Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА avatar
УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА avatar
УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
24.04.202504:03
ЕТМИШ МИНГ ФАРИШТАНИНГ ҲАҚҚИНГИЗГА ДУО ҚИЛИШИНИ ИСТАЙСИЗМИ?

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА


📷Instagram 🔵Facebook
🎬Youtube 🚀Telegram
СУКУТДА ҲАМ ҲИКМАТ БОР

Зафар вақтидаги сукут – ишончдир.
Ғазаб вақтида сукут – қувватдир.
Иш вақтида сукут – ижодкорликдир.
Ёмонлик вақтида сукут – ҳикматдир.
Мазах вақтида сукут – олижанобликдир.
Фитна вақтида сукут- ғалабадир.
Насиҳат вақтида сукут – адабдир.
Қайғу вақтида сукут – шикоятинг фақат Аллоҳга эканидир.

📚@zayniddin_domla
Инсонларнинг энг қадри ози — илми озидир.

Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу

📚@zayniddin_domla
ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИС ЎРИНБОСАРИ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА ЭШОНҚУЛОВ ТОШКЕНТ ШАҲАР ЮНУСОБОД ТУМАНИ "ҲАСАНБОЙ" ЖОМЕ МАСЖИДИДА ЖУМА НАМОЗИНИ АДО ЭТАДИЛАР.

🕌 Бугун, 18 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раис ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган "Ҳасанбой" жоме масжидида жамоат билан бирга жума намозини адо этадилар.

🎙Инша Аллоҳ, жума намозида "Ёлғон ва фирибгарликдан сақланайлик!" мавзусидаги файзли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.

📍Масжид манзили

🗣 Мўмин-мусулмонларни мазкур маърифий суҳбатга таклиф этамиз.
#ЖУМА_ШУКУҲИ

ТОШКЕНТ ШАҲРИ,ЧИЛОНЗОР ТУМАНИ “МУҲСИНХОН ТЎРА” ЖОМЕ МАСЖИДИДА ЖУМА НАМОЗИ ШУКУҲИ
21.04.202512:20
НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ДУО

CАВОЛ:
Ассалому алайкум ҳурматли устозлар. Намоздан сўнг нима деб дуо қилиш керак?

ЖАВОБ:
Баро ибн Озиб (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом):
«Эй Парвардигорим, мени, бандаларингни жамлайдиган, тирилтирадиган кунда азобингдан сақла!», деб дуо қилар эканлар (Имом Муслим ривояти).

Муғира ибн Шуъба (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳар намоздан сўнг:
«Эй Аллоҳ! Сен ато қилган нарсани ман қилувчи йўқ. Сен ман қилган нарсани берувчи йўқ. Ҳаракат, ғайрат ҳам, буюклик ҳам Сендандир!», деб дуо қилганлар (Имом Бухорий, Аҳмад ва Муслим).

Жаноб Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Муъоз ибн Жабал (розияллоҳу анҳу)га ҳар бир намоздан сўнг:
«Аллоҳумма Рабби, аъинний ъала зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибадатик», деб дуо қилишни ўргатганлар (Имом Аҳмад, Абу Довуд ва Насоий ривоятлари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати


📷Instagram 🔵Facebook
🎬Youtube 🚀Telegram
16.04.202512:01
Бўстонлиқдаги амалий тадбирда ўнлаб оилалар ҳаёти ўзгарди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Тошкент вилояти вакиллиги  Матбуот хизмати

📷Instagram 🔵Facebook
🎬Youtube 🚀Telegram
#ЖУМА_ТАШРИФИ

🕌 Бугун, 25 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раис ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган "Муҳсинхон Тўра" жоме масжидида жамоат билан бирга жума намозини адо этадилар.

📍Масжид манзили

🗣 Мўмин-мусулмонларни мазкур маърифий суҳбатга таклиф этамиз.

📷Instagram 🔵Facebook
🎬Youtube 🚀Telegram
23.04.202504:07
МАЗҲАБГА ЭРГАШИШ ЗАРУР ЭКАНИ ҲАҚИДА

CАВОЛ:
Ассалому алайкум ҳурматли устозлар. Бугунги кунда масжидларимизда намозхонлар ҳар хил шаклда намоз ўқишмоқда. Ҳар ким ўз ихтиёри билан хоҳлаган мазҳабига эргашиши мумкинми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мутааххир (кейинги) уламолар мусулмонларни муайян бир мазҳабга эргашишлари вожиб, деганлар. Чунки ҳар бир мусулмон ўзи тўғридан-тўғри Қуръон ва ҳадисдан ҳукмларни олиш имкониятига эга эмас. Ва яна ҳар ким ўзи билганича амал қиладиган бўлса, омма ўртасида турли ихтилоф ва низоларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади.

Аллома Зафар Аҳмад Усмоний раҳматуллоҳи алайҳ “Эълоус-сунан” китобларида шундай деганлар: “Тўрт мазҳаб имомлари ҳақиқатан тўғри йўл ва ҳидоятдадир. Бир юртда улардан қайси бирининг мазҳаби тарқалган бўлса, унинг уламолари ва китоблари кўп бўлса, ижтиҳод даражасига етмаган киши (оят ва ҳадислардан ўзи мустақил ҳукм чиқаришга қодир бўлмаган киши) учун ўша мазҳабга эргашмоқ вожиб бўлади. Ўз юртида кенг тарқалмаган ва уламолари кўп бўлмаган мазҳабга эргашиш жоиз эмас. Чунки бундай ҳолатда мазкур мазҳабнинг барча ҳукмларини ўрганиш имкони бўлмайди. Буни яхши билинг. Иншааллоҳ, ҳақиқат бундан бошқада эмас.

Агар бир юртда барча мазҳаблар тарқалиб, машҳур бўлган бўлса, ҳамда у мазҳабларнинг уламолари ҳам етарли бўлса, ижтиҳод даражасига етмаган киши учун истаган мазҳабига эргашиш жоиз бўлади”.

Машҳур аллома Абдулҳай Лакнавий ҳазратлари ўзларининг “Мажмуатул фатаво” китобларида Шоҳ Валиюллоҳ Деҳлавийнинг қуйидаги сўзларини келтирганлар: “Ҳиндистон ва Мовароуннаҳр юртларида шофеъийларни ҳам, ҳанбалийларни ҳам, моликийларни ҳам мазҳаби йўқ, ушбу мазҳаб китоблари ҳам топилмайди. Шунинг учун ушбу шаҳарларда яшовчи ижтиҳод даражасига етмаган кимсаларга Абу Ҳанифа мазҳабига эргашиши вожиб бўлади. Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунавварада яшагувчи кимсаларга ундай эмас. Чунки у ерда жами мазҳабларни топиш имконияти бор”.

Демак, бизнинг юртимизда фақатгина Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг мазҳабига амал қилиш, турли ихтилофлар келиб чиқишига сабабчи бўлмаслик лозим экани маълум бўлмоқда. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати


📷Instagram 🔵Facebook
🎬Youtube 🚀Telegram
#ЖУМА_ШУКУҲИ

ТОШКЕНТ ШАҲРИ, ЮНУСОБОД ТУМАНИ “ҲАСАНБОЙ” ЖОМЕ МАСЖИДИДА ЖУМА НАМОЗИ ШУКУҲИ

📷Instagram 🔵Facebook
🎬Youtube 🚀Telegram
Инсон намозда Алиф бўлар қиёмда тургунча.
Дол бўлар Рукуга эгилгунча.
Мим бўлар Саждага боргунча.
Бу шаклда намозни тамомлагунча Алиф, Дол, Мим дан сўнг адим бўлар- яъни одам бўлар.

Мавлоно Румий.

Яқинларингизга ҳам улашинг📲
Telegram I Instagram I Facebook I Youtube
Самарқанд шаҳрида “Ҳаж – 2025” ибодати доирасида гуруҳ раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Жорий йилда бўлиб ўтадиган “Ҳаж – 2025” ибодатига тайёргарлик ишлари доирасида Самарқанд шаҳрида муҳим учрашув ташкил этилди. Унда Самарқанд, Қашқадарё ва Жиззах вилоятларидан тайинланган гуруҳ раҳбарлари иштирок этдилар.

Учрашувда ҳаж тадбирларини юқори даражада ташкил этиш, зиёратчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, тартиб-интизом ва хавфсизлик масалалари юзасидан муҳим кўрсатмалар берилди. Шунингдек, гуруҳ раҳбарларига ҳаж маросимлари давомида амалга оширилиши лозим бўлган ташкилий ва маърифий ишлар тўғрисида батафсил маълумотлар етказилди.

Учрашув масъул ташкилотчилар ва ҳаж сафарига тайёрланаётган раҳбарлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилди.
22.04.202512:23
19.04.202510:05
Переслав з:
nasafziyo.uz I Расмий avatar
nasafziyo.uz I Расмий
17.04.202510:04
ҚАЗО НАМОЗИ ҲАҚИДА

CАВОЛ:
Ассалому алайкум ҳурматли устозлар қазо бўлган намозларни ўқиш қонун-қоидаларини тушунтирсангизлар. Илтимос.

ЖАВОБ:
Ваалайкум ассалом ва раҳматуллоҳ.
Киши ухлаб қолиб ёки унитиб бирор намозни қазо қилиб қўйган бўлса, уйқудан уйғониши ёки эсига тушиши билан кечиктирмай уни ўқиб олиши лозим.

Қазо намози ҳам худди вақтида ўқиладиган намоз каби азон ва иқомат айтиб ўқилади. Бир нечта қазо намозларни ўқимоқчи бўлган киши бошида битта азон айтиб, қолганларини иқоматни ўзи билан ўқиса ҳам бўлади.

Қазо намозларнинг фақат фарзлари ва хуфтоннинг витри ўқилади, суннатлари қазо қилинмайди. Бугунги бомдод намозининг қазосини завол вақтигача ўқийдиган киши суннатини ҳам бирга қазо қилиб ўқийди, заволдан кейинга қолса фақат фарзи ўқилади.

Қазо бўлган намозга қуйидагича ният қилинади: (Масалан, бомдод намозининг нияти) “Ният қилдим қазо бўлган бомдод намозининг фарзини ўқишни, юзимни қиблага қаратган ҳолда, холисан лиллоҳи таоло аллоҳу акбар”.

Мусофирликда қазо бўлган намознинг қазосини муқимликда ўқимоқчи бўлса қаср қилиб ўқийди. Муқимликда қазо бўлган намозларнинг қазосини мусофирликда ўқимоқчи бўлса тўлиқ қилиб ўқийди.

Қазо намозларни куннинг уч маҳалида яъни, қуёш чиқаётган, қиёмга (тиккага) келган ва ботаётган вақтлардан бошқа барча вақтларда ўқиса бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати


📷Instagram 🔵Facebook
🎬Youtube 🚀Telegram
16.04.202507:00
Шу йил 15 апрель куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида намунавий-амалий тадбир бўлиб ўтди.  
Тадбир Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов бошчилигида ўтказилди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассислари, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Дониёр домла Икромов, туманлар/шаҳарлар бош имом-хатиблари ва отинойилар, шунингдек, «Ҳаж – 2024» зиёратчилари, маҳаллалар раислари иштирок этди.
Дастлаб Бўстонлиқ туманидаги «Хўжакент» жоме масжидида амалга ошириладиган тадбирлар режаси белгилаб олинди.
Сўнгра ҳудудга мевали ва манзарали дарахтлар кўчатлари ўтқазилди.
Шундан сўнг маҳаллаларга чиқилиб, тумандаги ҳар бир маҳаллада муаммоли бештадан оила ўрганилди.
Арзимас сабаблар билан ажрим ёқасига келиб қолган ёш оилалар имомлар, ҳожиларнинг ҳаёт тажрибасидан келиб чиққан гапларидан таъсирланиб, ярашиб олдилар.
Адашиб турли оқимлар таъсирига тушиб қолган фуқароларга ҳам Исломнигн соф таълимоти тушунтирилди.
Пешин намозидан сўнг Дониёр домла Икромов тумандаги «Олимжон ота» масжиди қавмига мавъиза қилиб берди.
Хуллас, бу маърифий тадбир ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларини қамраб олгани билан аҳамиятлидир.
Тадбир сўнгида кун давомида амалга оширилган ишлар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Хайрли дуолар билан тадбир ўз ниҳоясига етди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Тошкент вилояти вакиллиги  Матбуот хизмати
Показано 1 - 24 із 210
Увійдіть, щоб розблокувати більше функціональності.