25.04.202511:23
📹 Халилов - Мираҳмадов - Абдураҳмонов = гол
«Андижон» - «Динамо» (1:2) учрашувида захирадан майдонга тушган Хислат Халилов 90+15-дақиқада ажойиб ҳаракатлари билан ҳимоячиларни доғда қолдирган бўлса, Миржаҳон Мираҳмадов чиройли узатмаси билан Фирдавс Абдураҳмоновни голли вазиятга чиқарди ва у ғалаба голини урди.
👉 «Динамо» ПФК матбуот хизмати

+1
22.04.202516:21
📸 Машғулотдан кейин ҳам футбол 😅
«Динамо» жамоаси кеча якшанба куни тонгда Андижондан қайтгач, бугун 22 апрелдан Самарқандда навбатдаги ўйин учун машғулотларга киришди. Футбол билан яшайдиган жамоамиз аъзолари бугунги машғулотлардан кейин клуб қароргоҳидаги кичик майдонда ҳам қош қорайгунча маза қилиб футбол ўйнашди.

21.04.202517:11
📆 Суперлига 7-тур анонси:
🏟 «Динамо» жамоаси турга старт берувчи ўйинда 25 апрел куни Самарқандда «Нефтчи»ни қабул қилади. Ўйин соат 19:00да бошланади
👉 @FCDinamo1960

21.04.202513:00
«Охиригача курашдик ва омад бизга кулиб боқди». Вадим Абрамов Андижондаги ғалаба, Улуғбек Абдуллаев, 10 йиллик нохуш анъана бузилгани ва мухлислар ҳақида
«Андижон» – «Динамо» (1:2) ўйинидан кейин дастлаб жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.
«Ажойиб ўйин гувоҳи бўлдик. Майдонда жами қарийб 120 дақиқа ўйналди. Ўйинда ҳакамлар кўп тўхталиш қилишди. Бу ҳеч кимга, хусусан мухлисларга ҳам ёқмади. Бундай тўхталишлар хоккейда бўлади. Очиғи, қандайдир тушунарсизлар ҳолатлар. Битта вазиятни ВАР кўради ва анча вақт кетади. Тушуниш қийин бўлган вазиятлар. «Андижон» ҳам яхши ўйин кўрсатди. Айниқса, иккинчи таймда уларда имконият кўп бўлди. Ўйинчи алмаштиришларидан сўнг стандарт вазиятлардан янада яхши фойдаланишларини билардим. Охиригача курашдик ва омад бизга кулиб боқди.
- Улуғбек Абдуллаев билан рўй берган ҳолат ҳақида нималар дея оласиз?
- Ҳа, ўша ҳолатда ҳиссиётга берилмаслиги керак эди. Лекин умумий маънода олганда, яхши ўйин кўрсатди. Боши қонади ва демак бу ҳолатда рақиб билан жиддийроқ тўқнашув бўлган. Пенальти ҳақида ҳам гапирмоқчиман. Ўша ҳолатда ҳакам вазиятга жуда яқин турганди. Нимага пеналти белгилади, билмадим. Якунда ВАРга мурожаат қилиб, бекор қилинди.
- Ўтган мавсумда ажойиб ўйин кўрсатган Анвар Ҳожимирзаевга бу мавсумда нима етишмаяпти?
- Анвар бугун унча яхши ўйин кўрсатмагандир, буни ўзи ҳам билиб турибди. Лекин унга ишонаман. Кейинги учрашувларда ўзини яхши томонларини кўрсатади. У жамоамизнинг ишончли ўйинчиларидан, ҳар доим фаол.
- «Динамо» сўнгги 10 йилда биринчи бор Андижондан ғалаба қайтмоқда. Ўйиндан аввал бунга қай даража ишонгандингиз?
- Ғалаба қозониш мақсадида келгандик. Самарқанддан узоқ йўл босиб келган мухлисларимизга ҳам алоҳида раҳмат деб айтаман. Улар бизни тинмай қўллаб-қувватлашмоқда. 10 йиллик нохуш анъанани бузиш ёқимли, буни яна давом эттиришимиз керак. Ҳали кубокда яна бир маротаба «Андижон» билан ўйинимиз бор.
- Бундай атмосферада ва мухлисларнинг кучли босимида ўйнаш рақибларга осон эмас. Бундай муҳитга ва рақибнинг стандартларига тайёрмидингиз?
- Тайёр эдик. Ўйин давомида кўп март асабийлашдим. Барибир гол ўтказиб юбордик. Баъзи ҳолатларда футболчиларимиз тўпга улгурмай қолган ҳолатлар бўлди. Кубок ўйинига ҳам бошқача тайёргарлик кўрамиз. Олдимизда эса 25 апрел куни «Нефтчи»га қарши яна бир муҳим баҳс бор, - деди Вадим Абрамов ўйиндан кейин.

20.04.202518:54
📹 Бугун уларга ҳамма нарса ярашади 😎
Жамоамизнинг бразилиялик легионерлари Ратиньо ва Майкон 🇧🇷 Андижондаги ғалабадан кейин ўзига хос бразилча самба рақсига тушишди 👏
👉 «Динамо» ПФК матбуот хизмати
Жамоамизнинг бразилиялик легионерлари Ратиньо ва Майкон 🇧🇷 Андижондаги ғалабадан кейин ўзига хос бразилча самба рақсига тушишди 👏
👉 «Динамо» ПФК матбуот хизмати
23.04.202515:15
📍 Бир нуқтадан икки хил гол ⚽️
☄️ Суперлига 5-тури доирасидаги «Динамо» - «Сўғдиёна» (1:1) ўйинида Ратиньо жарима майдони ташқарисидан супергол муаллифига айланган бўлса, 6-турда айнан унинг ассистидан кейин Улуғбек Абдуллаев ўша нуқтадан «Андижон» дарвозасига ажойиб гол йўллади

+2
22.04.202515:06
📸 «Динамо» жамоаси машғулотларга киришди
«Динамо» жамоаси кеча якшанба куни тонгда Андижондан қайтгач, бугун 22 апрелдан Самарқандда навбатдаги ўйин учун машғулотларга киришди. Жамоамиз бугун «Динамо» стадионида асосан тикланиш машқларини бажарди.

22.04.202514:05

21.04.202517:04
📊 Суперлига 6-тур натижалари ва турнир жадвалидаги вазият:
👉 @FCDinamo1960
👉 @FCDinamo1960

21.04.202513:00
«Охиригача курашдик ва омад бизга кулиб боқди». Вадим Абрамов Андижондаги ғалаба, Улуғбек Абдуллаев, 10 йиллик нохуш анъана бузилгани ва мухлислар ҳақида
«Андижон» – «Динамо» (1:2) ўйинидан кейин дастлаб жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.
«Андижон» – «Динамо» (1:2) ўйинидан кейин дастлаб жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.
20.04.202518:01
📹 Жамоамизнинг майдон марказидаги «мотори» Ратиньо 🇧🇷 ўйиндан кейин оқ-кўк байроқ билан
👉 «Динамо» ПФК матбуот хизмати
👉 «Динамо» ПФК матбуот хизмати

23.04.202510:56
⛳️ Улуғбек Абдуллаев Суперлига тур рамзий жамоасидан ўрин олди
«Динамо» жамоаси ҳимоячиси Улуғбек Абдуллаев Андижондаги учрашувда гол уриб, жамоамизнинг энг фаол ўйинчиларидан бўлди. Championat.asia сайти 6-тур якунларига кўра, Абдуллаевни тур рамзий жамоасига киритди.

22.04.202514:18
🏆 Ўзбекистон кубоги. «Динамо» футзал жамоаси ғалабага эришиб, аламли тарзда гуруҳдан чиқа олмади
Шубҳасиз, мамлакат кубоги баҳсларининг энг муросасиз гуруҳи ҳозирча айнан «D» гуруҳи бўлиб турибди.
Бир йўла 3 та жамоа 12 тадан очко жамғарди. Фақатгина «Насаф» жамоаси бирорта ҳам очко жамғара олмади.
Натижада, фақатгина қўшимча кўрсаткичлар эвазигагина плей-офф босқичига йўл олган икки жамоа номи маълум бўлди. Ўйин охирида ўтказиб юборилган биттагина тўп «Динамо»ни кейинги босқич йўлланмасидан маҳрум этди. Агарда «Динамо» 3:1 ҳисобини сақлаб қола олганида ҳам, плей-оффга «Локомотив» эмас, Самарқанд жамоаси чиқарди.
Ўзбекистон футзал федерацияси

21.04.202504:17
📊 Суперлига турнир жадвалидаги вазият:
«Динамо» 4-ўринга кўтарилди.
👉 @FCDinamo1960
«Динамо» 4-ўринга кўтарилди.
👉 @FCDinamo1960

20.04.202517:23
📹 Улуғбек Абдуллаевнинг ҳисобни очувчи голи бизнинг кадрда
Супергол, шундай эмасми? 😍
👉 «Динамо» ПФК матбуот хизмати
Супергол, шундай эмасми? 😍
👉 «Динамо» ПФК матбуот хизмати

22.04.202514:09
Расман: Самарқанддаги тадбирлар сабаб «Динамо» — «Нефтчи» учрашуви қолдирилди. Ўйин июл ойида ўтказилади - ПФЛ
Шу йилнинг 23 апрель санасидан май ойининг биринчи ўн кунлигига қадар Самарқанд шаҳрига олий мартабали меҳмонлар ташриф буюриши кўзда тутилган, деб маълум қилди Самарқанд вилояти ҳокимлиги Лигага йўллаган мактубида.
Хатда Суперлига 7-туридан ўрин олган «Динамо» — «Нефтчи» учрашуви санасини ўзгартириш сўралган.
Мазкур беллашув 25 апрелда бўлиб ўтиши лозим эди. Эндиликда Самарқандда бу учрашувни ўтказиш имконияти камроқ эканлигидан келиб чиқиб, у Лига тақвим режасидан захира куни сифатида ўрин олган июль ойининг дастлабки кунларидан бирида ўтказилади. Беллашувнинг аниқ санаси Ўзбекистон кубоги мусобақасининг 1/8 финал босқичига қуръа ташланганидан сўнг эълон қилинади.
Маълумот учун, Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинлари 21 май куни ўтказилади. Суперлиганинг 13-15 тур учрашувлари саналари қуръа натижасидан келиб чиққан ҳолда эълон қилинади.
ПФЛ

21.04.202518:04
📸 Улар ҳар доим биз билан бирга🥁
👉 @FCDinamo1960
👉 @FCDinamo1960

21.04.202513:17
U21 чемпионати. «Динамо» ёшлари мавсумдаги илк мағлубиятни тан олишди
«Динамо» U21 жамоаси U21 чемпионати 6-тури доирасида Андижонда мавсумдаги илк мағлубиятни тан олди.
Вакилларимизга қарши баҳсда «Андижон» таркибида тажрибали футболчилар ҳам майдонга туширилди. Хусусан, Ислом Маматказин, Фарҳод Соҳибжонов сингари асосий жамоа ўйинчилари якунда учрашувда мезбонларнинг йирик ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшишди.
Асосий жамоамиз сингари ёшларимиз ҳам турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда.
U21 чемпионати. 6-тур
Андижон U21 – Динамо U21 – 3:0
Голлар: Ҳамидулло Каримов, 28 (1:0), Фарҳоджон Соҳибжонов, 68 (2:0), Ҳамидулло Каримов, 71 (3:0).
📸 Андижон ФК

20.04.202519:38
📹 Ғалаба қувончи
👉 «Динамо» ПФК матбуот хизмати
👉 «Динамо» ПФК матбуот хизмати
20.04.202517:21
Охирги дақиқалар қаҳрамони. Яшавор, Фирдавс!
👉 @FCDinamo1960
👉 @FCDinamo1960
Показано 1 - 24 із 684
Увійдіть, щоб розблокувати більше функціональності.