Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Лёха в Short’ах Long’ует
Лёха в Short’ах Long’ует
Bahodir Ahmedov avatar
Bahodir Ahmedov
Bahodir Ahmedov avatar
Bahodir Ahmedov
26.02.202515:01
Суд ва МИБ тизими бўйича бир тадқиқот сўровномасига кўзим тушиб қолди ва ўзим ҳам барча саволларга позициямни билдириб чиқдим. Масалан МИБ ва ҳозирги ўрта бўғиндаги тафтиш инстанцияси фаолиятига танқидий фикр билдирдим.

СЎРОВНОМАда сиз ҳам фаол бўлинг. Айниқса ҳуқуқшунос ва суд тизимига бефарқ бўлмаган инсонлар.
25.02.202510:03
Одамлар ишончини қайтариш керак

Амалдаги қонунчиликда ҳомийлик маблағларини йиғиш тартиби аниқ белгиланмагани айрим шахсларга сохта хайрия йўли билан фуқароларнинг ишончини суиистеъмол қилиш имконини бераётгани бор гап. Бу эса ҳақиқий муҳтожларга ёрдам етмаслигига сабаб бўлади. Бир марта фирибгарлик қурбони бўлган одамлар эса хайрия қилишдан ҳам қўрқиб қолади.

Қонунчилик палатасида муҳокамадаги қонундан умид қиламиз энди. Қонун лойиҳасига кўра, йиғилган хайрия маблағларининг шаффоф ва қонуний тақсимланишини таъминлаш мақсадида қуйидаги ўзгаришлар назарда тутилмоқда:

Ҳомийлик хайриялари фақат махсус ташкилотлар томонидан хайрия қутиси орқали ёки банк ҳисобрақамларига ўтказиш йўли билан йиғилади.

Жисмоний шахслар фақат ўзи ёки яқин қариндошлари манфаатида хайрия йиғиши мумкин.

Кўнгиллилар хайрия тўплашда фақат эълон бериш орқали кўмаклашади.

Хайрия қутиси шаффоф бўлиши, унинг жойлашган манзили эълон қилиниши ва очиш жараёни видеотасвирга олиниши шарт.

Хайрия маблағларини йиғиш тартибини бузганларга маъмурий жавобгарлик белгиланади.

Бу чоралар чиндан ишлаб кетса, хайрия жараёнининг шаффофлигини таъминлаш, сохта хайрияларнинг олдини олиш ва бундай тадбирларга жамоатчилик ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Ҳар нарсада тартиб-қоида бўлгани дуруст барибир.

👉@bahodirahmedoff👈
21.02.202516:25
Қул савдоси тарихнинг муайян даврларида жуда долзарб эди. Нодир Нишоновнинг айтишича, баъзи ҳолларда ҳаттоки қулнинг мазҳабини ўзгартириш ёки соч-соқолини бўяб сотиш ҳолатлари ҳам бўлган экан.

Қуйида кўриб турган маълумотларингиз "Қурултой" подкастининг "Хива қўшини" ҳақидаги сонида батафсил ёритилди. Бундан билишимиз мумкинки, подкаст қамрови жуда кенг. Хива қўшинининг руслар томонидан мағлуб қилинишига эса алоҳида тўхталишди.

Кўриш учун босинг👇
https://youtu.be/9AzwJ_t0NgM
20.02.202511:39
Бузуқ электр ҳисоблагич

👉@bahodirahmedoff👈
19.02.202513:21
Соддалаштирилган тартиб

Иқтисодий судларда даъвони соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиш жараёни бор. Бунда, суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан, фақатгина тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва важларни текшириб, далиллар билан танишиб чиқиб, ҳал қилув қарори қабул қилади.

▶️ Ишни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиш учун ИПКнинг 203-2-моддасига кўра:
- даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан БҲМнинг 20 бараваридан;
- ЯТТларга эса 5 бараваридан ошмайдиган ҳолатда рухсат берилади.

🔘 Мазкур тартиб Фуқаролик судларида ҳам мавжуд, бунда ФПКнинг 279-2-моддасига биноан:
- даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан БҲМнинг 20 бараваридан;
- ЯТТларга нисбатан 10 бараваридан;
- Жисмоний шахсларга эса 5 бараваридан ошмайдиган ҳолатларда йўл қўйилади.

Ҳар икки судда ҳам соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилган иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин 10 ўтгач қонуний кучга киради (умумий тартибда кўрилганда 1 ой).

#advokat #sud

👉 @bahodirahmedoff 👈
Гейшалар ҳақида эшитмаган одам кам бўлса керак. Уларни нотўғри тушунадиганлар ҳам етарлича.

Аммо, дастлаб гейшалик касбини эркаклар бажарган десам, ишонасизми?

Ушбу сонимизда шу касб эгалари ҳақида маълумот берганмиз: https://youtu.be/RO82Jl4SBlI?si=lZhDZhO7WseZ_08_
26.02.202514:07
100 кун - амалий натижалар! Парламент нималарга улгурди?

Янги Конституция, янги сайловлар ва янги депутатлар билан иш бошлаган парламентнинг дастлабки 100 куни ортда қолди. Шу қисқа вақт ичида қандай ишлар амалга оширилди? Қандай қонунлар қабул қилинди?

100 кун давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан жами 58 та қонун лойиҳасини ўз ичига олган 48 та қонун қабул қилинган.

Халқ вакиллари сайловчилар мурожаатлари юзасидан давлат идораларига 42 та депутат сўрови юбориб, аниқ жавоблар олишган. Ҳукумат соатида ҳукумат аъзолари ўз фаолияти бўйича жавоб берган.

👉@bahodirahmedoff👈
25.02.202509:00
Адвокат сўровига ўз вақтида жавоб бермаган амалдор

Суд ҳужжатларига кўра, Фарғона вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари Б.Султанов адвокат М.Хайитовнинг адвокатлик сўровига ўз вақтида жавоб бермаган. Суд мажлисида 2 ойдан ортиқ муддат ўтиб жавоб юборганини, келгуси иш фаолиятида бу каби ҳолатларга йўл қўймаслигини, ҳозирда ушбу камчилик бартараф этилганлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини билдирган.

Мазкур ҳолат, суд томонидан МЖтКнинг 197-1-моддаси яъни адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилиш деб баҳоланиб, ҳуқуқбузар Б.Султановга нисбатан БҲМнинг 2 баравари миқдорида жарима жазоси тайинлаган.

Билиб қўйганингиз яхши, "Адвокатура тўғрисида"ги Қонуннинг 7-1-моддасида ахборот (ҳужжатлар), шунингдек уларнинг кўчирма нусхалари адвокат сўрови олинган санадан эътиборан 15 кундан кечиктирмай тақдим этилади -
дея белгиланган.

#sudishi

Бизнинг каналлар👇
Telegram Instagram
Сенат раиси донорлик тўғрисидаги қонун бўйича:

“Тегишли масъуллар диққатига!

Донорлик бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш зарур. Сенаторимиз бежиз гапирмади. Маҳаллий кенгашлар ҳам ёрдамга тайёр. Агар комплекс чора-тадбирлар тегишли вазирлик, идора, ташкилотлар, хусусан, нодавлат сектори билан ҳамкорликда ишлаб чиқилса унга аҳолини кенг қатламини сафарбар қилиш имкони туғилади. Рағбат бор жойда интилиш пайдо бўлади. Ортиқча тарғибот ҳам керак бўлмай қолади. Одамлар ўзи ўрганиб, бу тушунча қон-қонига сингиб кетади. Одамларимизда қизиқиш бор. Бу нарса транспортда бепул юриш ёки кўкрак нишони учун эмас. Одам нафақат яқинлари, балки бошқаларнинг ҳаёти учун ҳам масъулиятни сезади.

Шу боис иштиёқ билдираётган одамлар жуда кўпчилик, лекин сизларга боғлиқ. Ташаббускор сиз бўлсангиз, тарғиботда биринчи бўлишингиз тақозо этилади. Роликлар тайёрлаш, янгиликлар бериш, ижтимоий тармоқларда тарғиб қилиш ва ҳоказо... Бу бўйича алоҳида режа қилиш ва ОАВ, жамоат ташкилотларини ҳам жалб қилиш керак”.

👉@bahodirahmedoff👈
20.02.202508:08
Олий суд судьялар учун нуқта қўйиб берибди

Бегона шахс сизга тегишли уйда яшаса ва уни уйингиздан чиқариб ташлолмасангиз, судга берсез суд рад қилиб турса, кулгили ҳолат бўлади а? Амалда шундай ҳолат бўлаётганини бир неча марта ёздик. Мана охири Олий суд 2024 йил учун обзорлари ва тушунтиришларида бу ҳақда тўхталибди.

Тушунтиришдаги кейс қуйидагича:

“Даъвогар “Т.Б.” фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судига киритган даъво аризасида жавобгарлар “М.Х.”, “Х.Х.” ва “Д.Х.ни ўзига тегишли уй-жойдан мажбурий тартибда кўчиришни сўраган.

Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 20 февралдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг 2023 йил 25 декабрдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъво талаби рад қилинган.

Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2024 йил 8 апрелдаги ажрими билан суд қарори қисман бекор қилиниб, жавобгар “Х.Х.”ни уйдан кўчириш ҳақида янги ҳал қилув қарори
қабул қилинган.

Суд ҳужжатларининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган. Суд бундай хулосага келишда жавобгар “Д.Х.” дастлабки мулкдор “У.А”нинг розилиги билан уйга киритилганлиги ва яшаб келаётганлигига, унда турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи шаклланган ҳисобланишига ва Уй-жой кодексининг 32-моддаси ҳамда Фуқаролик кодексининг 184-моддасига асосланган.

Олий суд судлов ҳайъати “Д.Х.”ни кўчиришни рад қилиш ҳақидаги қуйи инстанция судларининг хулосалари билан қуйидагиларга асосан келишмаган.

Хусусан, даъвогар “Т.Б.” 2023 йил 19 апрелдаги нотариал тартибда расмийлаштирилган олди-сотди шартномасига асосан низоли уй-жойни “У.А”дан сотиб олган бўлиб, жавобгар “Д.Х.” Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасидан олинган маълумотга кўра, 2022 йил 27 январда низодаги хонадон рўйхатидан ўчирилган. Қолаверса, Уй-жой кодексининг 32-моддаси талабига кўра, жавобгар “Д.Х.” уй мулкдори “Т.Б.”нинг оила аъзоси ҳисобланмайди ва мулкдор билан умумий хўжалик юритиб, доимий яшамаган, уй рўйхатида ҳам турмайди, янги мулкдор билан ўрталарида турар жойдан фойдаланиш юзасидан келишув ҳам мавжуд эмас.

Мазкур ҳолатлар ва мулкдор ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилишга ҳақли эканлигига (ФК 164-модда) асосланиб, Олий суд судлов ҳайъати 2024 йил 29 июлдаги ажрими билан суд ҳужжатларини қисман бекор қилиб, жавобгар “Д.Х.”ни ҳам уйдан кўчириш ҳақида янги қарор қабул қилган.

Мана шу қоидани барча судлар тушуниб олиши керак. Мулкдор ўз мулкидан ўзи хоҳлаганича фойдаланади, эгалик қилади, тасарруф қилади. ФК 184 (универсал ҳуқуқий ворислик)ни бу масалага алоқаси йўқ

#advokat #sudishi

👉@bahodirahmedoff👈
18.02.202507:31
Вазирлик айниқса 9 май мактаб тадбирларида жуда хушёр бўлиши керак. "Победа", "Катюша" деган советпараст қўшиқларни айрим ўқитувчилар ўқувчиларига куйлатишни ҳуш кўриши эҳтимоли катта. Қулоққа чалиниб туради.
Ҳужжатларга кўра, адвокатни ишда иштирок этишдан четлаштириш тўғрисида терговчининг қарори Бош прокуратура томонидан бекор қилинибди. Бош прокуратуранинг ушбу қарори устидан Тергов департаменти шикоят киритибди.

Ушбу кейс республикадаги барча терговчилар учун сабоқ бўлиб хизмат қилади деган умидимиз бор.

👉@bahodirahmedoff👈
Нега Гарвард университети биз учун эталонга айланган? Аслидачи? Гарвард дунёнинг энг зўр университети эмас демоқда Азам Қахрамоний.

Қўштирноқ подкастда жуда зўр тандем йиғилибди. Бир кўринглар суҳбатни.

▶️https://youtu.be/6ujL6hWHdvo
Афғонистондаги урушда минглаб ўзбекистонликлар ҳам жон бергани ҳеч кимга сир эмас.
СССР босқинидан сўнг Афғонистонда террорчилар шаклланишига қулай муҳит яралди.

Бу видеода айнан террорчиларнинг қандай келиб чиққанлиги ҳақида ҳикоя қилинган: https://youtu.be/HDCIv4iNZ6A?si=Md2CTtwLa_AyRtFy
20.02.202518:38
Фирибгарлик йўли билан фуқароларнинг хабарисиз кредит маблағларини уларнинг номига расмийлаштириш ва мазкур кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган механизмини яратишга оид ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш назарда тутилган Қонун сенаторлар томонидан маьқулланди

👉@bahodirahmedoff👈
19.02.202516:04
Фуқаролик судларида суд жаримаси

Адвокатлик иш юритувимиздаги маъмурий низода суд кадастрлар палатаси филиали раҳбарига суд жаримаси қўлланганини ёзгандик. Ушбу амалиётни бошқа судларда ҳам кўриб чиқсак. Қонунчиликка кўра, фуқаролик судларида суд жаримасини қўллашда икки хил категорияни кўриш мумкин. Суд жаримага тортадиган ва тортиши мумкин бўлган ҳолатлар. Биринчисида ҳолат аниқ, иккинчисида судга ҳуқуқ берилган.

Суд жаримага тортади:

➡️ Эксперт хулоса беришдан асоссиз равишда бош тортганлиги учун ёки узрсиз сабабларга кўра келмаса ҳам (ФПК 60-модда).

➡️ Таржимон ҳам таржима қилишдан асоссиз равишда бош тортса ёки узрсиз сабабларга кўра келмаса (ФПК 64-модда).

➡️ Агар суд қайсидир фуқаро ёки ташкилотга (судда иштирок этмаётган) ёзма далилларни тақдим этишни талаб қилса, бу фуқаро ёки ташкилот узрсиз сабабга кўра рад қилса ёки тақдим этиш имконига эга эмаслиги ҳақида хабардор қилмаса (ФПК 86-модда). Рақамли далиллар бўйича ҳам (ФПК 89-3-модда), ашёвий далиллар бўйича ҳам шу қоида (ФПК 92-модда).

➡️ Даъвони таъминлаш қоидалари бўйича айрим тақиқларга риоя қилмаган айбдор шахсларга (ФПК 110-модда).

➡️ Алиментлар ундириш тўғрисидаги ишлар бўйича жавобгарнинг судга келиши шарт деб белгиланган бўлса ва у узрсиз сабабга кўра келмаса (ФПК 186-модда).

Тортиши мумкин:

☑️Судга чақирилган гувоҳлар келиши ва тўғри кўрсатувлар бериши шарт. Агар узрсиз сабабларга кўра суд чақируви бўйича келмаса, кўрсатувлар беришдан бўйин товласа (ФПК 57-модда).

☑️Худди шу ҳолат агар мутахассис узрсиз сабабга кўра келмаса, маслаҳатлар (тушунтиришлар) беришни асоссиз равишда рад этса ҳам (ФПК 62-модда).

Буни қўллашда эса судларга қатъият керак...

👉@bahodirahmedoff👈
Переслав з:
Асанов формати avatar
Асанов формати
Шу муаммога менам гувоҳ бўлганман. Айрим ўқитувчилар азбарои Россияни севганидан дарсларда кичик синф болаларига Путиннинг буюклигини ва Украинанинг Америкага сотилиб кетганини ўргатиб ўтирибди.

Россияни севса севиб ўлиб кетсин майли. Шунчаки рус пропагандасидан ёш болаларни асраш керак.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги қонуний йўл билан чеклов қўйсин — дарсларда бундай пропагандага йўл қўйилмасин. Бу мавзу гаплашилса ҳам, ё холис, бетараф маълумот берилсин, ё ҳар хил қарашлар ўртага ташланиб, муҳокама қилинсин. Бу ҳам бўлса фақат юқори синфларда мумкин.

@AsanovEldar
Переслав з:
Advokat Qosimov avatar
Advokat Qosimov
17.02.202510:48
Йиғилишда қамоққа олиш қонунийми?

Хабарларга кўра бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигида “Ҳудудий электр тармоқлари” ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ тизимидаги ходимлар иштирокида йиғилиш ўтказилган. Йиғилишда таъминот корхоналарининг коррупциявий жиноятларни содир этганликда гумонланган 7 нафар ходими процессуал тартибда ушланган.

Йиғилишга деб келган ушбу ходимлар ҳамманинг кўз ўнгида қўлига кишан тақиб олиб чиқиб кетилган. Тўғри, улар гумонланувчи бўлиши мумкин, лекин бу дегани уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш мумкин дегани эмас.

Терговчининг хонасида бир ўзини ушлаш бошқа, ҳамкасблар кўз олдида қўлига кишан тақилиши бошқа. Иккинчисида эса хоҳлаймизми йўқми, ушланганларнинг шаъни оёқости қилинган.

Хўп, қонунчилигимиз бунга нима дейди.

Конституциямизнинг 13-моддасига кўра
Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади.

26-моддасига кўра
Инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир. Ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмас.

Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомалага ёхуд жазога дучор этилиши мумкин эмас.
28-моддасига кўра
Озодликдан маҳрум этилган шахслар ўзига нисбатан инсоний муомалада бўлиниши ҳамда инсон шахсига хос бўлган шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилиниши ҳуқуқига эга.

31-моддасига кўра
Ҳар бир инсон
шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирга эга бўлиш, ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.
60-моддага кўра
Фуқаролар
Конституция ва қонунларга риоя этишга, бошқа инсонларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдирлар.
ЖПК нинг 17-моддасига кўра
Судья, прокурор, терговчи ва суриштирувчи ишда қатнашаётган шахсларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишлари шарт.
Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон шаъни ва қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас.
Инсон шаъни ва қадр-қимматини камситадиган, унинг шахсий ҳаётига тааллуқли маълумотлар тарқалиб кетишига олиб келадиган, соғлиғини хавф остига қўядиган, асоссиз равишда унга жисмоний ва маънавий азоб-уқубат етказадиган ҳаракатлар қилиш ёки қарорлар чиқариш тақиқланади.

ЖК нинг 235-моддаси билан қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Маълумот учун Конституциямизнинг 143-моддасига кўра
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар амалга оширади.

Яъни, инсонларнинг (ким бўлишидан қатъий назар) шаъни ва қадр-қиммати камситилишини олдини олиш, агар шундай ҳолат юз берса, айбдорларни жавобгарликка тортиш прокурорларнинг вазифаси ҳисобланади.

Шунақа. Биз мана шундай давлатда яшаябмиз...

Ҳулоса ўзингиздан.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
25.02.202511:11
Қистов билан аризаси олинган ходим ишга тикланибди

Касаба уюшмаси Сирдарё вилоят кенгаши С. Усмонова манфаатини кўзлаб, судга киритган даъво аризасида Сирдарё туман тиббиёт бирлашмасининг 2024 йил 25 октябрдаги 4187-9-128-ТВ сонли буйруғини бекор қилиш, С. Усмоновани ишга тиклаш ва мажбурий бекор юрган кунлари учун иш ҳақи ундириб беришни сўраган.

Масала моҳиятини билиш учун дастлаб манфаатдор шахс С. Усмонованинг даъво талабларига эътибор қаратсак, у ўзига нисбатан меҳнат шартномаси ноқонуний бекор қилинган деб ҳисоблайди. Судда берган кўрсатмасига қараганда, иш берувчи уни ходимлар ўртасидаги муносабат ва ички муҳитни бузишда айблаган. Шу сабабли иш фаолияти юзасидан текшириш ўтказган. Шундан сўнг С. Усмонова ишдан бўшатиш ҳақидаги аризасини 2024 йил 19 сентябрь куни ходимлар бўлими бошлиғи З. Хўжаеванинг босими остида ёзиб, уни катта тиббиёт ходими Ж. Раҳимовга топширган.

Аммо ариза ёзгач, орадан ўн кунча ўтиб, С. Усмонова ишдан бўшаш фикридан қайтади. Шу боис 2024 йилнинг 30 сентябрь куни туман тиббиёт бирлашмаси ходимлар бўлимига ишдан бўшатиш ҳақидаги аризасини оқибатсиз қолдиришни сўраб, ариза билан мурожаат қилади.

Суд ходим аризани иш берувчининг қистови билан ёзган деган хулосага келган. Натижада Туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокорининг 2024 йил 25 октябрдаги “4187-9-128-ТВ” сонли буйруғи ғайриқонуний деб топилиб, бекор қилинган. С. Усмонова туман тиббиёт бирлашмаси Янгиобод оилавий шифокорлик пунктига катта ҳамшира лавозимига ишга тикланган.

Манба

👉@bahodirahmedoff👈
Переслав з:
Advokat Qosimov avatar
Advokat Qosimov
22.02.202511:22
Дрифтчиларга ташлаб қўйинг!

‼️ ЎРҚ - 1033 билан МЖТКга қўшимча киритилди.Унга кўра :

✅ Транспорт воситалари хайдовчиларининг бошқа транспорт воситаларининг харакатига қасддан тўсқинлик қилиши, харажатланиш тезлиги ва бурчагини сақлаган холда транспорт воситасини сабабсиз сирпантириш (дрифт), ўз йўналишида ҳаракатланиш бўлагини сабабсиз кескин равишда уч ва ундан ортиқ марта узлуксиз ўзгартирганлик учун транспорт воситасини бошқариш хуқуқидан бир йилдан икки йилгача муддатга маҳрум қилиб, БХМнинг 25 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

📌 Худди шундай хуқуқбузарлик транспорт воситасини бошқариш хуқуқи бўлмаган ёки транспорт воситасини бошқариш хуқуқидан маҳрум қилинган шахс томонидан содир этилса, БХМнинг 50 баравари миқдорида жарима солишга ёки 15 сутка маъмурий қамоқ жазосига сабаб бўлади

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
20.02.202518:19
Сенатда тадбиркорларни қўлловчи Қонун маъқулланди

Қонун билан тадбиркорлик субъектларига кафолат (кафиллик) бериш ҳамда қонунчиликда назарда тутилган бошқа хизматларни кўрсатувчи юридик шахс – кафолатлар бериш ташкилоти ва факторинг хизматларини кўрсатишга ихтисослашган юридик шахс – факторинг ташкилотини жорий этиш ҳамда уларни нобанк кредит ташкилотлари қаторига киритиш нормаси киритилмоқда.

Кафолатлар бериш ташкилоти учун устав фондининг энг кам миқдорини 100 млрд сўм, Факторинг ташкилотлариучун 2 млрд сўм белгилаш талаби киритилмоқда.

Шунингдек, нобанк кредит ташкилотлари фаолиятига қўйилган айрим чекловларни юмшатиш ва такомиллаштириш назарда тутилмоқда.

Жумладан, нобанк кредит ташкилотларига жисмоний шахс бўлган таъсисчиларидан амалдагига нисбатан 2 баравар кўп миқдорда қарз маблағларини жалб қилишга рухсат берилмоқда.

Шунингдек, нобанк кредит ташкилотиустав фондидаги 10 фоиздан 20 фоизгача бўлган улуш олинганда Марказий банкни хабардор қилиш тартиби жорий этилмоқда.

👉@bahodirahmedoff👈
19.02.202514:06
Алкаш эрни оталикдан маҳрум қилиш

👉@bahodirahmedoff👈
18.02.202507:03
Самарқанддаги "театр" жамоатчиликнинг кескин норозилигига сабаб бўлаётганини кўряпмиз. Менимча "шоу" "продюсерлари" бунақа реакция бўлишини кутишмаган.
Qalampir.uz яхши материал тайёрлабди.

Бу "театр"дан мақсад балки одамларга яхши кўриниш, тизимда қилмиш учун жазо муқаррарлигини кўрсатишдур, лекин ишонинг бу қош қўяман деб, кўз чиқариш. Балки "шоу" қайсидир артистни кийимини муҳокама қиладиган қатлам учун маъқул келар (ҳаттоки улар ҳам тушуниб тургандир), аммо савияли одамлар учун... Давлат мулозимлари жамиятни ёш боладек кўрмаслиги керак. Савияли қатлам учун бу ерда энергетикадан ҳам залворлироқ тушунча дарс кетади. Бу муқаддас айбсизлик презумпцияси, одил судлов, шахснинг шаъни ва қадр-қиммати... Ҳаттоки шахс айби судда исботланган тақдирда ҳам у қилган қилмишига яраша қонуний жазо олиши керак. Шарманда бўлиши эмас...

👉@bahodirahmedoff👈
15.02.202515:48
Адвокат фаолиятига тўсқинлик қилган МФЙ раиси ва профилактика инспектори жазоланди

Суд ҳужжатларига кўра, "ADVOKAT ROLEX" адвокатлик бюроси адвокати Қ.Бекчанов зарурият сабабли, мижози Р.Юсуповага тегишли уйда ҳозирда кимлар яшаётганлиги ҳақида маълумот олиш мақсадида МФЙ раиси М.Рагимова ва профилактика инспектори Ж.Эргашев номига адвокатлик сўрови жўнатганлиги лекин тегишли жавобни олмаганлигини билдирган.

Суд мажлисида қатнашган МФЙ раиси соғлиги ёмонлашиб, даволаниб чиққанини, сўровномада сўралган маълумотни бериш унинг ваколатига кирмаслигини билдириб, кеч бўлсада жавоб хати юборганлигини маълум қилган.

Суд мазкур ҳолатда МЖтК 197-1-моддасида назарда тутилган адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилиш деб баҳолаган ва МФЙ раиси ҳамда профилактика инспекторига БҲМнинг 1 баравари миқдоридан жарима қўллаш тўғрисида қарор чиқарган.

#sudishi

👉 @bahodirahmedoff 👈
Показано 1 - 24 із 76
Увійдіть, щоб розблокувати більше функціональності.