Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Инсайдер UA
Инсайдер UA
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Инсайдер UA
Инсайдер UA
Театр Арбоблари уюшмаси avatar

Театр Арбоблари уюшмаси

Мистецтво
Ўзбекистон Республикаси Театр Арбоблари уюшмасининг Telegramдаги расмий саҳифаси
https://www.instagram.com/teatrolam/
https://www.facebook.com/teatrarboblari.uyushmasi
Рейтинг TGlist
0
0
ТипПублічний
Верифікація
Не верифікований
Довіреність
Не надійний
РозташуванняУзбекістан
МоваІнша
Дата створення каналуЖовт 12, 2020
Додано до TGlist
Бер 17, 2025

Рекорди

12.05.202523:59
599Підписників
16.03.202523:59
0Індекс цитування
17.03.202523:59
139Охоплення 1 допису
15.05.202517:38
125Охоп рекл. допису
20.03.202514:14
13.33%ER
17.03.202523:59
23.60%ERR

Розвиток

Підписників
Індекс цитування
Охоплення 1 допису
Охоп рекл. допису
ER
ERR
КВІТ '25ТРАВ '25

Популярні публікації Театр Арбоблари уюшмаси

17.05.202518:42
ЖИМ ТУРИШ ҲАМ ЖОҲИЛЛИК!

Дунё чархпалаги айланиб ётибди-ку. Куйиб-пишишим эҳтимол ғалатидир... Бироқ, қўлида калит бўла туриб, эшик қулфини қандай очсам экан, деб турган одам ёки қавм қаршисида кўз юмиш, жим туриш ҳам кўрликдан ёмон.
18.05.202503:09
Аҳолининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва саломатлигини мустаҳкамлашда спорт машғулотлари, хусусан ҳаракатли машқларнинг ўрни беқиёс. Шу сабабли жисмоний тарбия ва спортни кенг тарғиб этишга қаратилган тадбирларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, Андижон вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан Андижон вилоят Ёшлар театри ходимлари “Соғлом ҳаёт учун 5 минг қадам” шиори остида оммавий юриш марафони ҳамда эрталабки бадантарбия машғулотлари ташкил этилди. “Универсал спорт мажмуаси”дан стартга чиқиб, шу маҳалладаги жамоатчилик назорат масканигача бўлган масофани пиёда босиб ўтишди.

Оммавий юриш марафони якунида улар эрталабки бадантарбия машқларини ҳам бажаришди.

Таъкидлаш жоизки, пиёда юриш ва ҳаракатланиш саломатлик учун ниҳоятда фойдали бўлиб, бу каби тадбирлар аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишга хизмат қилади.

“Соғлом ҳаёт учун 5 минг қадам” шиори остида оммавий юриш марафони доимий тарзда ўтказиладиган бўлди.

 @andyoshlartheatr
17.05.202520:55
"Онаси хаётлар, онангиз асранг"

Азиз онажонларимиз, биз сизларни жудаям яхши кўрамиз! Доимо бахтимизга соғ ва албатта саломат бўлинглар.

Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси, таниқли актёр ва маҳоратли кинорежиссёр – Шавкат Комилов ижросида таъсирли шеър.
Переслав з:
Madaniyat.uz I Rasmiy kanal avatar
Madaniyat.uz I Rasmiy kanal
#Kino

🎗 Milliy kino san’ati saroyida 9-may — “Xotira va qadrlash kuni” munosabati bilan o‘zbek retro filmlari namoyish etiladi

Kinonamoyishlar joriy yilning 1-10-may kunlari bepul tashkil etiladi

Namoyishlar jadvali:
https://t.me/uzbekkinopress/25194

📞 Batafsil ma’lumot uchun: +998 77 297-88-88

Telegram | Instagram | Facebook | Veb-sayt | YouTube
18.05.202503:18
♻️ O‘zbekiston Madaniyat vazirining 2025-yil 23-apreldagi  201-sonli “Davlat teatrlari va teatr-studiyalari direktorlari hamda o‘rinbosarlarining malakasini oshirish to‘g‘risida”gi buyrug‘i asosida O‘ZDSMI huzuridagi Pedagog kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tarmoq markazida tinglovchilarga qisqa muddatli malaka oshirish kurslari tashkil etildi.

⚡️Respublikaning turli joylaridan kelgan teatr rahbarlari hamda o‘rinbosar tinglovchilar uchun dars mashg‘ulotlari Madaniyat vazirligi va boshqa tizimdagi soha mutaxassislari tomonidan olib borildi.

Unda Andijon viloyat Yoshlar teatrining direktori Xalilillo Jo‘raboyev ham qisqa muddatli malaka oshirish kursini muvaffaqiyatli yakunlab, maxsus sertifikatga ega bo‘ldi.

♻️ Sertifikat topshirish marosimida O‘zbekiston Madaniyat vaziri o‘rinbosari Y. Usmonov, O‘zDSMI O‘quv ishlari bo‘yicha prorektori S. Madiyev, O‘zDSMI Malaka oshirish Tarmoq markazi direktori A. Porsayev va boshqalar ishtirok etishdi.

@andyoshlartheatr
"Санъатда шундай: ҳамма нарса нуқтаи назарга боғлиқ; қарашлар эса, камдан-кам ҳоллардагина дунё миқёсида ва барқарор бўлади. Бугунги кунда театрнинг асосий қисмида оний ва фоний (бир лаҳзалик) қарашлар ҳукмронлик қилмоқда. Ҳозир кўплаб театрлар – эстрадага айланган. Сакрашади, қўшиқ айтишади ва рақсга тушишади. Театр институтларида шахсни тарбиялаш билан шуғулланишмайди. Санъатда шахс бўлиш – бу жуда кўп нарсани англатади. Агар театр шахсга таянса, театрнинг дунё миқёсидаги қарашлари ҳам, санъат турлари ҳам ва мазмуни ҳам бўлади. Агар театр шахсга таянмасдан, фақат бугунги кун билан кун ўтказса, демак, фақат театр бугунгина мавжуд. Бундай театрлар дунё кўзи ўнгида фожиали тарзда маънан қашшоқ ва гўл ҳолатда кўринаётганини кўрмайди”.


Евгений Леонов.

«Театральные люди» каналидан олинди.
Ўзбекистон Театр Арбоблари уюшмаси ходими – Азиз Қодиров таржимаси.
17.05.202521:01
Oнангиз ёнида бир зум ўтириб,
Меҳрли кўзларга бир тўйиб қаранг,
Дунё ишларини бир четга суриб,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!

Ҳаётдан кетганда қадри билинар,
Томоққа ҳаттоки сув ҳам илинар,
Пушаймон бўларсиз, бағир тилинар,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!

Қалбини ғам алам қамраб олмасин,
Йўлингизни кутиб кўзи толмасин,
Кексайган кўнглида армон қолмасин,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!

Онасин ҳолидан хабарсиз киши.
Мазмунсиздир умри, баҳору қиши,
Ҳеч қачон тугамас бу дунё иши,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!

Оналар пойида бўлса гар жаннат,
Не учун онага қилмайсиз хизмат,
Онадан айрилмоқ энг оғир қисмат,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!

Биз учун ҳадисдур айтган ҳар сўзи,
Дунёда онадай зот борми ўзи,
Фақат қувонч билан ёшлансин кўзи,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!
17.05.202519:01
Ўзбекистон халқ шоири - Ҳалима Худойбердиева шеъри

"Шунчаки".


Мен шунчаки ўйлагим келмас,
Хаёл — шароб мисол қилсин сархуш, маст.
Мен шунчаки куйлагим келмас,
Овоз пардаларим чидаб берса бас.
Қўлингга тушаркан жажжи чақалоқ,
Шунчаки севмоқда қандай лаззат бор.
Керак чинқиртириб ўпиб, тишламоқ,
Биз ҳам гўдакликда топганмиз озор.
Шунчаки севилмоқ — бахти қоралик,
Тўла толе учун бу кемтик, бу кам.
Менинг қалбим шундай севгига молик,
Бир чарсиллаб ёнай, сўнгра сўнсам ҳам.
Оҳангга шунчаки солмасдан қулоқ,
Таржима қилиб ёз сим садоларин.
Ахир булоқмасмиш тоғдаги булоқ,
Кўз ёшларимиш у ишқ гадоларин.
Шунчаки кулмоқ ҳам истеҳзодек гап,
Бирдан қаҳ-қаҳ урай, чўчиб кетсинлар.
Бошларига осмон тушгандай қулаб,
Ғафлат бандалари ёқа тутсинлар.
Шунчаки йиғлаш ҳам ярашмас бизга,
Уни эплар фақат юраги тошлар.
Шундай йиғлай, ҳожат қолмасдан сўзга,
Қурғоқ кўзлардан ҳам қуйилсин ёшлар.
Шунчаки ёзмоқ-чи, кўнгил тўлмайди,
Шунчаки ёзмоққа бормайди қўлим.
Шунчаки ёзганга чидаб бўлмайди,
Шунчаки ёзмоқ, бу — шоирга ўлим.

1971 йил 20 октябрь
14.05.202519:00
" СИНОВ ". Муаллиф
Музаффар Мухаммадназар.
Телеграм 👇 обуна бўлиш учун
http://t.me/Faxriddin_Shamsematov
14.05.202517:56
#Teatr_ijodkorlari_ijodidan

Одам...

Азобга дош бермас, хастакаш бемор...
Инграр, "бисмиллоҳ"да, омонат жусса...
Беш кунлик дунё бу, ўйноқи қимор,
Бой берилган умр...ми, ғанимат ғусса.

Тавба, сано бўғизда, руҳ ҳам суҳбатдош,
Ё савоб, ё гуноҳ, босар қай палла.
Аёндир Ўзига, ким унга қўлдош,
Бойдорми ё фаррош, кун етган палла.
                                    
Танада увишиқ, жонталаш қонда,
Вужуддан тошиқиб, дувалайди тер.
Худодан олдинлаб, "ёзувчи" банда -
Яхши, ё ёмон дер, тўқиб унга "шеър".

...Одам деган номдан, кечганми балки,
Ҳалолдан ҳаромга, вужудин тикиб.
Асл дўстлик шаънимас, нафсга қалқиб,
Иблиснинг қўлини қўйганми сиқиб.

Хирмони тўлмаган келади сингил,
Мулкига кўз ташлар буёғда ука.
Тенг-тенгмас ҳаммаси синар чил-чил,
Эл кўзи қизиқмас, обрўсин тўка.

Чалинар сирена, тарқалиб атроф,
Одамлар раҳмкаш:"Бечора оиласин-
Қайтсин бут бағрига, соғ оёқлаб тез!",
Айтса "соғлар" ҳам ўзига, тутиб ойнасин...

Ўлиб-ўлмагандир, савдо авжида,
Бошлаб ён қўшин, қабрда гўрков.
Кафан ўлчаб ғассол, қаричлаб нарҳда,
Нафс бозор қайнар-ов, тил эса соқов...

Давохона тиғи тилиб бир "соғ"ни,
Тўсатдан тилаги ошмиш, ҳойнаҳой.
Халатин юзига бот қўяр "доғ"ни,
Табобати безалмас, ташҳиси бадбўй...

Елдай келди бари тушмиди, ё ўнг,
Хира тортди кўзлар, ёришди балки...
Ҳали нафас... ўлмагай, қуёшли бир тонг,
"Одам" бўлиб қайтади, тириклар сари...

Шерзод Деҳқонов, Андижон вилоят Ёшлар театри Адабий бўлим мудири, 10 ноябрь, 2024 йил.
Ҳалима Худойбердиева - Ўзбекистон халқ шоири.

Олдимдан оққан сув

Яшамоқ фароғат, яшамоқ азоб,
Бекорга эгилмас Сиздан бошқа кўк,
Кўнгилларни овлаб умрим бўпти соб,
Сизнинг кетишингиз хаёлда ҳам йўқ.

Олдимдан оққан сув, беқадр сувим,
Умрида бир яйраб, ёзилмаганим.
Бор туриши шафқат, бори сир сувим,
То қуриб қолгунча сезилмаганим.

Бошқалар ёнимдан кетмасин дебман,
Вақт топиб уларга борибман тонг-кеч,
Бошқаларга озор етмасин дебман,
Сизга ҳам етишин ўйламабман ҳеч.

Бошқаларга чопдим шаҳар, кентда ман,
Бир қайтариб ё бир кесатмадингиз,
Манам ғаниматман, манам кетаман,
Деб нечун бир бора эслатмадингиз?
Онам, онам-а?!

Олий тоифали сухандон ва актриса - Мавлудахон Аҳмедова ижросида ўқилди.
Ўзбекистон халқ шоири - Ҳалима Худойбердиеванинг 1968 йилда чоп этилган «ИЛК МУҲАББАТ» номли шеърий тўпламидан.

"Дардкаш қалбни излайди".


Ўйламангки, унинг қалби йўқ —
Кўпни севар, кўпни кўзлайди.
Ҳамма билан бўлса ҳам дўст, шўх —
У бир дардкаш қалбни излайди.
Ҳаёт такрор учраштираркан,
Кимни «сен»лаб, кимни «сиз»лайди.
Йўқ, уларга бермайди у тан —
У бир дардкаш қалбни излайди.
Дерсиз «ошиқ»лари эмас кам,
У, қанчаси унга сўзлайди».
Дил розларин тинглаб туриб ҳам —
У бир дардкаш қалбни излайди.
Ёки деманг «қиш совуғидай, —
Унга яқин юрган музлайди».
Ўзгаларга ҳарорат бермай —
У бир дардкаш қалбни излайди.
Деманг, маъюс тортиб қолган дам —
«Унутган ошиғин эслайди».
Ишончини ҳамон қилмай кам,
У бир дардкаш қалбни излайди.

1967 йил 8 июнь

Музаффар Муҳаммадназар ижросида ўқилди..
14.05.202518:31
Абдумаъруф Кадыров: «Профессия отца стала моей судьбой»

В каждом театре есть свои корифеи. Заслуженный артист Узбекистана, актер Государственного театра юного зрителя Абдумаъруф Кадыров впервые появился на сцене в возрасте 9 лет в роли незрячего старика в спектакле «Семург», а теперь за его плечами уже сотни ролей...
Молодежь учится у А. Кадырова преданности искусству, сцене, самоотверженному служению своему делу.
– Театр для меня – священное место, – говорит актёр. – Я рос, наблюдая за выступлениями своего отца – народного артиста Узбекистана Вахида Кадырова и других артистов. Искусство всегда было моей мечтой. Еще в школе я играл разные роли на сцене, и в итоге профессия отца стала моей судьбой.
Юные зрители с удовольствием приходят на такие спектакли с участием А. Кадырова, как «Давай подружимся», «Песня совести», «Волшебная лампа Аладдина», «Карлсон», «1001 ночь», «Озорник», «Пикник», «Маленький Мук», «Летающий лекарь», «Добрый человек из Сичуана», «Ширак», «Маугли» и многие другие.
Также А. Кадыров снимается в телевизионных программах «Театр телеминиатюр», «Сказки ведут к добру», «Веселый городок», «Вечерние сказки», «Мудрый мир», «Тропинки жизни», «Один из дней», «Говорят, что это жизнь», участвует в радиопередачах «Хорошее настроение», «Улыбка», государственных мероприятиях и многочисленных творческих встречах.

Достонбек Рахматуллаев -
Заведующий литературной частью
Государственный театр юного зрителя Узбекистана.
13.05.202517:49
БОЛАЛАР УЧУН ЖОНИНИ ҚУРБОН ҚИЛГАН ИНСОН

"Ҳамма одамлар ҳам разил эмас!" - деганди фашистларга болалар билан бирга газ камерасига кирган одам.
Бу инсон – Полшалик педагог, ёзувчи ва шифокор – Януш Корчак эди. У уч марта ўз ҳаётини қутқаришдан воз кечган.
Биринчи марта Януш фашистлар билан уруш арафасида "Етимхона"ни тақдир измига ташлаб кетмаслик учун Полша босқинидан олдин эмиграция қилмасликка қарор қилганида юз берган.
Иккинчи марта - Варшава геттосидан қочишни рад этганида.
Учинчи марта эса – "Етимхона"да яшовчи, тахминан 200 нафар етим болалар ва ходимлар концлагерга олиб кетилаётган поезд вагонига чиқиб бўлганида, СС зобитларидан бири Корчакка яқинлашиб сўради:
- "Қирол Матиуш"ни сиз ёзганмисиз? Мен бу китобни болалигимда ўқиганман. Ажойиб китоб. Сиз озод бўлишингиз мумкин.
- Болалар-чи?
- Болалар кетади. Аммо сиз вагонни тарк этишингизга рухсат бераман.
- Адашдингиз. Иложим йўқ. Ҳамма одамлар ҳам разил эмас.
Бир неча кундан сўнг, Треблинка концлагерида Корчак ўз тарбияланувчилари билан бирга газ камерасига кирди. Ўлим сари бораркан, Корчак энг кичкина икки болани қўлида кўтариб, ҳеч нарсадан бехабар гўдакларга эртак айтиб берарди.
Бу ажойиб инсон – Корчакнинг болаларни тарбиялаш учун тавсия этган қоидалардан айримларини эътиборингизга ҳавола этамиз:
1. Фарзандингиз худди ўзингиздай ёки сиз хоҳлаганингиздай бўлишини кутманг. Унга ўзингиз эмас, ўзи бўлишига ёрдам беринг.
2. Боладан у учун қилган барча ишларингиз эвазига ҳақ талаб қилманг. Сиз унга ҳаёт бердингиз, у сизга қандай миннатдорчилик билдирсин? У бошқасига ҳаёт беради, у эса - учинчисига, бу миннатдорчиликнинг абадий қонунидир.
3. Боладан аламингизни олиб, заҳрингизни сочиб юрманг, чунки кексайганингизда худди шундай муомалага дучор бўлишингиз мумкин. Нима эксангиз, шуни ўрасиз.
4. Унинг муаммоларига юзаки қараманг. Ҳаёт ҳар кимга ўз кучига яраша синов беради, ишонинг, бу ҳаёт унга сизникидан кам эмас, балки кўпроқ синовларга дучор қилса, бу унга оғирлик қилади, чунки унинг тажрибаси йўқ.
5. Ҳақоратламанг!
6. Ўзгаларнинг боласини ҳам ўз фарзандингиз каби сева билинг. Ҳеч қачон бошқанинг боласига ўз фарзандингизга раво кўрмайдиган муносабатда бўлманг.

Рус тилидан Дилафрўз Абдусалим қизи таржимаси.
Увійдіть, щоб розблокувати більше функціональності.