Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
ZAMON | Расмий канал avatar
ZAMON | Расмий канал
ZAMON | Расмий канал avatar
ZAMON | Расмий канал
Текширувлардан сўнг Тошкентдаги ресторанлар менюси ўзбек тилига таржима қилинди

Basri Baba, Bon!, CakeLab каби бир неча муассасалар текширувдан ўтказилди. Улардан баъзиларида меню ўзбек тилида тақдим этилмагани ва мижозларга хорижий тилларда хизмат кўрсатилгани аниқланди.

Мазкур масала ресторан масъулларини жалб қилган ҳолда ижобий ҳал этилиб, таомномалар давлат тилига мувофиқлаштирилган.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
ТОП–20 энергияни тиклаш учун супер маҳсулотлар

1. Брюссел карами
2. Грейпфрут
3. Қовун
4. Занжабил (имбирь)
5. Киноа
6. Кокос мойи
7. Лимон
8. Малина
9. Гўшт (ёғсиз)
10. Сули ёрмаси (овсянка)
11. Бодринг
12. Ёнғоқлар
13. Чили қалампири
14. Балиқ
15. Кашнич (сельдерей)
16. Сарсабил (спаржа)
17. Рангли карам
18. Ясмиқ (чечевица)
19. Исмалоқ (шпинат)
20. Тухум

❗️Яқинларга ҳам улашинг.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
ОСИЁНИ ТИТРАТГАН ЙИГИТЛАРИМИЗ ЖОНИВОРГА АЙЛАНИБ ҚОЛГАНДА‼️

Кечагина Саудия Арабистонини мағлуб этиб, Осиё чемпиони бўлган футбол бўйича Ўзбекистон U17 терма жамоаси учун ажойиб видео ишлашибди.

Видеони футболни севиб томоша қиладиган танишларингизга юбориб қўйинг🔥

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
21.04.202517:17
Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси тантанали кутиб олинди!

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Туркиядаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди.

Сўнгги пайтларда Туркияда яшаш ва меҳнат қилиш рухсатномаларини расмийлаштириш, мамлакатга кириш тақиқини бекор қилиш ҳамда жарималарни тўлаш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари кескин ортмоқда.

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги бош консулхонаси мазкур масалада огоҳлантириш билан чиқди.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
⚡️ Ўзбекистонда 4 балли зилзила содир бўлди.

Бугун, 21 апрель куни соат 13:44 да Навоий вилояти Нурота туманида кучли зилзила қайд этилди.

Зилзила эпимаркази Тошкентдан 305 км жанубий-ғарбда бўлган.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Тошкент метросида эркак нотаниш аёлнинг жинсий аъзосидан ушлаб олди. У қўлга олинди!

Ҳодиса 4 апрель куни содир бўлган. Вагондан тушиб келаётган эркак тўсатдан аёлнинг жинсий аъзосидан ушлаб олган.

Аёл дарҳол метро ходимларидан ёрдам сўраган. Қоидабузар тезда камералар орқали аниқланиб, қўлга олинган.

Суд уни 5 сутка қамоқ жазосига ҳукм қилди. Судда у «шунчаки аёлга меҳр кўрсатмоқчи бўлганини» айтди.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Repost qilingan:
Hilol Nashr avatar
Hilol Nashr
📣 Марғилонлик китобхонлар диққатига!

✨ «Hilol Nashr» нашриётининг Марғилондаги китоб дўкони янги манзилда фаолиятини давом эттиради. Шу муносабат билан 23 апрель соат 14:00 да китоб дўконининг очилиш маросими бўлиб ўтади.

Марҳамат, янги дўконнинг очилиш маросимига ташриф буюринг! 😊

📍 Манзил: Марғилон шаҳри, Хонақо кўчаси, 3-уй

📍 Манзил (харита)

@hilolnashr
Ўзбекистонлик православ христианлари Пасха байрамини нишонлади

Куни кеча, 20-апрел санасида насронийларнинг энг муқаддас байрами бутун дунё бўйлаб кенг нишонланди. Хусусан, Тошкент шаҳридаги Авлиё Успенск соборида тўпланиб ўз байрамларини муносиб равишда ўтказишди.

Пасха ўзи қандай байрам?

Пасха – Православ насронийларининг энг улуғ байрами ҳисобланади. Муқаддас китобларда ёзилишига кўра, ушбу кунда Исо Масиҳ ўлимидан 40 кун ўтиб қайта тирилган.

Жамиятда диний бағрикенгликнинг мавжудлиги мамлакат ривожидаги асосий шартлардан бири ҳисобланади. Ўзбекистонда 16 та диний конфессия ҳамжиҳатликда яшаб келади. Уларнинг барчасига ўзининг диний ҳуқуқларидан фойдаланиш эркинлиги қонун билан кафолатланган.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
21.04.202514:26
#Тезкор
⚡️⚡️Осиё чемпионларига президент совғалари тайёрлаб қўйилди.

Осиё кубогини қўлга киритган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчиларига Cobalt Midnight, жамоа бош мураббийига эса Еquinox автомобиллари Тошкент халқаро аэропортига олиб келиб қўйилган.

Ўзбекистон делегацияси ўтирган самолёт соат 19:30 да қўниши режалаштирилган.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
❗️Сўнгги 7—8 соатликда сайёрамизда 4—5 баллик геомагнит бўрони қўзғалиши кузатилмоқда.

Бугун кучли эртага эса ўртача кучга эга бўлган "қизил" ва "ўта қизил" хавф даражасидаги геомагнит бўрони қўзғалишлари кутилмоқда.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Самарқанд ободонлаштириш хизмати маҳаллий қўрғонда итларнинг оммавий ўлдирилиши ҳақидаги маълумотни рад этди

Аввалроқ кўнгилли ташкилотлар ҳайвонларнинг ўлдирилиши уларни боқиш учун ажратилган участканинг учинчи шахсларга сотилиши туфайли содир бўлаётганини маълум қилган эди.

Таъкидланишича, ҳайвонларнинг санитария ҳолатини яхшилаш, юқумли касалликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш мақсадида итлар сақланадиган махсус ҳудудда мунтазам равишда дезинфекция ва тиббий кўриклар ўтказилади.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
АҚШда салкам 300 киши бўлган самолётда ёнғин чиқди.

Ҳодиса 21 апрел куни Airbus А330 самолёти Орландо халқаро аеропортидан учишга тайёрланган пайт юз берган.

Одамлар эвакуация қилинган, уч киши жароҳатланган.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Ўзбекистон фуқароларини БААда ўлим жазосидан асраш учун ҳукумат аралашуви сўралди

Бутунжаҳон ҳуқуқшунослар уюшмаси Ўзбекистон ҳукуматини Бирлашган Араб Амирликларида ўлимга ҳукм қилинган фуқаролар тақдирига бефарқ бўлмасликка чақирди.

Ташкилот мамлакат дипломатик ваколатхоналари орқали қатъий чоралар кўриб, фуқароларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, ўлим жазоси ва қамоқ каби оғир жазолардан сақлаб қолиш бўйича фаоллик кўрсатишни талаб қилмоқда.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Фарғонадаги хусусий клиникага бурун операцияси учун борган департамент ходими вафот этди

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Фарғона вилоят бошқармасининг 33 ёшли ходими Фарғона шаҳридаги хусусий клиникада вафот этди.

Марҳумнинг яқинларига кўра, бемор вафот этгач, уни операция қилган шифокорлар воқеа жойидан қочиб кетган. Шифокорнинг ўзи эса қочиб кетганини инкор қилган.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
🇰🇬🇹🇯Садир Жапаров Тожикистон билан чегарани демаркация қилишни йил охиригача якунлашни буюрди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиэв Боткен вилояти аҳолиси билан учрашувда Президент йил охиригача тиканли симлар ўрнатиш бўйича ишларни якунлаш бўйича топшириқ берганини маълум қилган.

"Агар керак бўлса, иш суръатини кузатиш учун у Боткен вилоятига кўчиб ўтишга тайёр", деган Ташиев.


👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
2025 йил 1 июндан бошлаб чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун 5 йил муддатга Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси олишнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилади.

Адлия вазирлиги хабарига кўра, бундай ҳужжатни олиш учун аризачи 200 минг доллар, шунингдек, ҳар бир оила аъзоси — турмуш ўртоғи, фарзанди ва ота-онаси учун 100 минг доллардан тўлаши керак бўлади.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Бизга ғоя ташувчилар керак!

Ҳозир жамиятимизда кузатилаётган муаммолардан бири инсонларда мақсад, ғоя йўқлиги. Ҳамма ишлаб юради, қандайдир моддий нарсага интилишади лекин ғоя учун яшайдиганлар кам.

Замонамизнинг энг яхши адабиётшуносларидан бири Санжар Назар билан подкастни томоша қилиб ўзингиз учун анча керакли хулосаларни оласиз:

https://youtu.be/PJS0m2mDbdI?si=b58et3Q_bmd1X9hK
22.04.202506:25
Туман ММТБ, ФВБ, Экология бўлими бошлиқлари ва божхона инспектори пора билан ушланди

Тошкент шаҳри, вилояти ва Самарқанднинг икки туманида қўлга олинган шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
‼️ «Фуқароларга зарар келтирмоқда» — Наманган шаҳар ҳокими вилоят ЙҲХБдан ноқонуний радарларни олиб ташлашни сўради

Шаҳар ҳокими Анвар Отахўжаев Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Мансур Газиевга расмий хат билан мурожаат қилиб, белгиланган меъёрларга зид равишда ўрнатилган фоторадарлар томонидан жарималар қўлланиши шаҳар фуқароларига моддий ва маънавий зарар келтираётганини билдирган.

Ҳокимга кўра, бу аҳолида норозилик кайфияти ортишига сабаб бўлмоқда.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
21.04.202518:21
Мисрлик эркак поездни тишлари билан тортиб рекорд ўрнатди.

Ашраф Муҳаммад тишлари ёрдамида 279 тонналик поездни тортган ҳолда Гиннес рекордлар китобининг «дунёдаги тишлаб тортилган энг оғир поезд» рекордини ўрнатди.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
«Chevrolet» ва «Turbo» ўрнига «Хотини бор»! Ўзбекистонда янги тренд пайдо бўлди.

Ўзбек аёллари ҳозирда эрларининг машиналарига ҳеч ким «яқинлашмаслиги» учун шундай белги қўйишмоқда.

Узукни ечиб олса бўлади, дейишади, аммо машинадаги бундай ёзувни шунчаки ўчириб бўлмайди — уйда дарҳол «техник кўрик ва сўроқ» ўтказилади.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Тошкентда судя маст ҳолатда машина олиб қочгани айтилмоқда

Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди судяси транспорт воситасини олиб қочиш жиноятини содир қилгани айтилмоқда. Судялар олий кенгаши судянинг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ўтказилаётганини билдирди.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
🍫 Тошкентда Марказий Осиёдаги биринчи шоколад музейи очилди.

18 апрель куни «Наврўз» этнографик боғида Марказий Осиёдаги биринчи ноёб маскан — Шоколад музейининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Музей дам олиш кунларисиз соат 9:00 дан 18:00 гача ишлайди.

Чипта нархлари:

• болалар учун — 50 000 сўм;
• катталар учун — 75 000 сўм;
• туристлар учун — 100 000 сўм.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Ko'rsatilgan 1 - 24 dan 2105
Ko'proq funksiyalarni ochish uchun tizimga kiring.