#Dilbar_20
#муаллиф_Қосимова_Нодира
__Шунақанги ахмоқ қизни, катта қиласизми? Шундай бой эрни, қаёқдаги биттасига бериб ўтирсая.
Нигора бошини сарак сарак қилиб, пулга қараб кулиб қўйди.
__Нега, куёвдан пул олдингиз?
__Шунча уйимиздан жой бериб, қорнини боққанимиз учун ўзи берди.
__Ахир, Одина бизни боқаяптику. Эрингиз қачондан бери, бир ишни бошини тутиб, пул топмайди. Қизимни топганини еб ётибмизку.
Салима ая, жон куюкиб гапирди.
__Шу ерда яшагандан кейин, боқади. Миннат қилманг, мана пул энди мазза қилиб яшаймиз.
Нигора қўлидаги пулни ўйнатиб, ичкарига кириб кетди.
Ортидан, Салима ая кўзларида ёш билан турарди.
☘☘☘☘☘☘
__Тинчликми қизим? Ишдаман биласан рухсат бермайди, ташқарига чиқишга.
Одина, Дилбарни кўриб хайрон бўлди.
__Юринг, сизга биттасини кўрсатаман.
Дилбар, Одинани қўлидан судраб ташқарига олиб чиқди.
Таниш чехра, ўша жонидан азиз кўрган севгилиси.
Хамон келишган, янаям ёшариб кетган. Одинани қадами секинлашиб, юраги тез-тез урарди.
__Нега, келдингиззз?
Одина, ўзида куч топлаб зўрға гапирди.
__Сизларни олиб кетиш учун.
Носир, ич ичидан Одинани соғинганини хис қилди.
__Ендими? Неча ой бўлди келмаганингизга?
Одина алам билан қаради.
__Неча бора келдим, ўзинглар рад этдингизку. Яна мени айбдор қилма. Чиқинглар машинага, кетдик.
__Ойи, юрақолинг. Хаммаси мени деб бўлди, мени қайсарлигим сабаб, шунча қолиб кетдингиз. Юрақолинг ойижон.
Дилбар Одинани қўлидан судради.
Одина нима қилишни билмас эди.
__Уйга борса келини, Носир билан кетса кундоши. Нима қилишга боши қотиб, охири машинага ўтирди.
☘☘☘☘☘☘
__Уфффф, ўғлингиз бунча кеч қолди? Борманг дегандим, шунинг учун.
Зулфия қўлини белига қўйин, уйни айланарди.
__Келиб қолар, яқин йўлмиди сенга, учиб келгани. Кейин бегонани эмас, ўзини хотини ва қизини олдига кетди.