Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Mavlonbek Djumaev avatar
Mavlonbek Djumaev
Mavlonbek Djumaev avatar
Mavlonbek Djumaev
Davr
Ko'rishlar soni

Iqtibos

Postlar
Repostlarni yashirish
Реал Мадридда фақат шу тўртовлон бу мавсумда бир марта ҳам жароҳат олмади…

@mavlonbek_djumaev_official ✅
23.04.202520:17
Йовичдан дубль 🔥

@mavlonbek_djumaev_official ✅
22.04.202516:51
3 мая. Чемпионшип. «Норвич» Уилшера против «Кардиффа» Рэмзи.
20.04.202520:52
Адашмасам, бу мавсумдаги Феденинг жарима майдончаси ичидаги биринчи голи:)

@mavlonbek_djumaev_official ✅
Интер сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва онлайн жадвалда Наполи етиб олмоқда. 5тур қолганда интрига🔥. Конте эффекти…

Upd: Ўйин 1:0 ҳисобида юкунланди.

@mavlonbek_djumaev_official ✅
20.04.202516:32
Финалда 2-таркибни ҳам тушураверсак бўларкан;)

@mavlonbek_djumaev_official ✅
23.04.202523:09
Айтганча, фақат ПСЖ ва Барсада требл қилиш учун имконият қолди…

@mavlonbek_djumaev_official ✅
Милан дербиси ҳам бор⚡️

Дастлабки ўйин 1:1 ҳисобида якунланган. Интер фаворит бўлсада, Милан билан ўйинларда бу мавсум омади келмаяпти…

@mavlonbek_djumaev_official ✅
Ўтган мавсум АПЛда қатнашган Лутон Таун эса Чемпионшипдан ҳам тушиб кетиш ёқасида.

Англияда рақобат кучли, Чемпионшипку майли, Биринчи Лигадаги жамоаларнинг кўпи футбол кўришни бошлаганимдан бери АПЛда қатнашганини эслайман…

@mavlonbek_djumaev_official ✅
20.04.202520:49
Қанақа гол бу??? 🤯🤯🤯

@mavlonbek_djumaev_official ✅
Реал ўтган йилги схемасига қайтди ва энг яхши баланс шу схемада кўринади. Феде ва Камавинганинг номинал позицияси бу бўлмаса ҳам, Лукас ва Франдан бу ҳолатда улар анча яхши. 1 ҳафтадан кейин Класикода ҳам Анчелотти шу схемани қўллайди, деб ёзмоқда Мадрид инсайдерлари. Кўрамиз, Мбаппе қайтса заҳирада қоладими ёки бразилияликлардан бирими…

@mavlonbek_djumaev_official ✅
18.04.202520:28
Эрик Тен Ҳаг Мадридга ўз хизматларини таклиф этипти.

Мадрид шу заҳотиёқ полицияга мурожаат қилгани айтилмоқда 🆘

@mavlonbek_djumaev_official ✅
23.04.202521:11
Трибуналардан яна Асенсиога ўлим тилашяпти…

Мана нимага ҳеч қачон Ла Лига энг зўр лига бўла олмайди(

Update. “Себальос ўлиб кет” дейишган экан…

@mavlonbek_djumaev_official ✅
Анчелотти ҳам кўп етакчиларга дам бермоқда…

@mavlonbek_djumaev_official ✅
Ўтган мавсумда чемпионлик учун курашиб 81 очко тўплаган Жиронада Сегундага тушиб кетиш хавфи бор.

Жуда тез регресс…

@mavlonbek_djumaev_official ✅
20.04.202518:07
Реални твиттердаги постларига “Атлетик фора берди, 2-таркибни тушириб” деб ёзишмоқда. Улар Глазгога қарши оғир ўйиндан келишяпти, толиқишгани аниқ…

@mavlonbek_djumaev_official ✅
20.04.202517:32
Сиз кутган гиф ❤️

🔥 ФУТБОЛИЩЕЕЕ
18.04.202520:15
Боши 👆
Қанотларда Далот ва Доргу аниқ, ҳозир билинмаса ҳам кейинги мавсумда уларнинг самарадорлиги анча ошади. Бир тизимда ишланса, гол+пас кўрстаткичида Гримальдо ва Фримпонгни қандай ҳисоблаган бўлсак, буларни ҳам келаси мавсум шунақа санаб боришимиз эҳтимоли бор. Мазрауи идеал заҳира ўйинчиси, ҳозирги схемада у 4та жойда бир ҳил ўйнай олади. Реалда олдин Начо шундай эди. Шоу масаласи эса мавҳум. Аморим билан ҳали яхши танишишга улгурмаган бўлса ҳам керак. Бор йўғи 5та ўйинда майдонда минутларга эга бўлди. Лекин шартнома 2027-йилгача. Чилуэллга ўхшаб Кристал Пелас каби жамоаларга ижарага берилса керак. Амасс унинг ўрнини тўлдиради.

Икки таянч футболчи қизил иблисларнинг ҳозирги энг нозик нуқтаси. Каземиро ва Угарте жуфтлиги бу 90-йиллар Италия футболи ярим ҳимоясига ўхшайди. Каземиронинг камбекдаги роли бу хаос натижасида юзага келди. Аслида кўп баҳсларда бечора Аморим тўпни яхши ушлайдиган, темпни ва ритмни белгилаб берадиган Крооссимон ўйинчига муҳтожлигидан Фернандешни бу позицияда ўйнатди. Каземиро маош ва ёш жиҳатдан жамоани тарк этади. Угарте яхши бузувчи, оёқда ҳам ёмонмас. Унга шерик олиниши керак. Бозорда Штиллер, Субименди каби вариантлар бор. Агар ёшроқ бўлганда Фабиан Руиз бу позиция учун идеал номзод бўлган бўларди. Колльер ижарага бериб юборилса керак. Эриксенда ҳам Каземиро каби вазият. Ҳуллас, марказ учун 2та футболчи керак ёзда. Мейну эсланмади дерсиз, лекин уни марказдан кўра ҳужумортида яхшироқ деб билмоқда Аморим. Унинг тез ва рискли қарорлари ажойиб, лекин шу сабаб ҳам Аморим таянчида у ёрқин кўринмай қолиши мумкин.

Ҳужум ортида, ўнг қанот аниқ - Амад. Жароҳатгача унинг ўйини ҳақида ортиқча гапиришим шарт эмас. Деярли Салах бўлиб кетганди. Чапда эса Гарначо бор, лекин ундан кўра Фернандеш фойдалироқ. Гарначони ротация ўйинчисига айлантиргандан кўра пуллаган яхшироқ бўларди. Ўрнига Баэна олинса, плеймейкерлик борасида яхши ва ёш. Фернандеш ҳам одамдек дам олиб турарди, зеро. Амаднинг ўринбосари эса Маунтлигича қолса керак. Уни сотиш ҳам, ижарага бериш ҳам қийин. Ротацияда формага қайтарса бўлади.

Страйкер масаласи ҳам оғриқли, Зиркзеку орқада кўпроқ ўйнатиляпти. Хойлунд фақат жароҳатда. Ўзи профессионал футболда бор йўғи 22та гол урган ўйинчини 70млнга олиш ғирт жиннилик бўлган. Иккаласидан бири, Рэшфорд, Антони, Санчо, Маласиялардан тушган пулларни қўшиб яхшироқ форвард олинса керак. Дьёкереш ва Исакларга талаб юқори. Жуда қийин бўлади. Мободо ўхшамаса, Шешко варианти зўр. Дуран Саудияга кетиб қолмаганда уни ҳам ёзардим.

Молиявий масалалар ўхшаган тақдирдаги МЮ таркиби қуйидагича:
Онана (Байиндир);
Йоро (Де Лихт), Магуайр (Лисандро), Инасио (Хивен);
Далот (Мазрауи), Доргу (Амасс);
Угарте (Майну), Субименди (Штиллер);
Амад (Маунт), Фернандеш (Баэна);
Дьёкереш (Зиркзе).

Албатта ҳаммаси вақт ва ҳаракат масаласи. Шунчаки, соғинилган МЮни қайтинишини тасаввур қилиб кўрдик)))

@mavlonbek_djumaev_official ✅
23.04.202520:22
Эндрик биринчи бўлимда бор-йўғи 4 марта тўпга тегинди (Реалда 69%ли тўплар нисбати). Бу катастрофик кам ва шунақа минимал имкониятлардан максимал фойдаланиши керак (Ардага ўхшаб)…

@mavlonbek_djumaev_official ✅
Ва ниҳоят Ансу Фати…

Флик яхшигина ротация килипти, ҳаттоки Фортга ҳам имкон беряпти…

Таянчи эса Педри ва Гавига ишонган ҳолда, қизиқ, кўрамиз…

@mavlonbek_djumaev_official ✅
21.04.202518:37
Алонсо тобора Реалга яқинлашиб боряпти 🔜

@mavlonbek_djumaev_official ✅
Италияда марказий ўйин бор. Таркиблар чиқди.

Милан бу ўйинда ҳам 3-4-3 схемасида. Удинезени шу схема билан 4:0 ютганди. Консейсаога Йович ёқиб қолган кўринади…

Гасперини Заппакостани марказий ҳимоя учлигида ўйнатмоқчи бугун. Жароҳатлар сабаб, албатта. Аталантада охирги 4 ўйинда, 1 ғалаба ва 3 мағлубият. Бор йўғи 2 та гол уришган, ўша ҳам бугун Интерни ютган Болоняга қарши ғалабали ўйинда.

Миланга Еврокубоклар зонасига яқинлашиш учун ғалаба керак, Аталантага эса ЧЛ зонасидан тушиб қолмаслик учун…

@mavlonbek_djumaev_official ✅
20.04.202516:34
Йўқ, адашдим, турнирга шунчаки Одил Джуниорни ўйинчиларини юбориш керак экан;)

@mavlonbek_djumaev_official ✅
18.04.202520:15
Яқин келажак МЮси

Куни кеча Аморим тайинлангач бўлиб ўтган воқеалар ичида энг эсда қоларлиси бўлди, ҳатто, Рэшфорднинг кетказилишидан ҳам. Айнан мана шу камбек 99-йил сингари, кейинги декадани белгилаб берадиган даражади руҳий ўсишга сабаб бўлиши мумкин. Аморим бу масалада ўз ваъдасига биноан АПЛ ғолиблигига яқин йилларда жамоани фаворит даражасига чиқара оладими? Шунга ўхшаш саволларга бир қанча тезислар билан танишиб чиқамиз.

Нега айнан 3-4-3?
3 та марказий ҳимоячи дегани ҳимоявий ва фақат қарши ҳужумга асосланган жамоа дегани эмас. Умуман олганда ҳозирги гиперзамонавий футболда ҳеч ким айнан битта схема билан ўйинни бошлаб якунламайди. Схемалар аслида умумий график кўриниш учунгина бўлиб қолди. Ўйин давомида эса мураббийлар гибрид схемалардан фойдаланишади. Аморим ҳимояланганда асосан 5-4-1, ўйин қуриш пайтида 3-1-3-3, тўлақонли ҳужумга ўтганда эса 3-2-5 ни қўллайди. Интерни олайлик, шу схема билан кетма-кет ЧЛда муваффақият қозоняпти (чемпионликку энди бироз молияга бориб тақалади). Аталанта ва Байерку 3 марказий ҳимоячи билан Европанинг энг ҳужумкор ва тотал футболларини кўрсатишади. МЮда эса бу схема энди қўлланилган бўлсада, Далот, Магуайр, Амад каби ўйинчиларни очиб юборди. Фернандешни кучига куч қўшди. 3-4-3га ўтишдан олдин жамоа мавсумолди тайёргарлик амалга оширади ва ундан сўнггина мослашади. Анчелотти ҳам биринчи даврада бу услубни синаб кўриб панд еди (провал). Вақтида Барсада Кике Сетьенда ҳам шундай бўлган. Ўзбекистон учун ҳам дастлабки ўртоқлик ўйинлари ва норасмий матчлар схемага “плавно” ўтиб олинишига ёрдам берди. Аморим эса тўғридан тўғри буни қўллаб натижага эришяпти (жамоа ҳолатидан келиб чиқиб “натижа” сўзи ишлатилди). Демак, кейинги мавсумларда бундан яхшироқ ва тартиблироқ бўлади.

Эркатойлардан воз кечилиши
Тен Хагда ҳам бўлдику дейиш мумкин, лекин у эркатой ёшлардан эмас, Роналду билан бу ишни қилди. Катта босимга борди. Майли, бу умуман бошқа мавзу. Аморимда йўналиш бироз бошқача. Машғулотда ўзини кўрсатиши керак ва лойиқ кўрилгани ўйинда қатнашади. Бу даражада “бардак”лашган жамоани саралаб олиш учун ҳам бошида “Физрук” бўлиб туриш керак. Шу сабаб ҳам Рэшфорд ва Антони қўйиб юборилди. Антони, Санчолар катта пулга келишган. Улар билан биргаликда Рэшфорд ҳам катта маош олишади. Жонини бериб ўйнаётган ва етарли натижа бермаётган юлдузлар ўртасида муҳит жиҳатдан дисбаланс юзага келади. АПЛ чемпионлиги учун курашадиган жамоа эса бир оила бўлиши керак. Оилада ҳамманинг ўз ўрни ва аниқ вазифаси бўлади. Ёздаги ўзгаришлар билан Аморим жамоани камида 80%га саралаб олади.

Онанага ишонса бўладими?
Ҳа, бўлади. Интер мисолида. Шунчаки ишончли ҳимоячилар ва яхлит тизим керак. Жамоа аниқ вектор асосида юрса дарвозабон ҳам бехато ўйнайди. Ишлаб чиқилган ҳимояланиш бўлса, дарвозабон чиқишда хатоси камаяди. Ишлаб чиқилган прессингдан чиқиб кетиш бўлса, дарвозабон бехато пас беради, шунчаки, Де Лихтларнинг нотўғри жой танлаши ҳам Онананинг хато қилишига олиб келади. Биз учун Онана айбдордек, лекин аслида хатони улар қилган бўлади. Мураббий буни бизданда яхши кўряпти ва шунинг учун ҳам Онанага ҳамон ишончи бор. Сетьен даврида Тер Штеген ҳам ёмон кўринган.

Келажак МЮси: кимлар кетади, кимлар қолади ва кимлар келади?
Дарвозабонни тепада айтиб ўтдим, Онана.

Ҳимоя учлиги тўлиқ янгиланмайди. Кетадиганлар Эванс, Линделёф бўлади. Лисандро жароҳатдан қандай қайтишини билмаймиз ва катта эҳтимол чапақай ҳимоячи олинса керак. Инасио, Хинкапье, Лукаба кабилардан бири ҳамда ёшлар жамоасига Арсеналдан келиб қўшилган Хивен. Учликнинг ўртасида Магуайр формада бўлса асосий бўлаверади. Де Лихт бу футбол учун бегоналигини ҳисобга олсак, заҳира ўйинчиси бўлади катта эҳтимол билан. Йоро эса ўнг тарафда. Унинг енгил ва мобиллиги ҳужум бошлашда ва қарши ҳужум бартараф этишда анча қўл келади. Бундан ташқари, таянч футболчиси ҳужумга қўшилганда Йоро унинг позициясини дарҳол тўлдира олади. Шунчаки, жароҳат олмай тонусда бўлиб турса бўлгани.

Давоми 👇

@mavlonbek_djumaev_official ✅
Ko'rsatilgan 1 - 24 dan 86
Ko'proq funksiyalarni ochish uchun tizimga kiring.