Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Bank va Mijoz avatar

Bank va Mijoz

Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар.
Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot
Реклама учун: @meenov
TGlist reytingi
0
0
TuriOmmaviy
Tekshirish
Tekshirilgan
Ishonchnoma
Shubhali
JoylashuvУзбекістан
TilBoshqa
Kanal yaratilgan sanaFeb 06, 2025
TGlist-ga qo'shildi
Aug 22, 2024

Rekordlar

07.03.202516:22
54KObunachilar
02.11.202423:59
200Iqtiboslar indeksi
07.04.202520:27
30.6KBitta post qamrovi
07.04.202520:27
30.6KReklama posti qamrovi
11.01.202523:59
248.00%ER
09.04.202508:49
57.26%ERR

Rivojlanish

Obunachilar
Iqtibos indeksi
1 ta post qamrovi
Reklama posti qamrovi
ER
ERR
OCT '24JAN '25APR '25

Bank va Mijoz mashhur postlari

🇺🇿Remontada!

Баракалла!

Ўзбекистонлик ўсмирлар Осиё кубогида 17 ёшли футболчилари ўртасида чемпион бўлишди.
08.04.202513:10
🏦 Халқ банки чорвачилик соҳасини ривожлантириш учун имтиёзли кредит таклиф этмоқда.

Кредит шартлари:
• йиллик фоиз ставкаси – 17%;
• муддати – 05.03.2038 йилгача;
• имтиёзли давр – 3 йилгача;
• миқдори – 100 мингдан 3 млн АҚШ долларигача (миллий валюта (сўм)даги эквивалентда).

Кредитдан барча ҳудудларидаги қишлоқ хўжалиги корхоналари, фермер ва деҳқон хўжаликлари фойдаланишлари мумкин.

👉 Батафсил.

@bankmijoz
16.04.202512:23
Иккиламчи ипотека кредитлари

Айрим тижорат банклари томонидан иккиламчи бозор учун ажратилаётган ипотека кредитларининг қисқача шартлари билан қуйида танишишингиз мумкин.

🏦 Ипотека-банк
◦ муддати – 10 йилдан 20 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 26 фоиз;
◦ фоиз ставкаси – йиллик 21,99%;
◦ миқдори – 450 млн сўмгача.

#2
◦ муддати – 20 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 20-26 фоиз;
◦ фоиз ставкаси – йиллик 25,99-26,4%;
◦ миқдори – 1700 млн сўмгача.

🏦 Infinbank
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 26 фоиз;
◦ фоиз ставкаси – йиллик 24%;
◦ миқдори – 800 млн сўмгача*.

🏦 Tenge Bank
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 25 фоиз;
◦ фоиз ставкаси – йиллик 24,6%;
◦ миқдори – 820 млн сўмгача.

🏦 БРБ
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 26 фоиз;
◦ фоиз ставкаси – йиллик 24,9%;
◦ миқдори – 800 млн сўмгача*.

🏦 Халқ банки
• муддати – 15 йил;
• бошланғич бадал – 25 фоиз;
• фоиз ставкаси – йиллик 25%.
◦ миқдори – 800 млн сўмгача*.

🏦 Агробанк
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 25 фоиз;
◦ фоиз ставкаси – йиллик 25%;
◦ миқдори – 800 млн сўмгача*;

🏦 Туронбанк
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 26 фоиз;
◦ фоиз ставкаси – йиллик 25%;
◦ миқдори – 800 млн сўмгача*.

🏦 Ўзмиллийбанк
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ фоиз ставкаси
- бошланғич бадал 25 фоиз бўлса – йиллик 26%;
- бошланғич бадал 40 фоиз бўлса – йиллик 24%;
◦ миқдори – чегараланмаган.

🏦 МКБанк
◦ муддати – 5-15 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 25 фоиз;
◦ фоиз ставкаси – йиллик 24-26%;
◦ миқдори – 1,5 млрд сўмгача.

🏦 Асакабанк
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 25 фоиз;
◦ фоиз ставкаси – йиллик 26%;
◦ миқдори – 800 млн сўмгача*.

🏦 Алоқабанк
◦ муддати – 10-15 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 20 фоиз;
◦ фоиз ставкаси – йиллик 26-27%;
◦ миқдори – 800 млн сўмгача.

🏦 Трастбанк
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 25 фоиз;
◦ фоиз ставкаси – йиллик 27%;
◦ миқдори – 1,1 млрд сўмгача.

🏦 Hamkorbank
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 26 фоиз;
◦ фоиз ставкаси – йиллик 27%;
◦ миқдори – 600 млн сўмгача.

🏦 ЎзСҚБ
◦ муддати – 7-15 йилгача;
◦ бошланғич бадал – 20 фоиз;
◦ фоиз ставкаси – йиллик 26-28%;
◦ миқдори – 1,5 млрд сўмгача.

* – Тошкент шаҳрида 800 млн сўмгача, ҳудудларда 500 млн сўмгача.

📞 Қўшимча маълумотлар олиш учун банкларнинг колл-марказларига қўнғироқ қилишингизни тавсия этамиз.

@bankmijoz
03.04.202514:06
Уй-жойни таъмирлаш учун тижорат ипотека кредитлари

Бугунги кунда қуйидаги банкларнинг расмий сайтларида уй-жойларни таъмирлаш учун ипотека кредитлари ажратилиши маълум қилинган.

🏦 Агробанк
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ кредит фоиз ставкаси – 25%;
◦ миқдори – 170 млн сўмгача;
◦ колл маркази – 1216;

🏦 Туронбанк
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ кредит фоиз ставкаси – 25%;
◦ миқдори – 170 млн сўмгача;
◦ колл маркази – 1220;

🏦 Асакабанк
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ кредит фоиз ставкаси – 26%;
◦ миқдори – 170 млн сўмгача;
◦ колл маркази – 1152;

🏦 БРБ
◦ муддати – 10 йилгача
◦ кредит фоиз ставкаси – 26%;
◦ миқдори – 375 млн сўмгача*;
◦ колл маркази – 1254;

🏦 Hamkorbank
◦ муддати – 6 йилгача;
◦ кредит фоиз ставкаси – 27%;
◦ миқдори – 100-240 млн сўмгача*;
◦ колл маркази – 1256;

🏦 ЎзСҚБ
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ кредит фоиз ставкаси – 32%*;
◦ миқдори – 200 млн сўмгача;
◦ колл маркази – 1180.

Мазкур ипотека кредитларини расмийлаштиришда бошланғич бадал талаб этилмайди.

☎️ Кредитлар бўйича батафсил маълумот олиш учун банкларнинг контакт марказларига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

@bankmijoz
17.04.202505:20
Банклар балансига олинган мол-мулклар аукционсиз, тўғридан-тўғри сотилишига рухсат берилади

“Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулклар реализациясини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ-142-сон, 15.04.2025 й.) қабул қилинди.

✔️ Қарорга кўра, 2025 йил 1 майдан устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган банкларга ва улар ҳузуридаги инвестиция компанияларига аукционда сотилмасдан қарздорликларни сўндириш эвазига банк балансига олинган мол-мулкларни бозор қийматида тўғридан-тўғри сотишга, шу жумладан, кредит, бўлиб-бўлиб тўлаш, лизинг шартномалари ёки қонунчиликда тақиқланмаган бошқа битимлар орқали сотишга рухсат этилади.

✔️ Тижорат банкларига қарздорликларни сўндириш эвазига банк балансига қабул қилинган бино-иншоотлар, технологик ускуналар ва бошқа мол-мулклар негизида тижорат банклари ҳузуридаги инвестиция компаниялари орқали тўхтаб қолган ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) фаолиятини тиклаб, уларни тайёр бизнес сифатида салоҳиятли инвесторларга сотиш ҳуқуқи берилади.

⚠️ 2025 йил 1 сентябрдан даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш учун даъвонинг максимал баҳоси юридик шахсларга нисбатан БҲМнинг 150 бараваригача, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан 100 бараваригача, жисмоний шахсларга нисбатан 50 бараваригача оширилади.

@bankmijoz
10.04.202512:02
Расмий даромадга эга бўлмаганлар учун микроқарзлар

Айрим банклар томонида ўзини-ўзи банд қилганлар учун микроқарзлар ажратилиши йўлга қўйилган.

Қуйида уларнинг қисқа шартлари билан танишишингиз мумкин.

🏦 Ипак Йўли банки
• муддати ва фоиз ставкаси:
– 12 ойгача йиллик 24,9%;
– 36 ойгача йиллик 25,9%;
– 60 ойгача йиллик 27,9%;
• миқдори – 100 млн сўмгача.

🏦 Микрокредитбанк
• муддати ва фоиз ставкаси:
– 12 ойгача йиллик 26%;
– 24 ойгача йиллик 27%;
– 36 ойгача йиллик 28%;
– 48 ойгача йиллик 29%;
– 60 ойгача йиллик 30%;
• миқдори – 100 млн сўмгача.

🏦 Трастбанк
• муддати ва фоиз ставкаси:
– 12 ойгача йиллик 28%;
– 24 ойгача йиллик 29%;
– 36 ойгача йиллик 30%;
• миқдори – 50 млн сўмгача.

🏦 БРБ
• муддати ва фоиз ставкаси:
– 12 ойгача йиллик 27%;
– 24 ойгача йиллик 28%;
– 36 ойгача йиллик 29%;
– 48 ойгача йиллик 30%;
• миқдори – 100 млн сўмгача.

🏦Ziraatbank
• муддати ва фоиз ставкаси:
– 12 ойгача йиллик 28%;
– 36 ойгача йиллик 29%;
• миқдори – 100 млн сўмгача.

🏦 InfinBANK
• муддати – 9 ойдан 36 ойгача;
• фоиз ставкаси – 26,99-32,99%;
• миқдори – 100 млн сўмгача.

🏦 ЎзСҚБ
• муддати ва фоиз ставкаси:
– 12 ойгача йиллик 31%;
– 24 ойгача йиллик 32%;
– 36 ойгача йиллик 33%;
– 48 ойгача йиллик 34%;
• миқдори – 100 млн сўмгача.

🏦 Анорбанк
• муддати – 36 ойгача;
• фоиз ставкаси – 44%;
• миқдори – 100 млн сўмгача.

⚠️ Мазкур микроқарзлар банкларнинг ички талабларига мувофиқ келадиган ликвидли гаров (автотранспорт, кўчмас мулк) асосида банк офислари орқали ажратилади.

📞 Қўшимча маълумотлар олиш учун банкларнинг колл-марказларига қўнғироқ қилишингизни тавсия этамиз.

@bankmijoz
17.04.202507:51
Президентнинг “Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулклар реализациясини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори (ПҚ-142-сон, 15.04.2025 й.)

@bankmijoz
💳 Humo карталарини блокдан чиқаришни биласизми?

💳 HUMO картасидан фойдаланишда pin-кодни нотўғри теришлар сони лимитдан (3 мартадан) ошиб кетиб, картангиз блокка тушиб қолса, ушбу @HUMOcardbot боти орқали картани блокдан чиқариш мумкин.

✔️ Бунда карталарни бошқариш бўлимига ўтиб, блокланган картани танлайсиз ва кейинги меню орқали блокдан чиқарасиз.

⚠️ Ушбу хизматдан фойдаланиш учун сизда бот учун премиум обуна ёқилган бўлиши керак (обуна нархи бир ой учун 1000 сўм).

@bankmijoz
26.03.202512:10
Рамазон ҳайитининг биринчи куни 30 март – якшанба кунига тўғри келади

Рамазон Ҳайитининг биринчи куни якшанба – дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 31 март – душанба кунига кўчирилади.

@bankmijoz
Ассалому алайкум азизлар!

Рамазон Ҳайитингиз муборак бўлсин.

Муборак Рамазон ойида қилган барча эзгу ишларимиз ва дуоларимизни Яратганнинг ўзи қабул қилсин.

Сизларга соғлиқ саломатлик, бахт ва омад тилаймиз. Хонадонингиздан тинчлик-тотувлик, қут барака ҳеч ҳам аримасин.

@bankmijoz
07.04.202504:51
Ўзбекистонда салбий кредит тарихини яхшилаш бўйича амалиёт мавжуд эмас

Баъзида айрим фуқаролар ўзларининг молиявий интизомсизлиги эмас, вазият тақозоси билан олинган кредитни (микроқарз) ўз вақтида қайтара олмайди.

Масалан, кимдир вақтинча ишдан бўшайди, кимдир соғлиғи туфайли ва яна кимдир қандайдир шароитлар сабаб шундай ҳолатга тушиб қолади. Бироз вақт ўтгач эса барчаси ўз изига тушади. Олинган кредитлар ёпилади, қарзлар ўз вақтида қайтариш графигига тушиб олади.

Лекин кредит тарихини салбий ҳолатдан чиқариш учун 5 йил кутишга тўғри келади.

Чунки, Ўзбекистонда салбий кредит тарихини яхшилаш бўйича амалиёт мавжуд эмас, ҳозирча.

❗️Интизомли тўловчиларга балки қандайдир имконият бериш йўлларини қидириб кўриш керакдир, ёки кредит каникулларидан фойдаланишни йўлга қўйиш лозимдир.

👉 Манба.

@bankmijoz
02.04.202514:54
⚡️Комиссиясиз пул ўтказмалари

Айрим банкларнинг иловалари орқали Uzcard карталари иштирокидаги (Uzcard-Uzcard, Uzcard-Humo, Humo-Uzcard) пул ўтказмаларини бир ой давмида белгиланган лимит доирасида бепул амалга ошириш мумкин.

Хусусан,

💰 xazna иловасида – 5 млн сўмгача;

🏦 Smartbank иловасида – 5 млн сўмгача;

🏦 SQB MOBILE иловасида – 5 млн сўмгача;

🏦 Davr Mobile иловасида – 3,5 млн сўмгача;

🏦 Milliy иловасида – 3 млн сўмгача;

🏦 Tenge24 иловасида – 3 млн сўмгача;

📱 Mavrid иловасида – 3 млн сўмгача.

Humo карталари ўртасидаги ўтказмаларни кўпчилик банк иловаларида комиссия тўловларисиз амалга ошириш йўлга қўйилган.

@bankmijoz
Тижорат банкларининг💳HUMO ва 💳UzCard тизимида ишловчи миллий (сўм) карталари Bincode'лари

@bankmijoz
24.03.202504:20
Омонат ставкалари 1 апрелдан бошлаб сезиларли пасаяди

Ўтган ҳафта якунида бир қатор тижорат банклари жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб омонат йиллик фоиз ставкалари пасайишини маълум қилишди.

Шу вақтга қадар энг юқори ставкада омонат таклиф қилаётган хусусий банклар хабаридан тушуниш мумкинки, кейинги ойдан бошлаб Ўзбекистонда энг юқори ставка йиллик 23%ни ташкил этади.

Хусусан, йирик давлат банклари ҳам ўз омонат ставкаларини туширишмоқда.

Шу билан бирга, айрим банклар эълон қилинган санадан бошлаб юқори фоиздаги омонат турларига маблағлар қабул қилиш тўхтатилганини маълум қилишмоқда.

Марказий банк асосий ставкани 0,5 фоиз бандига кўтарган кунда, банклар омонат ставкаларини туширишини эълон қилиши бироз қизиқ ҳолат бўлса керак-а?


Шу ўринда иқтисодчи Отабек Бакиров "Ўзбекистонда банклар бир вақтда ва синхрон равишда ставкаларни пасайтира бошлаши асосан маъмурий топшириқ, босим ё таъсир бўлсагина, юз беради (ўтган ёмон даврдан мерос). Қизиқ, юз бераётган антиқа томошани Марказий банк қандай изоҳлайди?" - деб савол қўймоқда.

@bankmijoz
Капиталбанк ўзини ўзи банд қилганлар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун фойдаланилган автомобиллар хариди бўйича микроқарзларни йўлга қўймоқда

Таклиф Chevrolet, Kia, Skoda, Hyundai, BYD русумидаги фойдаланилган автомобиллар учун амал қилади.

Шартлар:
• Миқдори — 300 млн сўмгача
• Муддати — 60 ойгача
• Ставкаси — йиллик 22,99% дан бошлаб

Батафсил маълумотни 1340 рақами ёки kapitalbank.uz сайтидан олишингиз мумкин.
Ko'proq funksiyalarni ochish uchun tizimga kiring.