Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Шифо-инфо avatar

Шифо-инфо

«ШИФО-инфо» газетасининг расмий телеграм канали
Канал «ШИФО-инфо» ижодий жамоаси, газета таҳрир ҳайъати аъзолари — академик, профессор, олим-шифокорлар билан ҳамкорликда тайёрланади.
Реклама: 97 702-15-35
Рейтинг TGlist
0
0
ТипПублічний
Верифікація
Не верифікований
Довіреність
Не надійний
РозташуванняУзбекістан
МоваІнша
Дата створення каналуКвіт 09, 2025
Додано до TGlist
Квіт 09, 2025
Прикріплена група

Рекорди

28.04.202523:59
66.3KПідписників
08.04.202508:31
50Індекс цитування
25.04.202523:59
10KОхоплення 1 допису
26.04.202514:38
9KОхоп рекл. допису
26.04.202513:17
5.30%ER
09.04.202517:18
15.98%ERR

Розвиток

Підписників
Індекс цитування
Охоплення 1 допису
Охоп рекл. допису
ER
ERR
13 КВІТ '2520 КВІТ '2527 КВІТ '25

Популярні публікації Шифо-инфо

Кимлар касал бўлмайди ва  касалликка камдан кам чалинади?

👩‍❤️‍👨 Севганлар. Чунки бу туйғу инсондаги барча ёмон ва негатив хисларни йўқотади, дунёни гўзал қилиб кўрсатади.

😁 Табассум билан  кайфияти кўтаринки юрадиган одамлар. Чунки табассум ва кулгу инсонни иммунитетини кучли қилади.Ўзига ишонч бағишлайди. Мақсадига йўналтиради.

🤗 Самимий одамлар. Уларни дилидаги ҳаммаси тилга кўчади, ғайирликлар ҳақида ўйламайди.

🌳 Эрта саҳардан табиатдан нафас олиб, нонуштага  мева ейдиган одамлар. Уларнинг иммунитети уйдан чиқмай, гўштли таомлар ейдиган одамларникига нисбатан кучли бўлади. Табиат  заҳрини табиат неъмати қирқади. Айниқса сариқ, қуёш рангли мева ва сабзавотлар!

✈️ Улкан мақсадлари бор одамлар. Уларни касал бўлишга вақти йўқ.

💃Рақсга тушиб, қўшиқ айтиб,  спорт билан шуғулланадиган одамлар, чунки улар танасини бўйсундирган!

❗️Асосийси  "Шифо-инфо"ни ўқийдиган ва кузатадиган  одамлар ҳам касал бўлмайди!


🔔Telegram | Instagram | Youtube
10.04.202502:01
#Иймон_шифоси

ШВЕЙЦАРИЯ УНИВЕРСИТЕТИ ДОКТОРИ ИБРАҲИМ КАРИМНИНГ БУЮК КАШФИЁТИ

Биогеометрия соҳасидаги бу фанни ривожлантирувчи патентларни ишлаб чиққан машҳур олим, Швейцария университети доктори Ибраҳим Карим буюк бир кашфиёт қилди. Аллоҳ таолонинг гўзал исмларида буюк бир куч, қувват борлигини аниқлади. Улар инсон организмидаги кўзга кўринмас жараён орқали жудаям кўп касалликларни даволайди. У шуни кашф этдики, Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан ҳар бири шундай кучга эгаки у инсон танасида иммун тизимини маълум бир аъзода янада яхшироқ ишлашга мажбур қилади. У резонанс – илми воситасида Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан бирини тилга олиш биланоқ инсон организмида энергик оқимларни ҳаракатланишини яхшиланишини аниқлади. 3 йил машаққат ила тадқиқот қилиш натижасида у қуйидаги хулосага келди:

1.Қулоқ касалликлари

السَمِيع Ас-Самииъ (ҳар бир нарсани эшитувчи)–211март

2.Умуртқа поғоналари касаллиги

الجَبَّارُ Ал-Жаббаар (олий қадар, улуғ, Унинг олдида ўзгалар ўзини ҳор тутади)

3.Соч касалликлари

البَدِيعُ Ал-Бадийъ (ўхшаши йўқ нарсаларни келтирувчи)–117 марта

4.Аъзолар мушаклари

القوِي Ал-Қовий (қувватли Зот) –147март

5.Юрак мушаклари касалликлари

الرَّزَّاقُ Ар-Роззаақ (кўплаб ризқ берувчи)–339марта

6.Артерия ва венадаги касалликлар

الجَبَّارُ Ал-Жаббаар (олий қадар, улуғ, Унинг олдида ўзгалар ўзини ҳор тутади)–237марта

7.Бурун бўшлиғидаги касалликлар

اللَّطِيفُ  Ал-Латиф (ўта лутф кўрсатувчи. Барча нарсаларнинг нозик ва дақиқ жойларигача билувчи)–16марта

الغَنِي Ал-Ғоний (Беҳожат. Унинг ҳеч ким ва ҳеч нарсага ҳожати тушмайди)–1091марта

الرَحِيمُ Ар-Роҳийм (латиф нематларни берувчи,қиёмат куни фақат мўминларга раҳм қилувчи)–289марта

8.Суяк касалликлари

النَّافِعُ Ан-Наафиъ (манфаат берувчи)–232марта

9.Тизза-бўғин касалликлари

الرَّءُوفُ Ар-Роууф (ўта шафқатли ва меҳрибон) 318марта

10.Юрак артерияси касалликлари

الوَهَّابُ  Ал-Ваҳҳааб (кўплаб неъматларни беҳисоб берувчи зот)

11.Асаб касалликлари

المُغْنِي Ал-Муғний (ҳожатларни раво қилувчи) 1131 марта

12.Бош касалликлари

الغَنِي Ал-Ғоний (Беҳожат. Унинг ҳеч ким ва ҳеч нарсага ҳожати тушмайди)–1091 марта

13.Кўз касалликлари

النُور Ан-Нуур (осмонлар ва ерни ёритгувчи)–287марта

البَصِير Ал-Басийр (ҳар бир нарсани кўрувчи)–333марта

  الوَهَّاب Ал-Ваҳҳааб (кўплаб неъматларни беҳисоб берувчи зот) 45марта

14.Қалқонсимон без касаллиги

الجَبَّار Ал-Жаббаар (олий қадар, улуғ, Унинг олдида ўзгалар ўзини ҳор тутади)–237марта

(Давоми кейинги постда)👇👇👇



🔔Telegram | Instagram | Youtube
💥25-апрель - Халқаро қиз фарзандлар куни.

Қиз бор уйнинг файзи бўлак, дейдилар,
Жаннат йўли — қиз бор йўлак, дейдилар.
Ўнгиримда ўғлим йўқ, деб ўксиманг,
Тоғ бўлмаса, қир ҳам тиргак, дейдилар.
Элнинг бахти ботирларга ёр бўлсин,
Оминалар, Холидалар бор бўлсин.

Қизи йўқнинг ойсиз хомуш осмони,
Қизи борнинг қасрдир хонадони.
Ота уйда ҳар куни баҳор бўлсин,
Ҳар бир хонадонда қиз фарзандлар бор бўлсин.

Қиз фарзанди борлар, сизлар дунёдаги энг бахтли одамсизлар🤲👇

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
10.04.202503:04
#Иймон_шифоси

ШВЕЙЦАРИЯ УНИВЕРСИТЕТИ ДОКТОРИ ИБРАҲИМ КАРИМНИНГ БУЮК КАШФИЁТИ

(Давоми. Боши юқоридаги постда) 

15.Ошқозон касалликлари

الرَّزَّاقُ Ар-Роззаақ (кўплаб ризқ берувчи)–379марта

16.Буйрак касаллиги

الحَيُّ Ал-Ҳай (азалий ва абадий барҳаёт) 49 марта

17.Ичак касалликлари

الصَّبُور Ас-Собуур (ўта сабрли) 329марта

18.Ошқозон ости бези(қанд) касалликлари

البَارِئ Ал-Баари (йўқдан бор қилгувчи) 245марта

19.Бачадон ва бефарзандлик касалликлари

الخَالِقُ Ал-Хоолиқ (Яратувчи) 762марта

20.Ревматизм(бод)

المُهَيْمِنُ Ал-Муҳаймин (назорат қилувчи) 176марта

21.Буқоқ бези

القوِيАл-Қовий (қувватли Зот) –147марта

22.Кўз-нерв касалликлари

الظَاهِرُ (борлиги очиқ-ойдин) Аз-Зохир 1137 марта

23.Юқори қон босими

الخَافِضُ (Пасайтирувчи) 1512 марта

24.Бел касалликлари

الرَّافِعُ Ар-Роофиъ (Кўтарувчи) 283 марта

25.Кўз капеляр касалликлари

المُتَعَالِي Ал-Мутааълий (нуқсонлардан пок зот) 572 марта

26.Ҳалқали ичак касаллиги

الرَّءُوفُ Ар-Роууф (ўта меҳрибон) 318марта

27.Жигар касалликлари

النَافِعُ Ан-Наафиъ (наф берувчи) 232марта

28.Простатит касаллиги

الرَّشِيدُ Ар-Рошийд (тўғри йўлга йўлловчи) 545марта

29.Аёл кишининг жинсий аъзосидаги ўсма киста (жировик, липома)

النَافِعُ Ан-Наафиъ (наф берувчи) 232 марта

30.Сийдик пуфаги(қовуқ) касалиги

الهَادِي -Ҳаадий (ҳидоят қилувчи) 51 марта

31.Ғуддасимон (Шишкавидная железа)без

الهَادِي-Ҳаадий (ҳидоят қилувчи) 51 марта

32.Ўпка касалликлари

الرَّزَّاقُ Ар-Роззаақ (кўплаб ризқ берувчи)–339марта



🔔Telegram | Instagram | Youtube
25.04.202504:31
ИЛИҚ СУВ – ҲАР ДАРДГА ДАВО


Илиқ сувнинг жуда ҳам кўп ва оғир касалларга давоси борлигига ишонмайсиз а? Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога беҳисоб шукрлар бўлсин, Ў Зот оғир касалларга шифо берувчи Ягона ва Қодир Зотдир. Япония давлати табиблари, сув билан даволаш тажрибалари туфайли 100% яхши натижаларга эришиб, қуйидагиларни элга нашр қилдилар. Сув билан даволанадиган қуйидаги касалликлар:
🔹 Бош оғриғи;
🔸 Қон босим;
🔹 Кам қонлик (анимия);
🔸Ревматизм;
🔹Фалаж;
🔸Юрак тез уруши;
🔹Эпилепсия (тутқаноқ касаллиги);
🔸Семизлик;
🔹Йўтал;
🔸Тамоқ оғриғи;
🔹Астма;
🔸Теберкулёз (сил касаллиги);
🔹Менингит (бош мия (қобиқ) шамоллаши);
🔸Сийдик йўлига боғлиқ бўлган бошқа касалликлар;
🔹Кислоталиликнинг ошиқчаси;
🔸Ошқозон шамоллаши;
🔹 Ич кетиш;
🔸Қулоқ, тамоқ, бурунга боғлиқ бўлган ҳар қандай касалликлар.

Сув билан даволаниш усули
Ҳар куни эрта тонгда уйғониш билан 4 стакан (800 мл) илиқдан сал иссиқроқ сувни оч қоринга ичилади. Сув ичилгандан сўнг то 45 дақиқа ўтмагунча ҳеч қандай суюқлик ичилмасин ва ҳеч қандай таом истеъмол этилмасин.
Нонуштадан кейинги ҳар бир истеъмол қилинадиган таомлардан 2 соат аввал ҳудди шундай 4 стакан илиқ сув ичилсин. Сув ичгач 2 соат кутишга қийналган оғир беморлар бошланишига то тана аъзоларини мослаштириб олгунлари қадар вақтни бироз камайтириб (масалан 1 соатдан сўнг)  овқат ейишлари мумкин.
Илиқ сув билан даволаниш муддати касалликларга қараб қуйидагича: 
🧊Қанд касаллиги давоси 30 кун;
🧊 Қон босими кўтарилган беморлар учун 30 кун;
🧊 Ошқозон касалликлари 10 кун;
🧊 Турли саратон касаллиги давоси 9 ой;
🧊 Теберкулёз, менингит 6 ой;
🧊 Ич қотиш, қорин оғриш касаллиги 10 кун;
🧊 Сийдик йўлига боғлиқ бўлган бошқа турли касалликлар, буй рак 10 кун;
🧊 Қулоқ, тамоқ, бурун касалликлари 20 кун;
🧊 Ҳайз касаллиги муаммолари 15 кун;
🧊 Турли хил юрак касаллиги 30 кун;
🧊 Бош оғриғи 3 кун;
🧊 Анимия 30 кун;
🧊 Семизлик 4 ой;
🧊 Фалаж, эпилепсия 9 ой;
🧊 Астма 4 ой.

«Бахтли ҳаёт сари» китобидан
🔔
Telegram | Instagram | Youtube
28.04.202511:01
#Мутахассис_минбари

АРҚОНДА САКРАШНИНГ ФОЙДАЛАРИ 

Дилфуза ИСМОИЛХЎЖАЕВА, психолог:

Озишнинг йўллари  кўп. Улардан бири ва энг арзони арқон (скакалка)да сакраш десак балки сизга кулгили туюлар.  Бироқ бу ҳақиқат.
Арқонда сакраш орқали соғлом ва мафтункор бўлай десангиз қуйидаги нарсаларни билишингиз даркор.

✔️ Калорияларни йўқотиш ва қон-томир тизимини ривожлантириш учун жуда керакли машғулот.

✔️Агар кўпинча ўтириб ишлайдиган бўлсангиз ёки аксинча, доимий оғир нарсани кўтариш туфайли белингиз тез-тез оғрийдиган бўлса, бу ҳолатда ҳам сакраш  қўл келади.  Бу орқа томон учун жуда яхши восита, чунки бу жараёнда умуртқа поғонаси чўзилади. Натижада сколиоз муаммосини унутиш мумкин.

✔️Юрак мушакларини рағбатлантиради. 

✔️Қон тезроқ айланиб, қон босимига ижобий таъсир қилади. 

✔️ Доимий машғулотлар кексайганда юрак хуружи олдини олишга имкон беради. 

✔️Чидамлиликнинг сезиларли даражада ўсиши кузатилади, чунки сакраш пайтида сиз бир маромга бардош беришингиз керак, бу унчалик ҳам осон эмас. 

✔️Вақт ўтиши билан кун бўйи чарчоқ нималигини ҳам унутасиз. 

✔️Бундан ташқари, бу нафас олиш ва мувозанатни сақлаш қобилиятига ижобий таъсир кўрсатади.

✔️Кўпчилик арқонда сакраш -  бу ажойиб стрессга қарши кураш эканини билмайди.  Бундай машқлар асаб тизимига ижобий таъсир этади. Руҳий кайфият яхшиланади.

✔️Сакраш натижасида организмдаги токсин ва тошқол(шлак)лар чиқиб кетади, қон томирлари варикози кучаймайди.

❗️Эслатма! Сакраётганда имкон қадар тезроқ нафас олишни ўрганишга ҳаракат қилинг, бу машқдан кейин ўпкада юз берадиган оғриқдан сақлайди.
Муҳим! Овқатланишдан олдин ёки овқатдан икки соатдан кейин машқ билан шуғулланинг.



🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
💭Ҳотиржам ва тинч уйқу учун нафас олиш машқи

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
20-АПРЕЛЬ, ОТА-ОНАЛАРНИ ҚАДРЛАШ КУНИ!

Бугун – бизга ҳаёт, тарбия ва муҳаббат бағишлаган инсонлар, ОТА-ОНАЛАР куни!

Ота-она  дуоси йўлимизни очадиган, соясида таскин топадиган азиз инсонларимиздир. Уларга бўлган меҳр, ҳурмат ва дуолар – инсонинг энг улуғ ва олий бурчидир.

Бугун уларга бир оғиз ширин сўз айтиб, меҳр билан қучоқлаб, қалбларини шод этайлик. Ҳолларидан хабар олинг, бир табассум улашинг – улар буни арзимас деб билмасликлари аниқ.

Ота-онангиз билан бўлган ҳар лаҳза – беқиёс неъматдир!


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
ТОМИРЛАРНИ УЙДА ТОЗАЛАЙМИЗ


Бунинг йўли жуда осон.
🍋 1 чойқошиқ лимон шарбати, асал ва шу миқдорда ўсимлик ёғи. Ҳаммасини аралаштириб, эрталаб оч қоринга ичиб юборилади. Муолажа 10 кун давом эттирилади.

Лазиза ХЎЖАЕВА, 52 ёш, Тошкент шаҳри


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Бугунги муборак жума кунингизни Аллоҳ таоло савобли амалларга тўла қилсин.

Сизларга сабр, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт тилаб қоламиз!


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
Видалено20.04.202513:27
Минг
дардга даво бўладиган маззали ичимлик

Яқинларга ҳам улашамиз!


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
☘️ ШАФТОЛИ БАРГИ


👉 Қуритилган шафтоли гули
билан кўк чойни 1:2 нисбатда аралаштириб, 7 дақиқа дамланади. Кейин ҳар куни 3 маҳал таомдан олдин ичилади.
Бу дамлама қанд миқдорини меъёрида ушлашга ёрдам беради.

Мирзамир МИРЗАШАРИПОВ, доришунос


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
БАНАН ЕЙИШ УЧУН ТЎРТТА САБАБ


🍌 Банан депрессияга қарши курашда ёрдам беради. Бундан ташқари, қуйидаги фойдали хусусиятларни ўзида жамлайди:

1️⃣Суякларни мустаҳкамлаш. Банан организмда кальцийни сақлайди, у сийдик билан чиқарилмайди, лекин танада қолади ва суякларни мустаҳкамлаш учун ишлатилади. Бу, айниқса, қаҳвани яхши кўрадиганлар учун жуда муҳимдир, сабаби қаҳва танадан кальцийни олиб ташлайди.

2️⃣Ичак микрофлорасини яхшилаш. Бананнинг бир қисми бўлган ферментлар туфайли танага асосий озиқ-овқат билан кирадиган моддалар организм томонидан тезроқ сўрилади.

3️⃣Қабзият. Банан ич қотиши билан оғриганлар учун жуда фойдали. Мунтазам банан истеъмол қилиш бу муаммодан халос қилади.

4️⃣Ошқозон яраси. Банан истеъмол қилинганда ошқозон деворларини ўраб олади ва шу билан уни озиқ-овқат таркибидаги агрессив моддалар ва кислоталардан ҳимоя қилади, бу ошқозон ярасини даволаш ва чандиқларда ёрдам беради.

👉Яқинларга улашиб қўйинг

🔔Telegram | Instagram | Youtube
❗️Бугун 22 апрел мошенник ва учига чиққан фирибгарлар куни

Бу фирибгарлар куни нишонланадиган кам сонли байрамлардан биридир.

Дўстларимиз орасида фирибгарлар кўп, улар ўз манфаати учун ҳамма нарсага тайёр.

Кимга юборишни яхши биласизми?

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
🌿Шивитни тез-тез истеъмол қилиш сабаблари


🔻Бу ўсимликнинг барглари C, А, Б2, Б6, П, ПП витаминлари, кальций, калий, фосфор, темир, магнийга бой. Бу моддаларнинг барчаси осон ҳазм бўлиши муҳим, улар қон ҳосил бўлишини кучайтиради. Бу кўкатлар ошқозон-ичак тракти ва генитоурия тизимида дезинфекциялаш таъсирига эга.

✔️Нафас олиш тизимига фойдали таъсир кўрсатади, жигарни қўллаб-қувватлайди, асаб тизимини тинчлантиради, яъни уйқусизликда фойдали ва қон босимини пасайтиради ҳамда шишни кетказади.


🔔Telegram | Instagram | Youtube
Увійдіть, щоб розблокувати більше функціональності.