09.05.202512:55
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига асиралар олиб келинди. Асиралардан бири боласини қидирар, бирор гўдакни кўрса, уни бағрига босиб, эмизар эди. Шунда Набий алайҳиссалом бизга: "Нима дейсизлар, мана шу аёл боласини оловга ташлайдими?" дедилар. Биз: "Йўқ! Аллоҳга қасам (ташламайди)", дедик. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ таоло бандаларига шу аёл боласига меҳрибон бўлганидан ҳам меҳрибонроқдир", дедилар».
Муттафақун алайҳ.https://t.me/SinovIiDunyo

07.05.202510:40
Ҳасан Басрий айтади: «Қуръон амал қилиш учун нозил қилинган эди. Инсонлар, аксинча унинг қироатини (мажбурий) амал қилиб олдилар» .
У инсонлар Қуръонга кўра амал қилмасдан, уни фақат қироат қилишларини назарда тутган.
Ибн Жавзий раҳматуллоҳи алайҳ. https://t.me/SinovIiDunyo

05.05.202515:44
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўққиз нарсани васият қилдилар:
Абу Дардо розияллоҳу анҳу ривоят қилади:
🔸 Аллоҳга ширк келтирма, агар қийма-қийма қилиб ташлансанг ҳам, ўтга солиб ёқилсанг ҳам.
🔸 Фарз намозни қасддан тарк қилма. Ким фарз намозни қасддан тарк қилса, унда Аллоҳнинг зиммаси қолмайди.
🔸 Хамр (ароқ) ичма, чунки хамр барча ёмонликларнинг калитидир.
🔸 Ота-онангга итоат қил. Агар улар сенинг бу дунёдан чиқиб кетишини буюрса ҳам улар учун чиқ. (Яъни мол-дунёларингни сарфла деса сарфлагин)
🔸 Ишбошилар билан мансаб талашма, гарчи
ўша мансабга ўзингни лойиқ деб билсанг ҳам.
🔸 Жанг пайтида душмандан қочма, гарчи ҳалок бўлсанг ҳам, шерикларинг қочиб кетса ҳам.
🔸 Топганингдан аҳлингга инфоқ қил.
🔸 Аҳлинг бошига асоингни кўтарма.
🔸 Ва уларни Аллоҳ азза ва жалладан қўрқит.
▫️Суннатга амал қилиб яшашда Аллоҳ иймонимизни мустаҳкам қилсин!
https://t.me/SinovIiDunyo

Одоблар хазинаси китобидан.
https://t.me/SinovIiDunyo
04.05.202507:59
Гўзал тасбеҳ
«Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи адада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината Аршиҳи ва мидаада калимаатиҳ».
Маъноси: «Аллоҳни Унинг ҳамди ила, махлуқотлари ададича, то У рози бўлгунича, Арши вазнича ва калималари сиёҳи миқдорича поклайман». https://t.me/SinovIiDunyo

01.05.202501:21

30.04.202508:27
«Дунё осон ва енгил бўлганида, жаннат дарвозаларининг бири номи "Сабр" бўлмасди».
https://t.me/SinovIiDunyo
https://t.me/SinovIiDunyo
08.05.202511:53
САОДАТ САРИ 30 ҚАДАМ
1. Билгин, агар сен бугунги кунинг ҳудудида яшамасанг, зеҳнинг ўтмаслашиб, ҳаракат, интилишларинг бесамар кетиб, ғам-андуҳинг кўпайиб кетади. «Агар тонг оттирсанг, кеч бўлишини кутма, борди-ю, тунга кирсанг тонгни кутма».
2. Мозийни унут, ўтган нарсаларни ўйлаб, азоб чекиш ва бунга афсусланиб ўтириш аҳмоқлик ва жинниликдир.
3. Келажак учун ҳам қайғурма, чунки келажак ғайб оламидир. Етиб келгунича у ҳақда ўйлаб ўтирма.
4. Танқидларга парво қилма. Билгинки, танқидлар сенга берилган баҳодир.
5. Аллоҳга иймон келтириш ва солиҳ амалларни қилиш - пок ва саодатли ҳаёт кечиришдир.
6. Ким хотиржамлик, осойишталик ва роҳатга эришишни хоҳласа, Аллоҳни кўпроқ зикр қилсин.
7. Банда билмоғи керакки, барча нарса тақдирда битилгани бўлади.
8. Ҳеч кимдан миннатдорчилик, раҳмат кутиб ўтирма.
9. Ўзинг учун энг ёмон фалокатлар бўлишига ҳамиша тайёр тур.
10. Балки содир бўлаётган нарсалар сен учун яхшилик бўлиб чиқар.
11. Мусулмоннинг бошига тушадиган барча нарса яхшилик учун бўлади.
12. Неъматлар ҳақида мушоҳада юрит ва шукр қил.
13. Сен ўзингга берилган нарса билан бошқалардан устунсан.
14. Вақт ўтиб боргани сари рўшноликка чиқасан.
15. Бошингга тушган мушкулликлар Парвардигорга илтижо қилишга ундайди. Улар сенинг Аллоҳга интилишинг учун воситадир.
16. Мусибатлар кўзга малҳам ва қалбга қувватдир.
17. Ҳар бир қийинчиликдан сўнг, албатта бир енгиллик бор.
18. Машаққатларга енгилиб. Ҳақ йўлидан озма. Доим Аллоҳга умид билан илтижо қил.
19. Аллоҳ мағфирати кенг зотдир.
20. Ғазаб қилма, ғазаб қилма, ғазаб қилма. Жаҳлингни ют.
21. Ҳаёт бу нон, сув ва соя дегани. Булардан бошқасига эътибор берма. Бошқа нарса учун ташвиш чекиб, диққат бўлма. Асабийлашма.
22. «Осмонда эса сизларнинг ризқу-рўзларингиз (яъни ерда мўл ҳосил бўлишига сабаб бўлгувчи ёмғир) бордир».
(Зарият, 22).
23. Сени хавотирга солган, қўрқитган нарсалар кўпинча содир бўлмайди.
24. Сен мусибатга учраганлар аҳволини кўриб, ибрат ол.
25. Агар Аллоҳ бир қавмни яхши кўрса балолаб қўяди.
26. Қийинчиликка тушиб қолганингда мушкулликларни даф қилувчи дуоларни такрорлаб ўқиб юр.
27. Керакли ва фойдали амалларни адо эт, бекор ўтирма. Доим иш билан машғул бўл.
28. Миш-мишларга қулоқ солма ва шов-шувларга эргашма.
29. Қасос олишга тиришма. Адоватинг душманингга эмас, ўзингнинг соғлигингга зарар етказади.
30. Бошингга тушадиган барча мусибат қилган гуноҳларинг учун каффоратдир.

«Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)» китобидан
https://t.me/SinovIiDunyo
07.05.202503:05
Муаммога дуч келганда...
Қачон маҳзун бўлсангиз, саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бошларига тушган ғамларни эсланг. У зот айтар эдилар: "Маҳзун кишилар Аллоҳнинг ҳимояси остидадир. Маҳзун кишилар раҳматга рўбарўдир. Аллоҳ ҳар-бир ҳазин қалбни яхши кўради”. Ҳузн инсондаги хазиналарни юзага чиқаради. Маҳзунлик билан унинг имони, сабри билинади: Раббига яқинлашади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам анвойи балоларга бардош бердилар. Ёлғончи дейишларига, масхараларга, азиятларга чидаб, қавмларини дуо қилдилар: "Аллоҳим! Қавмимни ҳидоят эт! Улар билишмайди”. Фарзандингиз вафот этганми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Фотима онамиздан ташқари ҳамма болаларини тупроққа қўйганлар. Обрўйингизга ҳужум бўлдими? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хотинлари Оиша онамизга туҳмат қилишган. Аллоҳ таоло у кишини ваҳий билан оқлаган. Қарзингиз борми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этганларида совутлари яҳудийнинг қўлида гаровда эди. Қорнингиз тўйиб овқат емаяпсизми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уйларида ойлар давомида ўчоққа олов ёқилмасди. Ёшлигингизда етим қолганмисиз? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳали дунёга келмаслариданоқ оталари, гўдак пайтлари оналаридан ажраганлар. Туғилган жойингиздан қувилганмисиз? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни қавмлари она шаҳарлари Маккадан чиқариб юборган. Сургун, қамал нелигини биласизми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уч йил қамалда, сургунда яшаганлар. Рисолат ва даъват машаққатини тотганмисиз? Тишингизни уриб синдиришганми? Кўп намоз ўқиганингиздан оёқларингиз шишиб кетганми? Пайғамбар алайҳиссалом буларнинг барчасини бошдан ўтказганлар. Аммо шунча машаққатдан кейин ҳам комил инсон бўлиб тура олдилар, мувозанатни бузмадилар. Муаммога дуч келдингизми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётларига мурожаат қилинг. Албатта, унга мисол, намуна ва ўрнакни топасиз.
"Қалблардан сўранг" китобидан.https://t.me/SinovIiDunyo

05.05.202508:39
Ҳамма ҳам эмас, лекин шундай инсонлар борки, уларнинг ҳаётлари поёнига етаётган пайтда ҳам уларга ҳавас қилишга арзийди. https://t.me/SinovIiDunyo

03.05.202523:33
💖Биз туғилганимизда қалб билан уланган бўламиз. Ҳеч кимни ёмон кўрмаймиз. Қизғанмаймиз,....Катта бўлганимиз сайин ақлда яшашга ўргатилинамиз. Ва умримиз давомида қалбда яшаш кераклигини англаймиз ё англамаймиз.
Деярли 5 ёшгача қалбимизга ёққан ишни қиламиз, гапирамиз,.....
✅Болаларча яшашни ўрганайлик.. https://t.me/SinovIiDunyo

01.05.202500:10
Шундай "Номалар" бор, ҳеч қачон эгасига жўнатилмайди.
Шундай "Туйғулар" бор, изҳор қилинмайди.
Шундай "Инсонлар" бор, унутилмайди асло унутиб бўлмайди...
❓ЯХШИМИСИЗ деб сўрашга қўрқаман баъзан ... ЯХШИ ЭМАСМАН деса... ёрдам қила олмай қийналишдан ёмони йўқ ...
Аллоҳ сизу-бизни ёрдам қилишга қодир қилсин!

30.04.202505:01
08.05.202508:40
Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарий ҳазратлари:
- Маҳшар куни инсонлар, қиздирилган қуёш остида эллик минг йил, жуда мушкул ҳолда кутадилар. Улардан етти тоифа мусулмонлар Аршнинг соясида сояланадилар ва ҳеч қандай ғам-ташвиш кўрмайдилар - дея марҳамат қилдилар.
- Ҳазрат, улар кимлардир?", дея сўраганларида:
- Булардан бири мўминларнинг юзига, Аллоҳ учун муҳаббат билан қараган кишилардир. Ўша эллик минг йиллик вақт, уларга икки ракат намоз вақти қадар қисқа ўтади" - дедилар. https://t.me/SinovIiDunyo

06.05.202513:34
Қиссаларнинг энг яхшиси
Нима учун Юсуф сураси "қиссаларининг энг яхшиси" деб номланган?
• Чунки бу сура бизга қамоқдаги маҳбус, албатта, бир кун чиқишини;
• Бемор вақти келиб шифо топишини;
• Ғойиб бўлган киши куни келиб қайтишини;
• Маҳзун киши фурсати етиб шод бўлишини;
• Ғам вақт ўтиб аришини;
• Мўминнинг бошига тушган балонинг барчаси хайр эканини ўргатди. Аллоҳ бор экан умидни узма, Унга ишон. Раҳмон ва Раҳим бўлган зотга яхши гумонда бўл!
"Қалблардан сўранг" китобидан. https://t.me/SinovIiDunyo

03.05.202516:27
#Таъзия
Ҳамдардлик билдирамиз
Барчамизни Аллоҳ таоло яратган. Тақдирларимизни иҳота қилувчи ягона Зот ҳам фақатгина Роббимизнинг Ўзидир.
Қуръони каримда: “…Албатта, биз Аллоҳнинг ихтиёридамиз ва албатта, биз Унинг ҳузурига қайтувчилармиз…” дейилган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Андижон вилояти вакиллиги ва вилоятдаги барча имом-хатиблар жамоаси Қорасув шаҳри "Юунусали Охун" жоме масжиди имом-хатиби Акромжон домланинг волидаи меҳрибонлари вафоти муносабати билан таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло марҳума онахоннинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.
Ҳақ таоло марҳуманинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Андижон вилояти вакиллиги.
@muslimunuzportal @andijonhanafiylari

30.04.202516:31
Бошингни доимо тик тут, боши эгик бўлганнинг жаллоди кўп бўлади..
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу
https://t.me/SinovIiDunyo
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу
https://t.me/SinovIiDunyo

29.04.202515:50
— Авваллари ота ўтирган уйнинг томига чиқилмаган.
— Ота-она ва ёши улуғлар ўтирган пайтда бола ёнбошлаб ётмаган.
Қўшнининг боласи ўйнагани чиққанда, дастурхондан насиба берилган.
— Нон ёпилганда қўшнининг димоғига ҳиди киргани учун, икки дона нон чиқариб берилган.
— Қўшнини қибласини тўсиб, баланд уй қурилмаган, шамолдан тўсилмаган.
— Уй қурилганда тарновини қўшнининг ерига тушмаслигини тадбири қилинган.
— Деҳқонлар ҳосил олганда, қовунми-тарвуз йўл бўйига мусофирлар учун насиба олиб чиқариб қўйишган.
— Оталар ўсмир қизчаларини йигитлари бор уйларга нарса сўрашга чиқазишмаган...
— Бош кийим - кийимларнинг боши бўлган! Эркаклар дўпписини ечмаган, эрли аёл-рўмол, қизлар-дўппи, эри ўлган кампирлар ёрининг оқ кўйлагини ёпиниб юришган. Халқ ўртасида «қизи юзини ерга қаратди» деган иборанинг келиб чиқишига ҳам дўппи мавзусининг алоқаси бор. — Қизи ёмон иш қилган оталарнинг дўпписи халқ ичида бошидан олиб ерга ташланган.
— ТВда кўрганимиз - аёлу эркак аралаш аскиявозлик - бу операторларнинг ижод маҳсули холос. Аёллар эркаклар билан кулишиш тугул, икки эркак ўртасидан кесиб ўтиши одоб саналмаган.
— Ховлидаги ҳар бир дарахтнинг пишган мевасидан қўшнига насиба илинишган.
— Қуръон қўйилган токчага, қиблага ва катталар ўтирган томонга қараб оёқ узатилмаган.
— Ҳар уйнинг меҳмонхонасида қиблани билдирувчи меҳроблари бўлган, токчалар Мусҳаф қўйилиши учун белдан тепада қилиб қурилган.
— Меҳмоннинг иззати уч кун! Бу расмий бирлик бўлиб, меҳмондан «қачон кетасиз?» деб сўралмаган.
— Қизлар «турмушга чиқиш, эрга бериш» мавзулари очиқланган давраларда ўтиришлари уят ҳисобланган.
— Йигитлар ота бўлганда, ҳаё сабабли фарзандини ота-онаси олдида эркалатмаган.
МЎМИННИНГ ҚАЛБИ.

07.05.202516:22
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
«Фақат иккитасига ҳавас қилиш бор: Аллоҳ Қуръонни ўргатиб, у уни тун бўйи, кун бўйи тиловат қиладиган киши. Қўшниси уни эшитиб: «Қанийди менга ҳам фалончига берилгандек нарса берилсаю, унинг амалига ўхшаш амал қилсам», дейди.
Яна Аллоҳ мол-давлат бериб, уни ҳақ йўлда сарфлаб битирган кишидир. Бир киши: «Қанийди фалончига берилгандек менга ҳам берилса, унинг амалига ўхшаш амал қилсам», дейди».
(Имом Бухорий ривояти)https://t.me/SinovIiDunyo

05.05.202523:18
Эркак пастда илон борлигини билмайди. Аёл эркакнинг устига тош бостирилганидан хабарсиз.
Аёл шундай ўйламоқда: "Йиқилиб тушишим аниқ. Қимирлай ҳам олмайман, чунки илон чақиб олиши мумкин. Нега у бор кучи билан ҳаракат қилиб мени тортиб олмаяпти экан а?!"
Эркак ҳам ўйламоқда: "Бу тош бутун вужудимни зирқиратиб юборди, жудаям оғир ва оғриқли. Мени уни бор кучим билан тортиб олишга уриняпман. Нега унинг ўзи ҳам ҳаракат қилиб, тепага чиқишга уринмаяпти экан а?!"
Сиз ҳар доим ҳам яқинингизнинг аҳволи ва ундаги руҳий босимни била олмайсиз. Ва у ҳам сизнинг оғриқларингиз ва чарчоғингиз ҳақида билмаслиги мумкин. Бу ҳаёт, ва бу муаммолар қаерда пайдо бўлишидан қатъий назар - ишдами, оиладами, муносабатлардами - сиз бир бирингизни тушунишга ҳаракат қилишингиз, муросага келишни ўрганишингиз, бир-бирингизга ғамхўр бўлишингиз ва чиройли мулоқотни йўлга қўйишингизга тўғри келади.
Бугунги кунингиз хайрли ўтсин!

04.05.202515:17
Ислом нима?
– Мулойим сўзлаш: «Овозингни пасайтир» (Луқмон сураси, 19-оят);
– Тўғри юриш: «Ер юзида кибр-ҳаво ила юрма» (Луқмон сураси, 18-оят);
– Кўзни тийиш: «Баъзиларни баҳраманд қилган нарсаларга (ҳавасла) назар солма!» (Ҳижр сураси, 88-оят)
– Қулоқни тийиш: «Жосуслик қилманглар» (Ҳужурот сураси, 12-оят)
– Тўғри ейиш: «Енглар, ичинлар, лекин исроф қилманглар» (Аъроф сураси, 31-оят).
– Тилни тийиш: «Одамларга яхши гаплар айтинг» (Бақара сураси, 83-оят).

01.05.202523:55
Бугун жума
📜 Саъд ибн Убодадан ривоят қилинади: Ансорлардан бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келди ва: “Бизга жума куни ва унда нима хайр, яхшилик бор эканидан хабар беринг?” деганида, у зот:
“У кунда бешта хислат бор: Унда Одам яратилди, у кунда жаннатдан туширилди ва у кунда Одам вафот қилди.
Унда бир соат борки, агар банда ўша соатда нимаики сўраса, агар гуноҳ ва қариндош уруғидан алоқасини узиш бўлмаса, Аллоҳ таоло унга сўраганини беради.
У кунда қиёмат бўлади, қайси муқарраб фаришта, само ва ер бўлмасин, тоғу тош бўлмасин, албатта улар жума кунида у Кундан қўрқиб туради”, дедилар.
Имом Аҳмад “Муснад”ида ривоят қилган. https://t.me/SinovIiDunyo

30.04.202511:45
"Агар мева сотиб олсангиз, ундан қўшнингизга ҳам озроқ ҳадя қилинг. Шундай қилишнинг имкони бўлмаса, кўрсатмай (уйингизга) олиб киринг".
“Шуъабул иймон” китобидан. https://t.me/SinovIiDunyo

29.04.202503:42
Ризқнинг даражалари
1. Мол-мулк, ризқнинг энг қуйи даражаларидандир.
2. Офият, соғлик-омонлик ризқнинг энг юқори даражаларидандир.
3. Солиҳ фарзандлар, ризқнинг энг фазилатлисидир.
4. Аллоҳнинг ризолигини қозониш эса, ризқнинг энг мукаммалидир. https://t.me/SinovIiDunyo

Показано 1 - 24 із 212
Увійдіть, щоб розблокувати більше функціональності.