Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Aktam XAITOV | rasmiy kanal avatar
Aktam XAITOV | rasmiy kanal
Aktam XAITOV | rasmiy kanal avatar
Aktam XAITOV | rasmiy kanal
Партиямиз нашрида давлатимиз раҳбарининг ҳудудлар ривожи, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига ташрифи, ёшлар парламентига сайловда партиядан иштирок этаётган 137 нафар номзодларнинг республика босқичида синовдан ўтаётганлиги, "Ишбилармон аёллар - 2025" кўрик танловининг маҳаллалардаги саралаш босқичлари, партия депутатлик гуруҳларнинг йиғилишлари юзасидан мақолалар, муносабатлар чоп этилган.

“XXI asr” газетасининг 2025 йил 24 апрель сонидан.

@a_xaitov
ЎЗБЕКИСТОНДА ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК РЕСУРСЛАРНИ БИРЛАШТИРИШ ВА ТАВАККАЛЧИЛИК ЖАРАЁНИ ҚАЙ ДАРАЖАДА?

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази ташаббуси билан “Давлат-хусусий шерикликни ташкил этиш ва ривожлантиришнинг долзарб масалалари” мавзуида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Тадбирда таълим, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, логистика, транспорт, саноат, уй-жой коммунал хўжалиги ва бошқа соҳалардаги давлат-хусусий шериклик (ДХШ) лойиҳаларини самарадорлигини янада ошириш, бу борадаги қонунчиликни бундан-да такомиллаштириш, муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал қилиш чораларини кўриш масалаларини муҳокама қилишди.

“XXI asr” газетасининг 2025 йил 24 апрель сонидан.

@a_xaitov
21.04.202516:26
Қишлоқ хўжалиги соҳаси таваккалчиликларини суғурталашда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизми яратилмоқда

"Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди.

Унга кўра, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини турли таваккалчиликлардан ҳимоя қилиш ва барқарор даромад олишни кафолатлаш учун Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси ташкил этилмоқда.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳаси таваккалчиликларини суғурталашда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизми яратилмоқда. Хусусан, суғурта мукофотининг 50 фоизи давлат томонидан қоплаб берилади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчиларини суғурталанган табиий офатлар ва бошқа хатарлардан кўрадиган зарарларни қоплаш учун Қишлоқ хўжалигини суғурталаш жамғармасининг маблағлари етарли бўлмаган тақдирда, етмаган қисми республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

Бундан ташқари янги институт жорий этилмоқда. Мустақил экспертлар томонидант суғурта ҳодисаси юз бериш эҳтимоли ўрганилади, суғурта ҳодисаси юз берганидан кейин қишлоқ хўжалиги суғуртаси объекти кўздан кечирилади, қишлоқ хўжалиги суғуртадаги йўқотишларни баҳолайди, шунингдек суғурта ҳодисалари бўйича етказилган зарар миқдори аниқланади.

Яна бир муҳим масала, қишлоқ хўжалиги соҳасида таваккалчиликларни суғурталаш жараёнида иштирок этувчи субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам белгиланмоқда.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари маҳсулот етиштириш учун давлатнинг молиявий қўллаб-қувватлашидан фойдаланганда, етиштириладиган маҳсулотларни нобуд бўлишидан суғурта қилдириши шартлиги белгиланмоқда.

@a_xaitov
☑️ Тадбиркорларга ер солиғи ва ижара тўлови учун имтиёзлар берилади

Президентимиз тадбиркорларни ўйлантираётган муҳим бир масалага тўхталиб ўтди. Хусусан, жойларда ер солиғи ва ижара тўловларига оширувчи коэффициент белгилаётганда унинг бизнесга таъсирини ўрганиш, тадбиркорларнинг имконияти ва молиявий аҳволидан келиб чиқиб, қарор қабул қилиш муҳимлигини таъкидлади.

Давлатимиз раҳбари тушумни кўпайтириш солиқ ставкасини ошириш ҳисобидан бўлмаслиги, аксинча, тадбиркорга ёрдам бериш орқали солиқ базасини кенгайтириш мумкинлиги, бу орқали тушум кўпайиши, бундан тадбиркорлар ҳам рози бўлишини алоҳида таъкидлади. Эндиликда тадбиркорларга ушбу солиқларни йилда иккига бўлиб тўлашга рухсат бериладиган бўлди.

Йиғилишда Экология, Қишлоқ хўжалиги, Қурилиш, Энергетика, Олий таълим вазирликлари, Кадастр агентлиги, Автойўллар қўмитаси, Саноат хавфсизлиги қўмитаси, Қурилиш инспекцияси тизимида ҳам бюрократия ҳалигача юқорилиги кўрсатиб ўтилди. Ушбу вазирлик ва идоралар раҳбарларига аҳоли ва тадбиркорларга хизматларни енгиллаштириш топширилди.

Умуман, барча даражадаги раҳбарлар олдига ишлаб чиқарувчи ва экспортчилар билан доимий мулоқотда бўлиш вазифаси қўйилди. Давлатимиз раҳбарининг партиямиз электорати бўлган тадбиркорларга солиқ ва ижара тўловлари учун имтиёзлар бериш, уларни қўллаб-қувватлаш борасидаги таклиф ва ташаббусларини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз.

@a_xaitov
11.04.202504:20
☑️ Инвесторларни кўпайтириш - иқтисодий ўсишга туртки беради

Президентимиз раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ўтган йили айрим мамлакатлардан инвестициялар камайгани, бу йилда қатор етакчи давлатлар инвесторлари билан лойиҳа қилинмагани кўрсатиб ўтилди. Хитой, Россия ва Малайзия билан ҳокимлар ва инвесторларни бир-бирига боғлаш тажрибаси қолган мамлакатлардаги элчихоналаримизда ҳам йўлга қўйилиши зарурлиги қайд этилди.

Ўтган ойда Лондонда “Ўзбекистон инвесторлари куни” ташкил этилгани натижасида 2,77 миллиард доллар жалб қилиш бўйича келишувга эришилди. Бундай тадбирларни Нью-Йорк, Сингапур, Гонконг, Дубай, Шанхай, Токио, Истанбул каби мегаполисларда ҳам ўтказиш вазифаси топширилди.

Бундан ташқари хусусийлаштириш бўйича муҳим қарорлар қабул қилиниши кутилаётгани айтилди. Бунда 15 та йирик давлат корхонаси евробонд чиқариб, IPOга қўйилади, 49 та корхонадаги давлат улуши халқаро бозорда сотилади.

Шу ойда Жиззахда, июнь ойида эса Тошкент шаҳрида халқаро инвестиция форумлари ўтказилади. Мазкур тадбирларга пухта тайёрланиб, инвесторларга таклиф қилиш учун лойиҳалар портфелини шакллантириш топширилди. Бундай форумларни йил давомида барча ҳудудларда ташкил этиш вазифаси қўйилди.

Партиямиз сайловолди дастурида ҳам инвестицияларни рағбатлантириш, хусусий секторни кенгайтириш ва янги иш ўринларини яратиш асосий йўналишлардан бири сифатида белгиланган. Шу боисдан давлатимиз раҳбарининг мазкур ташаббуси ва топшириқларини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз.

@a_xaitov
Переслав з:
Nuriddin Ismoilov avatar
Nuriddin Ismoilov
Коррупцияга қарши кураш ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги ишлар — парламент назоратида

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов бошчилигидаги бир гуруҳ депутатлар Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида ҳам бўлдилар.

Депутатлар “Ғафур Ғулом” маҳалла фуқаролар йиғинида “маҳалла еттилиги” фаолияти билан яқиндан танишиб, ёшлар, хотин-қизлар ва нуронийлар билан очиқ мулоқотлар қилдилар.


Учрашувлар давомида маҳаллада хавфсиз муҳитни яратиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, коррупцияга қарши курашиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш борасидаги ишлар депутатлар эътиборида бўлди.

Мутасаддиларга криминоген вазият оғир маҳаллаларда жойларга чиққан ҳолда мақсадли ўрганишларни ўтказиш орқали ҳуқуқбузарликларга сабаб бўлаётган асл омилларни аниқлаш ва барҳам бериш бўйича тегишли тавсиялар берилди.


Жиноят содир этилишига сабаб бўлиши мумкин бўлган ижтимоий муаммоларни ҳал этишда жамоатчилик вакиллари, нуронийлар ва маҳалла фаолларини кенг жалб қилиш лозимлиги урғуланди.

Депутатлар мазкур маҳаллада ташкил этилган “Ёшлар боғи” ва “IT-парк” фаолияти билан ҳам танишди, ёшларнинг фикрларини, таклифларини эшитди. Мулоқотлар чоғида улар юртимизда Президентимиз раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида ҳаётимизнинг барча соҳаларида катта ўзгаришлар юз бераётгани, таълим олиш, касб-ҳунар эгаллаш учун барча имкониятлар, қулайликлар яратилганини алоҳида қайд этдилар.


Халқ вакиллари Президентимиз раислигида ҳудудларнинг туризм салоҳиятини ошириш, хорижий инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари муҳокамаси бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш борасида туманда олиб борилаётган ишлар билан танишдилар.

Ушбу жараёнда давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ташаббуслар аҳоли томонидан якдиллик билан қўллаб-қувватланиб, белгилаб берилган чора-тадбирлар изчиллик билан амалиётга татбиқ этилаётгани маълум бўлди.

Ишчи гуруҳнинг навбатдаги манзили — “Саноатчилар” МФЙда жойлашган сут ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонаси бўлди. Ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечириб, соҳага оид қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида батафсил маълумотлар беришди.


Мутасаддиларга тадбиркорлик фаолиятини кенг қўллаб-қувватлаш, инвестиция жалб қилиш ва кредитлар ажратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадини ошириш ва фаровонлигини юксалтириш бўйича зарур таклиф ва тавсиялар бердилар.

Эслатиб ўтамиз, Қонунчилик палатаси депутатлари ҳар ойнинг охирги ҳафтасида ҳудудларда бўлиб, сайловчилар билан очиқ мулоқотлар ўтказади, аҳоли муаммоларини ўрганиб, уларни ҳал этиш чоралари кўради. Шу кунларда ушбу тадбирлар республикамизнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.
23.04.202514:02
☑️ Тадбиркорликка оид қонун лойиҳаси қизғин муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида солиқ ва тадбиркорлик соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди ва қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар суд муҳокамасига киришилгунга қадар (терговга қадар текшириш, тергов ва ишни биринчи инстанция судида кўриб чиқиш вақтида) солиқлар, йиғимлар, пенялар ва бошқа молиявий санкциялар тарзида етказилган зарарни тўлиқ қоплаган бўлса, жавобгарликдан озод этилиши мумкин.

Қонунда органларнинг терговга қадар текширувлар ўтказиш ва маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш ваколатлари белгиланмоқда. Бундан ташқари, тергов ва суд муҳокамаси жараёнида тадбиркорни ҳимоя қилиш учун бизнес-омбудсман ва Савдо-саноат палатаси жамоатчилик ҳимоячиси сифатида жалб этилиши мумкин.

Шунингдек, қўшимча солиқлар бўйича пенялар тергов органининг депозитидан бюджет ҳисобига тушгунига қадар ундирилмаслиги кўзда тутилган. Давлат эҳтиёжлари учун ерни олиб қўйиш учун тўланадиган компенсация солиқ солинадиган даромадга киритилмайди.

Қонун лойиҳасининг Жиноят кодексининг 179-моддасига (Сохта тадбиркорлик) ўзгартириш киритишга оид биринчи моддаси депутатлар муҳокамасига сабаб бўлди.

ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари Умид Якубходжаев, Дурбек Ахмедовлар сохта тадбиркорлик тўғрисидаги нормалар фирибгарлик ва солиқ тўлашдан бўйин товлаш тўғрисидаги қоидаларни такрорлаши, тадбиркорлар учун ортиқча қўшимча жавобгарлик туғдиришини таъкидлаб, ушбу моддани чиқариб ташлашни таклиф қилишди.

Бундан ташқари, жаҳондаги иқтисодий нотинчликни ҳисобга олганда, ушбу модда Ўзбекистондаги ишбилармонлик муҳитига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлашди.

Депутатларимизнинг ушбу таклифлари ялпи мажлисда қарор қабул қилиш учун етарли овозни ололмаган бўлса-да, мамлакатимиздаги қулай тадбиркорлик муҳитига таъсир этиши мумкин бўлган омилларга ҳушёрлик билан дадил муносабат билдира олишларини олқишлаймиз.

Албатта, депутатларимиз келгусида янги қонунлар билан жорий этиладиган нормаларнинг тадбиркорликка таъсирини баҳолаб, амалдаги қонунчиликни ўзгартириш бўйича ташуббус хуқуқидан фойдаланишлари мумкин бўлади.

@a_xaitov
21.04.202505:15
☑️ Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси — Осиё чемпиони!

Футбол бўйича U-17 терма жамоамиз Осиё кубоги финалида мезбон Саудия Арабистонга қарши кураш олиб борди. Жамоамиз икки ўйинчи кам бўлиб, 2:0 ҳисобида иродали ғалабага эришди.

Ушбу ғалаба билан терма жамоамизни, спортчиларимизни, қолаверса футболсевар юртдошларимизни муборакбод этамиз!!!

@a_xaitov
☑️ Мини ГЭСлар энергетик барқарорликни оширишга хизмат қилади.

Тадбиркорларни кенг жалб этадиган даромадли соҳага айланади.

Давлатимиз раҳбари Андижон вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича ўтказган йиғилишда Избоскан туманида тадбиркор томонидан 10 миллион доллар инвестиция ҳисобига қурилган қуввати 3,2 мегаваттли кичик ГЭСни эътироф этиб, мазкур ГЕС Избоскан аҳолиси истеъмолининг 20 фоизини қоплашини таъкидлади.

Президентимиз бу намунали лойиҳани маъқуллаб, вилоятнинг сув оқими юқори бўлган ариқ ва каналларида 75 мегаватт қувватга эга кичик ва микро ГЭСлар қуриш имконияти борлигини айтиб ўтди. Яна бир муҳим жиҳат. Давлатимиз раҳбари Андижондаги бундай лойиҳаларга 40 миллион доллар ажратилишини маълум қилди. Маблағлар тадбиркорларга 3 йил имтиёзли давр билан 7 йилга 12 фоиз ставкада берилади.

Шунингдек, маҳаллий компонентни ривожлантириш учун август ойида хитойлик инвесторлар билан микро ГЭС агрегатларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Эътиборли жиҳати, бу инвестор қурилган ГЭСларга 1 йил бепул сервис кўрсатади, кейинги 9 йилда кафолатли пулли хизматни йўлга қўяди.

Вилоят ҳокимлигига бу йил қуввати 24 мегаватт, кейинги йил яна 20 мегаватт бўлган жами 763 та кичик ва микро ГЭСларни ишга тушириш чораларини кўриш топширилди. Бу лойиҳалар ишга тушса, 38 минг хонадон узлуксиз электр билан таъминланади, вилоятнинг электр импорти 10 фоизга қисқаради.

Президентимизнинг андижонлик фаоллар иштирокидаги мазкур йиғилишда микро ГЕСларни қуриш бўйича билдирган фикрлари ЎзЛиДеП сайловолди дастуридаги мақсад-вазифалар ижросига ҳам хизмат қилади. Зотан партиямиз энергетик барқарорликни таъминлаш иқтисодий тараққиётимиз гарови ва аҳолимизнинг рози қилишни энг муҳим шарти эканини чуқур англайди.

@a_xaitov
☑️ Тадбиркорлар имкониятлари янада кенгаяди

Фракциямиз йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

Бугунги кунда тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг суд орқали ҳимоя қилинишини таъминлаш, судларда кўриладиган ишлар бўйича ортиқча оворагарчиликларни олдини олиш, мавжуд чекловларни олиб ташлаш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишдаги айрим мажбурий талабларни қисқартиришга қаратилган мазкур қонун лойиҳаси тадбиркорлик субъектларга даво муддати бўйича мажбуриятни енгиллаштиришга хизмат қилади.

Мазкур Қонун лойиҳаси билан Иқтисодий процессуал кодекси ҳамда Солиқ кодексига солиқ органи иштирокидаги солиққа оид низолар маъмурий судлар томонидан кўрилиши, шунингдек, солиқ тўловчи – тадбиркорлик субъекти солиқ ҳуқуқбузарлигини тан олган ҳамда эътироз билдирмаган тақдирда, унинг банкдаги ҳисобварағи бўйича операцияларни тўхтатиш солиқ органи қарори асосида амалга оширилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Мазкур қонун лойиҳаси юзасидан баҳс-мунозаралар бўлиди. Қонун лойиҳасининг долзарблигидан келиб чиқиб, депутатлар қўллаб-қувватлашди.

@a_xaitov
МАРКАЗИЙ ОСИЁ – ЕВРОПА ИТТИФОҚИ: ҲАР ТОМОНЛАМА МАНФААТЛИ ҲАМКОРЛИК

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатларга оид ушбу мисоллар минтақавий ҳамкорлик нечоғлик муҳимлигини кўрсатади. Европа Иттифоқининг асосий сиёсий ва иқтисодий институтлари раҳбарлари Марказий Осиёда интеграция ва барқарор ривожланиш жараёнларини ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда. Буни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган биринчи “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” саммити мисолида ҳам кўриш мумкин.

“XXI asr” газетасининг 2025 йил 10 апрель сонидан.

@a_xaitov
Переслав з:
Nuriddin Ismoilov avatar
Nuriddin Ismoilov
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов Пахтакор туманида бўлди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов бошчилигидаги бир гуруҳ депутатлар Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида бўлдилар.

Депутатлар маҳалла фуқаролар йиғинлари, аҳоли хонадонларига бордилар, тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликлари фаолияти билан танишдилар.

“Тошкент” МФЙда бўлиб ўтган учрашувларда “маҳалла еттилиги”
фаолияти ўрганилди. Очиқ мулоқотларда фуқаролар маҳаллага қўшимча куч ва имкониятлар тақдим этилаётгани, ваколат ва масъулият ҳам қуйи тизимга туширилаётгани натижасида бугун кўплаб масалалар шу ернинг ўзида ижобий ҳал бўлаётганини қайд этдилар.

Аҳоли билан ишлашнинг бундай тартиби давлат органлари ва фуқаролар ўртасида ўзаро яқинликни ҳамда ишончли ҳамкорликни янги поғонага олиб чиқаётгани урғуланди.

Мулоқотларда масъулларнинг ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг ушбу йўналишдаги фикр-мулоҳазалари, таклифлари эшитилди.

Тумандаги “Самарқанд” СИУ ҳудудида жойлашган “Анвар — а” фермер хўжалигида бўлиб ўтган учрашувларда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган кенг қўламли ислоҳотлар, жумладан, яқинда қабул қилинган “Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти кенг жамоатчиликка етказилди.


Суҳбатлар чоғида халқ вакиллари томонидан мутасаддиларга ердан унумли фойдаланиш, интенсив усулда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, бозорларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш, нарх-наво барқарорлигини сақлаш, экспорт салоҳиятини янада ошириш, қўшимча иш ўринларини яратиш бўйича қатор таклиф ва тавсиялар берилди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

👉 КАНАЛГА УЛАНИШ
☑️ 22 апрель — Халқаро Ер куни

Ушбу сана жаҳон бўйлаб ҳар йили кенг нишонлаб келинади. 2009 йилда БМТ Бош Ассамблеясининг 63-сессиясида 50 дан ортиқ давлат вакиллари томонидан маъқулланиб, 22 апрель кунини Халқаро Ер куни сифатида расман белгилади.

Маълумки, Ер сайёраси вужудга келганига қарийб тўрт ярим миллиард йил бўлган. Унинг 29 фоиздан ортиқроғи қуруқликка, қолган қисми эса денгиз ва океанларга тўғри келади. Ишлов бериладиган майдонлар эса бор-йўғи 11 фоизни ташкил қилишига қарамасдан, инсонлар учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотларининг 88 фоизини етиштириб беради.

22 апрель санасида ана шу жиҳатларга эътибор қаратилиб, бу кун турли мамлакатларда инсонларни сайёрамиз ягоналигини ҳис этиш, барча кучларни дунёда хавфсизликни таъминлаш, халқаро тинчликни сақлаш ва барча инсонларнинг ягона уйи ҳисобланган Ерни ҳимоя қилишга чорлайди.

Бутунжаҳон Ер кунининг аҳамияти, тоза атроф-муҳит учун курашиш иштиёқи кундан-кунга ортиб боряпти. Сабаби, иқлим ўзгаришининг вайронагарчиликлари ҳам яққолроқ намоён бўлмоқда.

Ўзбекистон сўнгги йилларда экологик муаммоларни бартараф этиш юзасидан бир қатор ташаббуслар билан чиқди. Хусусан, мамлакатимиз апрель ойининг бошида халқаро йирик тадбирга мезбонлик қилди. Самарқанд халқаро иқлим форуми юқори савияда ўтди. Давлатимиз раҳбари форумдаги нутқида иқлим ўзгариши муаммолари озиқ-овқат ва энергия хавфсизлиги билан чамбарчас боғлиқлигини, минтақа аҳолиси 25 йилдан сўнг 100 миллион кишидан ортиши кутилаётган бир вақтда унумдор ерлар тез суръатлар билан қисқариб бораётганини қайд этди. Бугунги кунда минтақадаги жами ер майдонининг 20 фоиздан ортиғи деградацияга учраган. 25 йилдан сўнг ҳосилдорлик учдан бир қисмга камайиши мумкин.

@a_xaitov
20.04.202513:22
☑️ Депутатларимиз қонун лойиҳасидан оғирлаштирувчи нормани чиқариб ташлаш талабини қўйди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлди.

Муҳокамалар давомида партиямиз фракцияси аъзолари мазкур қонун лойиҳасидан оғирлаштирувчи нормани чиқариб ташлаш талабини қўйди.

Хусусан, депутатимиз Шуҳрат Шарофитдинов ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинган фуқарони профилактик рўйхатга олиш ва уни ҳуқуқдан маҳрум қилинган даврда назорат қилиш ҳақидаги нормани Конституциямизнинг 20 моддасига зид эканини айтиб ўтди.

Қонун лойиҳаси бўйича ЎзЛиДеП фракцияси ўз позициясида қатъий тургани сабабли лойиҳа қўмитага қайтарилди. Натижада партия фракцияси таклифи қонун лойиҳасида ўз аксини топди.

Фракциямиз таклифи асосида ўзгартирилган қонун лойиҳаси билан аҳолимиз, энг аввало, электоратимиз тадбиркорлар манфаатига ҳам зидлиги, уларни ортиқча оворагарчиликларига сабаб бўлиши, ўз фаолиятини юритиш ўрнига профилактик ҳисобга олиш тартибларини таъминлаш билан овора бўлишлиги олди олинди.

Алоҳида таъкидлаб ўтмоқчимизки, партиямиз депутатлари халқимиз ва электоратимиз манфаатларига хизмат қиладиган қонунлар қабул қилиниши тарафдори.

@a_xaitov
☑️ Андижон вилоятида инсонларни рози қилиш ва ишбилармонлик учун шароитларни янада кенгайтириш борасидаги ишлар янги босқичга кўтарилади.

Андижон ривожини янги босқичга кўтариш имкониятлари муҳокама этилди ва устувор вазифалар белгилаб берилди.


Президентимиз раислигида Андижон вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказилди. Унда мен ҳам қатнашдим.

Йиғилишда Андижонда янги Ўзбекистон шукуҳи ҳар бир туман, ҳар бир маҳаллага кириб бораётгани қайд этилди. Ўтган йили вилоятда 4 мингдан зиёд янги тадбиркор иш бошлаган. 450 минг аҳоли ишли бўлган.

Давлатимиз раҳбари ушбу амалий ишларни эътироф этар экан, вилоятнинг иқтисодий салоҳияти, янги лойиҳалар ва ташаббуслари кўп эканлигини таъкидлаб, келгусидаги аниқ вазифаларни белгилаб берди. Хусусан, кичик ва ўрта тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, инвестиция ва экспортни кўпайтириш, қурилиш, ижтимоий соҳаларни ривожлантириш борасидаги вазифалар муҳокама қилинди.

Вилоятдаги 13 минг гектар адирга сув чиқариб, бемалол экин экиш мумкин. Лекин у ерларга сув чиқаришда насос ишлатиш учун электрни нархи деҳқонларга оғирлик қилади. Шу боис қуёш панели ўрнатиш учун молиявий инструментлар қўлланади. Қўрғонтепада 300 гектар адирликда саноат усулида интенсив боғ ва узумзор барпо этилиб, тадбиркорларга тайёр ҳолда таклиф қилинади.

Йиғилишда инвестиция ва экспорт масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Бу йил хорижий инвестициялар ҳажми 3,1 миллиард долларга етказилиши, 1 миллиард долларлик 23 та йирик, 321 та кичик ва ўрта лойиҳа ишга туширилиши қайд этилди. Экспортни 1,5 миллиард долларга, маҳаллийлаштириш ҳажмини 10 триллион сўмга олиб чиқиш имконияти бор.

Яна бир муҳим тармоқ ҳар йили Андижондан Қирғизистонга 200 миллион долларлик экспорт бўлаяпти. Чегарадан 5 минг долларликкача бўлган маҳсулотни қўлда олиб ўтишга рухсат берилгани натижасида яна миллионлаб долларлик товар сотилаяпти. Ўзаро савдони кенгайтириш учун Қўрғонтепа ва Хўжаободда эркин савдо ва саноат зоналари ташкил қилиш таклифи билдирилди.

Партиямиз электорати учун муҳим бўлган вилоятдаги 360 та бўш ва самарасиз кўчмас мулкни қулай шартларда аукционга чиқариб, тадбиркорлик лойиҳаларига замин яратиш муҳимлиги таъкидланди.

@a_xaitov
☑️ Қайта ишлаш чуқурлашади, қўшилган қиймат ва даромад кўпаяди

Давлатимиз раҳбарининг “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда қайта ишлаш занжирини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

Қарорга кўра, умумий ер майдони 5 гектардан кам бўлмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан ўзларига қарашли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг дала четларида ички хўжалик ер тузиш лойиҳасига мувофиқ жами ер майдонининг 1 фоизига, лекин 20 сотихдан кўп бўлмаган ер участкасида музлаткичли омборхоналар, саралаш, қуритиш, қайта ишлаш, қадоқлаш, сув тежовчи технологиялар ва сув сақлаш объектларини қуришига рухсат этилади.

Шунингдек, 2025–2026 йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини аҳоли томорқалари, деҳқон ва фермер хўжаликларидан йиғиб, саралаб, замонавий қадоқлаб шартнома асосида реализация қилган қишлоқ хўжалиги кооперативларига қадоқ харажатларининг 25 фоизи қоплаб берилади.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини оширишга қаратилган бундай чоралар ЎзЛиДеП сайловолди дастуридаги вазифаларга уйғун ва ҳамоҳанг. Партиямиз кейинги беш йилликда қишлоқ хўжалигини иқтисодий салоҳиятини юксалтириш, фермер ва деҳқонларнинг ердан кўпроқ фойда олишларини таъминлашни ўзининг устувор вазифаси деб билади. Шу боис қарорда белгиланган вазифалар ижросини қўллаб-қувватлаймиз.

@a_xaitov
☑️ Молия институтлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ривожлантирилади

Бу ҳақда Президентимиз ҳудудларнинг туризм салоҳиятини ошириш ҳамда хорижий ҳамкорлар билан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш юзасидан видеоселектор йиғилишида айтиб ўтди.

Таҳлилларга кўра, январь-март ойларида Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, Франция ривожланиш агентлиги, Ислом тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги вакиллари Қорақалпоғистон, Андижон, Жиззах, Сурхондарё ва Сирдарёга бориб, 200 га яқин тадбиркор билан ишлаган. Қисқа вақт ичида 1,5 миллиард долларлик лойиҳаларни молиялаштиришга келишган.

Яна бир муҳим ютуқлардан бири маҳаллий банкларимиз биринчи чоракда хориждан 1,2 миллиард доллар ресурс жалб қилган. Бунинг ярмидан кўпи 4 та банкка тўғри келмоқда. Қолган банклар ҳам бу борадаги ишини фаоллаштириши муҳим экани таъкидланди.

Эндиликда банклар четдан маблағ жалб қилиши билан уни қандай лойиҳаларга, қанча муддатга ва қайси шартда бериши ҳақида ҳокимларни хабардор қилади, ҳокимлар эса тадбиркорлар ишлаб чиққан тайёр лойиҳаларни тўплаб, банкларга тақдим этади.

Халқаро молия институтлари билан самарали ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши натижасида миллиардлаб инвестициялар кириб келмоқда. Бунинг натижасида кўплаб лойиҳалар амалга ошиши, иқтисодиётимиз янада юксалиши, минглаб иш ўринлари яратилиши ва аҳоли турмуш фаровонлиги таъминланишига эришилади.

@a_xaitov
☑️ Яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари янада ривожлантирилади

Бугун "Silk Road Samarkand" мажмуасининг Конгресс марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида музокара ўтказдилар.

Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Кўп қиррали ҳамкорлик барча йўналишларда, шу жумладан сиёсий, парламентлараро, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳаларда жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Барча даражаларда самарали ҳамкорлик натижасида ўтган йили ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 1,1 миллиард долларни ташкил этди. Пойтахтларда савдо уйлари очилиб, юк ташиш ҳажми ошмоқда. Яқин йилларда товар айирбошлашни 2 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган.

Энергетика, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги, иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида ўзаро манфаатли кооперация ривожланмоқда. Биргаликда "Шовот-Тошовуз" чегараолди савдо зонаси ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари минтақавий шерикликка доир масалалар, шу жумладан "Марказий Осиё плюс" форматидаги бўлажак саммитлар ва Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш юзасидан фикр алмашдилар.

Давлатимиз раҳбари Туркманистон ташаббуси билан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан эълон қилинган Халқаро тинчлик ва ишонч йили доирасида жорий йил декабрь ойида Ашхобод шаҳрида ўтказиладиган форум ва бошқа халқаро тадбирлар муҳим аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидлади.

@a_xaitov
🏢Konstruktiv fikrlar va asosli takliflar o‘rtaga tashlandi

Oliy Majlis Qonunchilik palatasidagi O‘zLiDeP fraksiyasi yig‘ilishida Prezidentimiz raisligida shu yil 18-aprel kuni dunyoda yuz berayotgan iqtisodiy tebranishlarning soha va tarmoqlarga ta’sirini kamaytirish chora-tadbirlari muhokamasi bo‘yicha o‘tkazilgan videoselektor yig‘ilishining ahamiyati atroflicha muhokama qilindi.


🔴BATAFSIL

🏢 Veb-sayt 📱 Telegram 📱 Facebook 📱 YouTube 📱 Instagram📱  X  🔴ParlamentTV_RADIO
☑️ Бизнесни юритишга тўсиқлар кескин қисқартирилади

Президентимиз сертификатлаштириш ва стандартлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини белгилаб берди.

Техник тартибга солиш агентлиги, Санэпидқўм, Ветеринария қўмитаси, Карантин агентлиги каби идораларнинг маҳсулотга хулоса бериш ваколатлари аниқ белгилаб берилади, бизнес юритиш учун енгиллик ва қулайликлар яратилади

Бунда такрорланувчи ва устма-уст тартиблар босқичма-босқич бекор қилинади. Масалан:

➖озиқ-овқат маҳсулоти сифати ва хавфсизлиги назорати билан фақат Санэпидқўм шуғулланади;

➖ озиқ-овқат учун техник регламентлар ва стандартлар мажбурийлиги бекор қилинади;

➖қўмита асосий озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича санитария қоидалари ва нормаларини халқаро талабларга – Кодекс Алиментариусга мувофиқлаштиради.

Бошқа тизимлар ҳам худди шу тартибда қайта кўриб чиқилиши айтиб ўтилди.

Сертификатлаштириш ва стандартлаштириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгилаб берилган чора-тадбирлар маҳсулотга хулоса беришда аниқлик ва шаффофлик таъминлашни, такрорланувчи ва самарасиз тартиблар бекор қилишни назарда тутади.

Бу эса, ўз навбатида, маҳсулот сифати ва хавфсизлигини назорат қилишда шаффофлик ва самарадорликни оширади. Шунингдек тадбиркорларга рухсат олиш ва келишувлар билан боғлиқ харажатларни қисқартиришга имкон беради, бюрократиқ тўсиқларни камайтириб, лойиҳаларни амалиётга жорий этишни жадаллаштиради деб ҳисоблаймиз.

@a_xaitov
15.04.202510:53
☑️ Туризм инвестициялар учун жозибадор соҳага айланиб бормоқда.

Давлатимиз раҳбари куни-кеча “Sea Breeze Uzbekistan” халқаро туризм марказининг мастер-режаси тақдимоти билан танишди.

Тақдимотда таъкидланганидек, мамлакатимиздаги қулай инвестиция муҳити туфайли барча соҳаларга илғор ғоялар кириб келмоқда, янги мажмуалар барпо этилмоқда. Хусусан, туризмда сўнгги йилларда 2 мингдан ортиқ янги тадбиркор иш бошлади. Ўтган йили хорижий сайёҳлар ташрифи илк бор 10 миллиондан ошди. Биргина Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ ҳудудида Амирсой ва “Ugam River” каби курортлар, “Белдирсой-Чимён-Нанай” туризм масканлари ташкил этилди.

Бундай ривожланиш суръати чет эллик инвесторларни ҳам ўзига тортмоқда. Жумладан, хорижий инвесторлар Чорвоқ сув омбори бўйида “Sea Breeze Uzbekistan” халқаро туризм маркази қуришади. Тақдимотда ушбу йирик лойиҳанинг бир нечта хорижий компаниялар иштирокида ишлаб чиқилган мастер-режаси кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, туризм марказини 10 та кичик ҳудудга бўлиб қуриш кўзда тутилмоқда. Уларнинг ҳар бири пиёда бориш мумкин бўлган кўнгилочар маскан ва хизматларни қамраб олади. Икки қирғоқ ўртасида кўприк қурилиб, келувчиларга қулайлик оширилади. Сув бўйида хиёбон, пляж ва дам олиш жойлари бўлса, қияликларда меҳмонхоналар, коттежлар, уйлар, ресторан ва томошагоҳлар бўлади. Шунингдек, маданият, таълим, тиббиёт, спорт масканлари барпо этилади. Яъни бу ерда фақат саёҳат эмас, балки йил давомида яшаш имконияти ҳам яратилади. 

Туризмни инвестициявий жозибадор соҳага айлантириш ЎзЛиДеПнинг ҳам устувор вазифаси саналади. Партиямиз кейинги беш йилликда Янги Ўзбекистонда сайёҳлик индустрияси кенгайтиришни ўзининг устувор вазифаси деб билади. Шу жиҳатдан “Sea Breeze Uzbekistan” халқаро туризм маркази каби лойиҳалар дастурий вазифаларимиз рўёбига хизмат қилади.

@a_xaitov
#munosabat

🏢Global chaqiriqlarni samarali hal qilishga da’vat

Parlamentlararo Ittifoqning 150-yubiley assambleyasining Toshkent shahrida o‘tkazilayotgani ham O‘zbekiston, ham butun Markaziy Osiyo mintaqasi uchun muhim voqelikdir. Binobarin, ushbu nufuzli anjuman doirasida inson huquqlari, gender tengligi, kambag‘allikni qisqartirish, qonun ustuvorligini ta’minlash, ilmiy-texnikaviy taraqqiyot va yoshlarni qo‘llab-quvvatlash kabi dolzarb masalalar muhokama qilindi.

Prezidentimiz Shavkat Mirziyoyevning Parlamentlararo Ittifoqning 150-assambleyasining yalpi majlisida ishtiroki va nutqi tom ma’noda, ushbu tadbirning nufuzini yanada oshirdi.


🔴BATAFSIL

🏢 Veb-sayt 📱 Telegram 📱 Facebook 📱 YouTube 📱 Instagram📱  X  🔴ParlamentTV_RADIO
Markaziy Osiyo – Yevropa Ittifoqi: har tomonlama manfaatli hamkorlik

Davlat rahbarlarining umumiy siyosiy irodasi tufayli mintaqada barqaror va ortga qaytmas tus olayotgan chuqur o‘zgarishlar ro‘y bermoqda. Ishonch va yaxshi qo‘shnichilik mustahkamlanib, keng ko‘lamli hamkorlik va kooperatsiya kengaymoqda.

Batafsil: https://21asr.uz/uz/Siyosat/3011

Sahifalarimizni kuzatib boring:

➡️ https://taplink.cc/21asr.uz
Показано 1 - 24 із 163
Увійдіть, щоб розблокувати більше функціональності.