Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Танатоз avatar

Танатоз

Қўрқсанг гапирма, гапирдингми қўрқма..
Murojat uchun: @TanatozBot
Рейтинг TGlist
0
0
ТипПублічний
Верифікація
Не верифікований
Довіреність
Не надійний
РозташуванняУзбекістан
МоваІнша
Дата створення каналуЛют 07, 2025
Додано до TGlist
Вер 29, 2024
Прикріплена група

Рекорди

14.01.202520:09
4.2KПідписників
29.09.202423:59
200Індекс цитування
03.03.202502:09
2.6KОхоплення 1 допису
03.03.202502:09
2.6KОхоп рекл. допису
20.02.202503:49
13.31%ER
13.03.202503:46
61.80%ERR

Популярні публікації Танатоз

21.04.202514:42
Азизлар, дуоларингизга муҳтожмиз. Ҳаққимизга дуо қилинг
20.04.202500:52
Устоз Аҳмад Қасас бундай пост чиқарди:

Йигирманчи аср қаҳрамони.

Менинг ушбу қаҳрамон ҳақидаги ҳикоямни званяси ва юлдузи бор ҳар бир зобитга ўқиб чиқишни маслаҳат берардим... Ажаб эмас, геноцид қилинаётган қардошларини кўра-била туриб, ўзининг миқ этмаётганидан уялиб кетса.

1940 йил фақат битта инсонни йўқ қилиш учун йирик қудрат бўлмиш Хитой билан Совет Иттифоқи бирлашди!!

Хўш, кимсан Хитой ва Россиядек икки державани ўша пайтдаги энг ривожланган қурол-аслаҳа билан тиш-тирноғигача қуролланган 300 минг жангчидан иборат армияни сафарбар қилишга мажбур этган бу инсон ким бўлдим?

У Ислом Умматининг қасддан тарихимиздан ўчириб юборишган қаҳрамон ўғлонларидан бири Усмонботир Ислом ўғлидир.

Ўшанда Хитой билан Совет Иттифоқи мусулмонларни тиз чўктириш учун Шарқий Туркистонни забт этар эканлар, қирғин, талон-тарож, номусга тажовуз ва ҳурматларни топташ каби энг жирканч жиноятлар содир этишади. Хоҳ милтиқ бўлсин, хоҳ камон бўлсин, ҳатто ов пичоғи каби қўлига қурол олишга қодир ҳар бир кишини қамоққа олишар эди.

Аммо ботир (بطل) дея танилган мард қозоқ чавандози Усмон босқинчиларга тиз чўкишни истамайди. Қўлига қурол олиб, тоғ ҳаётини ихтиёр қилади ва ушбу қитъада мусулмонлар бирлашишини олдини олиш учун босиб олган душман коалициясига қарши жанг бошлайди...

Усмон ўзининг жанговар донолиги ва маҳорати билан шуҳрат қозонади. Масалан, душманга тузоқ қўйишнинг ажойиб услубини ўлаб топади. Бу шундай тартибда қўйиладики, унга биринчи душманнинг энг олдидаги ёш-ғўр взоди тушади... Кейин уларни қутқариш келган отряд келади, ўз навбатида улар ҳам бошқа бир яширин тузоқнинг қурбони бўлишади. Ушбу яширин стратегия тўхтовсиз давом этиб, душманнинг барча армияси шундай бўлади, қалблари даҳшатга тушади...

Усмон ва унинг қўшини қўрқув шу даражага етадики, рус ва хитой армияси уларнинг қўмондонлигига пора таклиф қилишга мажбур бўлишади. Буни улар азбаройи Усмонботир ва унинг қўшини ўзлари жанг олиб бораётган минтақадан чекиниб туришлари учун бермоқчи бўлишади. Ҳатто хитойлик ҳарбий қўмондон тушкунликка тушиб, бундай деган: «Кимда-ким Усмоннинг тирик ёки ўлик калласини келтирса, унга ўз хотинимни 70 кунга тортиқ қиламан, у билан истагани қилади». Бироқ унинг хотини қочиб кетиб, мусулмонлар лагерига ўтиб олади ва у ерда мусулмон армия ахлоқини кўриб, Исломни қабул қилади. Кейин аёл Усмоннинг қўмондондаридан бирига турмушга чиқади ва мусулмонлар билан изза-ҳурматда ҳаёт кечиради.

Усмон лагери халқ орасида катта обрў қозонади, чунки одамлар улардан на зулмни кўрадилар, на аёллар, болалар ва қарияларга тажовузни, аксинча, исломий урушнинг олийжаноб хулқ-атворига гувоҳ бўладилар.

Қўмондон Усмон ҳақида «Туркистон тунлари» китобида жуда чиройли ёритган: «Усмонботир салобатли, қалин соқолли, узун мўйловли, камгап ва чуқур фикрли йигит эди. Тоғнинг изғирин совуғи туфайли қалин кийинарди. Тоғларни ларзага солган шиори Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар бўлган».

Бироқ, шижоат ва ботирлик ҳар қанса бўлмасин, Усмонни хиёнатдан бошқа нарса синдиролган эмас. Дарҳақиқат, унинг аскарлари орасидан бир хоин душманга унинг жойлашган махфий лагерини сотиб қўяди. Шунда Хитой сон-саноқсиз қўшин билан ҳужум қилади... Усмон ушбу йиртқич маъракада ўзининг икки юз мужоҳиди билан биргаликда душманга қаршилик кўрсатади. Аммо охири тулпори қоқилиб йиқилади... Усмон қиличи қўлдан учгач, ханжари билан жанг қилади ва ниҳоят жароҳатланиб йиқилади...

1951 йил Усмонботир асирга тушади. Ҳаргиз тиз чўкмайди, балки ўлимни улуғворлик ва қадр-қиммат, такбиру таҳлиллар билан қарши олади. Душман уни бурун ва қулоқларини кесиб ташлайди, худди Аллоҳнинг арслони Ҳамза ибн Абдулмуттолиб га қилингани каби. Усмон то жони узилгунга қадар Аллоҳу Акбар дея ҳайқириб туради...

Бу хабар онасига етиб келганда фахр ва эъзоз ила «мен уни шунинг учун тарбиялагандим», дейди.

Усмонботирни Аллоҳ раҳмат қилсин, унинг қаҳрамон аскарларини ҳам. Мана шундай мард чавандозни туғиб-катта қилган волидасини ҳам раҳмат қилсин.

Манбаа:
Муҳаммадқосим Амин Туркистонийнинг «Туркистоннинг айрим эр кишилари» китоби;
Доктор Муҳаммадмусо Шарифнинг «Унутилган мужоҳидлар» китоби.


Биздан узоқлашманг @tanatoz1920
Переслав з:
Танатоз avatar
Танатоз
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺Ассалому алайкум азизлар Рамазон ҳайити муборак бўлсин. Аллоҳ барчамизни янаги ҳайитларга ҳам соғу саломат етказсин.
🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920
Бу йилнинг
Охирги саҳарлиги
Охирги рўзаси
Охирги ифторлиги

Кириб келаётган ҳайит муборак.

Умримиздан яна бир бор Рамазон ўтаябди. Аллоҳим тутган рўзаларимизни қабул қилсин ва кейинги рамазон кутиб олишни насиб этсин🤲
1657-йилда Европадаги сўнги жодугар гулханда ёқилган жойда ўрнатилган ёдгорлик. Перт, Шотлaндия.

Давр ўзгарди, шакл ўзгарди лекин моҳият ўзгармаган. Илгари Жодугарликда айблашган бўлса, эди бошқа номлар билан аташади. Фикр эркинлигин, сўз эркинлигини даъво қилаётган ғарбда ГЕЙ бўлиш, ғар бўлиш, ароқхўр ёки гиёҳванд бўлишингиз мумкин, Ислом ё насоро динини танқид қилишингиз мумкин, бу шахсий танлов, ҳуқуқ дейилади. Лекин гап яҳудийлар масаласида, айниқса Холокост ҳақида кетадиган бўлса сиз уларнинг назарида "Жодугар"га айланасиз. Бугунги кунда ҳам демократиянинг байроқдорлари бўлган 20 га яқин Европа давлатида яҳудийлар қиғини ёлғон дейдиган бўлсангиз жиноий жавобгарликка тортиласиз.
Европадаги эркинлик сиёсатини ташқаридан кузатган мақул, бу худди тувакка ўтирган гўдакка ўхшайди. Узоқроқдан қараганда кишини эътиборини ўзига тортади, яқинлашгач сассиғига чидаб бўлмайди.

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920
24.03.202513:36
Жўйбор шайхларидан Ҳазрат  Хожа  Яхёнинг  ажойиб  бир  хислати  бор  эди.  Ҳар кун бомдоддан  кейин  нонвойхонасида  пиширилаётган  иссиқ  нонларни  олиб,  катта  қатнов  йўлига  бориб ўтирар, қишлоқлардан ўтин,  янтоқ олиб келаётган  хоркашларга иккитадан иссик  нон  тарқатиб, сўнгра  уйига  қайтарди.  Уйга  қайтар маҳали ҳожазода бир  гапни  такрорларкан: 
«Бул  жамоанинг  юзини  кўрмоқ  муборакдур.  Чунки  улар  саҳар  турадилар ва  субҳда  бедордирлар,  еганлари  ҳам  ҳалолдир.  Бундайлар  соясига  сажда қилмоқ савобдан бўлак нарса эмас  ахли  мўминга»..

Ҳалол ризқ умидида бегона юртларда юрган мусофир биродарим Аллоҳга омонатсиз

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920
31.03.202506:04
Умм ал-Банин.

Уни Фотима бинти Ҳизам деб аташар ва у Арабистондаги жанговарлиги билан танилган Бану Килаб қавмидан эди. Унинг болалиги ҳақидаги маълумотлар кам бўлсада лекин у ўз уруғининг баобрў хонадони вакиласи эди. Росуллуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассалламнинг қизлари Фотима разияллоҳу анҳо вафотларидан кейин Али ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳуга турмушга чиқади.
Ҳазрат Алининг хонадонига келар экан унинг болаларига, айниқса Ҳасан разияллоҳу анҳу ва Ҳусайн разияллоҳу анҳуларга юксак эҳтиром кўрсатиб, ўз фарзанди каби меҳр кўрсатди. У ҳатто болалар марҳума оналари Фотима разияллоҳу анҳони йўқлигини ўйлаб ўксинмаслиги учун эридан ўзини ўз номи билан эмас Умм ал-Банин, “болаларнинг онаси” деб чақиришини илтимос қилади.
Ум аль-Банин разияллоҳу анҳо Али разияллоҳу анҳуга тўрт ўғил: Аббос разияллоҳу анҳу, Абдуллоҳ, Жафар ва Утманларни туғиб берди. Ўғилларининг барчаси Карбалода имом Ҳусайн разияллоҳу анҳни ҳимоя қилиб шаҳид бўлиди. Бу воқеа унга оғир зарба бўлди. У ўғиллари ва имом Ҳусайн разияллоҳу анҳуларнинг вафотига куйиб, қалбидан чиққан аламларини акс эттирган марсиялар ёзган. Шеърларида эътиқодида ва ўз маслагида собит, мустаҳкам иродали аёлнинг пайғамбар хонадони вакилларига бўлган муҳаббати акс этган.
Унинг вафоти санаси маълум бўлмасада, лекин Карбало воқеасидан кейин кўп яшамаганини таъкидлашади. Унинг қабри Мадинада Бақий қабристонида.
Ум ал-Банин разияллоҳу анҳо Ислом оламида ҳақ йўлида жонидан азиз фарзандларидан айрилган, метин иродали қаҳрамон аёлларнинг рамзи сифатида хотирланади.

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920
Босқинчилар истило қилган ўлка, номуси топталган қизга ўхшайди
...
Суратдаги нишонни тақа олиши, миллионлаб миллатдошларимиз қонини тўккан, шаънини топтаган малъуннинг суратини кўкрагида олиб юриш учун инсонда ор-номус деган тушунча қай даражада бўлиши керак?

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920
26.03.202502:06
Аллоҳ олдида энг маъқул жиҳод золим подшоҳга айтилган ҳақ сўздир.


Золим Жорж Буш ва АҚШнинг истилочилик сиёсатига исён қилиб, оёқ кийимини отган қарҳамоннинг бошидан ўтказганлари ҳақида.

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920
Шунақа видеоларни кўрсам мазза қиламан. Биринчидан диндош биродаримни кўриб кўзим қувонса, иккинчидан исломофоб каналларнинг жазавага тушишини кўриб кулгим келади.
Биринчи видео Лондонда жамоат транспортида Аллоҳга ишон деган ёзув тасвирланган, иккинчисида эса Норвегияда ҳайит намози ўқилаяпти.

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920
Илгари Бухоро мадрасаларини тамомлаган талабалар, қишлоқлар, овуллар, ҳатто Сибирга қадар бориб, маҳаллий мусулмон болаларини ўқитишган экан. Улар илм билан бирга аҳолининг диний савясини оширишга ҳам хизмат қилишган. Ва бу ишлар ҳеч қандай таъмасиз, Аллоҳ ризолиги учун қилинган. Бу жараён токи 1908 – йил баҳорида, Империя ички ишлар вазири мусулмон аҳоли яшайдиган ҳудудларга таълим муассасалари ҳақидаги махсус кўрсатма хати юборгунига қадар давом этди. Унда
“дарс бериш ҳуқуқини берувчи ҳужжатга эга бўлмаган мусулмон ўқитувчиларини назоратга олинг”

деб таъкидланади. Манбада:
Вақти келиб дипломсиз ўқитувчилар мактабга оёғини қўёлмайди”

деб уқтирилиб, 1908 – йилнинг кузидаёк ўқитувчилар тайёрлайдиган семинария очиш ва уни Гаспиринский номи билан аташ таклифи берилганлиги ёзиб қолдирилган.

Ўтмишда умрини Исломга бағишлаган, ва буни Яратгандан ўзгаси билмайдиган минглаб қаҳрамон даъватчилар ўтган, Аллоҳ улардан рози бўлсин.

Суратда Даъватчи Мулла, Н. Каразин асари.

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920
1879-Йилда Карл Маркс "Чикаго трибюн" газетаси муҳбири саволларига жавоб берар экан, унинг
"сиз ва сизнинг маслакдошларингиз диннинг буткул йўқ бўлишини истайсизларми"

деган саволига қуйидагича жавоб қайтарди:
"Биз биламизки...динга қарши куч ишлатиш , мажбурлаш орқали эътиқодга қаршилик қилиш манисизликдир. Бизнинг фикримизча социализим тараққий эта боргани сари дин ўз -ўзидан йўқолиб боради".

Кейинроқ савдойи Ленин унинг қарашларидан ўзининг динга қарши курашида фойдаланди.
Ислом пайдо бўлганида унгача бўлган барча ғоявий таълимотларни инкор этиб, уларни ўрнига муқобил вариантларни тақдим эта олгани учун ҳам, таъқибларга қарамай ҳамон барҳаёт. Худосизларнинг ахмоқона ғоялари эса тарих ахладхоналаридан абадий жой олди.

Суратда Хеллерсдорфдаги ахлат қутиси (Шарқий Берлин), 1991 йил июнь.

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920
Қассобнинг ҳўкизга ем бериши, унинг жониворга муҳаббатидан эмас балки гўштидан умидворлиги сабаб бўлгани каби, истилочининг мазлум халққа нисбатан "марҳамат"и ҳам кўп холларда шу халқнинг, миллатнинг заволига хизмат қилади.

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920
Бугун биз тараққиёт деб атаётган жараён инсонларни эркинликда яшаётган ёввойи ҳайвонларданда тубанроқ аҳволга солиб қўйди.

Ёввойи, йиртқич ҳайвон ҳаёт тарзи табиий, тоза озуқани истеъмол қилиш, яшаш учун қулай шароит, иқлими организм учун мақул келадиган минтақаларида яшаш, кўп ҳаракат қилиш ҳеч қандай ғам - ташвишсиз ўтказишдан иборат. Замонавий миллионерларнинг ҳаёт тарзига ўхшаб кетади.
Оддий одамлар эса тонгдан тунгача ҳолдан тойганча ишласада, умрини ҳар дақиқада ишдан ажраб қолиш, пулсиз қолиб кетиш қўрқуви билан ўтказиб, руҳий зўриқишлардан ўлиб кетишади. Аксариятимизнинг умримиз давомида қўлга киритган ютуғимиз бу ари инига ўхшаган, бетондан қурилган тор хоналардан иборат бошпанага эга бўла олишимидир.

Базан хаёлимда уй савдосини назорат қилувчилар сунъий тарзда нархни ошираётгандай туйилади. Катта қарз эвазига уй оламан ва умир бўйи қарздан қутулиш учун ишлайман. Энди қутулдим деганда умир тугаб қолади. Кейин эса фарзандларим шу эстафетани давом эттиришади...

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920
03.04.202505:13
1-апрел "ҳазил куни" тарихи ҳақида...

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920
Увійдіть, щоб розблокувати більше функціональності.