Україна Online: Новини | Політика

Телеграмна служба новин - Україна

Резидент

Мир сегодня с "Юрий Подоляка"

Труха⚡️Україна

Николаевский Ванёк

Лачен пише

Реальний Київ | Украина

Реальна Війна

Україна Online: Новини | Політика

Телеграмна служба новин - Україна

Резидент

Мир сегодня с "Юрий Подоляка"

Труха⚡️Україна

Николаевский Ванёк

Лачен пише

Реальний Київ | Украина

Реальна Війна

Україна Online: Новини | Політика

Телеграмна служба новин - Україна

Резидент

Jizzax viloyati hokimi
Jizzax viloyati hokimi telegram kanali
Рейтинг TGlist
0
0
ТипПублічний
Верифікація
Не верифікованийДовіреність
Не надійнийРозташуванняУзбекістан
МоваІнша
Дата створення каналуЛип 10, 2024
Додано до TGlist
Лист 03, 2024Рекорди
06.02.202516:23
38.6KПідписників28.02.202523:59
7900Індекс цитування16.04.202518:15
15.3KОхоплення 1 допису17.04.202523:59
15.3KОхоп рекл. допису09.03.202523:59
1.87%ER16.04.202516:50
55.13%ERRРозвиток
Підписників
Індекс цитування
Охоплення 1 допису
Охоп рекл. допису
ER
ERR
27.03.202503:08
Жиззах вилояти ҳокими Россия спорт вазири маслаҳатчиси Сергей Фоминни қабул қилди
Россия Давлат спорт вазири маслаҳатчиси Сергей Фомин Жиззах вилоятига ташриф буюриб, вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев билан учрашув ўтказди.
Учрашувда икки ҳудуд ўртасида спорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув давомида Сергей Фомин Жиззах вилояти ва Россия ўртасида спорт соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича таклифларини илгари сурди.
Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев таклифларни батафсил ўрганиб чиқишини таъкидлади.
Шу билан бирга, Сергей Фомин JIZZAX IT PARK, Жиззах Киберарена ва вилоятдаги замонавий спорт комплекслари фаолияти билан яқиндан танишди.
У ушбу объектларда яратилган шароитларни юқори баҳолаб, вилоятда спорт ва киберспорт инфратузилмасини ривожлантириш йўналишида амалга оширилаётган ишларни эътироф этди.
Сергей Фоминнинг ушбу ташрифи Жиззах вилоятида спорт соҳасидаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда ёш спортчилар учун янги имкониятлар яратишга йўлида хизмат қилади.
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi

31.03.202509:12
Зомин тумани Дуоба маҳаласида миллатлараро тотувлик ва дўстлик байрами
Зомин туманининг Дуоба маҳалласида миллатлараро тотувлик ва дўстликни мустаҳкамлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтмоқда.
"Дўстлик ва ҳамжиҳатлик улуғланган юрт" шиори остида ташкил этилган байрам тадбири катта сайилга айланиб кетди. Байрамга ташриф буюрганлар ўзбек ва қўшни халқларнинг ўзига хос миллий анъана ва қадриятларини тараннум этувчи кўргазмалар, куй-қўшиқлар ҳамда халқ ўйинларидан баҳраманд бўлмоқдалар.
Тадбирда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев иштирок этиб, байрам иштирокчиларини самимий табриклади. У ўз чиқишида мамлакатимизда миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканини алоҳида таъкидлади.
Шунингдек, тадбир давомида ҳунармандчилик ва миллий таомлар кўргазмаси ташкил этилиб, меҳмонларга халқимизнинг бой маданий мероси намойиш қилинди. Миллий спорт мусобақалари, байрамона концерт дастурлари ва турли танловлар ҳам иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашмоқда.

19.04.202503:16
Жиззах вилоятида Казан федерал университети билан ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда
Жиззах вилояти ҳокимлигида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев ҳамда Казан федерал университети ректори Ленар Сафин ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Мазкур учрашув икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ва таълим соҳасида янги лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида ташкил этилди.
Учрашув давомида Казан федерал университети ректори Ленар Сафин Жиззах шаҳридаги ушбу нуфузли олий таълим муассасасининг филиалини янада ривожлантириш бўйича таклифлар берди.
Жумладан, филиалда замонавий таълим дастурларини жорий этиш, илмий-тадқиқот фаолиятини кенгайтириш, профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш ва талабалар учун амалиёт имкониятларини яратиш каби йўналишлар муҳокама қилинди.
Улуғбек Мустафоев томонидан ҳудудий аҳамиятга молик бундай ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканлиги билдирилди.
Шу билан бирга, вилоят ҳокимлиги томонидан филиал фаолиятини қўллаб-қувватлаш, моддий-техник базасини яхшилаш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратилишида ҳамкорликка тайёр эканлигини қайд этиб ўтди.
Томонлар ўртасидаги мулоқот самимий ва конструктив руҳда ўтди.
Учрашув якунларига кўра, яқин келажакда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўртасида тажриба алмашиш, ҳамкорликда семинар ва конференциялар ўтказиш бўйича келишувга эришилди.
Мазкур ташриф Жиззах вилоятининг халқаро таълим масканлари билан алоқаларини кенгайтириш, илм-фан ва инновациялар соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги муҳим қадамлардан бири сифатида эътироф этилмоқда.

03.04.202503:08
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Жиззах вилоятида таълим соҳасида очиқ мулоқот ўтказиб, таълим соҳасида амалга оширлаётган ишлар билан танишди
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
Даставвал Устозлар, илмий конференциялар ва танловлар мавзусида янги таклифлар муҳокама қилинди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Жиззах вилоятида вилоятдаги таълим муассасалари раҳбарлари ва устозлар билан очиқ мулоқот ўтказди.
Мулоқотда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев ҳам иштирок этди. Тадбирда таълим соҳасининг ривожига қаратилган долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Вазир Ҳилола Умарова мулоқот давомида юртбошимизнинг таълим соҳасига кўрсатаётган алоҳида эътиборига тўхталиб, таълимни ривожлантириш борасида барчанинг бирдек масъулиятли эканлигини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, давлат раҳбарининг 51-сонли Фармонида белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан фикр алмашилди, мазкур Фармон мазмуни ва моҳияти кенг жамоатчиликка етказишда муҳим вазифалар белгилаб олинди.
Мулоқотда таълим соҳасидаги барча иштирокчиларнинг фикр ва мулоҳазалари эътиборга олиниб, шу билан бирга, таълимни ривожлантириш йўлида ҳамкорликда иш олиб бориш борасида келгусидаги режалаштирилган тадбирлар ҳақида маълумотлар берилди.
Бу каби очиқ мулоқотлар таълим соҳасида юзага келган янги имкониятлар ва инновацион ғояларни ҳаётга татбиқ этишда муҳим ўрин тутади.
Шу билан бирга, Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Шароф Рашидов туманидаги 32-мактабда бўлди. Бу ерда Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарори асосида “Жасорат мактаби” фаолияти йўлга қўйилган.
Уларда математика, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик, тарих, жисмоний тарбия, чет тили, физика фанлари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилади.
Бундан ташқари Абдулла Авлоний номидаги Педагогик маҳорат институти андозасида қурилаётган Жиззах вилояти педагогик маҳорат маркази биноси, қурилиш ишлари билан танишилди.
Марказда фаолият юритаётган 23 мингдан ортиқ ўқитувчилар, 4 мингдан ошиқ мактабгача таълим мутахассислари малакасини ошириш учун етарли моддий ва илмий имкониятларга эга бўлиши, асосий талаб сифатга қаратилиши кераклиги айтилди.
Жиззах вилоятида ўтказилган мулоқот, таълим тизимини янада такомиллаштириш ва ёш авлодга юқори сифатли таълим беришда янги босқични бошлаб беради албатта..
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
10.04.202504:14
Жиззахда яширин иқтисодиётга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди
Жиззах вилояти ҳокимлигида яширин иқтисодиётни қисқартириш, солиқ тушумларини ошириш ва давлат назорати механизмларини янада такомиллаштиришга қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишга вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Зафар Азимов ҳамда вилоят прокурори Бахтиёр Иброхимов раҳбарлик қилди.
Тадбирда Президентимиз томонидан имзоланган “Яширин иқтисодиётга қарши курашиш соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-11-сон ҳамда “Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонларнинг вилоятдаги ижроси муҳокама қилинди.
Йиғилишда "Яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича ҳудудий комиссия" аъзолари томонидан жорий йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботлар тингланди.
Ушбу ҳисоботлар таҳлили давомида йўл қўйилган камчиликлар танқидий кўриб чиқилди ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан аниқ таклиф ва тавсиялар берилди.
Шунингдек, йиғилиш якунида тасдиқланган “Йўл харитаси” асосида 23 та устувор йўналишда белгиланган солиқ прогноз режаларини тўлиқ бажариш юзасидан мутасадди ташкилот ва идораларга аниқ вазифалар юклатилди.
Бюджет тушумларини ошириш, яширин даромад манбаларини аниқлаш ва қонунийлаштириш орқали иқтисодий тартиб-интизомни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Бу каби тизимли ва изчил чора-тадбирлар вилоятда қонунийликни таъминлаш, солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда яширин иқтисодиётнинг олдини олишга хизмат қилади.

30.03.202502:52
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
@jizzaxviloyatihokimi
05.04.202515:28
Жиззах вилояти ҳокимлигида аҳоли мурожаатларини ҳал этишга қаратилган оммавий қабул “Zoom” платформаси орқали онлайн ташкил этилди
Жиззах вилоятида аҳолининг муаммоларини ўрганиш ва уларга жойида ечим топиш мақсадида навбатдаги оммавий қабул вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев раҳбарлигида шаҳар ва туманлар аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида ортиқча оворагарчиликсиз, уларнинг вақтини кетказмаслик ҳамда транспортга ҳаражат қилмаслиги учун “Zoom” платформаси орқали ўтказилди.

Қабул жараёнида вилоят ҳокими ўринбосарлари, соҳавий ташкилотлар раҳбарлари, шаҳар ва туман ҳокимлари ҳамда Халқ қабулхоналарининг масъул ходимлари иштирок этдилар.
Фуқаролар мурожаатларини тўғридан-тўғри эшитиш ва уларга қулайлик яратиш мақсадида қабул жойлардаги Халқ қабулхоналари орқали ташкил этилди. Қабул давомида мурожаат этган фуқароларнинг муаммолари эшитилиб, айрим масалалар жойида ҳал этилди, бошқалари бўйича эса қўшимча ўрганиш ва тегишли чора-тадбирларни белгилаш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Мурожаатларда асосан ижтимоий ҳимоя, коммунал хизматлар, иш билан таъминлаш, соғлиқни сақлаш, уй-жой масалалари ва инфратузилмани яхшилаш каби долзарб йўналишлар бўйича муаммолар кўтарилди. Барча масалалар қонунчилик доирасида ўрганилиб, белгиланган муддатларда амалий ечим топиш бўйича вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, масъул раҳбарлар ва маҳаллий ҳокимият органларига тегишли кўрсатмалар берилди.
Бундай оммавий қабуллар вилоят аҳолиси билан очиқ мулоқотни таъминлаш, муаммоларни манзилли ҳал этиш ва давлат органлари фаолияти самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу билан бирга, халқ ва ҳокимият ўртасидаги ишончни мустаҳкамлашда муҳим омил сифатида хизмат қилмоқда.
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
07.04.202504:22
Айни пайтда юртимизда баҳорнинг илиқ нафаси заминга таралаётган, қуёш тафти тобланиб, табиат уйғониш даврини бошдан кечираётган бир паллада, меҳнаткаш деҳқон ва фермерлар дала ишларини жадал суръатларда олиб боришмоқда. Улар мўл ва сифатли ҳосил етиштириш мақсадида ҳар бир кунни ғоят самарали ўтказишга ҳаракат қилмоқда.
Ердан унумли фойдаланиш, агротехник тадбирларни ўз вақтида ва тўғри амалга ошириш, мавжуд ресурслар, хусусан, минерал ва маҳаллий ўғитлардан тўғри фойдаланиш, суғориш сувини тежаб, оқилона ишлатиш ҳар бир деҳқон, пахтакор ва фермернинг асосий бурчи ҳисобланади. Бу жараёнлар нафақат мамлакатимиз иқтисодиёти, балки аҳолининг фаровон турмуши учун ҳам муҳим омилдир.

Жиззах вилоятида жорий йилги пахта экиш мавсуми қизғин паллага кирган. Вилоят бўйича 2 104 та пахтачиликка ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари 67 600 гектар майдонда чигит экишни режалаштиришган. Ушбу режалар изчиллик билан амалга оширилмоқда, бугунги кунга қадар 28 381 гектар ерда чигит экиш ишлари тўлиқ якунланди.
Мисол тариқасида, Арнасой туманида 332 та пахтачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари 7 200 гектар майдонда чигит экиш вазифасини ўз зиммаларига олган бўлсалар, бугунгача улар 3 029 гектар ерда чигит экиш ишларини тўлиқ амалга оширишга эришишди.
Шунингдек, Пахтакор туманидаги 241 та фермер хўжалиги 11 500 гектар ерга чигит экишни режалаштирган бўлиб, айни вақтда 4 615 гектар майдонга чигит қадалди.
Фермерлар ўртасида яратилаётган ҳамжиҳатлик, юртимизда агросаноат соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар, қишлоқ хўжалигидаги замонавий ёндашувлар ва илғор тажрибалар – буларнинг барчаси юртимиздаги пахтачилик соҳасида юқори натижаларга эришиш учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.
Меҳнаткаш деҳқон ва фермерларимизнинг соф ният, сидқидилдан қилинаётган заҳматли меҳнати, албатта, ўз мевасини беради.
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
12.04.202503:08
Жиззах шаҳридаги Эски шаҳар деҳқон бозорида қурилиш ва таъмирлаш ишлари жадал суръатда давом этмоқда
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
Жиззах шаҳридаги Эски шаҳар деҳқон бозори ҳудудида ҳозирги кунда кенг кўламли қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур ишлар Жиззах вилояти ҳокимининг бевосита ташаббуси билан амалга оширилмоқда.
Эски шаҳар деҳқон бозори ҳудудида мавжуд муаммоларга ечим топиш, сотувчи ва харидорлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида замонавий талабларга жавоб берадиган янги савдо расталари барпо этилмоқда.
Шу билан бирга, ҳудудда кенг кўламли таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари ҳам олиб борилмоқда.
Айни пайтда бозорда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида 2000 та буталар ва 200 га яқин павлония турига мансуб манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Шунингдек, ҳудуддаги фавворалар таъмирланиб, қайта ишга туширилди.
Бозор ҳудудидаги улгуржи озиқ-овқат савдо маркази ҳам замон талабларига мос равишда таъмирланмоқда.
Бозор ичидаги узунлиги 20 метр, эни 3 метр бўлган 3 та айвонда ҳам қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Илгари бу ерда сотувчилар қуёш ва ёмғирдан ҳимоясиз ҳолда, ноқулай шарт-шароитда савдо қилишга мажбур эдилар. Эндиликда эса улар учун барча қулайликларга эга махсус савдо расталари барпо этилмоқда.
Савдо расталари атрофига оқова сув тармоқлари учун кичик бетон ариқлар ҳам ўрнатилди.
Эътиборли жиҳати шундаки, энди сотувчилар маҳсулот турлари бўйича алоҳида жойларда савдо қилишади.
Бозор ҳудудидаги барча савдо расталарининг том қисми янги аликофон материаллари билан тўлиқ қопланди. Қурилиш ишлари якунлангач, бозорда 30 га яқин янги савдо жойлари яратилиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, бозорнинг электр таъминотини яхшилаш мақсадида 40 киловаттлик қуёш панеллари ўрнатилди. Ҳозирда эса яна 60 киловаттлик қуёш панеллари учун махсус майдон тайёрланмоқда.
Авваллари бозордаги ички йўлаклар таъмирталаб ҳолатда бўлиб, ёзда чанг, қишда эса лой билан қопланган эди. Ҳозирда 1000 квадрат метр майдондаги йўлаклар асфальтланди ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги таъминланди.
150 метр масофада оқова сув тармоғи учун бетон ариқлар ўрнатилди.
Бозор ҳудудида тунги ёритиш чироқлари ва янги баннерлар ҳам ўрнатилди. Шу билан бирга, ҳудудда жойлашган “Олтин Тож” хусусий авто шохбекати ҳам янгиланиш ишларидан четда қолмади.
Бекат раҳбари Асқар Азимов ташаббуси билан бу ерда ҳам кенг кўламли таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Сув қувурлари ирригация тармоқларига уланиб, бетон ариқлар ётқизилди.
Эски шаҳар деҳқон бозорида ташкил этилган арзонлаштирилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдо ярмаркасининг санитария талабларига мувофиқ фаолият юритиши бозор маъмурияти томонидан доимий назоратга олинган.
Айтиш жоизки, Эски шаҳар деҳқон бозорида амалга оширилаётган бу каби қурилиш, таъмирлаш ва пардозлаш ишлари нафақат харидорлар, балки сотувчилар ва маҳаллий тадбиркорлар учун ҳам катта қулайликлар яратаётгани шубҳасиз.
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
17.04.202503:03
Жиззахда баҳор ўзгача тароват бағишламоқда
Бу ерда баҳор нафақат табиатнинг уйғониши, балки инсонлар қалбида ҳам умид ва шодликнинг янги даврини бошлаб беради.
Қишнинг совуқ сўнгги кунларидан сўнг, Жиззахнинг ҳар бир гўшасида ҳаёт қайта жонлана бошлади — гўё бутун табиат нафас олмоқда.
Шаҳар кўчалари бўйлаб юрсангиз, турфа рангдаги гуллар кўзга ташланади.
Дарахтлар янада ёрқин яшил тус олган, шамол уларнинг шивирлашида баҳор қўшиқларини ижро этмоқда.
Қушлар сайраши эса бу мусиқага оҳангдош бир таронадай туюлади. Ер юзида илк навқирон баҳорги ёмғир қатралари ишқ билан парранда учмоқда — ҳидидан баҳорнинг мусаффо нафаси сезилади.
Деҳқонлар далаларда сермаҳсул йил умидида тиришмоқда, боғбонлар эса мевали дарахтларга эҳтиёткорлик билан қараяпти.
Хар бир ғунча, ҳар бир барг — юртнинг ҳаётбахш баҳорини тарғиб этувчи бир рамздай.
Жиззахда баҳор — бу шунчаки фасл эмас, балки қалблар ва табиат уйғониши, янгиланиш, илҳом ва гўзалликнинг ҳақиқий мужассамидир.

25.03.202503:08
Жиззах вилоятида инфратузилма соҳасидаги йирик ислоҳотлар, "Янги Ўзбекистон" массиви аҳоли фаровонлиги ва минтақавий тараққиёт йўлида хизмат қилмоқда
Жиззах вилояти Ўзбекистоннинг марказий қисмида жойлашган бўлиб, сўнгги йилларда инфратузилма модернизатсияси бўйича намуна кўрсатаётган ҳудудлардан бирига айланмоқда.
Ҳурматли Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган йирик ислоҳотлар ва кенг кўламли лойиҳалар вилоятнинг иқтисодий ривожланиши ҳамда аҳолининг турмуш даражасини оширишга хизмат қилмоқда.

Вилоятда йўл-транспорт тармоғининг ривожланиши минтақанинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшмоқда. Айниқса, 4К-253а йўлининг М-39 "Тошкент-Термиз" магистрал йўлига боғланиши орқали барпо этилган 4 километрлик янги автомобиль йўли ва 700 метр узунликдаги замонавий йўл ўтказгич минтақавий логистика тизимининг тубдан яхшиланишига хизмат қилади.
Мазкур лойиҳалар орқали транспорт ҳаракати тезлашиб, вилоятнинг бошқа ҳудудлар билан боғланиши янада қулайлашди.
Шунингдек, шаҳар ички транспорт тизимини ривожлантириш мақсадида янги автобус линиялари ишга туширилди.
Хусусан, "Янги Ўзбекистон" массивини шаҳар билан боғловчи йўналишда 18 та автобус қатнови йўлга қўйилиб, бу аҳоли ҳаракатланишини осонлаштириш билан бирга, замонавий шаҳар транспорт тизимини шакллантиришга туртки бермоқда.
Жиззах вилоятида амалга оширилаётган йирик лойиҳалардан бири – "Янги Ўзбекистон" турар-жой массиви. Бу ҳудуд замонавий инфратузилмаси билан нафақат қулай яшаш шароитларини яратмоқда, балки минтақанинг жадал ривожланишига ҳам хизмат қилмоқда.
Мазкур массивда кўп қаватли турар-жой бинолари, замонавий мактаб ва болалар боғчалари, соғлиқни сақлаш муассасалари, поликлиникалар,
"INNO" технопарки, спорт мажмуалари ва дам олиш масканлари барпо этилмоқда.
Бундан ташқари, массив атрофида кенг кўламли яшил майдонлар яратилиб, пиёдалар учун хавфсиз йўлаклар барпо этилмоқда.
Ушбу ўзгаришлар нафақат экологик муҳитни яхшилайди, балки аҳолининг соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда ҳам муҳим роль ўйнайди.
Жиззах вилоятида инфратузилмани ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар натижасида ҳудуд иқтисодий салоҳиятини янада мустаҳкамламоқда.
Транспорт ва яшаш шароитларининг яхшиланиши вилоятга сармоядорларни жалб қилишга хизмат қилмоқда.
Бундан ташқари, янги саноат ва хизмат кўрсатиш марказларининг очилиши орқали янги иш ўринлари яратилмоқда. Бу эса аҳолининг бандлигини ошириш, уларнинг даромадини кўпайтириш ва умуман олганда, Жиззах вилоятини мамлакатнинг етакчи иқтисодий ҳудудларидан бирига айлантиришга туртки бермоқда.
Хулоса қилиб айтганда, Жиззах вилоятида олиб борилаётган инфратузилма ислоҳотлари, хусусан, "Янги Ўзбекистон" массивининг барпо этилиши минтақанинг барқарор ривожланиши ва аҳоли фаровонлигининг ошишига муҳим ҳисса қўшмоқда.
Ушбу ўзгаришлар вилоятнинг замонавий шаҳарлашган ҳудудга айланишида муҳим аҳамият касб этмоқда.
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
22.03.202510:22
Жиззахда Маҳалла тизими ходимлари куни кенг нишонланди
22 март – Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан Жиззах вилояти ҳокимлиги Анжуманлар саройида тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев иштирок этиб, маҳалла тизими ходимларини байрам билан самимий қутлади. У ўз нутқида маҳалла институтининг жамиятдаги ўрни ва аҳамияти ҳақида таъкидлаб, уларнинг хизматини юксак баҳолади.
Шунингдек, маҳалла тизимида фаолият олиб бораётган бир гуруҳ ходимлар фидокорона меҳнати учун тақдирланди. Уларга ташаккурномалар, эсдалик совғалари ва мукофотлар топширилди.
Тадбир байрамона руҳда ўтди. Санъаткорларнинг чиқишлари йиғилганларга катта завқ улaшди ва байрам шукуҳини янада оширди.
Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан ўтказилган ушбу тадбир маҳаллий аҳолининг бирдамлигини мустаҳкамлаш ва ижтимоий ҳамжиҳатликни оширишга хизмат қилди.

16.04.202503:08
Жиззахдаги мактабларда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ота-оналар боғлари барпо этилмоқда
Юртимизда амалга оширилаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси асосида жойларда ижобий ташаббуслар муваффақиятли давом эттирилмоқда.
Хусусан, вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев ташаббуси билан умумтаълим мактаблари ҳудудида ота-оналар иштирокида боғлар ташкил этиш ишлари йўлга қўйилди.
Шундай эзгу ташаббусга Шароф Рашидов туманидаги 32-умумтаълим мактаби негизида янги ташкил этилган «Жасорат» мактабида ҳам гувоҳ бўлдик.
Мактаб ҳудудида «Ота-оналар боғи» барпо этилди.
Мазкур боғда мевали ҳамда манзарали дарахт кўчатлари экилиб, ҳудуд янада обод ва файзли масканга айлантирилди.
Ушбу боғ нафақат мактаб атрофига гўзаллик бахш этади, балки ўқувчиларда экологик маданиятни шакллантириш ҳамда табиатга меҳр туйғусини сингдиришда муҳим аҳамият касб этади.
Лойиҳа ота-оналарни мактаб ҳаётида фаол иштирок этишга ундаб, таълим муассасаси билан маҳалла ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Бу каби ҳайрли ишлар туманнинг бошқа мактабларида ҳам тизимли йўлга қўйилган.
Хусусан, 15-умумтаълим мактабида ота-оналар томонидан 670 туп мевали дарахт кўчатлари экилиб, улар мунтазам парваришланмоқда.
Шунингдек, 19-умумтаълим мактабида мингдан зиёд мевали дарахт ҳамда 100 дан ортиқ манзарали дарахт мавжуд.
Янги ташкил этилган «Ота-оналар боғи»га 400 туп мевали дарахт кўчатлари экилган бўлиб, боғ назорати ушбу соҳада тажрибага эга мутахассисларга бириктирилган.
Маълумот ўрнида, Шароф Рашидов туманидаги мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларининг 65 фоизида, яъни 47 та мактаб ва 8 та болалар боғчасида ана шундай «Ота-оналар боғлари» ташкил этилган.
«Яшил макон – яшил келажак!» шиори остида давом этаётган бу каби ташаббуслар мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш йўлида муҳим қадамлардан бири ҳисобланади.

11.04.202503:08
Жиззах вилоятида Хитойнинг Чжэцзян провинцияси делегацияси қабул қилинди
Жиззах вилоятида хорижий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ва инвестициявий муҳитни янада яхшилаш мақсадида Хитой Халқ Республикасининг Чжэцзян провинцияси Савдо-саноат палатаси делегацияси расмий ташриф билан келди. Делегацияга мазкур палатанинг хусусий иқтисодиётнинг халқаро ҳамкорлиги бўлими котиби Ван Юйчэнь раҳбарлик қилди.
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
Жиззах вилоятида хорижий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ва инвестициявий муҳитни янада яхшилаш мақсадида Хитой Халқ Республикасининг Чжэцзян провинцияси Савдо-саноат палатаси делегацияси расмий ташриф билан келди. Делегацияга мазкур палатанинг хусусий иқтисодиётнинг халқаро ҳамкорлиги бўлими котиби Ван Юйчэнь раҳбарлик қилди.
Ташриф доирасида делегацияни Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев қабул қилди. Учрашув доирасида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш, инвестиция лойиҳаларини йўлга қўйиш ва мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш борасида атрофлича фикр алмашилди.
Делегация таркибидан Хитойнинг саноат ва технология соҳасида етакчи бўлган 13 та йирик компания вакиллари иштирок этди. Улар қаторида:
Zhejiang Jiayi Biotechnology – биотехнология соҳасида фаолият юритувчи компания, Zhejiang Daoyuan Industrial Investment – саноат инвестициялари билан шуғулланувчи компания, Haitian Construction Group – қурилиш соҳасида етакчи холдинг, Chongqing Weilang Technology (Group) – юқори технологияларга ихтисослашган гуруҳ ва Jubo Industrial Technology (Hangzhou) ва бошқалар каби компаниялар бор.
Улар Жиззах вилоятининг саноат инфратузилмаси, технопарклари, логистика имкониятлари ва ишлаб чиқариш салоҳияти билан танишишдан манфаатдор эканини билдирди.
Учрашувда Ван Юйчэнь, аввало, самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Чжэцзян провинцияси ҳамда Жиззах вилояти ўртасидаги иқтисодий алоқалар йилдан-йилга ривожланаётганини таъкидлади. У, шунингдек, янги инвестиция лойиҳаларини йўлга қўйиш, қўшма корхоналар ташкил этиш ва технологиялар алмашинуви юзасидан аниқ таклифлар билан чиқди.
Ўз навбатида, Улуғбек Мустафоев делегация аъзоларига Жиззах вилоятида хорижий инвесторлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар, солиқ ва божхона имтиёзлари, махсус иқтисодий зоналардаги имкониятлар ҳақида маълумот берди. Шунингдек, вилоятда амалга оширилаётган ривожланиш дастурлари, инфратузилмавий янгиланишлар ва саноатни локаллаштириш жараёнлари ҳақида ҳам сўз юритилди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олдилар. Жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, соғлиқни сақлаш воситалари ҳамда биотехнология соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Ушбу ташриф Жиззах вилоятининг халқаро миқёсдаги инвестициявий нуфузини янада оширишга хизмат қилиши шубҳасиз. Икки томонлама муносабатларнинг янада ривожланиши эса нафақат ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш, балки янги иш ўринларини яратиш, маҳаллий иқтисодиётни рағбатлантиришга ҳам хизмат қилади.
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
28.03.202504:03
Жиззах вилояти ҳокимлигида ободонлаштириш ва аҳоли турмуш тарзини яхшилаш масалалари муҳокама қилинди
Жиззах вилояти ҳокимлигида ҳудудларни ободонлаштириш ва аҳоли турмуш тарзини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан муҳим йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишга вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев раҳбарлик қилди.
Йиғилишда ҳудудларнинг ободонлаштирилиши, маҳаллаларда “Обод хонадон” мезонларини жорий этиш, қабристон ва зиёратгоҳларни тозалаш ҳамда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди. Улуғбек Мустафоев мазкур йўналишларда сусткашликка йўл қўяётган шаҳар ва туман ҳокимларини кескин танқид қилди.
Йиғилишда белгиланган вазифаларни самарали амалга ошириш, ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди. Тегишли мутасаддиларга жойлардаги муаммоларни тезкор ҳал этиш ва аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш борасида аниқ топшириқлар берилди.
Ушбу чора-тадбирлар вилоятнинг янада тараққий этиши ва аҳолининг фаровон ҳаёт кечиришига хизмат қилади.

Увійдіть, щоб розблокувати більше функціональності.