Мен шу даражага отангизнинг қиммати билан эришган эмасман-ку.
Юрувдингиз меҳмонхонада яшаб, чориғингизии судраб. «Номи улуғ, супраси қуруқ».
Хотини нишонга урганди. Чиндан ҳам унга уйланган пайтда идорасидан берилган беш хонали уйни ажралиш жараёнида хотинига берган ва у шимолдаги шаҳарлардан бирига алмаш-тириб кетгани учун ўзи вазирликлардан бирининг меҳмонхонасида яшаб юрганди.
Керак бўлса, деб қўшимча қилди хотини, ишлаб турган ишингиздан ҳам айрилиб қолишингиз мумкин, агар отам суяб турмаса...
Бу очиқча таҳдид эди. Даврбек қўрқди. «Киши балога қолур-ми, ўз ихтиёри билан», деган сатрларни пичирлаб ўқиди. Дарвоқе, у анча зиёли, адабиёт ва санъатдан хабардор, гўзаллик ва нафосатни севгувчи одам эди. Ана шу хислати туфайли Шаҳина хоним билан танишган бўлса, ажаб эмас. Ҳарҳолда у Шаҳина хонимнт «Муҳаббат манзилига» хотинига аччиқ қилиб келиб қолмаганди. Бу анча илгарироқ бошланган Биринчи хотинидан ажралиб, пойтахтта келиб, ҳали муваққат бўйдоқлик гаштнин суриб юрган кезларида бир ҳуқуқшунос дўсти таништирганди «опа» билан. Ўрунбурунлик Маруся-га уйлангач, бир муддат оёғнии тийди-ю «Урганган кўнгил ўрганса қўймас», деганларидек, яна мунтазам қатнай бошла-ди. Ва кунларнинг бирида Афифага дуч келди. Дафъатан «Бу хотини томонидан таҳқирланган бадбахт каминага тақдирнинг туҳфаси», деган хаёлга борди. Бахтдан боши осмонга етди. Афифа бу чинакам мўъжиза эди. Афифа малоҳат ва гўзал ликда тенги йўқ бир пари, ҳусн маликаси эди. У бир ғунча эди. Даврбек ийиб, эриб кетди. Зеро, у хотинидан жабр кўриб, худди шундай бир нокиза гулнинг ҳидига чанқоқ эди. Афифани бағрига босар экан, одамлиги ҳам есига тушиб, бўйнидаги поннойиста заифадан, «Агар керак бўлса, мансабдан ҳам, молу
давлатдан ҳам воз кечиб, ҳаётимни қайтадан бошлайман», деган фикрга борди. Шундай қилишга ўзимда журъат ва жасорат топа оламан, деб ўйлади. «Мен ҳам одамман-ку», деди ўзича хаёлан хитоб қилиб. Афифага бисотилдаги энг азиз, энг
39