Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
GeoSat Dunyosi avatar
GeoSat Dunyosi
GeoSat Dunyosi avatar
GeoSat Dunyosi
Исроил ҳаво ҳужумлари натижасида Ғазо шаҳрининг шимолий-шарқида жойлашган Ат-Туффаҳ маҳалласининг Ан-Нахил кўчасидаги уйга берилган зарбадан сўнг оғир жароҳатланган болалар шифохонага етказилди.

👉 @Geosatdunyosi
🇦🇿 Илҳом Алиев Жўлонийни Озарбайжонга таклиф қилди

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Анталиядаги учрашуви чоғида Сурия Араб Республикасининг муваққат президенти Аҳмад аш-Шарани Озарбайжонга таклиф қилди.

👉 @Geosatdunyosi
11.04.202508:32
#ТЕЗКОР

❗️🚨Ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ва ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Марғилон шаҳрида яшовчи, 1991 й.т. шахс Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келган 1 кг. 524 гр. “гашиш” гиёҳвандлик воситасини 240 млн. сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ёзёвон туманида қайд этилган ҳолатда, “Фарғона-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган - Тошлоқ туманида яшовчи, 1986 й.т., муқаддам бир неча маротаба судланган фуқаро бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, транспорт воситаси салонига яшириб қўйилган 799 дона “Зардекс” ва 40 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
Шунингдек, унинг яшаш хонадонидан ҳам 1679 дона “Зардекс” ва 48 дона “Тропикамид” ҳужжатлаштириб олинди.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг яқин алоқаси, Марғилон шаҳрида истиқомат қилувчи, 1987 й.т. шахснинг Фарғона шаҳридаги вақтинча яшаш хонадони кўздан кечирилганда, 2239 дона “Лирика” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги маълум бўлди.
Ўтказилган тергов ҳаракатлари давомида, ушбу дори воситаларини Фарғона туманида яшовчи, 2001 й.т. фуқаро Қирғиз Республикасидаги номаълум шахслардан қабул қилиб олганлиги аниқланиб, у ҳам қўлга олинди.

Хизматнинг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Самарқанд-Хоразм” йўналишида наркотик моддалар савдоси билан шуғулланувчи - Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида яшовчи, 1960 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган фуқаро ҳамда унинг 1980 й.т. шериги ўзаро тил бириктириб, Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган 802 гр. “опий” моддасини сотмоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Урганч шаҳрида кузатилган ҳолатда, Қўшкўпир туманида яшовчи, 2000 й.т. шахс ва Урганч шаҳрида яшовчи, 1987 й.т. фуқаро ўзаро келишган ҳолда 499 гр. “опий” ва 12 гр. “героин” гиёҳвандлик воситаларини 11 500 АҚШ долларига сотган вақтларида қўлга олинди.
Шунингдек, улардан бирининг яшаш хонадони ертўласи кўздан кечирилганда, унда 351 гр. “опий” моддаси борлиги ҳам аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Аниқланишича, мазкур гиёҳвандлик воситаси Афғонистондан контрабанда йўли билан олиб келинган.

Хазорасп туманида ўтказилган тезкор тадбирда, 1962 й.т., муқаддам судланган фуқаронинг яшаш хонадони кўздан кечирилди. Натижада, келгусида сотиш мақсадида сақлаб келаётган 989 гр. “опий” моддаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
Маълум бўлишича, ушбу гиёҳвандлик воситаси Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.


✈️@ZudlikYangilik🔸

Zudlik Yangilik-Obuna bo'ling! 👈
🇩🇪🇺🇦 Германия 2029 йилгача Киевга 11 миллиард евро ҳарбий ёрдам беради.

👉 @Geosatdunyosi
🇺🇸🇷🇺 Путин Виткофф билан учрашувни бошлади - Кремл

👉 @Geosatdunyosi
Интернетда 98 фоиз одам бу саволни жавобини топа олмаяпти. Сиз ҳам бир уриниб кўринг.

Битта қудуқдан икки хил сув чиқиши мумкин.

Диққат, савол: Бу нима?
🇺🇸 АҚШ Сенати Трамп томонидан ҳокимиятдан четлатилган Чарлз Браун ўрнига Ден Кейннинг АҚШ штаблари бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси лавозимига номзодини тасдиқлади.

👉 @Geosatdunyosi
🇮🇷🇺🇸 Эрон олий раҳбари оятуллоҳ Хоманаий маҳаллий амалдорларнинг босими остида билвосита музокаралар муваффақиятли якунланса, АҚШ билан тўғридан-тўғри мулоқотга рухсат берди - NYT

Шу билан бирга, мақолада таъкидланишича, Теҳрон ҳеч қачон ўзининг ядровий дастуридан тўлиқ воз кечишга рози бўлмайди.

👉 @Geosatdunyosi
🇳🇱🇵🇸 Нидерландия Исроил элчисини чақириб, Ғазо секторида гуманитар ёрдам карвонига қилинган ҳужум бўйича изоҳ сўради - Нидерландия ТИВ

Ўтган ҳафтада Нидерландия ҳукумати Исроил ҳарбийларининг Ғазо жанубида тез ёрдам машиналарига қилган ҳужумини қоралаган эди. Ушбу ҳужум натижасида 15 нафар гуманитар миссия ходимлари ҳалок бўлган.

👉 @Geosatdunyosi
11.04.202520:50
🇺🇸🇷🇺🇺🇦 АҚШ Кремлга апрель охиригача муҳлат бердиAxios

Нашр манбасига кўра, Доналд Трамп маъмурияти Украина бўйича музокаралар учун шартли муддатни белгилаган — апрель охирига қадар Кремлдан оташкесим бўйича қарор кутилмоқда.

Агар Россия президенти Владимир Путин шу муддат ичида тинчлик шартларига кўнмаса, АҚШ Россияга нисбатан янги санкциялар жорий этишга тайёр. Санкциялар Трампнинг фармони асосида ҳам, Конгресс қабул қилган алоҳида қонун орқали ҳам жорий этилиши мумкин. Бу ҳолда фармон асосидаги санкциялар президент қарори билан дарҳол ечилиши мумкин, лекин қонун асосидаги чекловларни бекор қилиш йиллар, ҳатто ўн йиллаб вақт талаб қилиши мумкин.

👉 @Geosatdunyosi
#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ

⚡️Энди ўзбекистонликлар Японияга бориб ишлашлари мумкин. Ойлик маош $2200 дан зиёд.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида Япония иш берувчи вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Унда Японияда қишлоқ хўжалиги, қурилиш, хизмат кўрсатиш ва қарияларни парваришлаш соҳаларига Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

✈️@ZudlikYangilik🔸

Zudlik Yangilik-Obuna bo'ling! 👈
Ko'rsatilgan 1 - 11 dan 11
Ko'proq funksiyalarni ochish uchun tizimga kiring.