504:04
Ёмғирдан кейин чиққан қўзиқориндек кўпайган устозларга муносиб жавоб...
@INSPECTOR_UZ 👈 🏪 QONUN HUJJATLARI
@INSPECTOR_UZ 👈 🏪 QONUN HUJJATLARI

23.04.202506:00
Иккита қизил карта, иккита кам ўйинчи ва икки жавобсиз гол, газини бос ўзбегим
@INSPECTOR_UZ 👈 🏪 QONUN HUJJATLARI
@INSPECTOR_UZ 👈 🏪 QONUN HUJJATLARI
21.04.202508:03
Ҳақиқий иқтидор, ҳолатдан ҳолатга ўтишни қойиллатаркан...
@INSPECTOR_UZ 👈 🏪 QONUN HUJJATLARI
@INSPECTOR_UZ 👈 🏪 QONUN HUJJATLARI
21.04.202504:04
Hukumat militsiyaga tugmasi yaltiroq kostyum beradi, o‘sha bilan to‘yga boraveradi, polkovnik 👨✈️ ko‘chadan o‘tsa hamma unga chest beradi
@INSPECTOR_UZ 👈 🏪 QONUN HUJJATLARI
@INSPECTOR_UZ 👈 🏪 QONUN HUJJATLARI
19.04.202514:03
Халқимизнинг мушкулини осон қилиш мақсадида, ИИО фаолиятига замонавий ахборот коммуникация технологияларини кенг жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор берилмоқда. Бу борада, аҳолига паспорт бериш ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасида қулайлик яратилиб, электрон тарзда навбат кутиш тизими жорий этилди.
Фуқароларга ички ишлар органлари тизимдаги айрим ходимларнинг ноўрин хатти-ҳаракатлари устидан шикоят қилиш имконияти яратилиб, 24 соат фаолият кўрсатувчи “1102” қисқа рақамли Коллцентр, шунингдек, одам савдоси билан боғлиқ ҳолатлар бўйича “99 301-01-01” ягона ишонч телефон алоқалари фаолияти йўлга қўйилди.
Тизимда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар ва янгиликлар ҳақида ИИВнинг https://gov.uz/uz/iiv расмий веб-сайти орқали танишиш мумкин, тегишли маълумотлар доимий равишда жойлаштирилиб борилади ва кенг омма эътиборига ҳавола этишга имкон беради.
Ички ишлар органлари фаолиятининг жамоатчиликка ўз вақтида етказиб борилиши лозимлигини назарда тутиб, тизимда 20 дан ошиқ веб-сайт ҳамда 100 дан ортиқ ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар жорий этилди.
Давлатимиз раҳбари амалга оширилган ишларга баҳо берар экан, “Кўрилаётган чоралар натижасида фуқароларимизда адолат ва қонун устуворлигига ишонч пайдо бўлмоқда. Лекин хотиржамликка берилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ, ҳали олдимизда қилинадиган ишлар кўп”, – дея алоҳида таъкидлади.
давоми бор...
Манба 👈 #вазирликтарихи №15

18.04.202514:10
- ички ишлар органларининг ягоналик принципини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг байроғи ва эмблемаси намуналарини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5602-сон фармони асосида ИИВнинг байроқ ва эмблемаси тасдиқланди;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги “Ички ишлар органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2883-сон қарори билан тизимнинг бошқарув аппарати 70 фоизга мақбуллаштириб, туман-шаҳар ИИОларининг штатлар сони тўрт баробарга оширилди;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги “Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2896-сон қарори билан мавжуд профилактика инспекторлари сони мақбуллаштирилди;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторларини хизмат уй-жойи билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2906-сон қарори билан профилактика инспекторларига бириктирилган хизмат ҳудудларида уларга хизмат уйлари ва имтиёзли кредитлар асосида шахсий автомашиналар ажратилиш тизими йўлга қўйилди;
- жиноят ишларининг сифатли ва қисқа муддатларда тергов қилинишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги “Ички ишлар органларининг жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2898-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқий тизимида нисбатан янги суриштирув институти жорий этилди;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги “Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2940-сон ҳамда 2017 йил 11 июлдаги “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3127-сон қарорлари билан жамоат тартибини сақлаш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш самарадорлиги янада оширилиб, патруль-пост ва йўл-патруль хизматлари соҳага оид бўлмаган бир қатор вазифалардан озод этилди;
- аҳолига паспорт хизматларини кўрсатиш борасида қўшимча қулайликларни яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги “Ички ишлар органларининг миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш; соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3126-сон қарори билан соҳага электрон навбат каби замонавий ахборот коммуникациялари ҳамда хорижга чиқиш замонавий “Биометрик” паспортлар билан таъминлаш ишлари йўлга қўйилди;
давомини эртага соат 19.00 да каналимизда ўқинг...
Манба 👈 #вазирликтарихи №14

17.04.202514:28
2005 йил 12 май куни Андижон шаҳри марказида 200 га яқин “Акромий” ДЭО тарафдорлари ва уларнинг оила аъзолари тўпланишиб, Қирғизистон Республикаси ҳудуди орқали Ўзбекистонга кириб келган 20га яқин жангарилар тўдаси бошчилигида 5 та гуруҳга бўлинган ҳолда, Андижон вилояти ИИБ ППХваЖТСБ биносига, 7377-сонли ҳарбий қисмга, Андижон шаҳар 1-сонли Тергов ҳибсхонасига, вилоят МХХга ҳамда 44086 ва 4821-сонли ҳарбий қисмларга қуролли ҳужум уюштирганлар. Шундан сўнг жангарилар Андижон вилояти ҳокимияти биносини эгаллаб олиб, ҳокимият вакиллари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини гаровга олишган. Уларнинг бир нечтаси намойишкорона ўлдирилган. Ўзларининг қабиҳ ишларини беркитиш мақсадида аҳоли орасида сохта маълумотлар тарқатиб, тартибсизликлар келтириб чиқаришга, шунинг натижасида дунё ОАВ орасида шов-шув кўтаришга ҳаракат қилишган. Душман билан олиб борилган аёвсиз жанг натижасида тартибсизликлар тўлиқ бартараф этилиб, кўплаб жангарилар йўқ қилинади ва қўлга олинишига муваффақ бўлинади. Айрим жангарилар қўшни Қирғизистон орқали қочиб кетиб, турли хорижий давлатларда яширинишга муваффақ бўлишади. Шу билан бирга, афсуски, мазкур қуролли тўқнашувда 19 нафар ички ишлар органлари ходимлари мардларча ҳалок бўлишган;
2009 йил 29 август куни “Ислом жиҳодий эътиқоди” террорчилик ташкилотининг етакчи аъзоси, қидирувда бўлган Ш.Махмудов ва унинг ўғли Ш.Дилшодовлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти худудларида ички ишлар органлари ва диний муассасалар ходимларига нисбатан қотиллик жиноятларини содир этиб, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман ҳудудида кўп қаватли уйлардан бирига яширинганлар. ИИОлари томонидан ўтказилган махсус тадбир давомида юқорида қайд этилган жангарилар йўқ қилинишига эришилган. Шу йилнинг 7 сентябрь куни мазкур жиноий гуруҳнинг яна бир аъзоси, қидирувда бўлган Д.Исманходжаев ҳам ИИБ ППХваЖТСБ ходимлари билан юз берган қуролли тўқнашув жараёнида йўқ қилинган;
2010 йилнинг 14 август куни эса террорчи Ш.Махмудовнинг куёви, қидирувда бўлган Б.Соипов Тошкент вилояти Янгийўл тумани ҳудудида яшириниб юрганлиги аниқланади. Б.Соипов ИИБ ходимларига фаол қуролли қаршилик кўрсатишига қарамай, тезкорлик билан кўрилган чоралар натижасида уни Тошкент вилояти Зангиота тумани Ҳасанбой маҳалласи ҳудудида ушлашга муваффақ бўлинган.
Кўриб турганимиздек, юқорида келтирилган барча нохуш ҳолатларда ички ишлар органларининг ҳалол, пок ва довюрак ходимлари она юртининг азиз тупроғи ва ҳар қарич ери учун, ўз халқининг хавфсизлиги учун ўзларининг ширин жонларини хатарга қўйиб бўлса-да, мардонавор кураш олиб бордилар. Бундай мисолларни яна давом эттириш мумкин, албатта.
Шу ўринда алоҳида таъкидлаш ўринлики, мазкур оғир ва синовли даврларда ички ишлар органларида узоқ йиллардан бери хизмат қилиб келган, бой иш тажрибасига эга, устоз ва мураббийларнинг ёш ходимларга берган билим ва кўникмалари алоҳида аҳамият касб этган.
Мазкур даврларда мамлакатимиз раҳбариятининг диққат марказида доимо ички ишлар идораларининг малакали, етук тажрибали мутахассисларини тайёрлаш, имкон қадар тезкорлик билан моддий-техник базани мустаҳкамлаш, ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари кабилар турди ва бу борада тегишли ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширила борилди
давомини эртага соат 19.00 да каналимизда ўқинг...
Манба 👈 #вазирликтарихи №12

23.04.202504:04
HOKIM BUVA JARIMALARNI TO‘LAB QO‘YING-A? AKS HOLDA...
@INSPECTOR_UZ 👈 🏪 QONUN HUJJATLARI
@INSPECTOR_UZ 👈 🏪 QONUN HUJJATLARI
21.04.202507:23
Lola vs Hushnudbek
Сиздачи иккитами??? Ростдан ҳам ҳаммаси 2 та экан...
@INSPECTOR_UZ 👈 🏪 QONUN HUJJATLARI
Сиздачи иккитами??? Ростдан ҳам ҳаммаси 2 та экан...
@INSPECTOR_UZ 👈 🏪 QONUN HUJJATLARI
21.04.202504:00
ГАИ акасидан мотивация оладиган мотоцикл ҳайдовчиси...
@INSPECTOR_UZ 👈 🏪 QONUN HUJJATLARI
@INSPECTOR_UZ 👈 🏪 QONUN HUJJATLARI
19.04.202514:02
Юқоридагилар билан бирга, жазони ўтаётган шахсларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш борасидан ҳам улкан ишлар қилинди. Бу борада уларнинг жазо ўташ шароитлари яхшиланди.
Замонга мос келмайдиган эски колониялар ўрнига маҳкумлар меҳнат қилишлари учун эркин иқтисод талабларига тўла жавоб берадиган ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, жамоатчилик ўртасида салбий ном қозонган “Жаслиқ” колонияси тугатилди.
Илғор хорижий тажрибаларга мос равишда, шунингдек, Конституциямиз талаблари асосида маҳкумларга парламент ва жойлардаги халқ депутатларини сайлаш имконияти яратилди. Шу билан бирга, маҳкумларга қариндошлари билан қўшимча учрашувлар ва телефон сўзлашувларини амалга ошириш, уларнинг ижтимоий суғурта ва пенсия таъминотини олиш каби ҳуқуқлари доираси кенгайтирилди.
Вазирлик соҳавий хизматлари ва ҳудудий бўлинмаларининг вазифа ва функцияларини мақбуллаштириш бўйича институционал ёндашув, шунингдек, тизимга замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш, ходимларнинг ижтимоий ҳимояси ва маиший шароитларини яхшилаш каби амалий ишлар уларнинг ўз хизмат вазифаларини мукаммал бажаришлари учун муносиб шарт-шароит яратиш имконини бермоқда.
Бугунги кунда раҳбар ходимларнинг ўз фаолияти якунлари юзасидан аҳоли олдида ҳисобот бериш тартиби, тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирлар ички ишлар органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга, шунингдек, ходимларнинг масъулиятини янада оширишга хизмат қилмоқда
Энг асосийси, тизимдаги бу ўзгаришлар мамлакат раҳбариятининг доимий диққат эътиборида бўлиб келмоқда. Юртбошимизнинг мамлакат ҳудудлари бўйлаб қилинаётган сафарларида, албатта, у ерда хизмат олиб бораётган ички ишлар органлари ходимлари, биринчи навбатда, профилактика инспекторларининг хизмат фаолияти, уларга яратиб берилаётган шароитлар билан бевосита танишаётганлиги, қисқа вақт ичида бу борадаги ишларнинг аҳволи бир неча марта Президент ҳузуридаги йиғилишларда кенг муҳокама этилаётганлиги бунинг исботидир.
2019 йилнинг 10 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам бу борадаги ишлар танқидий муҳокама қилиниб, Ички ишлар вазирлигига вазиятни тубдан яхшилаш, чуқур таҳлил асосида мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш вазифаси топширилди.
Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва унга қарши самарали курашиш бўйича маҳаллий шарт-шароитлардан келиб чиқиб, “ҳудудлар тажрибаси”ни жорий этиш, криминоген вазият оғир бўлган ҳудудларда илмий-тадқиқот ишлари ўтказиб, жиноятчилик аҳволи ўзгаришини криминологик прогнозлаш бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқиш каби вазифалар қўйилди.
Жойларларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш учун уюшмаган ёшлар ва хотин қизлар билан ишлаш соҳасига ҳам алоҳида ёндашилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрдаги “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги” қонуни асосида, тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизларга давлат ҳимоясини тақдим этувчи “Ҳимоя ордери”ни бериш амалиёти киритилди.

18.04.202514:04
Ички ишлар вазирлиги тарихи
👆 давоми
Бош мақсад – халқ манфаатларига хизмат қилиш (2016 йилдан ҳозирга қадар)
Мазкур давр – бевосита Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг ташаббуслари билан Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида тизимни тубдан такомиллаштириш, ички ишлар органларини аҳолига ўз вақтида ва сифатли ёрдам кўрсатадиган, ҳар бир ходим томонидан «Халқ манфаатларига хизмат қилиш»ни ўз хизмат бурчи деб биладиган ижтимоий йўналтирилган профессионал тузилмага айлантиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар даври бўлди.
2016 йилда мустақил Ўзбекистоннинг 25 йиллик тарихида илк бор “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонун қабул қилиниб, унда ички ишлар органларининг асосий вазифалари, фаолиятининг йўналиш ва тамойиллари белгилаб берилди.
Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида ички ишлар органлари фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш бўйича мутлақо янги давр бошланди.
Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган 5 та устувор йўналишнинг ҳар бири мамлакатдаги ислоҳотларни ва янгиланишларни янада чуқурлаштиришга оид аниқ бўлимларни ўз ичига олади. Жумладан, иккинчи устувор йўналиш сифатида мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга қаратилган кўплаб вазифалар белгилаб берилди.
Дарҳақиқат, мустақиллик йилларида босиб ўтилган йўл ва орттирилган тажриба, эришилган ютуқлар, йўл қўйилган камчиликларни холисона баҳолаш, айни вақтда бугунги кунда юзага келаётган хавф-хатар ва таҳдидларни таҳлил қилиш асносида ички ишлар органлари олдига ўз вақтида уларнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш бўйича янги вазифалар қўйилмоқда.
Ўтган қисқа давр ичида ички ишлар органларининг фаолиятини тубдан такомиллаштиришга қаратилган қатор ислоҳотлар амалга оширилди.
Ушбу кенг кўламли ислоҳотларнинг ҳуқуқий асоси сифатида тизим самарадорлигини ошириш бўйича 6 та қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30 дан зиёд фармон, қарор ва фармойишлари ҳамда 150 дан ортиқ ҳукумат ва идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сонли фармонида кейинги йилларда ички ишлар органлари фаолиятида тўпланиб қолган жиддий камчилик ва муаммолар таҳлил қилиниши баробарида, уларни бартараф этиш, ички ишлар органлари тизимини ислоҳ қилишнинг энг муҳим йўналишлари ҳамда мамлакатимиз тарихида илк бор ички ишлар органлари раҳбарларининг парламент, депутатлар ва кенг жамоатчилик олдида ўз вазифаларининг бажарилиши юзасидан ҳисобот бериш тартиби белгилаб берилди. Фармон билан “Ички ишлар органлари тизимини тубдан ислоҳ қилиш комплекс чора-тадбирлар дастури” ҳам тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги қарори билан Ички ишлар вазирлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Юқоридаги фармон ва қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида қисқа давр ичида улкан ишлар амалга оширилди. Бунда, энг аввало, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишга фақатгина ички ишлар ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг вазифаси деб эмас, балки барча давлат органлари ва аҳоли қатламларининг вазифаси, яъни умумдавлат ва умумхалқ иши сифатида қараш, бу борада барча давлат ва нодавлат ташкилотлари ва кенг жамоатчиликнинг куч ва имкониятларини сафарбар этиш, аҳолининг барча қатламлари ҳуқуқий маданиятини ошириш, жамиятда қонунга ҳурмат, қонун бузилишининг ҳар қандай кўринишига муросасизлик муҳитини яратиш йўли билан ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси ва олди олинишини таъминлашга эътибор қаратилди.
Ички ишлар органлари фаолиятига доир бўлган бошқа бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида тизимда жуда катта ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусан:

17.04.202514:10
Жумладан:
- республика, ўрта ва қуйи бўғиндаги бўлинмалар ўртасида асосий вазифа ва функцияларнинг, шунингдек, амалдаги ташкилий-штат тузилмалари куч ва воситаларининг аниқ тақсимланмаганлиги;
- ИИОлари мансабдор шахслари, шу жумладан, профилактика инспекторларининг аҳоли билан мулоқоти йўлга қўйилмаганлиги, уларнинг аҳоли олдида ҳисобот бериб бориш амалиёти йўқлиги, шунингдек, уларнинг фаолияти устидан жамоатчилик ва парламент назоратининг самарали механизмлари жорий этилмаганлиги, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликнинг етарли эмаслиги;
- жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига нисбатан юзаки ёндашувлар фуқароларнинг норозилигини келтириб чиқарганлиги;
- ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, уларни содир этиш сабаб ва шарт-шароитларини таҳлил қилиш, аниқлаш ва бартараф этиш бўйича тизимли чоралар кўрилмаганлиги;
- ўсиб келаётган ёш авлодни бузғунчи ғоялардан ҳимоя қилиш амалиётига етарлича эътибор қаратилмаганлиги;
- ИИОлари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими замон талабларига жавоб бермай қўйганлиги ва бошқалар.
Албатта, ушбу кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш, тизим фаолиятида амалга оширилаётган ишлар самарасига салбий таъсирини камайтириш, бу борада идоралараро ҳамкорликни кучайтириш ишлари амалга ошириб борилди. Лекин Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев таъбири билан айтганда, тизим фаолиятини тубдан такомиллаштириш, уни ҳозирги кун талабларига мослаштиришни замоннинг ўзи тақозо этар эди.
давомини эртага соат 19.00 да каналимизда ўқинг...
Манба 👈 #вазирликтарихи №13

Ko'rsatilgan 1 - 24 dan 335
Ko'proq funksiyalarni ochish uchun tizimga kiring.