Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
DUNYO XABARLARI avatar
DUNYO XABARLARI
DUNYO XABARLARI avatar
DUNYO XABARLARI
🇺🇦🇺🇸 Трамп Украина бўйича тинчлик режаси тафсилотларини очиқлади

New York Post нашрига кўра, Трамп уч кундан кейин тинчлик режасини тақдим этишга тайёр. Украина Россияга ҳудудининг 20 фоизини де-факто бериши мумкин

Режа лойиҳасида ўт очишни тўхтатишни назорат қилиш учун халқаро тинчликпарвар кучларни жойлаштириш кўзда тутилган.

Мониторинг нейтрал давлат вакилларидан иборат қўшма комиссия томонидан амалга оширилади.

👉 @dunyo_xabarlari
🇩🇪 «Германия 2027-йилда урушга тайёр бўлиши керак» — британиялик ҳарбий эксперт

Мутахассис Эд Арнолднинг фикрича, НАТО давлатлари 2 йил ичида Россия билан ҳарбий тўқнашувга киришиши мумкин. Бу эҳтимол Сувалки коридорида содир бўлади. Аммо бошқа жойларда ҳам кескинлик бошланиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Арнолд Германия биринчи навбатда оғир ҳарбий техника арсеналини тўлдириши кераклигини айтди.

👉 @dunyo_xabarlari
🇬🇧 Британия Франция ва АҚШдан мустақилликка эришиш учун портловчи моддалар ва артиллерия снарядларини ишлаб чиқаришни кучайтирмоқда, — Times.

👉 @dunyo_xabarlari
🇺🇿🇻🇦 Шавкат Мирзиёев ҳам Папа вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Президент Рим папаси Франсискнинг вафоти муносабати билан Рим-католик черкови камерленгоси кардинал Кевин Фарреллга ҳамдардлик йўллади.

Давлат раҳбари Ватикан халқига, ер юзидаги бутун католик аҳлига чуқур таъзия ва ҳамдардлик туйғуларини изҳор этган.

👉 @dunyo_xabarlari
🇻🇦 Рим папаси Франциск вафот этди

Рим папаси Франциск вафот этди, деб хабар бермоқда Reuters Ватиканга таяниб.

«Унинг бутун ҳаёти худога ва унинг черковига хизмат қилишга бағишланди», — дейилади нашрда.

👉 @dunyo_xabarlari
🇺🇸🇻🇦АҚШ вице-президенти Рим папасини кўргани борди.

Франциск республикачининг Римга ташрифининг сўнгги кунида АҚШ вице-Президенти Ж.Д.Венс билан учрашган.

«Бир неча дақиқа давом этган учрашув Пасха якшанба куни билан табриклаш имкониятини берди», дейилади хабарда.

👉 @dunyo_xabarlari
⚡️🇷🇺 Россия ноқонуний мигрантларга ўз ҳолатини қонунийлаштириш муҳлатини узайтириши мумкин

Россияда ноқонуний бўлиб турган мигрантлар 2025 йил 30 апрелга қадар мамлакатни мустақил равишда тарк этиши ёки ҳолатини қонунийлаштириши керак эди.

Энди бу муҳлат сентябргача узайтирилиши мумкин.

👉 @dunyo_xabarlari
Ўзбекистонда Пасха байрами кенг нишонланди

Кеча, 20 апрель куни мамлакатимиз бўйлаб “Пасха” (Исо Масиҳнинг қайта тирилиши) диний байрами бўлиб ўтди.

Ўзбекистондаги юзлаб черковларда насронийлар ўзларининг муқаддас байрамини шукроналик билан ўтказди.

Ҳозирги глобаллашган дунёда диний бағрикенглик мамлакатлардаги тинчликнинг асосий шартларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистонда 16 та диний конфессия фаолият юритади ва уларнинг барчасига ўз байрамларини нишонлаш ва мажбуриятларини ато этиш учун имкониятлар яратилган.
🇷🇺🇺🇦 «Ёки Путин армиясини тўлиқ назорат қилмаяпти, ёки уларнинг нияти жиддий эмас» — Зеленский сулҳга амал қилинмагани ҳақида

Ўз навбатида, Россия томони ҳам Украина қуролли кучларини оташкесимни бузишда айблади.

👉 @dunyo_xabarlari
🇨🇳 Хитойда ядровий бўлмаган водород бомба синовдан ўтказилди

Синов вақтидаги портлашдан сўнг икки сониядан ортиқ вақт давомида ҳарорати Целсий бўйича 1000 даражадан ошадиган оловли шар ҳосил бўлган.

Тадқиқотда қайд этилишича, шунча миқдордаги тротил эквиваленти 15 баробар камроқ вақт давомида «мавжуд бўладиган» оловли шарни ҳосил қилган бўларди.

👉 @dunyo_xabarlari
🇲🇽 Бу булут эмас!

Мексика шимолидаги даҳшатли қум бўронининг юқоридан кўриниши.

Кўриш даражаси пасайгани учун Панамерика трассасида ҳаракат икки йўналишда ҳам тўхтатиб қўйилган.

👉 @dunyo_xabarlari
🇺🇸 АҚШ расмийлари тасодифан Оқ уйнинг махфий ҳужжатларини 11 мингдан ортиқ одамга тарқатди — WP

Ҳужжатлар орасида Оқ уйнинг хариталари, портлашдан ҳимоя тизимлари ҳақида маълумотлар ҳам бор.

Сизиб чиқиш 2021 йил бошида бошланган ва кейинги маъмурият даврида ҳам давом этгани айтилмоқда.

👉 @dunyo_xabarlari
🇻🇦 Рим папасининг ўлим сабаби маълум қилинди.

Ўлим сабаби сифатида инсулт, унинг ортидан кома ва юрак етишмовчилиги кўрсатилган. Ватикан шифокори томонидан берилган ўлим гувоҳномасига кўра, Франциск 21 апрель куни соат 7:35 да, ўзи яшаган қароргоҳда вафот этган.

Понтифик ўз васиятига кўра, Римдаги Авлиё Мария Мажора базиликасидаги тупроқда дафн этилади.

👉 @dunyo_xabarlari
🇺🇸 Орландо аэропортида Delta Airlines йўловчи самолёти ёниб кетди.

Delta Air Lines авиакомпаниясининг Атлантага учаётган 1213-рейси двигатели ёниб кетганидан сўнг дарвозадан учиб кетаётган эди, деб хабар берди Федерал авиация бошқармаси.

Йўловчилар шиширилган траплар ёрдамида эвакуация қилишлари керак бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ, ёнғин ўчирилган.

Delta маълумотларига кўра, Airbus 330 самолёти бортида 282 нафар йўловчи, 10 нафар борткузатувчи ва икки нафар учувчи бўлган.

👉 @dunyo_xabarlari
❗️Павел Дуров Telegram раҳбарияти шахсий хабарларни умуман ошкор этмаганини маълум қилди

Мессенжер асосчисининг ўз каналида ёзишича, Telegram фақат жиноят содир этганликда гумон қилинаётган шахсларга оид IP-манзиллар ва телефон рақамларини ошкор қилган, бироқ шахсий ёзишмаларни эмас.

👉 @dunyo_xabarlari
Олимлар экстремал иссиқ ва совуққа бардошли «суперметалл»ни яратди.

Жанубий Корея тадқиқотчилари тақдим этган қотишма -196 даражадан 600 даража иссиққача ўз хусусиятларини сақлаб қолади.

Шу билан бирга, материалнинг ички тузилмаси ташқи шароитлардан қатъий назар, юкламаларга мослаша олади.

👉 @dunyo_xabarlari
🇫🇷 Франция мактабларида телефонлардан фойдаланиш тақиқланади.

Франция шу йилнинг сентябр ойидан бошлаб, 11–15 ёшдаги барча ўқувчиларга мактабда мобиль телефонлардан фойдаланишни тақиқлайди.

Расмийларга кўра, дарс бошланишидан олдин телефонлар махсус қутиларга ёки қулфланадиган ғилофларга солинади ҳамда ўқиш тугагач эгасига қайтарилади.

👉 @dunyo_xabarlari
21.04.202504:42
🇰🇷 Жанубий Кореяда номаълум эркак кўп қаватли уйга ўт қўйди

Сеулдаги ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлган, 11 киши жароҳатланган. Ёнғин содир этишда гумонланган шахс ўлик ҳолда топилгани айтилмоқда.

👉 @dunyo_xabarlari
🇰🇿🇦🇫 Қозоғистон Афғонистон халқига гуманитар ёрдам юборди.

Балх вилоятидаги Ҳайратон темир йўл вокзалида Қозоғистон томонидан Афғонистон халқига юборилган инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтган.

Гуманитар ёрдамнинг умумий ҳажми 2,2 минг тоннани ташкил этади. Булар ўсимлик мойи, буғдой уни, гуруч ёрмалари, қишки ва ёзги чодирлар, адёл.

👉 @dunyo_xabarlari
21.04.202515:34
🇺🇿 Ўзбекистон банкларида олтин нархи йил бошидан буён 27 марта ошди

21 апрель ҳолатига кўра, улар нархи қуйидагича:
🔹5 граммли — 7 млн 275 минг сўм;
🔹10 граммли — 14 млн 549 минг сом;
🔹20 граммли — 29 млн 098 минг сўм;
🔹50 граммли — 72 млн 746 минг сўм;
🔹100 граммли — 145 млн 492 минг сўм.

2025 йил бошидан олтин 28,5 фоизга қимматлашди.

👉 @dunyo_xabarlari
Эркак бошида 735 та тухум жойлаб, рекорд ўрнатди

Бенинлик Грегори Да Силва бошида 735 дона тухум кўтариб, Гиннес рекордлар китобига киритилди.

👉 @dunyo_xabarlari
🇮🇱🇵🇸 Исроилнинг Ғазода урушни давом эттиришдан бошқа иложи йўқ — Нетаняҳу

Бош вазир Исроил анклавдаги барча мақсадларига эришмагунча урушни тўхтатмаслигини айтди.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, секторда ҳалок бўлганлар сони 51 157 кишига етди.

👉 @dunyo_xabarlari
🇰🇬🇹🇯 Садир Жапаров Тожикистон билан чегарани демаркация қилишни йил охиригача якунлашни буюрди.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев Боткен вилояти аҳолиси билан учрашувда президент йил охиригача тиканли симлар ўрнатиш бўйича ишларни якунлаш бўйича топшириқ берганини маълум қилган.

«Агар керак бўлса, иш суръатини кузатиш учун у Боткен вилоятига кўчиб ўтишга тайёр», деган Ташиев.

👉 @dunyo_xabarlari
Показано 1 - 24 із 449
Увійдіть, щоб розблокувати більше функціональності.