Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди avatar

Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди

Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди
☎️ 78 238 28 16
📧 fundnno@exat.uz
📍Тошкент шаҳри Ислом Каримов кўчаси, 9-уй
TGlist reytingi
0
0
TuriOmmaviy
Tekshirish
Tekshirilmagan
Ishonchnoma
Shubhali
JoylashuvУзбекістан
TilBoshqa
Kanal yaratilgan sanaMay 27, 2022
TGlist-ga qo'shildi
Feb 27, 2025

"Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди" guruhidagi so'nggi postlar

#Биз_коррупцияга_қаршимиз

Коррупцияга қарши муросасиз кураш

Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат фонди молиявий кўмагида "Фориш тонги" газетасининг коррупцияга қарши тарғибот лойиҳаси амалга оширилмоқда.

🇺🇿 Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
#ОАВ_биз_ҳақимизда

СММ ва мобилография нима учун керак?


Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан молиялаштирилган Ўзбекистон “Тадбиркорлар ва ишбилармон аёллар” бирлашмасининг “Мамлакатимизда хотин-қизлар манфаати доимий эътиборда!” лойиҳаси доирасида бухоролик хотин-қизлар СММ ва мобилография сирларини ўрганмоқда.

👉Батафсил "ЎзА"да ўқинг

🇺🇿 Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
"Рақамли авлод қизлари—2025": мавсум бошланди

🔴 Айни дамда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган «Ренессанс» болалар оромгоҳида машғулот жараёнлари бошлаб юборилган.

➖ Бу йилги мавсумда иштирокчилар 4 та йўналиш бўйича ўз стартап лойиҳалар устида иш олиб боришмоқда.

📊 Маълумот ўрнида: "Рақамли авлод қизлари-2025" да иштирок этиш учун 5 минг нафардан ортиқ қизлар рўйхатдан ўтди.

Улар орасидан 120 нафардан ортиқроқ қизлар оффлайн машғулотлар учун саралаб олинди.

🇺🇿
Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди ва ЎзННТМАнинг Сирдарё вилоят бўлинмалари ҳамкорлигида маҳалла фуқаролари йиғинлари вакиллари учун давлат гранти ва ижтимоий буюртмаларида иштирок этиш, ngo.gov.uz платформасининг имкониятларига бағишланган семинар ташкил этилди.

🇺🇿
Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
#Биласизми

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:


🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 155 000 сўм;

🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм;

🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 428 000 сўм;

🔹ёшга доир энг кам пенсия – 834 000 сўм;

🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 920 000 сўм;

🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 920 000 сўм;

🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 745 000 сўм;

🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 745 000 сўм.

🇺🇿 Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилган лойиҳа

"Тадбиркор аёл" халқаро ишбилармон аёллар ассоциацияси Хоразм вилоят ҳудудий бўлими Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан молиялаштирилган "Миграцияга қарши тадбиркорлик" лойиҳасини амалга оширмоқда.

Лойиҳа доирасида ижтимоий дафтарлар рўйхатида турувчи, меҳнат миграциясидан қайтиб келган ҳамда ишсиз аёлларда тадбиркорлик кўникмаларини ошириш, уларнинг бандлигини таъминлаш кўзда тутилган.

🇺🇿 Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
СММ ва мобилография нима учун керак?

Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан молиялаштирилган Ўзбекистон “Тадбиркорлар ва ишбилармон аёллар” бирлашмасининг “Мамлакатимизда хотин-қизлар манфаати доимий эътиборда!” лойиҳаси доирасида бухоролик хотин-қизлар СММ ва мобилография сирларини ўрганмоқда.

🇺🇿 Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Фарғона шаҳридаги “ННТлар уйи”да “Давлат ҳокимияти органлари билан ижтимоий ҳамкорлик қилишда нодавлат нотижорат ташкилотлар салоҳиятини ошириш” лойиҳаси доирасида ўқув-семинар ташкил этилди.

🇺🇿 Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Меҳнатгули маҳалласидаги аёллар ва ёшлар бандлиги таъминланмоқда

Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди Хоразм вилояти бўлинмаси томонидан “Боғот туманидаги ишсиз аҳолини касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорликка жалб қилишга кўмаклашиш” лойиҳаси ижро ҳолати ўрганилди.

Ушбу лойиҳа банд бўлмаган аҳоли, айниқса хотин-қизлар ва ёшларни ҳудуднинг хусусиятидан келиб чиқиб, уларнинг бизнес кўникмаларини ошириш, тадбиркорликка жалб қилиш, ёлғиз ва кўп болали оилалар фарзандлари, ишсиз ёшларга қўшимча касбларни ўргатишга қаратилган.

🇺🇿
Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Хонадонларда томчилатиб суғориш бўйича тажриба майдонлари ташкил этилмоқда

Наманган вилоятида томчилатиб суғориш технологиялардан фойдаланиш орқали сувни тежашга қаратилган “Тоза сув − саломатлик ва баркамоллик гарови” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Ушбу лойиҳа доирасида Янгиқўрғон туманидаги «Қутлуғтол» МФЙ аҳолисини сувдан фойдаланишда тежамкорликка ўргатиш, ичимлик суви билан таъминлаш ҳамда кам таъминланган 25 та хонадонда томчилатиб суғориш бўйича тажриба майдонларини қуриб бериш орқали аҳолининг томорқадан самарали фойдаланишига йўналтириш мақсад қилинган.

🇺🇿
Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
#ОАВ_биз_ҳақимизда

🇺🇿🇩🇪Германияда "Ватандошлар минтақавий форуми" ташкил этилди

👉Батафсил "Ўзбекистон 24" телеканалида

🇺🇿
Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги механизмлари тарғиботига бағишланган семинарлар давом этмоқда.

Навбатдаги семинарлар Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳри ҳамда Шаҳрисабз, Яккабоғ, Чироқчи ва Ғузор туманларида ташкил этилди.

🇺🇿 Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
“Ўзбекистон – китобхонлар юрти” шиори остида V республика китобхонлик ҳафталиги бошланди

Ҳафталик доирасида китобхонликни кенг тарғиб этишга қаратилган турли лойиҳалар, янги нашр этилган китоблар тақдимотлари ҳамда соҳадаги долзарб муаммоларни муҳокама қилишга қаратилган семинарлар ташкил этилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, 25–26 апрель кунлари “Паркент ижод уйи”да болалар ва ўсмирлар адабиётини ривожлантиришга бағишланган “Ноширлар ва болалар ижодкорларининг ҳамкорлиги” мавзусида семинарлар бўлиб ўтади.

Бундан ташқари, 25–27 апрель кунлари Тошкент шаҳридаги “Dream Park” истироҳат боғида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларидаги маданият ва истироҳат боғларида “Ноширдан китобхонга” тамойили асосида китоб савдо ярмаркалари ўтказилади.

🇺🇿
Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
ННТ вакиллари учун семинар ташкил этилди

Самарқанд вилоятидаги “Дўстлик уйи”да Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фондининг Самарқанд вилояти бўлинмаси томонидан 2021-2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида малака ошириш курсларини битирган ННТ вакиллари иштирокида семинар ташкил этилди.

Семинарда 2024 йил 26 августдаги “Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 124-сонли Президент фармони мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилиб, давлат грантлари ва ижтимоий буюртмасидан фойдаланишда ngo.gov.uz платформасининг имкониятлари ҳақида маълумот берилди.

🇺🇿 Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Ўзбекистонда илк бор “Имкониятлар олимпиадаси” касблар беллашуви бўлиб ўтади

Ногиронлиги бўлган шахслар салоҳиятини рўёбга чиқариш, касбий кўникмаларини ривожлантириш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида қуйидаги касблар бўйича “Имкониятлар олимпиадаси” бўлиб ўтади:

• фотография;
• АКТ;
• мобилография;
• рассомчилик;
• каштачилик;
• кулолчилик;
• қандолатчилик;
• торначилик;
• дурадгорлик;
• қуруқ қурилиш ишлари.

Танлов рўйхатдан ўтган 389 нафар номзод ўртасида жорий йил 21 апрелдан 1 майгача, якуний босқич ва тақдирлаш маросими 1-2 май кунлари «ЎЗEКСПОМАРКАЗ»да ўтказилади.

👉Батафсил

🇺🇿
Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube

Rekordlar

25.04.202523:59
1.5KObunachilar
14.04.202523:59
500Iqtiboslar indeksi
25.04.202523:59
910Bitta post qamrovi
02.03.202513:25
566Reklama posti qamrovi
20.03.202514:16
4.60%ER
13.04.202513:23
50.96%ERR

Rivojlanish

Obunachilar
Iqtibos indeksi
1 ta post qamrovi
Reklama posti qamrovi
ER
ERR
MAR '25APR '25

Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди mashhur postlari

09.04.202511:05
Боғот туманида яна бир қулайлик

Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди Хоразм вилояти бўлинмаси томонидан 2024 йилда молиялаштирилган "Боғот туманида саломатлик ва фаровонликни мустаҳкамлаш" лойиҳаси ўрганилди.

Маълум бўлишича, лойиҳа доирасида Боғот тумани стоматология маркази янгидан таъмирланиб, зарур асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминланган.

Ушбу ижтимоий лойиҳа натижасида туман аҳолисига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ошмоқда ва хавфсизлиги таъминланмоқда.

🇺🇿 Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
01.04.202510:37
Наманган вилоятида ҳам манзилли грантлар ажратиш учун муаммолар ўрганилмоқда

Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси аъзоси, сенатор О.Маматкаримов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Наманган вилоятида муаммоларни ўрганди.

Хусусан, ишчи гуруҳ вилоятнинг Янгиқўрғон, Косонсой, Тўрақўрғон, Наманган, Чортоқ ва Уйчи туманларида бўлди.

Ишчи гуруҳ ўрганишлар давомида ёшларни замонавий касбларга ўқитиш, мактаблар кутубхонаси, ичимлик суви, электр энергияси, аҳоли бандлигини таъминлаш, маҳаллалар инфраструктурасини яхшилаш, тиббий хизмат сифатини ривожлантириш каби соҳаларга эътибор қаратди.

Ушбу муаммоларнинг манзилли ва самарали ечимига қаратилган грант танловлар эълон қилиниши режалаштирилган.

🇺🇿
Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
02.04.202505:32
🎉 Рақамли Авлод Қизлари 2025

👩‍💻 "StartUp" лойиҳангиз билан иштирок этинг ва хорижда бўлиб ўтадиган таълим саёҳатини қўлга киритинг

🏃‍♀️ Шошилинг, жойлар сони чекланган

📋 Рўйхатдан ўтиш учун: qizlar.raqamliavlod.uz

Маълумот учун: Алоқа

🇺🇿 Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
01.04.202512:21
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Замонамиз қаҳрамони

Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди молиявий кўмагида Агро ахборот инновация марказининг лойиҳаси доирасида Сурхондарё вилояти Денов тумани Оқтом маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш режалаштирилган эди.

Аммо лойиҳани амалга ошириш жараёнида сув минорасини ўрнатиш учун жой муаммоси пайдо бўлди. Буни қарангки, бир қарич жой учун қўшнилар жанжаллашаётган, отасидан қолган мерос учун ака-укалар юз кўрмас бўлаётган бир пайтда Иззатой опа Жўраева ўзининг 6 сотих ерини беғараз фойдаланишга берди.

Шундай қилиб, бугунги кунда маҳалланинг 415 та хонадони тоза ичимлик суви билан таъминланди.

👉Батафсил "Зўр тв"да томоша қилинг

🇺🇿 Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
08.04.202501:42
#Матбуот_анжумани
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди Самарқанд вилояти бўлинмаси томонидан жорий йил вилоятда амалга ошириладиган ишларга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

📰Матбуот анжумани тафсилотлари “Зарафшон” газетасида

🇺🇿
Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
07.04.202504:39
"ЭКОЗАКОВАТ" интеллектуал ўйини ўтказилди

Фарғона давлат университетида "Экосан" хайрия жамоат фондининг вилоят ташкилоти томонидан ташкил этилган "Экозаковат" интеллектуал ўйинида талабалар билан бирга Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди, ЎзННТМА, Экопартия каби нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари ва ОАВ вакиллари ҳам иштирок этди.

Қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлган ўйинда иштирокчилар ўзларининг экологик билимлари орқали куч синашди ҳамда ғолиблар ва экологик тарғибот жараёнларига қўшган муносиб ҳиссаси, экологик маданиятни ошириш борасида олиб бораётган ишлари учун фаоллар тақдирланди.

🇺🇿
Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
#Биласизми

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:


🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 155 000 сўм;

🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм;

🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 428 000 сўм;

🔹ёшга доир энг кам пенсия – 834 000 сўм;

🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 920 000 сўм;

🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 920 000 сўм;

🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 745 000 сўм;

🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 745 000 сўм.

🇺🇿 Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
16.04.202507:02
ННТ вакиллари учун давра суҳбати ташкил этилди

Наманган вилоятида Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди ва ЎзННТМА ҳудудий бўлинмалари ҳамкорлигида “Грант лойиҳаларни тайёрлаш ва янги электрон платформанинг ўзига хос жиҳатлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида 2024 йил 26 августдаги “Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 124-сонли Президент фармони асосида фуқаролик жамияти институтларига давлат гранти ва ижтимоий буюртмасини ажратиш билан боғлиқ барча жараёнлар шаффофлигини таъминлашга қаратилган ngo.gov.uz платформаси билан ишлаш тартиби ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, ННТ вакилларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилди.

🇺🇿
Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
02.04.202508:07
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Бухоро вилоятида манзилли грантлар ажратиш учун қандай муаммолар ўрганилди?


Парламент комиссияси, Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди вакиллари ва маҳаллий кенгаш депутатларидан иборат ишчи гуруҳнинг Бухоро вилоятига ташрифи тафсилотлари ҳақида "Бухоро" телеканали томонидан тайёрланган лавҳада томоша қилинг.

🇺🇿
Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
07.04.202510:18
#ОАВ_биз_ҳақимизда

ННТ ташаббусларини амалга ошириш учун қандай шароитлар яратиш лозим?

“Нодавлат нотижорат ташкилотлари ташаббусларини амалга ошириш учун уларга қулай ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий шароитлар яратишга кўмаклашиш устувор вазифамиз” мавзусида семинар ташкил этилди.

Семинарда фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, давлат ва жамият ҳаётида уларининг фаоллигини янада ошириш, ижтимоий муаммолар ечимига қаратилган ташаббус ва лойиҳаларни амалга ошириш каби масалалар юзасидан фикр алмашилди.

🇺🇿
Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
31.03.202502:58
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди молиявий кўмагида Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида замонавий ахборот кутубхона маркази бунёд этилмоқда.

👉Тафсилотлар "Самарқанд" телеканалида

🇺🇿 Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
05.04.202506:26
“Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” давлат дастури ҳамда “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида жойлашган “Дўстлик уйи” ҳудудида ҳашар ташкил этилиб, дарахт кўчатлари экилди ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

🇺🇿 Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
19.04.202512:14
Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан давлат гранти асосида молиялаштирилган "Чекланмаган имкониятлар" лойиҳаси доирасида Қорақалпоғистон Республикасидаги 4-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернатида спортнинг “Карате” тўгараги ташкиллаштирилди ва зарур спорт инвентарлари билан таъминланди.

🇺🇿
Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
08.04.202507:17
Қашқадарё вилоятидаги "Дўстлик уйи"да “ННТ ташаббусларини амалга ошириш учун уларга қулай ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий шароитлар яратишга кўмаклашиш устувор вазифамиз” мавзусида семинар ташкил этилди.

Семинарда фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, давлат ва жамият ҳаётида уларининг фаоллигини янада ошириш, ижтимоий муаммолар ечимига қаратилган ташаббус ва лойиҳаларни амалга ошириш каби масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, давлат гранти ва ижтимоий буюртмаларини ажратиш билан боғлиқ барча жараёнлар шаффофлигини таъминлашга қаратилган ngo.gov.uz электрон платформаси имкониятлари ҳақида маълумот берилди.

🇺🇿
Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
29.03.202506:59
Ko'proq funksiyalarni ochish uchun tizimga kiring.