⁉️Ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб қилиш – жамиятимиз олдидаги муҳим вазифа.
Сўнгги йилларда ногиронлиги бўлган шахсларни жисмоний фаолликка жалб қилиш, улар учун тенг имкониятлар яратиш ва адаптив спорт турларини ривожлантириш борасида қатор ишларни амалга оширяпмиз. Айниқса, уларни оммавий спорт тадбирларига қамраб олиш орқали жисмоний реабилитация қилиш, соғлиғини мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий ҳаётга интеграция қилиш мақсадида кенг кўламли ташаббуслар илгари сурилмоқда.
Бугунги кунда ҳудудларимизда масъуллар томонидан олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари самарасида биргина "Беш ташаббус паралимпиадаси" оммавий спорт тадбирларида иштирок этиш истагидаги фуқароларимиз сони 55 мингдан ошди. Бу, шубҳасиз, спортга бўлган қизиқишнинг ортиб бораётганидан далолатдир. Бироқ, шунга қарамай, олдимизда ҳал этилиши лозим бўлган саволлар ҳам йўқ эмас.
❓Ногиронлар спортига бўлган эътиборимиз ҳақиқатан ҳам олис ҳудудларга, қолаверса, ҳар бир маҳаллага етиб боряптими?
- ёки фақат туман ва шаҳар марказлари билан чекланиб қоляпмизми?
- спорт инфратузилмасининг етишмаслиги бу жараёнда жиддий тўсиқ бўляптими?
- малакали мураббийларнинг камлиги ногиронлиги бўлган спортчиларнинг ўз салоҳиятини рўёбга чиқаришига тўсқинлик қиляптими?
Биз бу борада яна қандай муаммоларга дуч келмоқдамиз? Уларни бартараф этиш учун қандай таклифларингиз бор?
🤝Келинг, биргаликда фикрлашамиз, ташаббусларни қўллаб-қувватлаймиз ва ногиронлиги бўлган шахслар учун спортда янги имкониятлар эшигини очамиз!
#сафимизга_қўшилинг🤝
@anvar_mursakulov