Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар avatar
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар avatar
ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
12.04.202508:25
ИБЛИСНИНГ ИСТАГИ

Икки ўсмир иблиснинг аста-секин узоқлашиб бораётганини кузатиб туришарди.
— Сендан нимани сўради?
— Пул эвазига қалбимни. Сендан-чи?
— Телефон-автомат учун танга сўради.
— Юр, овқатланамиз.
— Жон дердим-у, пулим йўқ-да.
— Ҳечқиси йўқ, менинг пулим кўп.

Брайан Ньюэлл

https://t.me/drabllar
31.03.202509:39
#ринг

Ўгай

Мактабга кетиш вақти уйдан чиқди. Эти жунжикди.
Йўлакни ёпиб қолган катта кўлмак олдида тўхтади. Оёғидаги янги, арзон туфличасига қаради. Озгина иккиланиб турдию, сўнг тезлик билан чўнтагидан қора пакет чиқарди. Туфлиги ва пайпоқларини шартта ечиб кўлмакдан ялангоёқ ўта бошлади. Кўзларини юмганча,лабчалари титраб шивирлади: “Аяжон... Аяжоним...”

Иккинчи қават деразасидан, парда тирқишидан қизчани кузатиб турган олифтагина жувон мийиғида, истеҳзоли кулиб қўйди...


Жасур Махаммадиев

https://t.me/drabllar
24.03.202517:00
Дунёнинг етти мўжизаси

Бир мактабда “Дунёнинг етти мўжизаси” мавзусида дарс ташкил этилди.

Ўқувчиларга нимани мўжиза деб ҳисоблашса, энг муҳим еттитасини ёзиш вазифаси топширилди.

Ҳамма дафтарларини топширди, фақат бир қизча ҳали ҳам ёзишни тугатмаган эди. Ўқитувчи: “Сенга кўмаклашворайми, қизим?” деб сўради ундан. Қизча: “Дунёда мўжизалар шунақанги кўплигидан қайси бирини танлашни билмай кўп ўйландим”, деб жавоб берди. Шунда устози: “Қани, танлаганларингни ўқиб бер-чи”, деди унга. Қизча бирмунча вақт иккиланиб турди-да, сўнг ўқишга киришди:

“Мен учун дунёнинг етти мўжизаси:

1. Кўриш.
2. Эшитиш.
3. Ҳаракатланиш.
4. Англаш.
5. Ҳис қилиш.
6. Кулиш.
7. Яхши кўриш”.

Бутун синфга сукунат чўкди.


Ориф Толиб тайёрлади.

https://t.me/drabllar
O'chirildi23.03.202522:45
19.03.202511:07
Танловда қатнашяпман. Бир ҳафта муҳлат бор. Сиздан талаб қилинадигани пастдаги ёзувни босиб бошлашни босасиз. Исмизни ёзасиз ва рақамизни юборасиз. Бу менга катта ёрдам бўлади
17.03.202503:34
ҲАЙКАЛ

Бухорода қадим иморатлар кўп.
Бу кўҳна шаҳар кўчаларида хаёлчан кезарканман бир тўда сайёҳлар боши булутга чулғанган минорага қараб туришганини кўрдим. Уларга кекса бир илмий ходим минора тарихини тушунтиряпти. Қулоқ солдим.
– Етти юз йил бўлган бу миноранинг қурилганига.
Сайёҳлар ҳайрат билан ёқаларини ушлашди.
Мен бу хил ёдгорликларни кўп кўрганман. Арманистондаги тўрт минг йиллик Двин ҳаробалари, Кегарт қалъаларини, неча
минг йиллар муқаддам ёзилиб бизга етиб келгунча тошга айланган китобларни кўрганман. Шуларни одам яратган, уларда одам қўлининг изи бор.
Бухоро кўчаларида кезарканман жуда кўп хотиралар хаёлимдан ўтади. Асрлар қаърида қолиб кетган жангу жадалларни кўргандек, қилич-қалқонларнинг жарангини эшитгандек бўламан.
Буларнинг барини тарих шамоллари учириб кетди. Одамларнинг хотиридан юлиб кетди.
Аммо кўҳна деворда қолган беш бармоқ изи ҳали ҳам кўриниб турибди. Бу минг йиллар қаърида йўқ бўлиб кетган одам қўлининг изи. Шу азамат бинога ғишт терган меъмор қўлининг изи.
Одам қўлигина одамга абадий ҳайкал қўйишига ана ўшанда ишонганман

Саид АҲМАД

https://t.me/drabllar
15.03.202505:02
Синфдош дугоналар учрашуви

Мактабда улар ораларидан қил ўтмас дугона эдилар.

– Қўнғироқ қилиб тур, унутиб юборма, – деди у дугонасига битирув оқшомида.
– Албатта, сен ҳам.

Мактабни битирганларига эллик йил тўлиши муносабати билан уюштирилган синфдошлар учрашувида улар шу пайт давомида биринчи марта гаплашишди.

– Сени кўрганимдан хурсандман.
– Мен ҳам.
– Қўнғироқ қилиб тур, унутиб юборма.
– Албатта, сен ҳам

Девид Ҳофман

https://t.me/drabllar
11.04.202513:30
​​Бизда тобутга майитни солар экан, бешик каби тебратиб туришади.

— Мен бирон марта мотам маросимига қатнашмаганман.
— Ҳар банда ҳеч бўлмаганда бир марта қатнашади. Сен ҳам, албатта, ўзингникида ўша ерда бўласан...

Жавлон Жовлиев (Қўрқма)

https://t.me/drabllar
28.03.202510:16
​​Алвидо, Рамазон!

Тинчликмикан, кўк қовоғин олган уйиб?
Бормоқдаки менинг эса кўксим куйиб,
Сал шошмагин, сенга бироз олай тўйиб,
Кетар вақтинг бўлдими-а, Рамазоним!

Ҳақ ваъдаси — ижобатдир сенда дуо —
Юз қиблада дунё сўраб қилдик нидо,
Вақти келди энди сенга айтмоқ видо,
Истиғфорлар айтай, шошма, Рамазоним!

Баъзан қийнаб қўйар бўлди оч-ташналик,
Савобингдан умид қилиб дил яшнади,
Бироз шошма, бизга қилгин бир ошналик —
Бироз кетмай тургин яна, Рамазоним!

Таборагу саловоту тасбеҳ-таҳлил —
Таровеҳда роҳат бир-ла сайради тил.
Ҳолим будир: томоғимдан ўтмайди қил,
Бироз кетмай тургин яна, Рамазоним!

Хатм айлади “париларнинг ёри”ларинг,
Овозлари хаста қалбга дориларинг,
Кўзда ёш-ла видо айтар қориларинг,
Юракларни сел қилма-да, Рамазоним!

Кетмавди-да ҳали “савоб халтам тошиб”,
Наздимизда кетмоқдасан бироз шошиб,
Санаб тургум, кел, ўн битта ойни ошиб,
Соғинтирмай тезроқ келгин, Рамазоним!

Тинчликмикан, кўк қовоғин олган уйиб —
Кетар вақтинг бўлибди-да, Рамазоним...

Ғиёсиддин Умархон

https://t.me/drabllar
20.03.202503:58
#мутолаа

Тавба, тиш бўлганда гўшт бўлмаса, гўшт бўлганда — тиш.

Неъмат Аминов

https://t.me/drabllar
19.03.202505:57
#ринг

“Таниш”

— Маҳалламиздаги Тоҳир аканинг қизини узатишибди, танирмидинг ?
— Ҳа, — деб бошланган овоз, —танирдим, — деган эшитилар-эшитилмас жавоб билан якунланди.


Жасурбек

https://t.me/drabllar
17.03.202502:59
БИР УМР

Театр майдонидаги саҳн баҳор кезлари жуда гавжум бўлади.
Қари-қартанг, ёш-яланг скамейкаларга ўтириб олиб ўзларини офтобга товлашади. Кампирлар аравачаларда невараларини олиб
келиб, ўзлари кўз ойнак устидан газетани ялагудек қилиб ўқишади.
Мен ҳам бўш пайтларимда шу ерда ҳордиқ чиқаришни жуда яхши кўраман.
Бир кун киоскадан газета олиб ўқиб ўтирган эдим, ёнимда ҳассасини скамейкага тираб бир хотин ўтирарди. Унинг олдидаги
ҳаво ранг аравачада невараси ипи тугмасига боғлаб қўйилган қизил шарни ушлавололмай қийқиради. Кампир унга бепарво,
ўтган-кетганларни томоша қилади.
– Неварами? – дедим. Кампир ўгирилиб қаради.
– Йўқ, айланай, чевара. Чевара ширин бўларкан. Онаси ёш. Дадасининг ўзи бола. Ўзим оёққа турғизиб бермасам эплашолармиди.
– Ҳали юрмайдими?
– Юриш қаёқда айланай. Энди той-той туряпти.
Биламан, болалар жуда айёр бўлишади. Кўтарадиган одамни топишса сира ерга оёқ қўйишмайди. Бу бола ҳам шунақа қилаётгандир. Кампирнинг меҳрибонлигидан фойдаланаётгандир.
– Юриб ҳам кетарди, қиш пайтида бола юришга эринади. Мана офтоб одамнинг елкасини қиздириб қолди. Энди юриб кетар.
Кампир шундай деб болани аравачадан олди. Икки қўлтиғидан ушлаб ерга қўйди. Бола аввалига тиззасини букиб тихирлик
қилиб турди-да, кейин икки оёғини ерга тиради.
– Қани, амакингларга битта той-той туриб бергин.
Кампир уни қўйиб юборди. Бола худди ҳавода муаллақ қолгандек омонат туриб қолди, кейин бирдан олдинга шўнғиб кетди. Шу
шўнғиганда ўнг оёғини кўтариб ташлади. Йиқилмади. Кейин яна бир марта шундай қилдию, маст одамдек гандираклаб юриб
кетди. Тўрт-беш омонат қадам ташлаб орқаси билан ўтириб қолди. Кампир югуриб бориб уни кўтарди. Бола энди аравага ўтир-
гиси келмай, ерга тушишга хархаша қилаверди. Кампир уни ерга қўйишга мажбур бўлди.Шу алпозда бола уч-тўрт марта юришга интилди. Охири пилдираб беш-олти қадам босадиган бўлиб қолди. Кампир хурсанд.
Уларга қараб туриб, ўйлаб кетибман.
Боланинг оёғи ерга тегди. Биринчи қадами бошланди.
Эҳ-ҳе, бу одам ҳали ҳаётда қанчадан қанча ерларни шу оёқ билан босиб ўтади. Умр бўйи...

Саид Аҳмад

https://t.me/drabllar
15.03.202503:13
#диққат

Фирибгарлардан қандай ҳимояланиш мумкин?


Барчани сунъий интеллект фирибгарлигидан огоҳлантириб, улардан қандай ҳимояланиш мумкинлиги ҳақида маълумот берамиз.

Улар Telegram орқали "Салом, суратдаги сенмисан?" номли файллар юбориб, аккаунтни олиб қўяди. Сунъий интеллект ёрдамида аккаунт эгасининг сохта овозини яратади. Уни яқинларига юбориб, пул беришини сўрашади.

Бундай ҳолатлардан қандай сақланиш мумкин?
❗️ овозли хабарлар ва қўнғироқларга эътиборли бўлинг;
❗️ Telegram'да икки босқичли аутентификацияни созланг ва мураккаб пароллардан фойдаланинг;
❗️ нотаниш манбалардан файл ва иловаларни юклаб олманг;
❗️ банк ва яқинларингизнинг расмий контактларини сақлаб қўйинг;
❗️ агар сизга "таниш" инсон ёзса ёки қўнғироқ қилса, лекин сизга хос бўлмаган ибораларни айтса ёки ўзини ғалати тутса, бу фирибгар бўлиши мумкин.

Яқинларингизни ҳам огоҳ қилинг!
Ҳушёр бўлинг, алданиб қолманг!

https://t.me/drabllar
08.04.202502:25
Aҳд

"Эртага"— бугуннинг энг катта душманидир", — деди маърузачи сўзини якунлаб. Талаба жуда таъсирланди ва аҳд қилди: "Эртадан "эртага" дейишни ташлайман..."

Aржумандбегим

https://t.me/drabllar
27.03.202505:04
Юз

Уйига қарз сўраб келган дўстининг ёнидан аста чиқиб, бўш чўнтакларини чангаллаганча қўшнисиникига югурди...

Aржумандбегим

https://t.me/drabllar
20.03.202503:56
#мутолаа

Ҳаво булут бўлса, икки киши гуноҳкор бўларкан.Чунки биттаси: «Ёмғир ёғади», деса, иккинчиси: Йўқ, ёмғир ёғмайди», дейди. Гумроҳ бандалар-да, «Худо билади”, деса-ку бўлади.

Неъмат Аминов

https://t.me/drabllar
18.03.202502:05
Бобо, бода, гул

Бобо эшиги олдидаги супада соатлаб ўтирарди. Ўтган-кетганга чой тутиб супачасига таклиф қиларди.
Бу баҳор у супа ёнбошига кичкинагина гулзор қилди. Чиройли жўякчалар тортиб анвойи гуллар экди. Мана, бир туп атиргул ғунчага ҳам кирди. Айниқса битта гунча ана очиламан, мана очиламан деб турибди. Чолнинг икки кўзи шу ғунчада.
Тикилган қозон қайнамас дегандек унинг очилиши жуда қийин бўлди. Бобо унга тикилавериб кўзлари толди.
Бир кун эрталаб одати бўйича шолчасини судраб супага чиқса бирам чиройли бўлиб очилибдики. Чол тишсиз оғзини очганича унга тикилиб қолди. Шолчани супага ташлаб гул тепасига келиб энгашди. Кафти билан уни беозор кўтариб ҳузур қилиб ҳидлади.
Бобонинг табиати равшан бўлиб кетди, Шолчани супага хотиржам ёзиб чой олиб чиққани кириб кетди. У қайтиб қўлида чойнак-пиёла билан чиққанда гул бандида йўқ эди. У ҳайрон бўлиб у ёқ-бу ёққа қараса кўчанинг нариги бетида бир хотин аравачада ўтирган икки ёшлар чамасидаги боласига ўша гулни беряпти.
Бобонинг ғазаби қайнаб кетди. Бу нимаси, кап-катта одам, бировнинг гулини узгани уялмайдими? Бу яшнаб турган гул қанчадан-қанча кишиларнинг баҳри-дилини очарди.
Бола онасининг қўлидан гулни олди-да, қип-қизил баргчаларини юлаверди. Бирпасда унинг оппоқ кўйлаклари, кўк товар кўрпачалари гул япроқларига тўлди.
Бола оппоқ қўлчалари билан шу япроқчаларни бирма-бир териб тиқмачоқдек тиззаларига сочар, қийқирарди.
Бобо унинг қийқиришидан, гул баргларини сочиб ўйнашидан завқланиб кетди. Бояги жаҳлиданном-нишон қолмади. Қайтиб супасига ўтирди. Гулнинг биринчи ғунчаси куттириб очилади. Кейин бири кетидан бири очилаверади.
Бобо ҳар гал эрталаб чиққанида гулларининг яшнаб очилиб турганини кўрганида негадир ўша болани эслайди. Унинг яна келиб гул узишини, дўмбоқ қўллари билан уни силкитишини истарди.

Саид Аҳмад

https://t.me/drabllar
O'chirildi18.03.202516:35
Хуш, карзингни олиб келдингми? Бугун туламасанг, жонинг билан тулай-
сан.
- Сотиладиган, пул киладиган хеч нар-сам колмаган. Сизга хотинимни колди-раман, - деди.
Дод-фарёд кутардим, аммо мени эши-тадиган, рахм киладиган хеч ким йук эди. Гурухбоши эримнинг гапига мири-киб кулди.
- Сен факат мендан эмас, мана шу хо-нада утирган хаммадан карздорсан. Улардан карзингни кандай килиб узмокчисан? - деди.
Иймонини сотган, виждонсиз эрим жо-
нини куткариб колиш учун хеч нарса-
дан кайтмайди.
- Хотиним бутунлай сизларники. Бутун-лай олиб колишингиз мумкин.
O'chirildi15.03.202518:29
#PSIXOLOGIK_TEST

Tasvirlangan daraxtlarning qaysi biri sizni ko'proq jalb qiladi

Biz hayvonlar va o'simliklar dunyosi bilan mustahkam aloqadamiz. Psixologlar ushbu aloqani shaxsiyatimizning yashirin tomonlarini ochish uchun o'rganishdi. Daraxtlarga qarang va sizga eng yoqqanini tanlang. Keyin sizning tanlovingiz nima deyilganini bilib oling.‌‌
05.04.202518:32
Совға”

Туғилган куни шарафига ёзилган дастурхон атрофида ароқ шишалари қатори думалаб ётган эрининг уйғониб қолишидан қўрққан ҳоли қимир этмай ўтирган зах зинапоясидан эрига зарбдан зада кўзлари билан бечораҳол ўгирилди:
— Туғилмайгина ўлай ман...

Аржумандбегим

https://t.me/drabllar
26.03.202505:47
Ўғри
 

— Бекам, биздан нима айб ўтди?! Ҳайдаманг, мендек бир бевага раҳм қилинг, болаларим оч қолади! — деди хизматкор аёл, доимий ёрдамчиси, 16 яшар қизининг елкаларидан қучаркан.
— Мана, қизингизни чўнтагидан чиқди,— беканинг қўлидаги қимматбаҳо соат ярақлаб кетди.— Ўғлимга раҳмат денг, полицияга хабар беришимизни истамади...
Қиз кўз ёшларини яширди. Лабини тишлади...
Йигит эса чўнтагидаги ҳомиладорлик тестини пайпаслаб қўйди...

Мастура Абдураим қизи

https://t.me/drabllar
20.03.202503:54
#мутолаа

Тўқсон олтига кирдим. Кўзим хира, қулоғим эшитмайди, оёқларимда дармон йўқ. Билмадим, бир куни қарисам, нима бўларканман?

Неъмат Аминов

https://t.me/drabllar
17.03.202505:03
БИР ТОМЧИ СУВ

Нигора бир ҳафтагина қишлоққа онасининг олдига бориб келадиган бўлиб қолди. Эри командировкада. Уй ёлғиз қолди. Поездга чиқиб энди чамадонни ўрнига қўяётганида бирдан бўшашиб кетди.
Тувакдаги гулга сув қуйиш эсидан чиқибди-ку.
Ахир, Нигора уни қандай авайларди. Кун ора сув қуйиб чамандек очилиб турган гулларини ҳидлаб, ҳидлаб оларди. Нима бўлади энди?
Эри Козимжон Кисловодскдан атайин самолётда олиб келган эди. Икки йилдан бери уни парвариш қиларди. Ёзда ҳовлига опчиқиб экар, куз келди дегунча яна тувакка ўтқазиб, уйнинг кунгай томондаги дераза рахига қўярди. Нима бўлади энди?
Битта гул учун орқага қайтсинми? Қайтарди ҳам, аммо поезд жойидан қўзғалиб, шитоб билан олдинга интилиб кетяпти.
То қишлоққа етгунча ҳам шу гул унинг хаёлидан кетмади. Назарида сарғайиб сўлаётгандек, қуриб-қовжираган барглари дераза олдига тўкилиб ётгандек...
У қишлоқнинг қатқалоқ кўчаларидан кетаркан, бирон уйнинг деразасида гул кўрдими, бўлди, хаёли яна уйига учиб борар, қуриб қолган гул олдида маъюс тургандек бўларди.
Нигора қайтаётганда қалин қор тушди. Пўстинига ўраниб поездга чиқди-ю, вагон ойнасидан оппоқ далаларни маъюс томоша
қилиб келди. Ниҳоят уйи остонасига ҳам етди. Қандай қилиб эшикка калит солганини, қандай қилиб дераза олдига келиб қолганини ўзи ҳам билмасди.
Тувакдаги гул ҳамон яшнаб турарди. Унинг кўм-кўк барглари тагидан яна куртакчалар бўртиб қолибди.
Нигора очиламан деб, турган ғунчага энгашиб димоғини тегизди. Бирам хушбўй, бирам хушбўй!
У, бир ҳафта сувсиз қолган бу гулнинг аввалгидек яшнаб туришига ҳайрон эди.
Офтоб дераза қировини эритиб ҳар куни бир томчидан тувакка сачратганидан Нигора бехабар эди.
Бир томчи сувда қанчалар қудрат борлигини у сира-сира хаёлига келтиролмасди.

Саид Аҳмад

https://t.me/drabllar
15.03.202515:29
Бебошлик

Бироздан сўнг қизнинг телефонига йигитдан яна хабар келди: “Ҳазиллашдим, ота-онам тўйимизга рози бўлди. Асабийлашма, фарзандимизга зиён бўлади”

Ерга йиқилган стул тепасида нозик оёқлар оҳиста тебранарди.

Жамшид Анвар ўғли

https://t.me/drabllar
“Рўмолча” номли қисқа ҳикоям “Бекажон” газетасида чиқибди.

Газета ходимларига миннатдорчилик билдираман.
Ko'rsatilgan 1 - 24 dan 164
Ko'proq funksiyalarni ochish uchun tizimga kiring.