Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Amu-Qashqadaryo ITHB avatar
Amu-Qashqadaryo ITHB
Amu-Qashqadaryo ITHB avatar
Amu-Qashqadaryo ITHB
08.04.202512:30
ЯККАБОҒЛИК СУВЧИЛАР ТОМОНИДАН БУГУНГАЧА 42 МИНГ ТУП КЎЧАТ ЎТҚАЗИЛДИ

🌱Яккабоғ туман  “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси ходимлари томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

🌳Жумладан, туманидаги “Самоқ”, “Дархон”  каналлари ҳамда ички каналлар атрофига баҳорги мавсумда  41 минг 910 туп мевали ва манзарали кўчатлар экилиб, “Яшил макон” Эко платформасига киритилиши таъминланди.


🌴🌱Хусусан, бугун бўлиб ўтган акцияда “Жийда” канали атрофига 4 минг туп терак, “Чағатой” сувчилар уйига 3 минг туп олма, олча, ўрик, беҳи каби мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

🌱Аму-Қашқадарё ИТҲБ ахборот хизмати

https://t.me/AmuQashqadaryoITHB
02.04.202509:41
Қашқадарё вилояти

“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида Чироқчи туманидан   “Гулобод” маҳалласининг 4,1 километр, “Қизилчорва” маҳалласининг 6,4 километр узунликдаги суғориш тармоқлари бетонланмоқда.

Ушбу тармоқлар ҳудуддаги 16 та фермер хўжалигининг 800 гектар ерларини ва аҳолининг томорқаларини сув билан таъминлайди.

Аму-Кашкадарё ИТҲБ матбуот хизмати

https://t.me/AmuQashqadaryoITHB
28.03.202511:39
Қашқадарё вилояти

”ҚИЗИЛСУВ “ СЕЛ-СУВ ОМБОРИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎРГАНИЛДИ


“Сувхўжаликназорат” инспекцияси Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан Яккабоғ туманидаги “Қизилсув” сел-сув омборининг хавфсизлиги ва  техник ҳолатини таъминлаш юзасидан амалий семинар ташкил этилди.


Семинар қатнашчиларига Ўзбекистон Республикасининг 2023-йил 30-августдаги “Гидротехника иншоотлари хавфсизлиги тўғрисида”ги ЎРҚ-865-сонли Қонуни мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Шунингдек, инспекция томонидан берилган кўрсатмадаги камчиликларни белгиланган муддатларда бартараф этиш, сув омборни  қонунчиликда белгиланган меъёр ва талаблар асосида  хавфсиз ва бехатар ишлатиш, таъмирлаш тиклаш ишларини  ташкил этиш юзасидан тавсиялар берилди.

Аму-Қашқадарё ИТҲБ ахборот хизмати

https://t.me/AmuQashqadaryoITHB
26.03.202515:36
Жорий йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 30 март – якшанба кунига тўғри келади - президент қарори
Repost qilingan:
KMKFB_Uzwater avatar
KMKFB_Uzwater
#Бутун_жаҳон_сув_кунига

Қашқадарё газетасининг 2025 йил 20 мартдаги 011-сонида Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи И.Қурбоновнинг "Сув муаммоси - жамият муаммоси" саравҳали мақоласи эълон қилинди.

📱https://t.me/kmkfb_uzwater
03.04.202516:19
Қашқадарё вилояти

Қарши туманида сувнинг аниқ ҳисобини юритиш, гидрометрия ҳамда сув тежамкор технологияларни жорий этиш мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди.

https://t.me/AmuQashqadaryoITHB
Ассалому алайкум.

Қадрли "Сув хўжалиги" ходимлари аввало Сизларни, сизлар орқали барча юртдошларимизни
Рамазон ҲАЙИТИ билан муборакбод этаман!

Аллоҳ танингизга сиҳат-саломатлик, хонадонингизга  тинчлик-хотиржамлик, топганларингизга барака ато этсин!

Кейинги йил яна бизни хушнуд айлаб келадиган Рамазон ойи ва Ҳайит байрамларига эсон-омон хурсандчилкда етказсин!

Қалбингизда эса доим яхшилик, гўзаллик, эзгу мақсадлар гуркирасин! Бахт ва омад доимий ҳамроҳингизга айлансин!

Ҳурмат билан,

Аму-Қашқадарё ИТҲБ бошлиғи
Фозилжон Сиддиқов


https://t.me/AmuQashqadaryoITHB
27.03.202516:35
Қашқадарёда "Сув етказиб бериш" хизмати давлат муассасаси фаолиятини ривожлантириш ва сув ҳисоботини юритиш мавзусида ўқув-амалий семинари бўлиб ўтди.

https://t.me/AmuQashqadaryoITHB
#фото_факт

Ғузор туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси томонидан “Л-1” каналини механизм билан тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

https://t.me/AmuQashqadaryoITHB
Repost qilingan:
KMKFB_Uzwater avatar
KMKFB_Uzwater
26.03.202505:56
02.04.202512:12
#ёрдамчи_хўжалик_қўшимча_даромад

Аму-Қашқадарё ИТҲБ ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси ҳисобидаги "Дустлик-3" насос станцияси ёрдамчи ҳўжалигига 500 дона  ўрдак жўжалари олиб келиниб, парваришлаш йўлга қўйилди.

https://t.me/AmuQashqadaryoITHB
29.03.202510:32
Қашқадарё вилояти

ҲАЙИТ БАЙРАМИГА ТУҲФА


Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Мелиоратив экспедициясида ишловчи барча ходимларга Рамазон ҳайити муносабати билан ёрдамчи хўжаликларда етиштирилган гўшт маҳсулотлари тарқатилди.

Ҳайит кунларида соҳада узоқ йиллар меҳнат қилган фахрийлар ҳолидан хабар олиниб, уларга байрам совғалари улашилди.

https://t.me/AmuQashqadaryoITHB
ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ НАСОС СТАНЦИЯЛАР ФАОЛИЯТИНИ ЎРГАНМОҚДА

Сув хўжалиги Вазири ўринбосари   З.Эшпулотов ҳамда Аму-Қашқадарё ИТҲБ ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқарма ҳисобидаги "Шўртан" насос станция бинолари ва насос станцияда ташкил этилган ёрдамчи ҳўжалик билан танишди.

Ўрганиш давомида насос станцияда ёрдамчи ҳўжаликни ривожлантириш ҳусусан, паррандачиликни 300 донага, чорвачиликни 30 бошга етказиш,  балиқчиликни зудлик билан жадаллаштириш ҳамда экилган 1 гектар помидорни агротехника тадбирларни ўтказиш бўйича кўрсатмалар берди.

https://t.me/AmuQashqadaryoITHB
ҚАШҚАДАРЁДА МЕЛИОРАТИВ ҚУДУҚЛАРГА ЯНА 400 ТА “ДАЙВЕР” ҚУРИЛМАСИ ЎРНАТИЛАДИ

Аму-Қашқадарё ИТҲБ ҳузуридаги Мелиоратив экспедиция ходимлари Вилоятидаги мавжуд 522609 гектар суғориладиган майдонларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва шўрланиш даражасини камайтириш ҳамда ер ости сизот сувлари сатҳини мақбул ҳолатда сақлаш йўлида бир қатор ишларни амалга оширмоқда.

Вилоятда 13682,061 километр узунликда коллектор-дренаж тармоқлари бўлиб, шунинг 4236,20 километри Мелиоратив экспедиция балансида.

Экспедиция ҳисобида 3621 та кузатув қудуқлари бўлиб, уларда сизот сувлари сатҳи ва минераллашувини автоматик режимда мониторинг қилиш мақсадида «Дайвер» қурилмалари ўрнатиляпти.

2021–2024 йиллар мобайнида кузатув қудуқларининг 1129 тасига ана шундай қурилма қўйилган бўлса, бу йил 400 та «Дайвер» қурилмаси ўрнатиш режалаштирилган.

Бугун ташкил этилган семинарда кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, «Дайвер»  қурилмаларини ишлашини таҳлил қилиш ҳамда рақамли қурилмалар дастурини ишлатиш бўйича ўқув семинар ўтказилди.


 
26.03.202504:43
#kasbimdanfaxrlanaman

Qashqadaryo viloyati


“Qarshi magistral kanali” irrigatsiya tizimi boshqarmasi tasarrufidagi “UR-10” kanali kanali boshlig‘i, “O‘zbekiston Respublikasi suv xo‘jaligi a’lochisi” ko‘krak nishoni sohibi Musayev Ismoil Po‘latovich sohada 40 yildan buyon mehnat qilib  kelmoqda.

https://t.me/AmuQashqadaryoITHB
02.04.202512:12
29.03.202510:32
26.03.202515:36
Дам олиш кунлари қандай тартибда бўлади?

29
-март (шанба) — 5 кунликларга дам, 6 кунликларга иш;
30-март (якшанба) — Рамазон ҳайити;
31-март (душанба) — барча учун дам олиш куни (Ҳайит дам олиш кунига тўғри келгани муносабати билан).
Repost qilingan:
KMKFB_Uzwater avatar
KMKFB_Uzwater
26.03.202505:56
Мақоланинг электрон кўриниши PDF форматда этиш учун.

📱https://t.me/kmkfb_uzwater
#ёрдамчи_хўжалик_қўшимча_даромад

Касби тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассиси томонидан ёрдамчи хўжаликни ривожлантиришга эътибор қаратилмоқда.

Куни кеча ДМ балансидаги “Миришкор” канали ПК-6  сувчилар уйи ёнида ташкил этилган ўрдакхонага 1500 дона ўрдак жўжа олиб келиниб, парваришлаш йўлга қўйилди.

-Яна 500 дона жўжа олиб келишни мўлжаллаганмиз,- дейди - Касби тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассиси директори Фахриддин Раҳматов. -  Коллектор бўйларида ўрдакхоналар қуряпмиз. Келгусида ушбу ўрдакларни ташкил этилаётган ўрдакхоналаримизда парваришлаш орқали даромад қилишни режа қилганмиз.

https://t.me/AmuQashqadaryoITHB
Ko'rsatilgan 1 - 20 dan 20
Ko'proq funksiyalarni ochish uchun tizimga kiring.