Авваламбор барчангизни халқимизнинг энг орзиқиб кутиладиган, энг қадрли байрамларидан бири – Рамазон ҳайити билан чин дилдан самимий табриклайман!
Эзгулик, хайру саховат ва меҳр-оқибат ойи бўлган Рамазон ойи бутун мусулмон аҳли учун доимо муқаддас айём сифатида ўзгача қадрланади.
Муҳтарам Юртбошимиз ташаббуслари билан 25 март оқшомида бутун мамлакатимиз маҳаллаларини қамраб олган ҳолда ўтказилган ифторлик маросимлари кўпмиллатли Ўзбекистон халқини бамисоли бир дастурхон атрофида бирлаштириб, ушбу ойга хос эзгу фазилатларнинг яна бир мужассам ифодаси бўлди.
Азиз тумандошлар! Бир ой давомида ҳар бир куннинг шукуҳини янада чуқур англаб, ҳар бир дақиқасини ғанимат билиб, қилган дуолар ва яхши ниятларингиз ушалишини, тутган рўзангиз қабул бўлишини тилайман.
📝Муаллиф МуқимжонҚодировнинг "Қалампирчилик - мирзаободликларнинг даромад манбаи (+видео)" номли фото-видео мақоласи Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги - расмий саҳифасида эълон қилинди.
хабарлар, тезкор янгиликлар, таҳлилий-танқидий материаллар, қонун ҳужжатлари, фото ва видеорепортажлар
19/04/2025 #Жараён | ҚАЙТА ТИКЛАНАДИГАН ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИ – ТЕЖАМКОРЛИК ОМИЛИ
Президентимиз томонидан қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишни кенгайтириш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилган. Муқобил энергия ускунасини ўрнатган аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича мутлақо янги тизим жорий этилиб аҳоли ва тадбиркорларга ўрнатилган қуёш ва шамол электр ускуналари учун қувватига қараб компенсация тўланиб берилмоқда.
Бугун Бағдод тумани ҳокимлиги биносида аҳоли ва тадбиркорларга қўшимча муқобил электр энергиядан фойдаланиш учун яратилган имкониятлар кўргазмаси ташкил этилди. Унда туман ҳокими, туман прокурори, барча корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фаоллари иштирок этди.
Айни пайтда туманимиздаги кўпгина ташкилотлар, тадбиркорлик биноларида муқобил энергия манбалари яъни қуёш панеллари ўрнатилди ва электр энергиясини тўлиқ панеллар орқали сарфлай бошлаганлар.
▫️ Қуёш панелларини ўрнатган фуқароларга субсидия берилиб, бир қатор солиқлардан озод этилишини биласизми?
▫️ Қуёш панелларини ўрнатиб катта даромад топиш мумкинлигиничи?
▫️Бугун шу каби саволларга жавоблар олинди.
Қуёш панели тушунчалари, тежамкор горелка авфзалликлари, қуёш панеллари учун ажратилинадиган кредитлар ҳамда қуёш панели расмийлаштирилиши бўйича масъул мутасаддиларнинг маърузалари ҳам тингланди.
Президентимиз тадбиркорларни ўйлантираётган яна бир масалага тўхталди.
Жойларда ер солиғи ва ижара тўловларига оширувчи коэффициент белгилаётганда унинг бизнесга таъсирини ўрганиш, тадбиркорларнинг имконияти ва молиявий аҳволидан келиб чиқиб, қарор қабул қилиш муҳимлигини таъкидлади.
“Тушумни кўпайтириш солиқ ставкасини ошириш ҳисобидан бўлмаслиги керак. Аксинча, тадбиркорга ёрдам бериб, солиқ базасини кенгайтирсак, тушум кўпаяди, тадбиркорлар ҳам рози бўлади”,
- деди Президент.
Эндиликда тадбиркорларга ушбу солиқларни йилда иккига бўлиб тўлашга рухсат берилади.
Шунингдек, хавф даражаси юқори бўлган 7 та товар гуруҳидаги маҳсулотларни давлат рўйхатидан ўтказиш амалиёти бекор қилинади.
Сертификат олиш мажбурий бўлган товарлар рўйхатини кескин қисқартириб, маҳсулот мувофиқлигини декларациялаш амалиёти жорий қилинади.
Асбоб-ускуна, хомашё, махсус техника, транспорт импортидамамлакатимизда тан олинадиган хорижий юқори сифат ва назорат тизимлари мезонлари ишлаб чиқилади, улар импорт қилинаётганда миллий сертификат олиш талаб қилинмайди.
“Бир сўз билан айтганда, биз маҳсулотларнинг бозорга киришини енгиллаштириб, уни реализациясидаги назоратни кучайтирамиз.Бу халқаро амалиётда ўзини оқлаган”,
- деди президент.
Мутасаддиларга “Бозор назорати тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди.
Умуман, синов ва сертификатлаштириш бўйича давлат лабораториялари хусусий секторга инвестиция киритиш шарти билан берилса, соҳада сифат ва рақобат бўлиши, хизмат нархи тушиши кўрсатиб ўтилди.
Президент сертификатлаштириш ва стандартлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини белгилаб берди.
Алоҳида фармон билан Техник тартибга солиш агентлиги, Санэпидқўм, Ветеринария қўмитаси, Карантин агентлиги каби идораларнинг маҳсулотга хулоса бериш ваколатлари аниқ белгилаб берилади.
Бунда такрорланувчи ва устма-уст тартиблар босқичма-босқич бекор қилинади. Масалан:
- озиқ-овқат маҳсулоти сифати ва хавфсизлиги назорати билан фақат Санэпидқўм шуғулланади;
- озиқ-овқат учун техник регламентлар ва стандартлар мажбурийлиги бекор қилинади;
- қўмита асосий озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича санитария қоидалари ва нормаларини халқаро талабларга – Кодекс Алиментариусга мувофиқлаштиради.
Бошқа тизимлар ҳам худди шу тартибда қайта кўриб чиқилади.
Салқин ичимликлар, маиший техника, фармацевтика, алкоголь ва тамаки каби маҳсулотларни маркировкалаш тизими жорий қилинган.
Лекин, барча қонун-қоидаларга мос ишлаётган тадбиркорларнинг маҳсулотлари билан бир вақтда маркировкасиз товарлар ҳам бемалол сотилаётган ҳолатлар кузатилмоқда. Ҳамма дўконлар ҳам маркировка билан ишламагани учун назорат занжири узилиб қолмоқда.
Солиқ ва Божхона қўмиталаригамаркировкалашнинг ишлаб чиқариш ҳажмига салбий таъсирини камайтириш чораларини ишлаб чиқиш, маркировкалаш талаби бажарилиши устидан назоратни кучайтириш топширилди.
Қиммат бозорларда талаб юқори бўлган айрим товарлар экспортига чеклов қўйилгани учун кўплаб имкониятлар қўлдан бой берилаётгани қайд этилди.
Эндиликда, 1 июлдан бошлаб бирорта товар экспортига чеклов бўлмаслиги эълон қилинди. Фақат 86 та товар гуруҳига кирган хомашё ва ижтимоий аҳамияти юқори маҳсулотларга нисбатан экспорт божлари жорий қилинади.
Бу тадбиркорларимиз учун янги имконият экани таъкидланди.
“Бир нарсани аниқ тушуниш керак. Агар тадбиркорлар қиммат бозорларга ишласа, уларда маҳсулотни кўпайтириш, сифатни яхшилашга интилиш, иштиёқ ортади, манфаат бўлади”,
Ҳозирда қандолатчилик ва салқин ичимликлар тармоғи маҳаллий саноатнинг драйверига айланиб улгургани ва уларни қўллаб-қувватлаш муҳимлиги таъкидланди.
Шу боис шакарга акциз тўлови бекор қилиниши белгиланди. Қуруқ сут импортига қўйилган чекловлар ҳам олиб ташланади.
Бунинг ҳисобига қарийб 40 минг одам ишлайдиган 5,5 минг қандолат ва салқин ичимлик ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг йиллик айланмаси камида 50 триллион сўмга етади.
Ҳозирда 2,5 мингга яқин ресторан ва кафеҚҚС тўламоқда. Йил бошидан уларга ҚҚСнинг 20 фоиздан 40 фоизгача қисмини “кэшбек” сифатида қайтариш тизими жорий қилинган эди. Лекин, ҳозиргача бу имтиёздан бор-йўғи 69 та умумий овқатланиш корхонаси фойдалангани кўрсатиб ўтилди.
Масалан, салқин ичимлик, торт, музқаймоқ каби 200 дан зиёд маҳсулот алоҳида-алоҳида сотилса, “кэшбек” берилмаяпти. Ваҳоланки, уларга ҳам ҚҚС тўланган.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Фарғона вилояти делегацияси аъзолари иштирок этишди.
Тадбирда бобокалонимизнинг ибратли ҳаёти, серқирра фаолияти, илм-фан ривожи йўлидаги оламшумул ишлари бугун ҳам жаҳон аҳлини ҳайратга солиб келаётгани яна бир бор таъкидланди. Ҳурмат ва эҳтиром учун туркиялик қардош халқ вакилларига миннатдорчилик билдирилди.
Буюк астроном, математик ва географ Абул Аббос Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Касир ал-Фарғоний 797-865 йилларда яшаб ижод қилган. У Фарғонада таваллуд топган. Европада Ал-Фраганус номи билан шуҳрат қозонган. Олим астрономия, математика ва география фанлари билан мукаммал шуғулланган. Қатор илмий ва амалий асарлар ёзиб қолдирган.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Фарғона вилояти делегацияси аъзолари иштирок этишди.
Тадбирда бобокалонимизнинг ибратли ҳаёти, серқирра фаолияти, илм-фан ривожи йўлидаги оламшумул ишлари бугун ҳам жаҳон аҳлини ҳайратга солиб келаётгани яна бир бор таъкидланди. Ҳурмат ва эҳтиром учун туркиялик қардош халқ вакилларига миннатдорчилик билдирилди.
Буюк астроном, математик ва географ Абул Аббос Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Касир ал-Фарғоний 797-865 йилларда яшаб ижод қилган. У Фарғонада таваллуд топган. Европада Ал-Фраганус номи билан шуҳрат қозонган. Олим астрономия, математика ва география фанлари билан мукаммал шуғулланган. Қатор илмий ва амалий асарлар ёзиб қолдирган.
19/04/2025 #Жараён | ҚАЙТА ТИКЛАНАДИГАН ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИ – ТЕЖАМКОРЛИК ОМИЛИ
Президентимиз томонидан қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишни кенгайтириш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилган. Муқобил энергия ускунасини ўрнатган аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича мутлақо янги тизим жорий этилиб аҳоли ва тадбиркорларга ўрнатилган қуёш ва шамол электр ускуналари учун қувватига қараб компенсация тўланиб берилмоқда.
Бугун Бағдод тумани ҳокимлиги биносида аҳоли ва тадбиркорларга қўшимча муқобил электр энергиядан фойдаланиш учун яратилган имкониятлар кўргазмаси ташкил этилди. Унда туман ҳокими, туман прокурори, барча корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фаоллари иштирок этди.
Айни пайтда туманимиздаги кўпгина ташкилотлар, тадбиркорлик биноларида муқобил энергия манбалари яъни қуёш панеллари ўрнатилди ва электр энергиясини тўлиқ панеллар орқали сарфлай бошлаганлар.
▫️ Қуёш панелларини ўрнатган фуқароларга субсидия берилиб, бир қатор солиқлардан озод этилишини биласизми?
▫️ Қуёш панелларини ўрнатиб катта даромад топиш мумкинлигиничи?
▫️Бугун шу каби саволларга жавоблар олинди.
Қуёш панели тушунчалари, тежамкор горелка авфзалликлари, қуёш панеллари учун ажратилинадиган кредитлар ҳамда қуёш панели расмийлаштирилиши бўйича масъул мутасаддиларнинг маърузалари ҳам тингланди.
⚠️ Интернетдаги зўравонлик ва ахлоқсизликни тарғиб қилувчи контентлар ёшларнинг руҳий барқарорлигига хавф солади!
Бугун болаларнинг тарбиясига, дунёқараши ва фикрлари шаклланишига реал муҳитдан кўра, виртуал муҳит кўпроқ таъсир кўрсатмоқда.
Онлайн платформалар орқали ахборот алмашинуви, шу билан бирга, таълим, тадбиркорлик ва ижтимоий мулоқот самарали йўлга қўйилган. Аммо шундай имкониятлар фонида, интернет орқали шафқатсизлик, зўравонлик, ахлоқсизлик каби салбий иллатлар ҳам кенг тарқалмоқда.
Бу ҳолат нафақат шахсий, балки умумжамият даражасида жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.
xabar.uz янгиликлар сайтида эълон қилинган ушбу мақола зурриёдининг келажагига бефарқ бўлмаган ҳар бир ота-онани жиддий ўйлов ва ташвишга солиши табиий.
Муаллиф Жасур Ҳусанов (АОКА бошқарма бошлиғи) Ижтимоий тармоқларда, хусусан, YouTube, TikTok, Instagram ва Telegram каби платформаларда айрим шахслар ва гуруҳлар томонидан зўравонлик, шафқатсиз муносабатлар, ҳатто жиноятларнинг тафсилотларини тарғиб қилиш ҳолатлари акс этган видео, фото контентлар тарқатилишининг салбий оқибатларига тўхталган.
Фарзандларимизнинг маънан комил, ахлоқан баркамол шахс бўлиб етишишида давлат органлари, таълим муассасалари, ота-оналар ва оммавий ахборот воситалари ҳамкорликда иш олиб боришлари зарур.
Таълим тизимида ахборот маданияти, рақамли хавфсизлик ва ахлоқий тарбия бўйича дарслар жорий этилиши давр талаби бўлиб бормоқда.
Шу билан бирга, интернет фаолиятини мониторинг қилувчи махсус идоралар самарали ишлаши, ёшлар учун соғлом контентлар яратилишига алоҳида эътибор қаратиш керак, дейди муаллиф мақолада.
Жасур Ҳусанов муаммонинг ечими сифатида қонунчиликни такомиллаштириш, давлат ва жамиятнинг ҳамжиҳатлиги, оила ва таълим муассасаларининг фаол иштирокини қайд этган.
Шу билан бирга, давлатнинг бу борадаги масъулиятини ошириш, масъул тузилмаларнинг фаолиятини такомиллаштириш зарурлигини таъкидлаган.
📝Муаллиф МуқимжонҚодировнинг "Қалампирчилик - мирзаободликларнинг даромад манбаи (+видео)" номли фото-видео мақоласи Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги - расмий саҳифасида эълон қилинди.
хабарлар, тезкор янгиликлар, таҳлилий-танқидий материаллар, қонун ҳужжатлари, фото ва видеорепортажлар
Йиғилишда солиқ ва божхона соҳаларидаги камчиликлар бу тизимларда навбатдаги ислоҳотларни талаб қилаётгани қайд этилди.
Мутасаддиларга малакали экспертлар, олимлар ва тадбиркорлар жамоатчилик кенгашини жалб қилиб, солиқ-божхона сиёсати ва маъмурчилигини янги босқичга олиб чиқиш бўйича асосли таклифларни киритиш топширилди.
Шунингдек, вазирларнинг ўз соҳасидаги йўриқнома ва бошқа идоравий ҳужжатларни қабул қилиш бўйича ваколати аниқ белгиланиши лозимлиги таъкидланди.
“Энг барқарор муносабатлар – қонун билан, янги ислоҳотлар – Президент ҳужжати билан, тармоқ ва ҳудудларни ривожлантириш – Ҳукумат қарори билан белгиланади. Уларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича фақат идоравий ҳужжатлар қабул қилинади.
Ана шунда, ислоҳотлар натижалари одамларимизга тезроқ етиб боради”,