Ўқинг...фақат йиғламанг!
Энг таъсирли ҳикоялар канали!
Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020
Админ: @HusniddinMirzaliyev

TGlist reytingi
0
0
TuriOmmaviy
Tekshirish
TekshirilmaganIshonchnoma
ShubhaliJoylashuvУзбекістан
TilBoshqa
Kanal yaratilgan sanaMar 24, 2020
TGlist-ga qo'shildi
May 23, 2024Muxrlangan guruh
"Ўқинг...фақат йиғламанг!" guruhidagi so'nggi postlar
19.04.202517:06
Инсонлар сени хато англаганларига хафа бўлма. Чунки эшитганлари сенинг овозинг, хаёлидан ўтказганлари эса ўз тушунчаларидир.
Мавлоно Румий
Бу дунёни ташвишларидан асло бошингиз эгилмасин...
Аллоҳим ҳар бир муаммомизга Ўзи одилона ечим юборади...
Яхши нарсалар ҳақида ўйланг...
Сизларни яхши кўрувчи инсонларни қадрланг...
Кўнгилга яқин азизларим, қадирлигим....
Ўзгалар камчилигини ҳеч кўрманг, ўзимизни ислоҳ қилайлик..
Яхши дам олинг..
Хайрли тун..
Ўқинг... Фақат йиғламанг!

19.04.202516:14
Фарзандингизни ҳар сафар худди анча пайтдан бери кўрмагандек кутиб олинг! (ҳатто айрилиқ бор-йўғи 5 дақиқа давом этган бўлса ҳам)
Бунда бола бўйига мос даражада чўккалаб, унга 3 дақиқа ажратиш ва уни қучоқлаб, кўзларига қараб йўқлигингизда нима содир бўлганини сўраш муҳим. Боғчадан олаётганда, мактабдан келаётганида, кутиб олиш вақтида, иш кунидан кейин уйга қайтганда бу қоидага амал қилиш айниқса аҳамиятга эга.
Болангизни кўпроқ ва узоқроқ бағрингизга босинг...
Бунда нафақат бола балки, сиз ҳам кучли энергияга тўласиз.

19.04.202515:08
Бир одамнинг аёли ҳар бир ишини бошлашдан аввал "Бисмиллаҳ" дер экан. Хотининг бу ишидан ғаши келган эр бир куни унга бир тилла узук берибди ва бир четга олиб қўйишини айтибди. Сўнгра қайга қўйишини пойлаб, кўриб олибди. Хотини хонадан чиқиши билан кетидан кириб, узукни олиб дарёга олиб бориб ташлаб юборибди.
Бир қанча вақт ўтганидан кейин эр хотинидан бир пайтлари берган тилло узугини сўрабди. Хотини эса уйга кириб, тилло узукни олиб чиқибди. Эр ҳайратга тушиб, узукни қаердан топганини сўрабди. Шунда хотини жавоб қилибди:
— Кеча сиз олиб келган балиқни тозалаётган эдим, ичидан тасодифан чиқиб қолди...
Шундан кейин эр ҳам ҳар бир ишини "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм" деб бошлайдиган бўлибди.

19.04.202515:03
Қиз фарзандингиз бўлса, асло мушук боқманг! Сабабини билсангиз, шокка тушишингиз аниқ⁉️
10 йил деганда Аллоҳ менга қиз фарзанд насиб этди. Уни роса эркалатиб катта қилдим. Қизим 4 ёшга тўлганда унга мушукча совға қилдим. Бир куни уйимизга отамни зиёрат қилиш учун 70 йиллик қадрдон шифокор дўсти келди. Қизим мушук билан ўйнаб ўтирганини кўриб, мушукни олиб кўчага отиб юборса бўладими?!
“Бу нима қилганингиз?” десам, отамнинг дўсти жахл билан сабабини тушунтира бошлади. Сабабини эшитиб, шокка тушиб қолдим. Дарҳол телефонни қўлимга олиб, қизи бор танишларимни огохлантирдим.
Отамнинг дўстининг айтишича: Қиз бола бор уйда мушук боқилса, қиз вояга етганда…

19.04.202513:34
Ота ўлимидан олдин фарзандини чақириб, қўлига бир соат тутқазди.
- Бу соат 200 йил олдин ясалган. Бизга бобонгнинг боболаридан мерос қолган. Сен буни маҳалла бошидаги соатсозга олиб бориб, сотмоқчи эканингни айт ва унинг жавобини менга келтир, - деди. Ўғил бориб, соатсоздан:
- Бунинг эски экан, беш доллар бераман, деган жавобни олиб келди.
- Энди буни антиквар-ноёб нарсалар сотиладиган дўконга олиб боргин, - деди ота.
У ерга борган ўғил дўкондорнинг «беш минг доллар бераман» деган жавоби билан қайтди. Ота яна ўғлини юбора туриб:
- Энди буни давлат музейига олиб бориб, сотмоқчи эканингни айт, - деди. Музейга бориб, отаси ёнига жуда ҳайратланган ҳолда қайтган ўғил:
- Музейдагилар бир мутахассисни чақиртириб, уни яхшилаб текширганларидан сўнг шу бир парчагина темирни бир миллион доллар деб баҳолашди-я, - деди.
Шунда ота:
- Болам, сенга ўргатмоқчи бўлганим, сенинг жойинг қадрингни тўғри билишадиган жойда. Ўзингни нотўғри ерга қўйиб, қадрингга етмасалар, хафа бўлиб юрма. Қадрингни билган қадрингга ҳам етади. Ўзингга нолойиқ бўлган ерда ҳаргиз қолма!» дея насиҳат қилган бўлди.

19.04.202511:12
Тўрт хислат гўзал, лекин тўрт кишида унданда гўзалроқ...
1. Ҳаё эркакларда гўзал, лекин, аёлларда гўзалроқ;
2. Адолат ҳар бир инсонда гўзал, лекин, қози, ҳоким ва раҳбарларда гўзалроқ;
3. Саховат бойларда гўзал, лекин, фақирларда гўзалроқ;
4. Тавба қарияларда гўзал, лекин, йигит-қизларда гўзалроқ.

19.04.202511:08
Woman Card - Ehtiyojlaringizga boshlanadigan karta
Ipak Yo'li Bankidan Woman Card - bu eksklyuziv imtiyozlarga ega ayollar kartasi✨
Kartaning imkoniyatlari:
✅ Yetkazib berish: bepul
✅ Hamkorlardan imtiyozlar: 55% gacha chegirmalar
✅ Bank ilovasi orqali boshqa kartalarga o'tkazmalar: komissiyasiz
Узнать больше
#reklama 16+
play.google.com

19.04.202511:06
Беморликни чақирувчи сўзлар
Немис психотерапевти( келиб чиқиши Эронлик бўлган) Нусрат Пезешкиан биринчилардан бўлиб, айнан қандай сўзлар инсонда касалликни келтириб чиқаришини исботлаб берган.
Инсоннинг ўз ички руҳий ахволидан келиб чиқиб айтадиган сўзлари ўзининг саломатлигига сингиб борар экан. Инсон физиологик органлари ишига бевосита таъсир қилувчи сўзлар-органик нутқ ҳам деб аталади. Қанчалик бақувват бўлманг, ўзингизга айтилган қуйидаги сўзлар саломатлигингизга путур етказади.
Баъзи пайтларда маълум қийинчиликлар ичига кириб бориб, ғазаб, жахл, нафрат билан айтган сўзларимиз органларимизга буйруқ, команда бериш кўринишида бажариб, маълум аъзолар ишини изидан чиқарар экан.
1. Барчаси менинг бўйнимда — остеохондроз;
2. Барчаси жонимга тегди — ўсмалар;
3. Юрагимга қаттиқ олдим — юрак инфаркти;
4. Менга муаммолар бош оғриғи бўлди — мигрень;
5. Қонимни ичди — қон касалликлари;
6. Сабр косам тўлди —гипертония;
7. Эшитгим келмайди, ўчир — гаранглик;
8. Асабимни синама — депрессия;
9. Ҳаётимда қувонч йўқ — жигар, ўт қопи касалликлари, семизлик;
10. Ўз-ўзини ейиш, бировларни ишини хазм қила олмаслик — яра касалликлари;
11. Ўлгудек чарчадим — урологик хасталиклар ривожланишини исботлаган.
Доимо саломат бўлишда ўзимизга, сўзлаётган сўзларимизга эхтиёткор бўлайлик. Зеро, дунёларни, инсон организмини сўзлар бошқаради!

19.04.202509:06
- Ҳаётда сизни хафа қилувчилар кўпайса, демак кечиришни унутибсиз. Кечирувчан, раҳмдил бўлинг, шунда хафа қилувчилар камайганини кўрасиз.
- Йиққан молу давлатингиз қўлдан кетдими, демак қалб бойлиги тўплашни унутибсиз. Энди қалб бойлигига эришиш йўлида сабр йиғиш вақти келди.
- Бошингиз қарздан чиқмай қолдими, демак шукурни унутибсиз ёки Яратганнинг амрига ғилоф иш қилибсиз.
- Атрофингизда сиздан хафа булувчилар кўпайса, билинг, дилозор ва такаббур бўлиб қолибсиз.
- Ақл-ҳушингизни йиғиб олинг, кибр~ҳавони йиғиштириб, дилларга меҳр улашинг, ана шундагина ҳаётингиз ўзгаради.
- Фарзандингиз қайсарлик, ўзбошимчалик қила бошласа, билинг, ўзингиз шундайсиз. Ўзингизни ўнгланг, чунки фарзанд ота-она учун кўзгудир.
- Лавозимингиз ошдими, билинг, атрофингизда лаганбардорлар кўпаяди. Эътиборли бўлинг, бундай ёлғон "дўст"ларни чин дўстларингиз билан алмаштириб қўйманг...!

19.04.202507:06
Бир донишмад отанинг ўғлига қилган насихати:
• Ўғлим, ҳалқнинг ўзингга хайрихоҳ бўлишини хоҳласанг, аввал ўзинг халққа хайрихоҳ бўл.
• Ўз меҳнатинг бекорга кетишини тиламасанг, халқ меҳнатини бекорга кетказма, зое қилма.
• Обрўли бўлишни истасанг, тавозели бўл.
• Одамлар сени масхара қилиб кулишларини истамасанг, юриш туришингни тузат.
• Қадр-қимматим ошсин десанг, бошқаларнинг қадр-қимматларини бил.
• Ҳамманинг ўзингга дўст бўлишини истасанг, одамларга қўлинг ва тилинг билан озор берма.
• Иззат-ҳурмат эгаси бўлишни хоҳласанг, имкон қадар молингни муҳтожлардан аяма.
• Мукаммал бир инсон бўлишни орзу қилсанг, ўзингга мақбул бўлмаган бир ишни бошқаларга раво кўрма.
• Дилинг оғриб, асабийлашишни тиламасанг, жоҳил, аблах кишилар билан сўзга боришиб ўтирма.
• Беғам бўлишни истасанг, ҳасадчи бўлма.
• Қайғу-аламдан узоқ бўлишни истасанг, қўлингдан чиққан нарсага афсус-надомад қилиб юрма.
• Дўст-ошноларинг кўп бўлишни истасанг, очиқ юзли, ширин сўзли бўл, ҳеч кимга гина ва адоват сақлама.
• Сиринг ошкор бўлишини хоҳламасанг, дўстингга ҳам айтма.

19.04.202506:00
– Ассалому алайкум - деди бепарвогина даҳлизда туфлисини ечаётган эрига қарата.
– Ва алайкум. Хм, тинчликми? Таъбинг ёмон.
– Тинчлик. Тобим йўқроқ, бироз дам олай - деди минг алам билан ҳаёлидагиларни қувишга интилиб. – Сомса пиширганман, ошхонада, столни устида турибди. Эр индамай меҳмонхонага ўтиб кетди.
Каромат қоронғи ётоқхонада унсиз йиғлади. Қанақа эр бу ўзи? Мен ундан бир дунё нарса сўрамадим. Шунга тегиб нима рўшнолик кўрдим. Бемор онамга энг оғир дамларида ёрдам беролмасам. Аламдан бўғзи, пешона-ю чаккалари ачишиб кетгандек туюлди. Сал қолса дооод деб юборардию, бахтига телефон жиринглаб вазиятни бурди. Истамайгина гўшакни кўтарди, волидасининг овозини эшитиб юраги дукиллаб кетди.
– Қизим, яхшимисан? Иситманг тушдими?
Қанақа иситма? - ўйлади Каромат
– Боя барака топгур куёвим келганди яна. Бииир дунё нарса кўтариб келибдия яна. Ўтган сафар ҳам айтгандим бўлмаса, одамни бунақа уялтирманг, деб. Бечора, укангга ҳам пул ташлаб кетибди. Шартмас эди десамам ташлаб кетди. Сени сўрагандим, мазанг йўқлигини айтди. Яхши бўлиб қолдингми?
Кароматнинг қўлидаги телефон ерга тушди...
Руқия Бегим Улуғхўжаева

19.04.202505:08
Qazg'oq va yog'lanishga qarshi ultra-ta'sir.
⚡Clear'ning inqilobiy formulasi bosh terisini 10 barobar chuqurroq tozalaydi* va qazg'oqdan maksimal darajada himoya qiladi**.
✅Yangi Clear Men.
*Epidermisning tashqi 10 qavatiga taalluqli. **Muntazam ishlatilganda ko'zga ko'rinadigan qazg'oq belgilari yo'qoladi.
Obuna boʻlish
#reklama
instagram.com

19.04.202505:07
Дунёдаги энг керакли туйғу қайси, биласизми? Ҳа, муҳаббат... Ва яна кўнгилларни тоғ қилувчи бир туйғу борки, унинг номи - ишонч! Мана шу туйғу инсонни яшашга ундайди, инсонга умид беради, шод қилади. Шу туйғу қанотимизни кенг, истагимизни мўл, мақсадимизни яқин қилади.
Шундай экан, Сиз ишонинг... Сиз ҳаммасига лойиқсиз! Ҳаммасини уддалайсиз! Хафа кунлар ортидан ёруғ лаҳзалар келишига ишонинг. Хозирги шу лаҳзалар хам энг бахтиёр лаҳзалар эканига ҳам ишонинг. Сизни ҳаётда нималарга эришишингиз шу ишончингизнинг қанчалик улканлигига боғлиқ.
Ишончи улкан қадрдоним, Сизга Аллоҳ мададкор бўлсин!

19.04.202505:02
🔴 Ушбу топишмоқнинг жавоби бир умр ёдингиздан чиқмайди!
Арабларда шундай бир топишмоқ бор ва бу топишмоқнинг жавобини фақатгина мусулмонлар топа олишади.
❗️Эркаклар бу ишни кунига 3 мартагача қила олишади. Лекин аёллар эса умри давомида бир маротаба...
⁉️ Диққат САВОЛ: Гап нима ҳақида кетмоқда?
Огоҳлантирамиз! Ҳаёлингиз ёмон нарсаларга қараб кетмасин.
ЖАВОБ ✅

19.04.202504:37
Шукр қилган...
Бир синфдошим бор эди. Отаси “катта жой”да ишлар, бадавлат яшашар эди. Маҳаллада биринчи бўлиб телевизор олишган эди. Синфдошим яхши ўқирди. Еттинчи синфни битирган куни мотоциклли бўлди. Мактабни олтин медал билан тугатди.
Йиллар ўтди. Бир куни кўришиб қолдик.
– Ишлар қалай? – десам, зарда билан қўл силтади:
– Расво! Домлам ўлгудек мараз! Номзодлик ишимни чўзиб ётибди.
Йиллар ўтди. Тағин кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Расво! Ўғлим кўп ичади. Кеча яп-янги машинанинг пачағини чиқариб келди!
Йиллар ўтди. Яна кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Расво! Қизимнинг турмуши нотинч. Қайнонаси ёмон. Судлашмоқчиман.
Йиллар ўтди. Синфдошим бетоб деб эшитдим. Шифохонага борсам, ранги бир ҳолатда ётибди.
– Соғлиқ қалай?
– Расво! Қанд касали деган палакат адойи-тамом қилди. Ўлиб-ўлмайман, тузалиб-тузалмайман!
Тавба, деб гапирай-ку, фаришталар омин деган эканми, узоққа бормади, бечора… Яна бир синфдошим бор эди. Отаси урушдан яримжон бўлиб қайтган, тўкилиб кетай деб турган кулбада туришарди. Яхши ўқирди. Лекин медалга “илинмади”.
Йиллар ўтди. Бир куни кўришиб қолдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши!
Мебел фабрикасида ишлаяпман. Кундузи дурадгорлик қиламан. Кечаси уч кунда бир қоровулман. Яқинда велосипед олдим.
Йиллар ўтди. Тағин кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Ўғлим ўқишни битириб, чет элга ишга кетди.
Йиллар ўтди. Яна кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Қизим фарзанд кўрди. Неварамга бешик олишга кетяпман!
Йиллар ўтди. Синфдошим бетоб деб эшитдим. Худди ўша, бошқа синфдошим ётган шифохонада экан. Ранги бир ҳолатда.
– Соғлиқ қалай?
– Худога шукр, яхши! Буйрак жиндай шамоллабди. Берган дардига шукр!
Яқинда уни тағин кўрдим.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Тўнғич неварамнинг бўйи чўзилиб қолди. Худо хоҳласа, беш-олти йилда невара куёв кўраман. Тўйга келасан-а?!
Ўткир Ҳошимов “Ярим аср дафтари”

Rekordlar
05.09.202423:53
158.5KObunachilar03.08.202423:59
600Iqtiboslar indeksi05.09.202401:13
43.3KBitta post qamrovi01.07.202423:59
27.9KReklama posti qamrovi30.11.202423:59
28.48%ER10.09.202409:50
27.57%ERRKo'proq funksiyalarni ochish uchun tizimga kiring.