#Turfa_taqdirlar_5
#Gulinur
Нодир уйига кираркан аёли яхши кутиб олиш ўрнига яна биддиллай кетди.
...ҳа келяпсизми ҳаромга ботган макониздан?
...Феруза эшикдан кирмасимдан бошламагин. Жуда чарчаганман ўзи....Нодир ўзини босишга ҳаракат қилиб, вазмин гапирди.
...Нодир ака сиз бн яшашни истамайман! Жавобимни беринг.
...нимаааа?...Кунда жанжал бўлсада. Нодирни ҳаёлига ажрим деган сўз келмаганди.....Феруза бас қил энди. Ҳаддингдан ошиб кетдинг. Оиламиз, фарзандимиз деб. Сени аҳмоқона гапларингга чидаб келяпман.
...чидашингиз шарт эмас. Ажрашамиз!...Феруза қатъий гапирди.....мен жиҳот учун Араб давлатларидан бирига кетяпман. Сиз бн ортиқ яшашни истамайман...деди.
Нодир бир зумга эшитган гапидан карахт холга тушди.
...Феруза ўзгарганингни сезгандим. Аммо сен бунчаликка борасан деб ўйламагандим. Қандай ўқимга қўшилиб қолдинг....деди Нодир бўғиқ овозда.
...бу оқим эмас. Ислом йўлида ҳидоятга қўл уряпмиз....Феруза пинагини ҳам бузмай гапирарди....сиз ва сизни касбингиз динга умуман зид. Шу сабаб ажрашмоқчиман.
...сен жиҳот дейсан. Ҳўш мусулмон аёлга ёлғиз сафар қилиш тўғри келар эканми?
...ёлғиз эмас биздайлар кўп. Аёллар кўпчилик бўлса бўлавараркан...деди Феруза.
Нодир иккиси яна бироз тортишишгач. Нодир кечлик ҳам қилмай ётди. Анчагача кўзларига уйқу келмади.
Эрталаб бош оғриғи бн уйғонди. Уй сув қуйгандай жим-жит эди. Туриб аёли ва фарзандини қидирди. Аммо тополмади. Хонасига қайта кириб шикафни очганда Ферузани биронта кийими қолмаганини кўриб ҳайратланди. Хоналарида стол устидаги хатга кўзи тушгач. Олиб очиб ўқиди.
""Нодир ака биз кетяпмиз. Мени ҳаётим гуноҳдан иборат экан. Гуноҳларимни ювиш учун жиҳот қилишга қарор қилдим"" деб ёзилганди.
...аҳмоқ, кимларга қўшилиб қолдия бу қиз? Ўғлимчи уни ҳам олиб кетибдику.
Нодир асабийлашиб, мелицияга қўнғироқ қилди.
####
Зарнигор яна амалиётга келди-да, Замира кўзларини очганини эшитиб қувонди. Шошиб уни хонасига борди.
...келин ортиқча гап гапирманг. Агар бир нималар деб юборсангиз ўзингизга ёмон бўлади...аёл шундай деганча хонадан чиқиб кетди.
Зарнигор уни эшитмагандай олдидан ўтиб хонага кирди.
Титраб ўтирган дугонасини олдига келиб уни аста қучди. Қиз ҳам уни қучиб йиғлаб юборди.
...Замирам, сенга нима бўлди? Ахир қочиб кетгандингку....деди қизни қучган ҳолда. Қиз ҳиққиллаб йиғлаганча ўша кунни эслаб айтиб берди.
...мен қочдим. Катта шаҳарга етиб боргач. Қаёққа боришни билмай турсам бир киши келиб. Дадамни дўсти эканини айтди. Бемаҳалда нима қилиб юрганимни сўради. Шом маҳали бўлиб қолгандида. Мен адашиб қолдим деб алдадим. Уйда қизим аёлим бор, деб мени уйига олиб борди.
Кечлик ҳам қилмай ухладим. Бошимда қаттиқ оғриқдан уйғондим. Дадам сочларимдан тортганча мени судраб олиб чиқди хонадан. Қочиб кетганим учун, айтмаган ҳақорати қолмади. Ва мени Салим бойни оёқлари остига улоқтириб, "бугун сизга топширдим. Менга юзимга оёқ қўйган қизни кераги йўқ" деди.
Билсам мени уйига олиб келган одам Салим бойни одами экан. Мени кўриб, қочганимни таҳмин қилиб. Дадам ва Салим бойга ҳабар берибди.
Мени кечгача қамаб қўйишди. Кечга мажбурлаб никоҳ ўқитишди.
Қанча ялиндим, ёлвордим. Қаршилик қилдим. Эвазига калтаклана- калтаклана топталдим. У мени ваҳшийларча номусимни топтади. Мени ожизлик қилдим. Унга кучим етмади. Бутун танам калтаклар ва зўрланиш сабаб оғриқлардан зирқираб оғрирди. Охири билганим бу оғриқлардан кўз олдим қоронғулашгани. Кўзларимни мана шу хлор ҳиди анқиб турган хонада очдим. Қани энди бари туш бўлса. Афсус энди мен тирик мурдаман ҳолос.
#reaksiya қолдиринг