17.04.202516:51
Қўқон шаҳар прокурорига,
Фарғона вилояти солиқ қўмитасига,
Қўқон шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги уй-жой қурилиш бўлимига,
Қўқон шаҳри, Алишер Навоий кўчаси 211-уй кўп қаватли уй соҳибларидан мурожаат.
Ҳурматли мутасаддилар,
Биз, Қўқон шаҳридаги Алишер Навоий кўчаси 211-уйда истиқомат қилувчи фуқаролар, сизнинг диққатингизни бир муҳим муаммога қаратмоқчимиз.
Кўп қаватли уйимиз олдида болаларимиз учун ўйин майдончаси ва энг муҳими, автомашиналаримизни қўйиш учун махсус турар жой (автотураргоҳ) мавжуд эмас. Бунинг асосий сабаби – уйимизнинг пастки қисмида жойлашган дўкон эгалари умумий ер майдонини тўлиқ эгаллаб, савдо ишлари билан шуғулланишмоқда. Улар стол ва стулларини ташқарига чиқариб, умумий фойдаланиш учун мўлжалланган ерларни ўзлари учун ноқонуний равишда эгаллашган.
Бу ҳолат нафақат биз – уй аҳолисининг ҳуқуқларини бузмоқда, балки шаҳримиз қиёфасига ҳам путур етказмоқда. Умумий ер майдонлари ҳамма учун тенг, эркин ва фойдали бўлиши лозим.
Шу сабабли, Қўқон шаҳар прокурори, солиқ қўмитаси ва шаҳар ҳокимлигидан ушбу муаммога бефарқ қолмасликларини, жойига чиқиб ҳолатни ўрганишларини ва ушбу ер майдонларини асоссиз эгаллаб олган шахсларга нисбатан тегишли чора кўришларини сўраймиз.
Биз, кўп қаватли уй эгалари, ушбу ҳудудни эркин ва тартибли ҳолатга келтиришда амалий ёрдам беришларини кутамиз.
Ҳурмат билан,
211-уй кўп қаватли уй соҳиблари номидан

17.04.202512:05
#Дорихона
#Фарғона_вилояти
Фарғона вилоятида ҳужжатсиз дорихона фаолиятига чек қўйилди.
Олтиариқ туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.У. “Қапчуғай” МФЙда давлат рўйхатидан ўтмасдан ва кадастр ҳужжатисиз дори воситалари савдоси билан шуғуллангани аниқланди. Ундан умумий баҳоси 233,3 млн сўмлик, тегишли ҳужжатлари бўлмаган 13 439 дона дори ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram Instagram Facebook

17.04.202509:21
Фарғона вилояти Данғара тумани Давлат солиқ инспекцияси раҳбариятига мурожаат
16.04.202521:06
Togridan-togri reyslar Toshkentdan – onlayn bron qiling!
⚡Centrum Air aviakompaniyasi eng mashhur yonalishlarga doimiy reyslarni ochmoqda!
Endi sayohat qilish yanada qulayroq!
✅Toshkentdan Dubay, Istanbul, Tbilisi, Baku, Batumi, Guanchjou, Salala, Tel-Aviv, Almati, Jidda, Qozon, Moskva, Bangkok, Seul va boshqa shaharlarga togridan-togri reyslar sizni kutmoqda.
💰Sayohatlaringizni oldindan rejalashtiring va chiptalarni avvalroq bron qiling – erta bron qilinganda eng yaxshi narxlar mavjud!
Narxni bilish
#reklama
booking.centrum-air.com

31.03.202521:18

16.03.202521:18
Расмий муносабат
Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган Учкўприк туманидаги Катта Кенагас қишлоғида содир бўлган жанжал вилоят ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди
Маълум бўлишича жорий йилнинг 15 март куни Данғара тумани Олтиқўш маҳалласида яшовчи 2002 йилда туғилган А.Н. ўзига тегишли бўлган "Gentra" автомашинасида Учкўприк тумани Сойбўйи маҳалласи ҳудудида ҳаракатланиб келаётган вақтида "Spark" русумли автомашинада бўлган Бағдод тумани Ултарма қишлоғида яшовчи М.С., Ш.М., Х.Р. ҳамда А.А. лар билан ўзаро йўл талашиб жанжаллашиб кетишган.
Мазкур ҳолат шу куннинг ўзида Учкўприк туман ИИБ томонидан тегишли тартибда рўйхатга олиниб, терговга қадар текширув якунига кўра, Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉 fviib.uz
🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram

17.04.202515:21
#Улашинг
Биламан, ҳақиқат аччиқ — ёқмайди, лекин…
Бугун футбол ёки “Пабжи” каби вақтни бекорга зое қиладиган нарсаларга муккасидан кетган, фанатизм касалига чалинган оталар кўпайиб бормоқда.
“Хордиқ ҳам чиқариш керак-ку!” деб ўзингизни алдаманг!
Ҳа, шакар ҳам оз миқдорда фойдали — аммо кўп миқдори зарар.
Кўп аёллар шундай эрларига уқтира олмаяпти, айта олмаётганлар ҳам бор.
Аммо бир ҳақиқат бор:
Фарзанд тарбиясида отанинг ўрни жуда катта ва муҳим!
Сиз энди катта одамсиз!
Фарзандингизни жисмонан ва маънан соғлом қилиб тарбиялашда айнан сиз масъул ва мажбурсиз.
Уйғонинг!
Болангизга экран эмас, тарбиявий ҳаётни кўрсатинг!

17.04.202510:18
Олтиарик тумани Тинчлик ШФЙ Саноат кучаси 10-уйда яшовчи 02.12.1998 й. т Сайидова Интизор Якубжон қизи ва 2 нафар фарзанди 2018 йилда тугилган Нормаматова Муслимахон Икромжон қизи ва 2020 йилда тугилган Нормаматов Умарбеклар 12.04.2025 йил куни соат тахминан 09:00 ларда яшаш хонадонидан чикиб кетиб қайтиб келмаган. Билган кўрганлар ушбу ракамга қўнгироқ қилишлари сўралади 73-432-02-02,91-283-02-02

17.04.202506:04
‼️ Ҳурматли юртдошлар! Агар иш қидираётган бўлсангиз, ушбу хабарга жиддий эътибор беринг!
Ҳозирда фирибгарлик усуллари янада чалкам-чулкам бўлиб бормоқда. Яқинда ижтимоий тармоқларда янги ҳийла пайдо бўлди.
⏺Фирибгарлар ўзларини "иш берувчи" деб таништириб, мўмай иш ҳақи таклиф қилишади ва сиздан ҳужжатларни онлайн юборишингизни сўрашади. Сўнгра, иш ҳақи олдиндан тўланади деган баҳона билан картангиз маълумотларини талаб қилишади. Қўшимчасига, "СМС-кодни айтинг, ойлигингиз тушиши учун картангизни боғлашимиз керак", дейишади. Натижада, картангиздан маблағ ўғирлаб кетишади.
☝️Эсда тутинг! ҲЕЧ ҚАЧОН, ҲЕЧ КИМГА картангиз маълумотлари ёки СМС-хабарномадаги тасдиқлаш кодларини берманг!
Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган ҳар қандай эълонларга ишонманг.

Сиздан бундай маълумотлар талаб қилинса, бу – ФИРИБГАРЛИКДИР!
Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган ҳар қандай эълонларга ишонманг.
Telegram Instagram Facebook
16.04.202519:50
Саида Мирзиёева билан ёнма-ён туриш – миссия, масъулият ва илҳом манбаи.
Юртимизнинг ривожи, жамиятимиз фаровонлиги учун сидқидилдан хизмат қилаётган инсонлар билан бир сафда бўлиш, янгилик сари қадам ташлаш – биз учун катта шараф.
Бизнинг мақсад – илғор ташаббуслар, ижтимоий масъулият ва фаол фуқаролик позициясини амалий ишлар билан намоён этиш. Саида Мирзиёева раҳбарлигидаги миссияда иштирок этиш эса келажак учун бўлган ишончимизни янада мустаҳкамлайди.

26.03.202507:44
Муносабат.
Ижтимоий тармоқларда Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ бўлимида чақалоқ нобуд бўлгани ҳамда чақалоқнинг нобуд бўлиши сабаби бўйича экспертиза хулосаларини тезлаштириб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат этган фуқаронинг овозли хабари эълон қилинди.
Қўқон шаҳар туғруқ бўлимидаги ҳолат тиббиёт бирлашмаси назоратига олинди. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
Дастлабки ўрганишларга кўра, мурожаатда қайд этилган чақалоқ 2025 йил 24 март куни Қўқон шаҳар туғруқ бўлимида соат 11:30 да кесерча кесиш йўли билан туғилган. Чақалоққа барча зарурий тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай, 10 соату, 30 минут яшаб вафот этган.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Адлия вазирлигининг қўшма қарорига кўра, ўлим сабабларини атрофлича ўрганиб чиқиш мақсадида Қўқон шаҳар Туманлараро перинатал маркази раҳбарияти тамонидан чақалоқ Суд тиббиёт экспертизасига юборилган. Ўлим сабаби тўлиқ ўрганиб чиқилиб, текширув якунлари бўйича қўшимча ахборот берилади.
Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмаси.

15.03.202500:42
⚡️ Маҳалла банкирлари иштирокида "Долзарб бир ойлик" бошланди
Ўзбекистон Президентининг ПФ-18-сонли Фармонига кўра, мамлакат бўйлаб "долзарб бир ойлик" эълон қилинди. Ушбу тадбир доирасида маҳалла банкирлари ва мутасадди ташкилотларга қуйидаги вазифалар юклатилди:
☑️ "Бир маҳалла – бир маҳсулот" тамойили асосида ҳар бир маҳаллада етиштириладиган маҳсулот турларини белгилаш ва қишлоқ хўжалиги ишларини ташкил этиш;
☑️ Маҳаллаларни ободонлаштириш, кўкалзорлаштириш ва тозалаш ишларини оммавий ҳашар ва маданий тадбирлар орқали ташкил этиш;
☑️ "Яшил макон" лойиҳаси доирасида дарахт кўчатлари экиш ва камбағал оилаларга мевали дарахтлар кўчатларини етказиб бериш;
☑️ Маҳаллаларда мини-трактор ва мотокультиваторлардан фойдаланиб, аҳоли томорқаларига экиш ишларини ташкил этиш;
☑️ Сув таъминоти оғир бўлган 874 та маҳаллада суғориш тизимини яратишни Наврўз умумхалқ байрамига қадар якунлаш;
☑️ Камбағал оилаларга молиявий кўмак пакетларини (иссиқхоналар, парранда, балиқ, чорва моллари, асаларичилик ускуналари, лимон, хурмо ва бошқа экиш материаллари) етказиб бериш;
☑️ Аҳоли даромадларини ошириш мақсадида микролойиҳалар амалга ошириш;
☑️ Камбағал оилалар фарзандларини касб-ҳунарга ўқитиш ва даволанишларига ёрдам бериш.
👉 Бу тадбирлар маҳаллаларда иқтисодий тараққиётни қўллаб-қувватлаш, аҳоли турмуш даражасини ошириш ва янги даромад манбаларини яратишга қаратилган.

Марказий банк(Т.Ишметов) сафарбарлик даврида камбағал оилалар аъзолари ҳамда ишсиз фуқароларга молиявий кўмак пакетларини тақдим этиш ва микролойиҳалар амалга олирилганлиги тўғрисидаги якуний ҳисоботларни 2025 йил 10 апрелга қадар Республика комисиясига киритади.
👉 Бу тадбирлар маҳаллаларда иқтисодий тараққиётни қўллаб-қувватлаш, аҳоли турмуш даражасини ошириш ва янги даромад манбаларини яратишга қаратилган.
Telegram Instagram Facebook
17.04.202514:45
Мамлакатимиз бўйлаб "Хавфсиз ва соғлом юрт" кенг қамровли профилактик тадбир бўлиб ўтмоқда
Telegram Instagram Facebook
Telegram Instagram Facebook

17.04.202509:36
Toshkentdan Moskvaga Centrum Air bilan 1.5 mln so'mdan!
❤️ Moskva sizni kutmoqda!✨
Moskva – tarix va zamonaviylik bir shaharda!
💰1,5 mln so'mdan boshlab chipta bron qiling va ulug'vor Kremlni, shinam qadimiy ko'chalarni hamda zamonaviy osmono'par binolarni kashf eting!
👍Bugunoq havolaga o'ting va eng qulay takliflarni qo'lga kiriting!
1,5 mln so'mga chipta – bunday imkoniyatni qo'ldan boy bermang!
Bandlash

Repost qilingan:Sultonov - Finance and more
SF

17.04.202504:22
"DEBET" Бухгалтерия Маркази "БУХГАЛТЕРИЯ" курсига таклиф қилади!
✅ Бухгалтерия "Ноль"дан Балансгача ўргатилади.
✅ Солиқ хисоботлари ўргатилинади.
✅ Хужжатлар билан ишлаш ўргатилинади.
✅ Видео дарсларга доимий "доступ" берилади.
📌 Ўқиш 21-апрелдан бошланади.
📌 1-дарс бепул.
✅Курс кимларга фойдали бўлади:
- Бухгалтер бўлмоқчи бўлганларга;
- Асосий билимларини янгилаб олмоқчи бўлган амалдаги Бухгалтерларга;
- Молиявий соҳада ишлаётганларга;
- Иш бошқарувчиларга;
- Бизнес эгаларига;
✅ Мурожат учун:
+998905507750
+998335307750
🛑 Қўнғироғингизга жавоб бера олинмаса қуйидаги манзилга телеграмдан ёзинг:
@DEBET_BM

16.04.202518:55
Ҳурматли дўстлар!
Биз катта бир мақсад сари интиляпмиз — 20 МИНГ ФАОЛ ОБУНАЧИГА етиш!
Бу шунчаки рақам эмас — бу биз билан бирга фикрлашадиган, бир йўлда ҳаракат қиладиган, фойдали маълумотлардан баҳраманд бўладиган жонли, фаол аудитория демакдир!
Агар каналимиз сизга ёқса, у ҳолда бизни қўллаб-қувватлашингизни сўраймиз:
• Постларимизни дўстларингизга юборинг
• Канални гуруҳларингизда улашинг
• Биз ҳақимизда атрофдагиларга гапиринг
Бир сўз билан айтганда — бизни ривожланишимизда ўз ҳиссангизни қўшинг!
Ҳар бир обуначи — биз учун қадрли.
Ҳар бир улашилган хабар — биз учун олға қадам!
Келинг, бу 20 минглик сафарни бирга босиб ўтайлик!
✅ Каналга а’зо бўлиш!

26.03.202507:42
Диққат эълон!
Қидирувда кўмак сўраймиз. Жорий йилнинг 24 март соат 19-00да Бешариқ тумани Қўрғонча маҳалласи ҳудудидан ўтган ариқдан эркак жинсидаги ёши тахминан 2 ёшларда бўлган, тан жароҳатларисиз мурда топилган.
Болакайнинг белгилари: бўйи 80-90 см, вазни 10-12 кг, гавда тузилиши тўлачадан келган, буғдой ранг, кўзлари қора, қошлари текис.
Эгнида: ёзувли футбол ва баскетбол тўплари расми туширилган, сарғиш жигарранг женфер, оёғида жигарранг пайпоқлари бўлган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, ушбу шахси номаълум мурда ҳақида бирор бир маълумотга эга бўлганлар яқин орадаги ИИО га ёки 102 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб хабар беришлари сўралади.

14.03.202520:26
“Халқ дарди” журналистлари ҳақиқатни ёритишдан қўрқадими?
Охирги кунларда Қўқон шаҳридаги машҳур МЖК ҳудудида амалга оширилаётган қурилиш ишлари ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамага сабаб бўлмоқда. Маълумотларга кўра, бу ерда 70 минг нафар аҳоли учун мўлжалланган кўп қаватли уйлар қурилиши режалаштирилган бўлиб, мутасаддилар бу жараён қонун ва қурилиш нормаларига тўлиқ мос равишда олиб борилаётганини таъкидламоқда.
Шу билан бирга, айрим фуқаролар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари “Халқ дарди” таҳририятига мурожаат қилиб, таҳририят воқеа жойига боргани ёки бормагани, масалани нечоғли холис ёритгани ҳақида саволлар беришмоқда. Ҳатто таҳририятга нисбатан “қўрқоқлик” айбловлари ҳам илгари сурилмоқда.
Биз ҳақиқатни аниқлаш мақсадида 35-МФЙ, Меҳржон кўчасига бордик, маҳаллий аҳоли билан учрашдик, уларнинг фикрларини эшитдик ва маслаҳатлар бердик. Шунингдек, аҳолига ўз муносабатини видеомурожаат шаклида билдириб, таҳририятга юбориш таклифи ҳам берилди. Ушбу ташриф доирасида олинган видео жамоатчилик эътиборига ҳавола қилинди.
Шунингдек, савол туғилади: агар таҳририят воқеани ёритмаётган бўлса, у ҳолда нега айнан “Халқ дарди” мазкур қурилиш юзасидан аҳолининг фикрини эшитиб, холис ахборот бермоқда?
Биз воқеаларни бир томонлама ёритиш ёки қандайдир фитнага аралашиш тарафдори эмасмиз. Биз учун асосий мақсад – ҳақиқатни холис ёритиш. Уюшмаган гуруҳлар ёки манфаатли томонларнинг чақириқларига эргашиш – таҳририятнинг позицияси эмас. Биз фақат фактлар асосида ишлаймиз ва ҳар бир воқеани журналистика мезонлари асосида ёритамиз.

17.04.202513:40
Эски башоратларни унутиш
вакти келди.
Эндиликда, шу жумладан уч давлат рахбарларининг саъй-
харакатлари ва дустлиги
туфайли бугун Фаргона
водийси "порох бочкаси" эмас, балки имкониятлар,
фаровонлик, тинчлик, яхши
кушничилик ва бунёдкорлик
маконига айланди. Андижон, Фаргона ва Наманганга келсак, улар эртанги кунга
ишонч ва кучли, адолатли
Давлат рахбарининг
этибори билан халкимиз
нималарга кодир эканини исботламокда.

Ассалому алайкум халқ дарди админи Саиджонов Акмалхон ака сизга бир мурожат билан чиқябман,дангара тумани солиқ инспекцияси 2025-йил февраль ойида солиқ қарздорлиги буйича судга чиқарган суд куриб чиқиб қарздолик буйича жами 42,631,565 сўмни ташкил қилиб тани 26,225,286 сўм, пеняси 16,406,278 сўм булган СУД ушбу солиқ қарзини бизни эртирозимизга кура фуқаролик кодексининг 326-моддаси буйича 14,000,000 сўмни бекор қилиб 2,218,848 сўм пеня қолган,СУД қарори буйича тани 26,225,286 сўм пеняси 2,214,848 сўм СУД қарори буйича ундурувга чиқарилган,хозирда дангара солиқ инспекцияси томонидан СУД қарори бўлганига қарамай пеняни биз хал қилмаймиз солиқ қумитасига мурожаат қиласиз дейишяпти,28,000,000 сум ундурувга чиқарилган Қўқон шаҳар мажбурий ижро бюросига ундурувга қаратилган,СУД қарори асосли бўлганига қарамай пеня бекор қилинмаябти солиқ қумитасини бирорта ишонч рақами билан богланиб булмайди шу масаламиз рахбарларга етиб бориб Ижобий хал булади деган умитдаман
16.04.202522:02
#Хабарни_улашинг
#Электр_ўчади
Қўқон шаҳар аҳолиси диққатига!
“Қўқон электр тармоқлари” корхонасининг маълум қилишича, 2025 йил 17 апрель куни соат 09:00 дан 17:00 гача “PST Istiqlol 6” подстанциясида, “Шарқ” ва “Мустақиллик” фидерларида реле ҳимоя тизимини таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Шу муносабат билан, ишларни хавфсиз амалга ошириш мақсадида қуйидаги маҳаллаларда вақтинча электр таъминоти узилади:
• 34-МФЙ
• 54-МФЙ
• 55-МФЙ
• 56-МФЙ
Юзага келаётган вақтинча ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

04.04.202523:13
Яқин кунларда маҳалла раислигига янги сайловлар бўлиб ўтади. Умид қиламизки, бу сайловда маҳалла учун жонини фидо қиладиган, ҳақиқий ҳалол ва ҳалқ дардига бефарқ бўлмаган инсонлар сайланади.
Бироқ, “Шайтанат” фильмидагидай, “олдиндан сиз ўтингиз, чамаси” деб, ҳаммаси аввалдан ҳал қилиб қўйилган бўлса-чи? Одамни ана шу эҳтимол ўйлантиради. Менга етиб келган маълумотларга кўра, халқ рози бўлмаган айрим раислар яна номзод сифатида сайловга қўйилган экан.
Кузатиб борамиз. Агар танқидга учраган, халқ орасида ҳеч қандай ҳурматга эга бўлмаган раҳбарлар яна ўша лавозимларида қолса билингки, Асадбеклар ҳануз шаҳарда ҳукм сурмоқда. Демак, тақдиримиз яна шундай “беклар” қарорларига боғлиқлигича қолаверади…

25.03.202522:11
#Диққат_муҳим
#Хабарни_ёдда_тутинг
Ҳурматли обуначилар!
Агар сизда ўзингизни қийнаётган муаммолар юзасидан таҳририятга мурожаат этиш фикри бўлса, бунинг тартибини келтириб ўтамиз.
Мақсад қилган мурожаатингизда қуйидаги маълумотлар бўлиши шарт:
• Исм-фамилия ва боғланиш учун телефон рақамингиз.
• Мурожаатнинг қисқача мазмуни.
. Фото ва видео тасвир.
• Давлат мутасадди ташкилотларига мурожаат йўллаган ёки йўлламаганлигингиз.
. Бошқа таҳририят ёки ижтимоий тармоқ фаолларига юборган ёки юбормаганлигингиз хақида.
Шу ўринда эслатма: икки фуқаро ёки юридик шахслар ўртасидаги муносабатлар ва келишмовчиликлар, оилавий низоларга асосланган мурожаатлар таҳририят томонидан ўрганилмайди.
👉Мурожаат юбориш манзили

Ҳурмат билан Халқ Дарди таҳририяти.
Telegram Instagram Facebook
10.03.202509:47
- Россия, Хитой ва Эрон қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказмоқда. Бу сизни безовта қиляптими?
- Умуман.
- Нега?
- Чунки биз уччаласи бирлашса ҳам улардан кучлимиз.

Ko'rsatilgan 1 - 24 dan 90
Ko'proq funksiyalarni ochish uchun tizimga kiring.