Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати avatar
Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати avatar
Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
24.04.202515:18
Оқ олтинда бунёдкорлик ишлари жадаллик билан давом этмоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
24.04.202507:54
Вилоят раҳбари Шаҳрихон туманидаги Оқ олтин маҳалласида бўлиб, аҳоли ҳаёти билан танишди.
Маҳаллада тўрт мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Аксарият оилаларнинг асосий даромади чорвачилик, деҳқончиликдан.

Шуҳратбек Абдураҳмонов шу ерлик Ҳусниддин Аноров хонадонида бўлиб, томорқасида режа асосида бир қарич ердан ҳам оқилона фойдаланиб, етиштираётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан танишди.

Шунингдек, вилоят ҳокими келгусида маҳалла тизимига янада кенг имкониятлар берилиши, бу жойлардаги муаммоларни манзилли ҳал этиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишда муҳим омил бўлишини таъкидлади.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
24.04.202503:53
Соат 07:00

Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек  Абдураҳмонов ҳудудларда амалга оширилаётган қурилиш жараёнлари билан танишмоқда.

Дастлаб, Бобур шаҳрида янги лойиҳа асосида 30 гектар ер майдонида бунёд этилиши кўзда тутилган саноат зона ҳудудида бўлди.

Маҳалла оқсоқоллари, ишчи-ходимлар билан биргаликда бошланётган хайрли ишлар олдидан Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди.

Шунингдек, манзилда техник воситаларнинг ҳаракатланиши, хизматчилар, қурувчилар ҳамда йўловчилар учун яратилиши муҳим бўлган шароитлар юзасидан кўрсатмалар берди. 

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram |Telegram
23.04.202506:20
Вилоят ҳокими "Ипак йўли" эркин иқтисодий саноат зонасида Хитой делегацияси вакиллари билан музокаралар олиб борди.

Музокара давомида Андижонга турли йўналишларда, асосан қишлоқ хўжалиги бўйича инвесторларни жалб қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасида келишувларга эришилди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
#live
Шуҳратбек Абдураҳмонов: "Тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантирадиган замон келди."

Тадбиркорлар қабули давом этмоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
22.04.202505:39
#live
Айни дамда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов "Ипак йўли" эркин иқтисодий саноат зонасида хорижлик инвесторлар билан учрашмоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
24.04.202510:10
Меҳнатдан бахт топган булоқбошилик пиллакор аёллар...

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
24.04.202507:12
#live
Айни дамда вилоят раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмонов Шаҳрихон тумани Оқ олтин МФЙ ҳудудидаги 25 умумтаълим мактабининг 11 синф битирувчи ўқувчилари билан суҳбатлашмоқда.

Мулоқот давомида ёшларнинг келгусидаги режалари, мақсадлари, фикр-мулоҳазалари билан яқиндан танишяпти.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
23.04.202508:51
📍 Марҳамат тумани

Вилоятимизнинг энг катта бойлиги бу – унумдор ерларидир. Биз тупроғига чўп суқса, униб-ўсадиган юртда яшаймиз. Демак, озиқ-овқат таъминоти ва хавфсизлиги масаласида халқимизнинг эҳтиёжини қондира олиш имконига эгамиз.

Бугун ерга меҳр бериб, томорқадан яхшигина даромад олаётган юртдошларимиз сони ошиб бориши ҳам қувонарлидир.

Айни дамда томорқада меҳнат қилиб, натижада мўл ҳосил ва даромад олаётган замондошларимиз орасида Марҳамат туманининг Қовунчи қишлоғида яшовчи Раҳмонберди ота Аҳмедов хонадонини мисол қилиш қилиш мумкин.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
22.04.202518:15
Шуҳратбек Абдураҳмонов:

"Бугун мен андижонликларга, шижоатли ёшларга, андижонлик бўлиб чет давлатларда ўқиб, ишлаб юрган фуқароларга мурожаат қилмоқчиман. Вилоятдаги барча шаҳар ва туман ҳокимларининг инвестиция бўйича ўринбосарлик лавозимига танлов эълон қиламан.

Ўқимишли, тил биладиган, дипломатиядан оз бўлсада хабари бор, инвестор жалб қилиш, инвестиция олиб киришда малакаси бўлган андижонлик йигит-қизларни ишга қабул қиламан. Марҳамат, мурожаат қилинглар ҳамкорлик қилишга тайёрман! "


Мурожаат учун телефон: 74-223-28-27

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
22.04.202512:09
Аҳмадалиев Аброрбек Қосимжонович
Андижон вилояти Избоскан тумани ҳокими лавозимига тайинланди.


Аброр Аҳмадалиев 1988 йилда Избоскан туманида туғилган. 2012 йилда Андижон машинасозлик институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида Андижон вилояти иқтисодиёт бош бошқармаси 1-тоифали мутахассиси, Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот-таҳлил хизмати бош мутахассиси, Андижон вилояти ҳокимлиги молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича котибиятининг мудири,  Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи вазифаларида фаолият олиб борган.

Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Андижон вилояти  Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи  лавозимида фаолият юритаётган эди.  

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Талабалар тадбиркорлиги қўллаб-қувватланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-61-сонли Қарори асосида вилоятимиз бўйлаб соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ олий таълим муассасаларида сайёр учрашувлар ўтказмоқда. Ана шундай учрашувларнинг навбатдагиси Андижон давлат чет тиллари институтида бўлиб ўтди.

Учрашув давомида тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган битирувчи талабаларга мутахассислар томонидан батафсил тушунчалар берилди. Учрашув очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, талабалар тадбиркорлик бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
24.04.202505:13
#live
Айни дамда  вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Шаҳрихон туманининг Оқ олтин маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида бўлиб,  у ерда олиб борилаётган хатлов, "Обод хонадон,  обод маҳалла" лойиҳаси доирасида  бажарилаётган ишлар билан танишмоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
23.04.202508:29
Хонободда Жаҳон миқёсидаги "ETNO STRONGMAN GAMES" – Жаҳон кубоги ва чемпионати бўлиб ўтади.

Жорий йилнинг 26-30 апрель кунлари Андижон вилоятининг Хонобод шаҳри спортнинг баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш бўйича халқаро мусобақа – "ETNO STRONGMAN GAMES" мусобақаларига мезбонлик қилади.

Миллий ва халқаро спорт руҳини уйғунлаштирувчи Жаҳон кубоги мусобақалари спортнинг тош кўтариш тури бўйича катталар, ёшлар, жисмоний имконияти чекланганлар ҳамда фахрийлар ўртасида, баҳодирлар ўйинлари катталар ўртасида ўтказилади.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
22.04.202515:41
#live
Соат 20:16

Айни дамда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти давом этмоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
22.04.202511:34
#live
Айни дамда Бобур шаҳрида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган, фаолият олиб боришида турли қийинчиликларга учраётган тадбиркорлар билан учрашиб, мулоқот қилмоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
21.04.202511:56
24.04.202509:32
#live
Вилоят ҳокими айни дамда маҳалладаги 20 сонли давлат мактабгача таълим муассасасида бўлиб, бино ҳолатини кўздан кечирди. Ташкилот ишчи-ходимлари билан мулоқот қилиб, уларнинг таклифларини тинглади.

Эски боғча ўрнида янгисини барпо этиш тўғрисида масъулларга топшириқ ҳамда вазифалар юклатилди. Шу пайтнинг ўзидан иш жадаллик билан бошланди.

Маълумот учун: Ушбу боғча 1968 йилда қурилган бўлиб, 120 нафар болажонларни қамраб олган. Ҳозирда барпо этиладиган муассасанинг сиғими 300 ўринга мўлжалланмоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
24.04.202504:00
#live
Вилоят раҳбари Олтинкўл туманидаги Мебелсозлик марказида бўлиб, иккинчи босқичда бажарилаётган қурилиш ва ободонлаштириш жараёнлари билан танишди.

Навбатда бажарилиши керак бўлган ишлар юқори сифат даражасида ташкил этилиши юзасидан ўз кўрсатмаларини берди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram
23.04.202507:11
Шуҳратбек Абдураҳмонов:
"3 йил давомида нима қилдинг? Ишлаш учун тўлиқ шароитлар қилиб берилган бўлса, хоҳлаган давлатига бориб келса, лекин натижа... Ахир юртга, жамиятга бирор фойдаси тегиши керак-ку."

Вилоят ҳокими инвестиция бўйича масъулларни қаттиқ танқид қилди. Уларга нисбатан интизомий чоралар белгилади.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
22.04.202513:42
#live
Қабулда тадбиркорлар фаолиятларида дуч келаётган муаммолар, хусусан, солиқдаги имтиёзлар, соҳадаги кредит олиш, тендер ва экспорт масалалари кўтарилди. Тизимли муаммоларни ҳал этиш бўйича таклифлар илгари сурилмоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
22.04.202507:39
Тадбиркорлик ҳудуд иқтисодиётининг мустаҳкамлиги асоси. Бугунги кунда Қўрғонтепа туманида ҳам кўплаб тадбиркорлик корхоналари фаолият олиб бормоқда. Улардан бири "Big life" МЖЧ.

Лойиҳа қиймати 3 млн доллар бўлган ушбу корхона спорт кийимларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Натижада 200 дан зиёд ҳудуд аҳолиси иш билан таъминланди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
#Live
Айни дақиқаларда Халқ депутатлари Избоскан тумани Кенгашининг сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилмоқда.

Маълумот учун, Избоскан тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келган Элёрбек Каримов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ушбу лавозимдан озод этилган.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Показано 1 - 24 із 588
Увійдіть, щоб розблокувати більше функціональності.