Қашқадарёда фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари тикланмоқда
Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси томонидан блогер-журналистлар учун пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур давомида бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Маълум бўлишича, 2025 йилнинг дастлабки уч ойида Давлат меҳнат инспекцияси томонидан 35 дан ортиқ мурожаат ва шикоятлар кўриб чиқилди. Шундан 16 таси аёллар томонидан киритилган. Мурожаатларнинг 15 таси қаноатлантирилди, қолганлари эса ўрганиш жараёнида ёки тегишли ташкилотларга йўналтирилган.
Натижалар:
• Суд қарорлари асосида 550 миллион сўм миқдорида иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ундириб берилди.
• 7 та маъмурий иш қўзғатилиб, 43,8 миллион сўм жарима қўлланилди.
Қўшимча чора-тадбирлар:
• Ёзма кўрсатмалар ва тушунтириш ишлари орқали 13 та корхонада иш ҳақи бўйича қарздорлик аниқланиб, 200 миллион сўмдан ортиқ маблағ ундирилди.
Суд орқали тикланган ҳуқуқлар:
• Судга киритилган 21 та даъво аризасидан 9 таси ишга тиклаш, 12 таси эса иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар бўйича бўлган.
Шундан:
• 7 нафар фуқаро ишга тикланди,
• 9 нафар фуқаронинг иш ҳақи ундирилган.
👍 @nasafnewsuz расмий саҳифаси