Notcoin Community
Notcoin Community
Proxy MTProto | پروکسی
Proxy MTProto | پروکسی
Proxy MTProto | پروکسی
Proxy MTProto | پروکسی
iRo Proxy | پروکسی
iRo Proxy | پروکسی
Расмий хабарлар I Официальные новости avatar
Расмий хабарлар I Официальные новости
Расмий хабарлар I Официальные новости avatar
Расмий хабарлар I Официальные новости
Энергетика тизимида қонун ҳужжатлари ижроси ва электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишда давлат назорати бўйича амалга оширилаётган ишлар

АОКАда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” бошқарма бошлиғи Олимхон Дўстмуҳамедов иштирокида брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

Брифинг

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
“Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти томонидан 2024 йилда эришилган натижалар ҳамда 2025 йилда амалга ошириладиган муҳим вазифалар

АОКАда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

Матбуот анжумани

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
26 февраль, чоршанба куни AOKA да ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар

Матбуот анжумани
Мавзу
: “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти томонидан 2024 йилда эришилган натижалар ҳамда 2025 йилда амалга ошириладиган муҳим вазифалар
Вақти: 12:00
Иштирок этади: “Ҳудудгазтаъминот” АЖ раҳбарияти

Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

Брифинг
Мавзу: Вазирлик тизимида экологик таълим йўналишида амалга оширилаётган ишлар
Вақти: 14:00
Иштирок этади: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лола Раҳмонбоева

Брифинг
Мавзу: Энергетика тизимида қонун ҳужжатлари ижроси ва электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишда давлат назорати бўйича амалга оширилаётган ишлар
Вақти: 15:00
Иштирок этади: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” бошқарма бошлиғи Олимхон Дустмухамедов

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилояти иқтисодиётини ривожлантириш, иш ўринлари ва инвестицияларни кўпайтириш бўйича 2025 йилги режалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
“Бизнесни ривожлантириш банки” – кичик бизнес таянчи"

АОКАда “Бизнесни ривожлантириш банки” мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

Матбуот анжумани

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Беҳзод Сайлихонович Ҳамраев Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари  лавозимидан озод этилди.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
26.02.202509:57
❗️Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) таркибида мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лола Раҳмонбоева маълумот берди.

✔️Илк бор экологик таълим жараёнларини комплекс жамлаган ҳолда Университет таркибига 3 та илмий тадқиқот институт, 2 та касб ҳунарга йўналтирилган техникум, экологик йўналишдаги ходимларни малака ошириш маркази, 1 та умумий ўрта таълим мактаби ва 1 та мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилди.

✔️Марказий Осиё давлатлари фуқаролари учун бакалавр таълим йўналиши бўйича камида 25 та ҳамда магистратура ва докторантура (PhD) мутахассисликлари бўйича камида 20 та грант ўринлари ажратилади.

✔️Университет ҳузуридаги илмий-тадқиқот институтларида 7 та лойиҳа-грант ва 1 та тижоратлаштирилган лойиҳа, Гидрометеорология илмий-тадқиқот институтида 14 та илмий лойиҳа, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтида 16 та амалий ва 5 та инновацион лойиҳа амалга оширилди.

✔️Малака ошириш ва қайта тайёрлаш курслари, тренинглар ва семинарларда 1000 нафардан зиёд соҳа ходимларининг малакаси оширилди.

✔️Янги ўқув йилидан университетда дуал таълимни йўлга қўйиш, уруғчилик, кўчатчилик, иқлим ўзгариши бўйича қисқа курслар ташкил қилиб, ҳар йили 1 минг нафар ходимнинг малакасини ошириш кўзда тутилган.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
26.02.202507:28
❗️2025 йил 1 мартдан бошлаб ёшга доир пенсиялар автоматик шаклда тайинланиши амалиётга жорий этилади

Бу ҳақда Пенсия жамғармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, бунда ёшга доир пенсия тайинланиши учун:

✔️ бугунги кунда меҳнат фаолиятларини давом эттираётган фуқароларга меҳнат фаолиятларига оид барча маълумотларини рақамлаштириб, текшириб боришлари тавсия этилади.

✔️ Шунингдек, ҳозирда ишламаётган фуқаролар меҳнат дафтарчаларидаги маълумотларни туман Бандликка кўмаклашиш марказларига мурожаат қилган ҳолда бепул рақамлаштириб олишлари мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
25.02.202516:26
“Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида”ги Қонун билан нималар ўзгармоқда?

Омонатларни кафолатлаш нима учун керак ва уларни маълум миқдорда кафолатлашнинг муҳим жиҳатлари нималардан иборат?

💻 Бу саволларга видео орқали жавоблар олишингиз мумкин

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
“Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудларда хатлов ишлари амалга оширилмоқда.

🫥 Хатлов натижалари бўйича ҳар бир обект тўғрисидаги маълумотлар “E'tirof” ахборот тизимига киритилиб борилмоқда. Бугунги кунгача дастурда 37 мингдан ортиқ обеъкт киритилган бўлиб, улар 22 тадан ортиқ вазирлик ва идоралар томонидан (2 ой ичида) кўриб чиқилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
25.02.202505:39
❗️ Ҳурматли фуқаролар! Ота-онангизга ва кексаларга ўзларини телефон фирибгарларидан қандай ҳимоя қилишни эслатинг!

Уларга, ҳеч кимга пластик карта маълумотлари, шунингдек, SMS кодларини бермасликлари лозимлигини тушунтиринг.

Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёев божхона фаолиятини такомиллаштириш ва рақамлаштиришга оид тақдимот билан танишди.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
26.02.202509:18
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида музокара ўтказдилар.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🇺🇿🇵🇰Халқаро конгресс марказида расмий ташриф билан мамлакатимизга келган Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шарифни кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Ботир Баҳромович Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари – Ҳарбий прокурори лавозимидан озод этилди.

Бундан илгарироқ Б.Қудратхўжаев номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
❗️“Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури доирасида “Бизнесни ривожлантириш банки” томонидан 17 676 нафар тадбиркорга 1 трлн. 737 млрд. сўмлик кредит маблағлари ажратилди

Бу ҳақда АОКАда “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ мутасаддилари иштирокида ўтказилаган матбуот анжуманида маълумот берилди:

✅Кўрсатилган молиявий кўмаклар натижасида ўзини-ўзи банд қилган 18 288 нафар жисмоний шахслардан 12 783 нафари якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди ва 5 505 нафари юридик корхона мақомини олди.

✅Дастурда иштирок этган 16 738 та якка тартибдаги тадбиркорлардан 1 100 нафари масъулияти чекланган жамият сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди.

✅Жорий йилда банк томонидан барча манбалар ҳисобидан 10 трлн. 400 млрд. сўмлик кредитлар ажратиш режа қилинган. Жумладан:

⏺“Бизнесга биринчи қадам” маҳсулоти орқали 300 млрд. сўмдан ортиқ;

⏺“Маҳаллада бизнес” маҳсулоти орқали 150 млрд. сўмдан ортиқ кредит ажратиши мақсад қилинган.

✅Маҳаллабай ишлаш тизими доирасида 279 минг нафар аҳоли бандлигини таъминлаш кўзда тутилмоқда. Бунда 115 минг нафар аҳоли доимий ишга жойлаштирилади ва 164 минг нафари тадбиркорликка жалб қилинади.

✅Жойларда 1 300 та учрашувлар ўтказилиб, 25 900 та микролойиҳалар амалга оширилади ва дастурлар доирасида 1 трлн. 400 млрд. сўмлик кредитлар ажратиш таъминланади.

📝 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
"Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти

АОКАда Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

Матбуот_анжумани

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
24.02.202514:53
Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари замон талабига мослаштирилади

Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди ва маъқулланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
26.02.202507:59
❗️2025 йил январ-декабр ойларида истеъмолчиларга 22,9 млрд м³ (шундан, аҳолига 12,5 млрд. м³) табиий ва 663,8 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилиши прогнозлаштирилган

Бу ҳақда АОКАда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълумот берилди:

✔️2024 йил давомида истеъмолчиларга 22,5 млрд м3 (2023 йилга нисбатан 2,2 млрд м3 кўп) табиий ва 621,1 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.

✔️Республика газ тақсимоти тизимини 2024/2025 йиллар қиш мавсумига тайёрлаш мақсадида 175,4 км газ тармоқлари мукаммал таъмирланди ҳамда реконструкция қилинди. Натижада, 145 минг аҳоли хонадонларининг табиий газ таъминоти яхшиланди.

✔️478 дона газ тақсимлаш пунктлари мукаммал таъмирланди ҳамда 52,5 минг донаси техник тафтишдан ўтказилди, 6,7 минг км газ қувурлари босим остида синалди ва 7,3 минг км ер ости газ қувурлари ҳолати текширилди.

✔️Ҳудудларда 6,6 минг газ тақсимлаш пункти демонтаж қилинди ҳамда технологик йўқотишлар 2,5 млн м3га қисқартирилди.
Шу билан бирга, белгиланган режага асосан, 443 минг хонадонга газ босим ростлагичлар (регулятор) ўрнатилиб, таъминот икки босқичли тизимга ўтказилди.

✔️Истеъмолчилардаги мавжуд 1 млн 557 минг дона маънан эскирган газ жиҳозлари замонавий энергосамарадорларига алмаштирилди ва бунинг натижасида 112,2 млн м3 табиий газ иқтисод қилинди.

✔️Истеъмолчиларга сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида жами 31 дона махсус автотранспорт воситалари харид қилиниб, фойдаланишга топширилди.

🖊 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
26.02.202505:12
Наркотик модда билан қўлга олинган шахс хонанда Шаҳриёр эмас

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан жорий йилнинг 24 февраль куни Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида фуқаронинг ёнидан гиёҳвандлик моддаси топилганлиги ҳамда қонуний чора кўриш учун Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилганлиги ҳақида ахборот тарқатилган.

Бироқ бу хабарни айрим оммавий ахборот воситалари гумонланувчи шахс айнан “хонанда Шаҳриёр” эканлигини ёзиб тарқатишмоқда. ИИВ ахборот хизмати раҳбари ушбу ахборот ҳақиқатдан йироқлигини маълум қилмоқда.

Бу каби хабар тарқатиш Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 23 моддасида белгиланган Айбсизлик презумпцияси талабларини, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунини 14-моддаси ҳамда Оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонунни 6-моддасини қўпол равишда бузиш ҳисобланади, дейилади хабарда.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "«Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги» эсдалик юбилей медалини таъсис этиш тўғрисида"ги Фармони


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
❗️Йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича хисобланадиган жарима баллари белгиланган миқдордан ошганлиги учун маъмурий жазо қўлланилади

Бу ҳақда АОКАда Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати раҳбарияти иштирокида ўтказилаган матбуот анжуманида маълумот берилди:

2025 йил 20 февраль Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги ПҚ-1033-сон қонуни имзоланди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга 6 та янги модда киритилиб, 29 та моддаси ўзгартирилди. Жиноят кодексига 5 та янги модда билан тўлдирилди, 3 та моддасига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

✅Давлат рақам белгиларини ёхуд идентификация рақамларини қонунга хилоф равишда тайёрлаганлик, фойдаланганлик ва қалбакилаштирганлик учун (227'-модда);

✅ҳайдовчиларни (қайта) тайёрлаш, имтиҳон ўтказиш ва ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартибини бузганлик учун (228²-модда);

✅ маъмурий жазо қўлланилганидан кейин ҳам транспорт воситасини мастлик ҳолатида бошқарганлик учун(261'-модда);

✅транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахснинг транспорт воситасини бошқарганлиги учун (261²-модда);

✅ газ ёқилғисида ишлайдиган транспорт воситалардан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини бузганлик учун (262'-модда)

✅ Жиноят кодексининг 261, 266 ва 269-моддаларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

🖊 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
❗️2025-йилги Давлат дастури: Очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш

“Тараққиёт стратегияси” маркази ахборот хизмати.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
24.02.202514:46
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган фуқаролар 12% кешбекка эга бўлади

🖋 Ижтимоий кешбек олиш учун “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган жисмоний шахслар чакана савдо объектларидан айрим товарларни сотиб олганда харид суммасидан 1% миқдордаги кешбек ўрнига, 12% ҚҚС суммасини қайтариб олишлари мумкин. Бу ҳақда ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.

✅ ҚҚС суммасини қайтариш учун "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган истеъмолчи Солиқ иловасини юклаб олиб, Face ID ёрдамида рўйхатдан ўтади ва иловада харид чекининг QR-кодини сканерлаши керак. "Ижтимоий кешбек"ни "Кешбек ва имтиёзлар" бўлимида кузатиб бориш мумкин.

❗️ ҚҚС қайтаришда қуйидагилар ҳисобга олинади:

😮 харид қилинган товар ҚҚС қайтариладиган маҳсулотлар рўйхатига киритилганлиги;
😮 харидор "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилганлиги;
😮 тадбиркор ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтганлиги.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Показано 1 - 24 із 226
Увійдіть, щоб розблокувати більше функціональності.