Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀 avatar
𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀
𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀 avatar
𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀
25.04.202513:10
Ўзбекистонликлар 9-май муносабати билан неча кун дам олади?

Жорий йил 9-май – Хотира ва қадрлаш куни жума кунига тўғри келмоқда. Қўшимча дам олиш кунлари назарда тутилмаган, шу сабабли жума куни ҳамма дам олади, қолган кунлари одатий режим қўлланади.

✅✅ 9-май, жума — барча учун дам олиш куни;

✅❌ 10-май, шанба — 5 кунликларга дам, 6 кунликларга иш;

✅✅ 11-май, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни.
24.04.202510:38
✈️ Fuqarolar yig‘ini raisi saylovini tashkil etish va o‘tkazish tartibi bilan tanishing

Bizning sahifalarimiz:
🕊Telegram 📱Instagram 📺YouTube 📱Facebook
23.04.202512:13
ЖАРАЁН
Маҳалла раисларига 100 фоиз устама берилади
…ми?

Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 15-16 апрель кунлари Андижон вилоятига ташрифи чоғида маҳаллаларда томорқачилик, туризм ва тиббиёт имкониятларидан самарали фойдаланиш билан боғлиқ қатор ташаббусларни илгари сурди. Айтиш керакки, бу саъй-ҳаракатларнинг натижаси “Андижон тажрибаси” ўлароқ барча маҳаллаларда жорий этилади.

Батафсил➡️ https://uzmahalla.uz/2025/04/23/mahalla-raislariga-100-foiz-ustama-beriladi/
22.04.202514:16
Никоҳдан олдинги мол- мулк эр хотин ўртасида бўлинадими?

ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:
Оила кодекси 23-моддасига мувофиқ эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади.

Ушбу қоидага кўра сиз турмуш қурганингиздан кейин орттирилган ҳар қандай мулк сизларнинг умумий мулк ҳисобланади.

Демак, никоҳдан олдинги эр-хотин номига олинган мол-мулк умумий мулк ҳисобланмайди, шу сабабли, эр хотин ажрашганда никоҳдан олдинги эр хотин мол мулки бўлинмайди.
ХАЙРЛИ ТОНГ!

☀️ Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
Сахийлик нимадан бошланади?

Яхши гап, чиройли муносабат, ёқимли сўзлардан.
Сахийлик қилишни ўзимиздан бошласак, бизга ҳам айнан шундай сахийлик жавоб сифатида келади, ишонинг❤️!

Яқинларингизга улашинг.
⏱️ 10 SONIYA

❓ Bugungi kunda mamlakatimizdagi 9 452 ta mahallada 57 132 nafar "mahalla yettiligi" a’zolari faoliyat olib bormoqda.


Bizning sahifalarimiz:
🕊Telegram 📱Instagram 📺YouTube 📱Facebook
23.04.202515:03
Алимент тўловчига четга чиқиш учун таъқиқ борми?

— Яқинда хорижга чиқишни режалаштираётгандим. Бироқ Мажбурий ижро бюроси ходимлари фарзандимга алимент тўлаётганим боис узоқ сафарга рухсат беришмаяпти. Менга хорижга чиқиш паспорти берилмас экан. Аммо мен ҳар ой фарзандим учун белгиланган алиментни вақтида тўлаб келаман. Саволим шуки, алимент тўловчилар четга чиқиши мумкин эмасми?

— “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонунга кўра, қарздор мажбуриятини белгиланган муддатда узрсиз сабабларга кўра ижро этмаганда давлат ижрочиси ундирувчининг аризаси бўйича ёки ўз ташаббуси билан қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли.
Эътибор берган бўлсангиз, қоидада “узрсиз сабаб” билан қарздор мажбуриятни бажармагандагина хорижга чиқишга таъқиқ қўйилиши айтилмоқда.

Бироқ қарздорга алимент мажбуриятини бажариш юклатилганда ижро ҳужжати чиқарилгандаёқ қарздорга таъқиқ қўйилади. Бир қарашда бу юқоридаги қонунга зиддек кўриниши мумкин.

Батафсил "Маҳалла" газетасида!
Пенсия ўз вақтида тушмаса, кимга мурожаат қилиш керак?

☑️ Маълумки, банк пластик картада пенсия олувчи фуқароларга пенсиялар ҳар ойнинг 5-санасига қадар, нақд шаклда олувчиларга эса 4-27-саналарга қадар етказилади.

Пенсия мазкур белгиланган муддатларда пенсионерга етказилмаса, пенсионер кимга ёки қаерга мурожаат қилиши керак?

📞 Бундай ҳолатларда Пенсия жамғармасининг:

- 1271 ишонч рақами;
- телеграмдаги @pensiyauzbot боти;
-
Instagram ва Facebook;
-
pfru.uz расмий веб-сайти орқали уйдан чиқмасдан онлайн мурожаат қилиш имконияти яратилган.

Мурожаатлар шу заҳотиёқ кўриб чиқилиб, батафсил маълумот берилади.
#Амал_қилинг

🔰Қонунчиликка кўра, босқинчилик, яъни ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиб, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб ёхуд шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб содир этилган бўлса, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

🔍 Агар босқинчилик қурол ёки қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган бошқа нарсаларни ишлатиб содир этилган бўлса 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...
18.04.202506:56
Шаҳноза Мирзиёева Президент Шавкат Мирзиёевнинг Андижондаги биринчи кўп функцияли марказ — “Имкониятлар олами”га ташрифи видеосини эълон қилди.

“Марказ Андижонда яшовчи 4 минг нафар ижтимоий жиҳатдан ҳимояга муҳтож фуқароларга хизмат кўрсатишни режалаштирган”, деб ёзди Ш.Мирзиёева.
15.04.202508:59
Муҳтож оилаларга 1 миллиондан пул берилади…ми?
#диққат

❗️Болани қандай қилиб телефондан қутқарса бўлади?

Батафсил видео орқали билиб олинг ва ота-оналарга юбориб қўйинг
‼️"Маҳалла" газетасининг 33-сонида:

🔹Қандай маҳалла раисларига 100 фоизлик устама берилади?

🔹Билимга мукофот бор, бироқ тизим-чи?

🔹Ҳаж сафарига кетса, маош сақланиб қоладими?

🔹Кимлар давлат божидан озод қилинган?

🔹Витаминлар инсон танасида қандай вазифа бажаради?

🔹Пора таклиф ёки талаб қилишнинг ҳукми қандай?

📌 Ва бошқа бир қатор қизиқарли мақолалар газетамиз саҳифаларида!
23.04.202506:56
📝Бугунги кунда 9 452 та маҳаллада 57132 нафар “Маҳалла еттилиги” аъзолари фаолият олиб бормоқда

АОКАда ўтказилган брифингда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Ахборот хизмати раҳбари Жобир Асқаров май-июль ойларида ўтказиладиган Фуқаролар йиғини раиси сайловларини ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан маълумот берди:

🔝 Жорий йилнинг май-июль ойларида ўтказиладиган фуқаролар йиғини раислари сайловига Республика штаби ва жойлардаги комиссиялар томонидан қизғин тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.

🔝 Шу муносабати билан, Маҳаллалар уюшмасида Республика штаби, 14 та ҳудудда ҳамда 208 та туман ва шаҳарларда маҳалла раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялари қошида Штаблар фаолияти йўлга қўйилди.

🔝 Маҳаллалардаги ишчи гуруҳларнинг иш самарадорлигини ошириш учун 10 турдаги канцелярия маҳсулоти билан таъминланди.

🔝 14 та ҳудудда Кенгашларнинг сессиялари ўтказилиб, маҳалла раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиялари (жами 338 нафар аъзолардан иборат) ва чора тадбирлар режаси тасдиқланди.

🔝 208 та туман (шаҳар) Кенгашлари сессиялари қарори билан фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туманлар ва шаҳарлар комиссиялари (жами 4 090 нафар аъзолардан иборат) тасдиқланди.

🔝 Маҳалла раиси сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича маҳаллаларда фуқаролар йиғинлари вакиллар йиғилишлари қарори билан ишчи ишчи гуруҳлари (85 150 нафар аъзолари) тасдиқланди.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
#kitobxonlik_haftaligi

Худо хайрингизни берсин,
Яна умрингизни берсин.
Уйингизга офтоб олинг —
Биттагина китоб олинг.


Сирожиддин САЙЙИД,
Ўзбекистон халқ шоири.
#Jamoatchilik_nazorati

⚠️ Ҳаммамизнинг бугунги аксимиз

❕ Бир қарашда оддий, аммо жуда кўп нарса ҳақида гапираётган манзара. Бу ёшлар бир жамоа бўлиб қаердандир келишди ва ниманидир кутишяпти...😄 Улар гўёки бирга, лекин бир бирларидан жудаям "йироқдааа"...

‼️ Афсуски, биз ёнимиздаги одамлар билан бирга бўлгандан кўра, онлайн бўлиш муҳимроқ бўлган замонда яшаяпмиз
.

⚠️ Бу олган суратим аслида ҳаммамизнинг бугунги аксимиз... Муҳокама қилмоқчи эмасман. Кўпинча дўст ва яқинлар билан кўришганда ҳаммамиз телефонга қараб ўтиришга одатланиб қолдик...

‼️ Балки бир лаҳзага бошни кўтариб, ёнимиздаги одамлар билан бирга бўлишга ҳаракат қилиб кўрармиз?..😢

©️Журналист Лайло Рустамованинг фейсбукдаги саҳифасидан.
⚡️⚡️⚡️Кам таъминланган оилаларга электр ва газ тўловларида давлат компенсацияси жорий этилади

2025 йил 1 майдан 2027 йил 1 апрелга қадар «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи ҳамда камбағал оилалар реэстрига киритилган, шунингдек, реестрларга киритилмаган, бироқ моддий аҳволи бўйича кам таъминланган оилалар мезонларига тўғри келувчи, оиладаги жон бошига даромади минимал истеъмол харажатларининг 1,5 баробаридан ошмайдиган оилаларга:

👉🏼 Электр энергияси истеъмоли бўйича – ойига базавий меъёрдан 150 кВт соатгача;

👉🏼 Табиий газ истеъмоли бўйича – иситиш мавсумида ойига базавий меъёрдан 250 куб метргача, бошқа даврларда ойига базавий меъёрдан 150 куб метргача ортиқ фойдаланилган қисми учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади.
Организм учун фойдали маҳсулотлар:

Бодом
- асаб фаолиятини мустаҳкамдлайди.

Ўрик - қандли диабет хасталигида юзага келадиган семиришни олдини олади.

Банан - қондаги қанд миқдорини меъёрлаштиради ва кўнгил айниши бартараф қилади

Узум - мия фаолиятини яхшилайди

Олма - юрак учун фойдали ва иммунитетни оширади

Киви - овқат ҳазм қилишни яхшилайди

Хандон писта - организмдаги холетерин миқдорини меъёрлаштиради

Зира - тана вазнини камайтиришга кўмаклашади

Ёнғоқ - юрак хасталикларини олдини олишда самарали таъсир кучига эга

Лимонли - сув организмдаги сув-туз балансини меъёрлаштиради

Тарвуз - сафро ҳайдаш хусусиятига эга.
23.04.202514:25
МЕНДА САВОЛ БОР...
Пора таклиф ёки талаб қилишнинг ҳукми қандай?

— Айримлар бирор ишни ноҳақлик билан битириш учун пора таклиф ёки талаб қиладилар? Бунга динимизда қандай қаралади?

— Шариатимизда бундай ишларга “ришва” – пора дейилади ва бу катта гуноҳлардан биридир. Пора деб, киши ҳақли бўлмаган нарсасига эришиш ёки зиммасига лозим бўлган нарсадан қутулиш учун тақдим этган мол ёки манфаатга айтилади.
Одатда, кўпчилик порахўрлар порани “ҳадя”, “совға” сифатида қабул қилади. Берувчилар ҳам “кўнгилдан чиқди”, “атадик” каби чиройли сўзлар билан қабиҳ ниятларини амалга оширишга одатланишган.

Порахўрлик динимизда қаттиқ қораланган ва бу ҳақда ҳадиси шарифда ҳам тўхталинган. Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пора берувчи, пора олувчи ва уларнинг ўртасидаги воситачини лаънатладилар” (Имом Аҳмад ривояти).
❗️Ўзбекистонда тўйлар тартибга солинади

Ёшларда тежамкорлик маданиятини шакллантириш бўйича янги механизмлар ишлаб чиқилади.

Ўзбекистонда Президент фармони билан тасдиқланган лойиҳага асосан тўйлар тартибга солинади.
19.04.202505:50
ФИКР
Тадбиркор фаолиятига ким тўсқинлик қиляпти?


Кейинги пайтда ижтимоий тармоқларда, маҳалла телеграм гуруҳларида гўёки “электр тармоқла-ри корхонасиданмиз”, деб одамлардан пул ундириб юрган фирибгарлар ҳақида хабар тарқала бошлади. Хўш, бу қанчалик асосли? Ҳақиқатан улар фирибгарми? Ушбу саволларга жавоб излаб, мавзуга таҳлилий ёндашдик.

https://uzmahalla.uz/2025/04/19/tadbirkor-faoliyatiga-kim-tosqinlik-qilyapti/
16.04.202504:41
❗️Никоҳдан ажратишда судлар томонидан тайинланадиган “яраштириш даври” бекор қилинади

Бу ҳақда қонунчиликка ўзгартириш киритилишини Президент тасдиқлаган.

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёеванинг маълум қилишича, бу аёлларни оиладаги зўравонликдан ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш йўлидаги катта қадам бўлган.

“Ота-оналар эса шуни яхши тушуниб олишлари керак: қизингизнинг зўравонликдан қочиб уйга келиши эмас, балки зўравонликка тоқат қилишга мажбур бўлиши — ҳақиқий шармандаликдир”, — деб ёзади Президент ёрдамчиси.
Бир донишманддан "Дунёда мўжизалар борми?" - дея сўралганда,  "Ҳар тонг ёришиб, тун киришининг ўзи ҳам асл мўъжизадир" - деб жавоб берган экан...

Мўжиза тонгларга дуои саломлари ила янада файз бахш этган сиз Азизларга кун хайрли бўлсин!
Ko'rsatilgan 1 - 24 dan 138
Ko'proq funksiyalarni ochish uchun tizimga kiring.