Notcoin Community
Notcoin Community
Proxy MTProto | پروکسی
Proxy MTProto | پروکسی
Proxy MTProto | پروکسی
Proxy MTProto | پروکسی
iRo Proxy | پروکسی
iRo Proxy | پروکسی
Anora_Sodiq_kundaligi avatar
Anora_Sodiq_kundaligi
Anora_Sodiq_kundaligi avatar
Anora_Sodiq_kundaligi
Період
Кількість переглядів

Цитування

Дописи
Сховати репости
❗️Uzdiplomat'да янги лойиҳа!
«Реал Ўзбекистон!» – Ҳақиқий ҳаётни сиз билан ёзамиз!

Энди сиз фақат кузатувчи эмас, балки Uzdiplomat'нинг ҳақиқий аъзосига айланишингиз мумкин!

Қандай қилиб?

Жуда оддий! Сизни ҳайрон қолдирган ёки фикрлашга ундаган ҳар қандай воқеани видеога олиб, бизга жўнатинг!

Кундалик ҳаётингизми, оддий қишлоқда тонг отишими, ёмғирми, тўйдаги урф одатми, фарқи йўқ, бизни ҳақиқий ҳаёт кўпроқ қизиқтиради.

Айтинг-чи, сиз қачонгача кузатувчи бўлиб қолмоқчисиз?

✔️Ўзбекистоннинг турли ҳудуд, қишлоқларида ҳаёт қандай кечмоқда?

✔️Сизни қишлоқда бугун қандай янгилик бўлди?

✔️Ишга, ўқишга, мактабга қандай етиб олдингиз?

✔️Маҳаллангизда қадимий ёдгорлик қаровсиз ҳолда қолганми?

✔️Истеъдодли инсонни биласиз, аммо уни дунё танимайдими?

✔️Лой кўчаларда юриб чарчадингиз, асфальт йўл бўлишини истайсизми?

✔️Мактабингизда барчани илҳомлантирадиган ўқитувчи борми?

✔️Буви ва боболарингиздан эшитган эксклюзив ҳикоялар одамларга қизиқ деб ўйлайсизми?

✔️Табиат мўжизасига гувоҳ бўлдингизми?

Ҳаммасини тасвирга олинг ва бизга жўнатинг!

❗️Энг яхши ва энг кўп кўрилган контент эгалари йил охирида мукофотланади!
Uzdiplomat билан бирга бўлинг – ҳақиқий Ўзбекистонни яратишда иштирок этинг!

Сурат ва лавҳаларни телеграмм орқали @uzdiplomat_uz га жўнатинг!

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X
@anora_sodiq
“Йил танлови” бошланишидан суратлар
Бугун кимнидир кайфияти ёмон бузилди. Лекин аниқ меники эмас. Ҳаммага раҳмат. Ҳалақит қилганларга ҳам))

Яна шу ерда туриб Республиканинг турли бурчагидан келган фаоллар, журналистлар ва блогерларга қарата энг тотли орзуим “Ўзбекистонда қонун устувор давлатни кўриш” эканлиги ҳақида бажонидил гапирган бўлардим. Бизга ҳалақит қилиб шундай “имконият” яратиб беришгани учун раҳмат.

@anora_sodiq
26.01.202507:57
"Ўзбекистонда чангга қарши курашиш вазирлиги очилади"

🎥 Тўлиқ видео

Тошкентнинг ҳавоси ифлосланиши юзасидан “Ватандош” интернет нашри жамоаси масъуллар ва тадқиқотчиларни бир жойга йиғди.

Муҳокамада сўзга чиққан сиёсатшунос Ҳамид Содиқ Тошкент ҳавосининг ифлосланиши ва уни олдини олиш юзасидан тадқиқот ва ечимлар борлигига ишора қилди. У масала депутатлар томонидан сиёсийлаштирилмас экан, ҳал бўлмаслигини айтди.

БАТАФСИЛ

Telegram | InstagramYou Tube | Facebook | X
🔴Шароф Рашидов даврида қурилган маҳобатли “Халқлар дўстлиги” саройи бугунги ҳукумат даврига келиб нураб тушмоқда

🎥
тўлиқ кўриш

✔️ Ҳисоб палатаси саройни инвесторга беришни тавсия қилган

✔️О. Назарбеков Тошкентнинг кўрки бўлган тарихий маданий меросини асраб қоладими?

ўз вақтида саройни таъмирлаш учун ажратилган 11 млрд сўм нимага сарфланган?

44 йиллик тарихий маданиий меросни реконструкция қилувчи мутахассислар борми?

Сарой учун бюджетдан 3-4 миллиард маблағ ажратилади, бинода 1 кунлик концерт 75 млн сўм(жонли учун 50% чегирма), аммо тўлиқ реконструкцияга маблағ етарли эмас. Нега?

Россиялик хонандалар саройда эътиборли мехмонми?

“Халқлар дўстлиги” саройи раҳбари Исроил Ғуломов барча саволларга аниқлик киритди

Telegram | InstagramYou Tube | Facebook | X
19.02.202511:57
#qoyalar_va_soyalar

Ўзбекистонда қонун Алламжонов учун алоҳида ишлайдими ё мен ҳам қонунлардан фойдалана оламанми?

Журналистларни сўккан ва уларни хорижга агентлик қилишда айблаган блогер қонун олдида жавоб берсин

Судга бериш энг тўғри қарор деб билдим. Ҳеч бир асосли важ-карсони бўлмаганлар турли бўҳтон, туҳмат, ҳақорат, шантажлик қилишда давом этмоқда. Ожизликнинг белгиси шу. Майли худди шундай бўҳтонлар билан давом этинг. Менга эса ҳар бир сўзингиз ҳужжат бўлиб келаверсин.
Агар мен заррача ноҳақ бўлганимда, заррача давлат қонунларига итоатсизлик қилганимда, биласизми булар мени не кўйларга солмасди. Биламизку қонунлар бизга қарши чаққонроқ ишлайди.

Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судига ариза берилган. Бугун судья ким бўлиши ҳам аниқланганидан хабар топдим.

Ҳукумат вакиллари ҳақоратланса доим тез чора кўрилади.
Адлияни обрўсизлантирганлар жавобгарликка тортилди.
Милиция ходимларини “мент”, дея ҳақоратлаганлар ҳатто тиз чўктирилади. Аммо, журналист касбини ҳақорат қилганларга нега чора кўрилмаслиги керак?

Мирсаид Ҳайдаров ва троллар армиясига қарши ишда мен билан биргамисиз?!

Ҳа, яна бир гап: Ҳар қандай тролни топиш, кимлигини элга ошкор қилиш, бугунги замонда унча қийин иш эмас. Бошқа давлат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тролларни Meta маъмурияти орқали топишни уддалашмоқда.

Meta маълумотларига кўра, Ўзбекистон ички ишлари томонидан тролл аккаунтларни шахсини аниқлаш бўйича бир донаям сўров юборилмаган. Идора вакилларининг бунга билими етмайдими ёки хоҳиш йўқ.
Ҳарҳолда тролларни қўллашни исташмаса керак?!

@anora_sodiq
🔴Миллат кайфиятига ташхис: оналар ўз фарзандини нега ўлдирмоқда?

🎥 Тўлиқ суҳбат

Германиянинг, Бавария психологлар уюшмаси вакили Ҳабиба Ҳамдам ва психолог, профессор Зарифбой Ибодуллаев миллатимизда айни дамда ҳукм сураётган кайфиятга ташҳис қўйишга уринди.

✔️Ҳабиба Ҳамдам, психолог(Бавария), исломшунос:

Ўзбекистонда бир норасида бола суициди содир бўлдими, бунда бутун 38 млн халқ айбдор бўлади

Ўз вақтида оналар бўрини олдига ўзини ташлаб болаларини ўлимдан сақлаб қолган. Нега бугун улар боласини уриб ўлдириб қўйяпти, жонига қасд қилаяпти?

Ўзбек жамиятида она-бола суициди бўлаяптими, демак бу виждон механизми бузилганидан дарак беради.

✔️Профессор Зарифбой Ибодуллаев, жамиятдаги дипрессия сабабларини ҳукуматнинг адолат тарозиси бузилгани ва иқтисодий танқисликда, деб билмоқда.

Тўлиқ суҳбат

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
🔴 Комил Алламжоновнинг 7 нафар ходими суди нега номаълум муддатга қолдирилди?

Таниқли шахслардан бири, собиқ амалдор Комил Алламжоновга қилинган суиқасд вақтида тунги 01:40 ларда ёнида бўлган 7 нафар ходимининг бугун, 23 январь санасида бўлиб ўтиши кутилаётган суди қолдирилди.

Бу ҳақида uzdiplomat.uz’га Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилган.

Азиз Обидовга кўра, судья бетоблиги сабабли суд номаълум муддатга қолдирилган. Бошқа судьялар иш билан танишиб чиқиши вақт талаб қилгани учун иш янги судьяга алиштирилмаган.

Судда Алламжоновнинг ошпази, ҳайдовчиси, қўриқчиси ва бошқа ходимларининг Қибрай тумани участка нозирига қарши кўрсатмаси кўриб чиқилиши кутилмоқда. К.Алламжоновнинг 7 нафар ходимлари 26 октябрь куни судсиз ва адвокатсиз майда безориликда айбланиб 15 суткага жазоланганларини адвокат Даврон Саидов маълум қилган эди.

Илк бор суд 13 январь куни бўлиб ўтиши айтилган эди, аммо Олий суднинг кўрилиши кутилаётган суд ишлари жадвалида бу ҳақида эълон берилмаган. Адвокат Даврон Саидов 13 январь куни бўлиши керак бўлган суд жараёнини 12 январь якшанба куни кечаси телефон қўнғироғи орқали маълум қилишганини айтган. Эртаси куни эса суд қолдирилган.

Тармоқларда собиқ амалдор Комил Алламжонов тунда 7 нафар ходим билан ҳаракатлангани ҳам танқид остига олинмоқда. Facebook тармоғи фойдаланувчиларидан бири, собиқ амалдор 7 нафар ёрдамчи билан ҳаракатланса, амалдаги ҳукумат вакиллари қанчадан ёрдамчига эга, дея савол қўйган.

Telegram | InstagramYou Tube | Facebook | X
24.12.202408:25
Ниҳоят…

Баъзида тошиб кетганингда, адолатсизликларни кўраверганингда сизнинг ҳам ичингиздан шундай фарёд чиқади. Айтолмасангизда аниқ шундай бўлади, бунга ишонман. Ахир ҳаммада виждон бор.
Мен Ўзбекистон24 лавҳаларини кўрсам ҳам шундай дод, деб юборгим келаверади.

37 миллион аҳолининг дарди ниҳоят бир кишининг ичидан чиқди. Хулоса ўзингиздан.

@anora_sodiq
18.02.202506:50
🔴 Ўзбекистон медиасидан четда қолаётган эркинлик

🎥 тўлиқ видео

Уч ойдан сўнг яна 2025 йил бўйича Ўзбекистон матбуот эркинлиги даражаси халқаро рейтингларда эълон қилинади. Ўтган йили Ўзбекистон рейтингда 11 поғонага пастлаган.

Яъни 2023 йилда 137-ўринга кўтарилган Ўзбекистон матбуоти 2024 йил рейтингида 148-ўринда қайд этилди.

Ўзбекистон рейтингда кўтарилганда қарсак чалиб, оғиз кўпиртириб мақтаган расмийлар, у ёмонлашганда рейтингнинг холислигига шубҳа қила бошлашди.
Кулгулия))

Бу йил қарсак чалинадими ёки…

Бизнинг амалдорлар рейтингни танолмаслиги мумкин, аммо ташқи инвесторлар, халқаро молиявий ташкилотлар мана шу
натижаларга кўра, Ўзбекистонга ажратаётган кредит ва бошқа ёрдамларини тўхтатишлари ёки қисқартиришлари мумкин. Янаям тушунарлироқ айтадиган бўлсак, матбуот эркинлиги бўйича
Ўзбекистоннинг ортга қайтиши фақатгина журналистлар муаммоси эмас.
Мисол учун, Европа давлатларида ҳатто туристларга ҳам матбуот эркинлиги бўлмаган, коррупция юқори бўлган давлатларга саёҳат қилмаслик тавсия этилади. Тушунгандек, бўлаяпсизми?! Туризмдан ташқари ташқи дунё билан боғланган яна қанча тизим бор.

Эркинлик ёпилаётганини кўратуриб унга қайғурмаслик, биз яхшимиз, ёмонлаганларнинг ўзи “қора”, деб туриб олиш аслида миллатга хиёнат.

Зиёлиларнинг ўзи хурлик, эркинлик ҳақида қайғурмасдан юқорига ёқишига уриниши, ёлғон сўзлаши, ўз миллатига қараб туриб “бизнинг ўз ўлчамларимиз бор” дейиши
бизнинг-ча яна бир катта фожиа. Одамларнинг ҳукуматга овози бориб етиши, матбуотнинг кучли бўлиши айримлар ўтирган лавозимлардан муҳимроқ эмасми?!

(2024 йил, май)
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Айримлар USAID Анорани молиялаштиради, деб ўйларкан😂

Аслида USAID турли давлатларда
ривожлантириш дастурлари учун маблағ ажратади.

Масалан, Ўзбекистон ҳукумати USAIDдан қанча маблағ олган?

ForeignAssistance.gov маълумотларига кўра, USAID томонидан Ўзбекистон ҳукуматига ажратилган маблағлар қуйидагича тақсимланган:
Соғлиқни сақлаш: $9,2 миллион
Бошқарув (ҳукуматни ривожлантириш): $8,5 миллион
Таълим: $6,6 миллион
Маъмурий харажатлар: $5,4 миллион
Иқтисодий ўсиш: $5,2 миллион
Бошқа йўналишлар: $2,2 миллион.

Кейинги ва энг мухим савол бу маблағлар керакли жойга етиб бораяптими?

@anora_sodiq
27.01.202517:37
🔴 “Бора- бора ўзбек амалдорлари Швейцариядан туриб Ўзбекистонни бошқаради”

🎥 Тўлиқ видео

Тошкентнинг ҳавосининг ифлосланиши юзасидан “Ватандош” интеллектуал клубида муҳокама бўлиб ўтди. Унда йиғилган тадқиқотчилар аксар экологик масалаларнинг ҳал этилиши маблағга бориб тақалишини қайд этишди ҳамда айни дамда маблағ етишмовчилиги масаласи кўндаланг турганини билдиришди.

Бироқ, Uzdiplomat 2024 йилнинг ўзида экологик вазиятни яхшилаш бўйича ташқаридан олинган кредитлар миқдори 300 миллион АҚШ долларидан ортиқроқ эканлиги эълон қилинган эди.

Йиғилишда қатнашган Uzdiplomat муҳаррири Анора Содиқова Тошкент шароитининг табақалашгани юзасидан ҳам фикр билдирди.

“Ҳукуматнинг айнан юқори вакиллари яшайдиган туман ва маҳаллаларда дарахтлар кесилмайди, кўчалар тоза сақланади, йўллар эса равон”, дейди журналист.

Мутахассис ҳам айнан ҳукумат кўчиб ўтиши режалаштирилган “Янги Ўзбекистон” ҳудудлари айнан экологик мақбул жойлар эканлигини айтади.

Халққа эмас, ўзигагина яхши шароитни кўзлайдиган амалдорлар бора-бора Ўзбекистонни Швейцариядан туриб бошқаришса ажаб эмас, дея киноя қилади журналист.

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
⚡Ўзбекистон Президенти Матбуот хизматида янгилик:

Президент суратларига қўйиладиган логолардан воз кечилди

Президент Матбуот хизмати Давлат раҳбари фаолиятига оид суратларда ўзининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати" номи остидаги логотипини муҳрлашни тўхтатди.

Бунгача ушбу логотип Давлат раҳбарининг суратларида доимий равишда акс этар эди.

Бу логолар аслида собиқ матбуот хизмати раҳбари Комил Алламжонов даврида амалиётга киритилган.

Одатда жаҳон амалиётида бундай суратлар халқ мулки ҳисоблангани учун унга ҳеч қандай белгилар ишлатилмайди. Нима учундир бизда бюджетдан ҳақ олиб, халқ учун ишлаши керак бўлган амалдорлар шу вақтгача давлат раҳбари суратларига ҳам эгалик қилишган ва уни махсус белги билан муҳрлаб монополлаштириб олишган эди.

Кейинчалик бу нотўғри амалиётни Ўзбекистонинг бошқа давлат ташкилотлари, ҳокимлик ва вазирликлар ҳам қўллай бошлаган.

Ўйлаймизки, энди улар ҳам бу муҳрлардан бирин-кетин воз кечишади. Агар шу халқ учун ишлаётан бўлса.

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Кеча, бугун журналистикада ўзини устоз санаган катталар журналистларни бўлинишда айблаб, бирлашиш ҳақида ёзиб қолишди.

Уларга очиқ саволим бор!!!

Журналист аёлларга троллар ва айрим блогерлар томонидан таҳдидлар, ҳақоратлар бўлганда қаерда эдингиз?

Қайсидир журналистни туҳмат видео билан ҳақорат қилишди. Айбдори топилдими?

Ким қайғураяпти бунга?!
Элчихонага борган журналистларга ва дипломатик корпус эгаларига ҳам очиқ туҳмат қилинди. Ким шунда очиқ ҳақорат қилган блогерларни тартибга чақирди?

Ўша сиз ёнини олаётган блогер “журнаж…блар” иборасини неча бора ишлатди.
Тилингизни тишлаб ўтирдингизку! Нега?!
Ўзингиз жим турасиз, курашганларга тош отасизларми?


Энди аёл киши бўлиб, катта троллар армиясига кураш очганимда “бўлиниш” дейишга уялинг.

Журналистларни ҳақорат қилаётган тролларга қарши кураш, аслида бирлашиш эмасми?!

@anora_sodiq
Барчангизга минг раҳмат!

Мен кеча тасаввуримдаги жадидларни кўрдим. Уларнинг кўзларига боқдим. Сўзларини тингладим. Улар миллатпарварлик қонида, жасорат қалбида, ватанпарвар руҳига сингиб кетган миллат ойдинлари эди. Қувонмай бўладими?Барчангизга минг раҳмат.
Қаршилик қилганларга ҳам раҳмат. Сиз қаршилик қилмаганингизда бу миллатнинг ойдинлари, жадидлари борлигини биров ҳис қилармиди?! Раҳмат.

Тарих барчасига баҳо беради.

@anora_sodiq
МДҲ давлатларининг яна бирида сайловлар амалдаги президентни ўзгартира олмади

@anora_sodiq
Бир нечта дипломли ёшлар раҳбар лавозимга кўтарила олмаётганида, жиноят кодексининг қатооооор бандлари билан айбланган, давлат раҳбари кескин танқид қилган кадрлар раҳбарликка муносиб кўрилганига лол қолмай иложимиз йўқ.

Андижон тумани собиқ ҳокими Абдужаббор Эгамбердиев давлат идораларида раҳбарликка тайинланиш тақиқи муддати тугаши биланоқ яна раҳбар бўлди.

@anora_sodiq
Показано 1 - 15 із 15
Увійдіть, щоб розблокувати більше функціональності.