Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Kaspro avatar
Kaspro
Kaspro avatar
Kaspro
3 май куни "Олтин қалам" халқаро танлови ўтказилмайди

Ҳар йили анъанавий равишда 3 май - Жаҳон матбуоти эркинлиги куни арафасида Ўзбекистонда журналистлар ўртасида «Олтин қалам» Миллий мукофоти учун Халқаро танлов бўлиб ўтар эди.

Жорий йилдан бошлаб мазкур халқаро танлов ушбу санага бағишлаб ўтказилмайди.

Маълумотларга кўра, мутасаддилар томонидан 2025 йилдан бошлаб "Олтин қалам" танловини "27 июнь - Оммавий ахборот воситалари ходимлари куни" байрамида ўтказиш мақсадга мувофиқ, деб топилган.

@kasprouz
31.03.202506:40
⚡️Шавкат Мирзиёев Хўжандга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Хўжанд шаҳрига келди.

Аэропортда давлатимиз раҳбарини Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди.

Ўзбекистон раҳбарининг ташрифи шарафига давлат байроқлари кўтарилди. Миллий куй-қўшиқ ва рақслар ижро этилди.

@kasprouz
27.03.202507:45
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар Тошкент вилоят ҳокимлиги "пиар" тизимида айланаётган маблағларни текширадими?

Собиқ амалдор, жамоатчилик фаоли Олим Сулаймонов ҳокимликнинг ноқонуний пул тўловларини Ҳисоб палатаси ва ҲМҚО текширишини сўрамоқда.

Тошкенти вилоят Миграция агентлиги собиқ раҳбари О.Сулаймоновнинг иддао қилишича, вилоят ҳокими Зоир Мирзаевни мақтаб ёзилган пост учун ҳокимлик махсус пул маблағлари ажратиб келмоқда. Бундай рағбатлантиришдан О.Сулаймоновнинг ўзи ҳам баҳраманд бўлганини факт сифатида айтади.

Олим Сулаймоновнинг тармоқлардаги бу чиқишларига вилоят ҳокими матбуот котиби ҳавойи гаплардан иборат муносабат билдирди. Бироқ ҳокимликка қўйилаётган айбларнинг асоссиз эканини асослаб айта олгани йўқ.

Жамоатчиликни эса жиддий саволлар қизиқтирмоқда:

Тошкент вилояти "троллар армияси"ни йиғиб олганми? Уларга қайси ҳисобдан ҳақ тўланмоқда?

Матбуот хизмати ички "махинация"лари тўлиқ текширилиши керак эмасми?

Вилоят мутасаддилари ўз вазифаси қолиб, нега "пиар" билан шуғулланиб қолишган?

Бюджет маблағлари қайси гуруҳларга берилмоқда? Вилоят ҳокимлиги "пиар"и учун сарфланаётган бу маблағлар қаердан келмоқда? Қандай қонуний асосга эга?


Жавобларни жамоатчилик билишга тўлиқ ҳақли. Жавобни эса вилоят мутасаддилари эмас, балки Республика ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан бу борада тегишли чора кўришни ва расмий муносабат билдиришини кутамиз.

@kasprouz
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги ифторликда футболчиларимиз ғалабаси учун ҳам дуо қилинди.

@kasprouz
Марказий Осиё тарихида биринчи марта 3 давлат биргаликда Наврўз байрамини нишонлайди

Тадбир жорий йилнинг 31 март куни Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур умумхалқ байрам тадбирида Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон расмий делегациялари иштирок этади.

Бу уч давлат тинчлигининг қарор топтиришда Ўзбекистон Президентининг роли катта.

@kasprouz
#MUTAXASIS_SHARHI

Барча ташкилотлар Наврўз байрами учун ишчи ходимларга "байрам пули" бериши керак

Наврўз байрамида 3 кун дам олиш куни белгиланган бу кунларида ходимлар ва уларнинг оила аъзолари байрам сайлига чиқишади.

Ҳар бир нарса эса маблағ билан боғлиқ. Шундай экан иш берувчилар ходимларга мукофот пулларини (премия) бериши керак.

Бу борада меҳнат қонунчилигида нима дейилган?

Меҳнат кодексида мукофотлаш масаласида бирорта норма бўлмасада иш берувчининг ваколатидаги айрим жиҳатларига тўхталиб ўтмоқчимиз:

МК 25 моддаси Иш берувчининг ҳуқуқлари:


- Ходимларни ҳалол самарали меҳнати учун рағбатлантириш.

Ташкилотда тузилган аксарият жамоа шартномалари(кол договор) да ҳам байрам кунлари ходимларни мукофотлаш кўзда тутилган (албатта, корхонанинг моддий имкониятларидан келиб чиқиб).

Юқорида кўрганимиздек, бу борада кўп нарсалар иш берувчига боғлиқ масала.

Ҳурматли иш берувчилар (раҳбарлар) байрам олди ходимларга имкон қадар мукофот пулини ажратинг. Иложи бўлса байрамдан олдин олишсин, ҳар ҳолда миллий байрамимиз байрамдек ўтсин.

@kasprouz
Блогер техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигидан узр сўради

Воқеа аслида қандай бўлган эди?!

Тармоқларда хорижий машиналарни сертификатлаш жараёни ҳақида Autodeklarant лойиҳаси шов-шув кўтарган эди.

Энди эса блогер Пискентдаги "полигон"ни ноўрин танқид қилгани учун мутасаддилардан узр сўради.

@kasprouz
Қозоғистонлик спорт шарҳловчиси 8-синфгача Ислом Каримовни Қозоғистон президенти деб ўйлаганини айтмоқда.

@kasprouz
Наврўз Ризаев Сенат матбуот котиби лавозимидан кетди

Тайинланганига икки ой ҳам бўлмаган Наврўз Ризаев Сенат матбуот котиби лавозимидан бўшади.


Н. Ризаeв жорий йилининг 28 январида бу вазифага тайинлаган эди. Таниқли журналист “Қизил юлдуз” ордени, “Шуҳрат” медали, “Дўстлик” орденлари билан мукофотланган.

Бир муддат Олий Мажлис депутати бўлган, Қуйи Палата ахборот хизматини ҳам бошқарган.

@kasprouz
Бугун Эрон билан бўладиган ўйинда бир гол фарқи билан ғалаба қозонсак ҳаяжонланиб кетманг.

Биринчидан, миллий таркибимиз "юлдуз"ли, иккинчидан, тасодиф, деган гап бор, учинчидан, ва энг муҳими, ўзбекчилик, дейдиган азалий қадриятларимиз ҳам бор. Масалан, "чопон, ош" дипломатияси, дегандай... Яна Аллоҳ билгучидир!

Бизнинг истагимиз эса, ҒАЛАБА!

P/S:
Яна бир муҳим жиҳат эсдан чиқибди. Бугун мамлакат бўйлаб кенг қулоч ёйган расмий ифторлик маросимларида қилинадиган дуоларда ҳам бугунги бўладиган муҳим ўйинда ғалаба қозонишимиз сўралса ажаб эмас.

@kasprouz
#MUTAXASSIS_SHARHI

Матбуот котиби бўлиш учун АОКА суҳбатидан ўтиш шарт эмас


АОКАнинг суҳбати бу фақатгина тавсиявий ҳарактерга эга холос.

Вазирлик ва турли идоралар матбуот котиблиги лавозимига ишга олинаётган ходим учун АОКА тизими рухсати керак, деган тасаввур шаклланиб қолган.

Аслида ундай эмас.

ПҚ-4366-сонга қарорда "матбуот котиблигига тайинлашда агентлик (АОКА) ёки унинг ҳудудий бўлинмалари хулосасини ҳисобга олган ҳолда лавозимга тайинланади", дейилган. Яъни бирор бир ташкилот агар истаса тайинланаётган матбуот котибини АОКА тизимига юбориб, тасвиясини олади. АОКА мутасаддилари эса бу номзодни имтиҳон эмас, балки суҳбат ўтказиши лозим бўлади ва тавсиясини ёзиб беради.

Бу ҳолат Меҳнат кодексининг 123 моддасида ҳам асослаб кўрсатиб ўтилган, яъни ишга олиш ёки олмаслик масаласи бевосита иш берувчининг ўзига боғлиқ.

Янаям соддароқ тушунтирадиган бўлсак, АОКАдан матбуот котибини суҳбатдан ўтказиш масаласи ҳам иш берувчига боғлиқ масала. Агар иш берувчи ишга олинаётган матбуот котибини АОКА "суҳбатидан ўтсин" деса ўтади, "йўқ шарт эмас, ўзим ишга оламан", деса ҳам Қонун талабларини бузмаган ҳисобланади.

@kasprouz
17.03.202507:26
Абдуқодир Ҳусанов “Ман Сити” қароргоҳидан алоҳида махсус самолётда Тошкентга келди.

Абдуқодир Ҳусанов масаласида бир гап. Энди бизнинг расмий "пиарчи"ларимиз уни тутиб олиб, мажбурлаб, турли хил шилта роликлар олишга киришиб кетмаса бўлгани. Бундай ишга Қаҳрамон Қуронбоев ва Отабек Хусановлар бир қўл уриб (қонимизда ғалаба) кулгига қолганди...

Шу болага индамайлик ўзи яхши кетяпти... Ёшларни руҳлантириш масаласида ҳам, жамиятни сафарбар қилиш масаласида ҳам.

@kasprouz
"Leapmotor" машиналари Ўзбекистонга муаммосиз сотилишига рухсат берилди

Маълумки, Ўзбекистонда Хитойнинг Leapmotor бренди остидаги енгил автомобилларни сертификатлаш учун аризалар қабули тўхтатилган эди. Бунга шу брендга тегишли С16 автомобилида аниқланган камчилик сабаб сифатида келтирилганди.

Олиб борилган ўрганишлар ва музокаралар натижасида эндиликда Ўзбекистон ҳукумати "Leapmotor" машиналарининг Ўзбекистонда муаммосиз сотилишига рухсат берди.

@kasprouz
Шерзодхон Қудратхўжанинг қайнотаси Сенат қўмитасига раис бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Алишер Аъзамхўжаев Олий Мажлис Сенати қўмитаси раиси лавозимига келиши кутилмоқда.

Маълумот учун: Алишер Аъзамхўжаев Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси раиси, Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжанинг қайнотаси ҳисобланади.

@kasprouz
☝️РАМАЗОН ҲАЙИТИ 30 МАРТ КУНИ НИШОНЛАНАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори

Жорий йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 30 март – якшанба кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилиниб, мамлакатимизда 2025 йил 30 март куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонлансин.

@kasprouz
⚡Андижондан бир самолёт мухлислар Эронга учиб кетмоқда

Футбол мухлисларини аэропортдан Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов кузатиб қўйди.

Илк бор Андижон аэропортидан Эронга халқаро рейс амалга ошмоқда.

Эрон-Ўзбекистон ўйини бугун Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади.

@kasprouz
10 минг доллар билан қўлга тушган ИИБ амалдори қамалмади

Лекин эслайсизми 500 минг сўм пора олган оддий шифокор 5 йилга қамалган эди.

Бизнинг адолатимиз қаерда?!

2024 йил 10 сентябрь куни Боёвут тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари Жаҳонгир Ҳасанбоев қимор иши бўйича гумонланувчиларга қамоқ эҳтиёт чорасини қўлланмаслигини ваъда қилиб, 10 минг доллар пора олаётганда қўлга тушган эди.

Судда Жаҳонгир Ҳасанбоев айбига иқрор бўлиб, пулларни жигар касаллиги сабабли олишга уринганини айтган. Шундан сўнг, суд унга озодликдан маҳрум қилиш ўрнига 4 йил 8 ойга озодликни чеклаш жазоси тайинлаган.

Ўзи бизда амалдорга келганда қонун шундай ишлайди. 2023 йилда Асака тумани собиқ ҳокими Мансур Алихоновга ҳам 3 йил 1 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган эди. Ваҳоланки, у ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, ер бериш тартибини бузиш каби жиноятларни содир этганликда айбли деб топилганди.

Ҳа, амалдор бўлмасангиз ҳолингизга вой. Бунга бир мисол: 500 минг сўм пора олиб, 5 йилга қамалган қашқадарёлик оддий шифокорни эсланг... Афсуски бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Ва айни шу ҳолат ўртага КАТТА савол ташлайди: Бизда адолат борми?!

@kasprouz
Ўзбекистонда илк марта умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмайди

Биринчи марта миллиардлаб маблағ тежаб қолинди.

Ҳар йили Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан анъанавий равишда Наврўз байрами арафасида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилар эди.

Ҳашар давомида ҳокимликлар маблағлари ҳисобидан кўчатлар учун маблағлар ажратилар, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимларнинг ихтиёрий маблағлари Ўзбекистон "Маҳалла" тузулмасининг банкдаги ҳисобварақларига "ўз ташаббусига кўра" ўтказилиши тавсия этиларди (бизда буни "ихтиёрий — мажбурий" деб аташади).

"Маҳалла" бошқарув органлари умумхалқ ҳашаридан тушган маблағларни ижтимоий ёрдамга ҳамда "Нуроний" жамғармаси ва "Обод ва хавфсиз маҳалла" жамғармаси фаолиятини қўллаб-қувватлашга, ходимларини бир марта моддий рағбатлантириш каби тадбирларга сарфлаши айтилар эди.

@kasprouz
Давлат идораларида катта қисқартириш бошланди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ғазначилик қўмитаси, Кадастр агентлиги, Инвестиция вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Туризм қўмитаси, Инновацион ривожланиш агентлиги, Адлия вазирлиги, Солиқ қўмитаси шулар жумласидан.

@kasprouz
Мусулмонлар идораси Рамазон ҳайити намозининг ўқилиш вақтларини эълон қилди

😄Юртимиз масжидларида 2025 йил 30 март – якшанба куни Рамазон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари қуйидагича белгиланди:


1. Андижон вилояти 06:20
2. Наманган вилояти 06:20
3. Фарғона вилояти 06:20
4. Тошкент вилояти 06:30
5. Тошкент шаҳар 06:30
6. Самарқанд вилояти 06:40
7. Сирдарё вилояти 06:40
8. Жиззах вилояти 06:40
9. Қашқадарё вилояти 06:45
10. Сурхондарё вилояти 06:45
11. Бухоро вилояти 06:50
12. Навоий вилояти 06:50
13. Хоразм вилояти 07:05
14. Қорақалпоғистон Рес. 07:15

@kasprouz
26.03.202506:23
ТОШКЕНТ ЎТМИШИ, ҚЎҚОН ХОНЛИГИ ДАВРИ

@kasprouz
⚡Бугун Республика бўйлаб барча ҳудудларда ифторлик маросими ташкил этилади

Бугун, 25 март куни муқаддас Рамазон ойи муносабати билан Ўзбекистоннинг 200 дан ортиқ барча ҳудудларида (туман, шаҳар) давлат ташкилотлари ташаббуси билан Ифторлик маросими ташкил этилади.

Ифторликнинг асосий маросими Тошкент шаҳридаги "Кўксарой" қароргоҳида бўлиб ўтади.

@kasprouz
17.03.202512:35
Ислом Каримов Хитой омилини қандай тушунган?

@kasprouz
16.03.202503:56
#Лирик_чекиниш

Ёзувчилар уюшмаси унитозига марсия

Хабар қилди буни ТАСС,
Ўлдирилди унитаз.

Оқ Тувак, Чинни Тувак,
Безабон жинни Тувак,
Сен кимларни миндирдинг,
Чаноғингни синдирдинг.

Чордона қурган эдинг,
Ялтираб турган эдинг,
Барчага тўнгланардинг,
Барчага ўнгланардинг
Оқ Тувак, ялпоқ Тувак,
Қоншари талпоқ Тувак.

Уюшма сасиб кетди,
Ким сени босиб кетди.
Кимлар сени тўлдирди,
Кимлар сени ўлдирди.

Барчани кутар эдинг,
Лабингни тутар эдинг.
Кимникини кўрмадинг,
Кимникини сўрмадинг.

Кимлар сенга тупурди,
Кимлар сенга упурди.
Айтмадинг рост сўзингни,
Бериб қўйдинг ўзингни.

Оқ Тувак, Чинни Тувак,
Безабон, жинни Тувак.
Тарқалиб кетди миш-миш,
Бу тепадан бўлган иш.

Қайдасан, мармар охур,
Ҳар тарафда урҳо-ур.
Этимизни едик биз,
Кетимизни едик биз.
Тувакхўрлар, қинғирлар, —
Ўтган-кетган минғирлар.

Узоқларга йўртамиз,
Лунжимизни йиртамиз,
Оқсоқоллар кенгаши,
Етиб келди энгашиб.
Нон еймиз, сув ичамиз,
Энди қайга учамиз?

Мармарнинг майини йўқ,
Овқатнинг тайини йўқ,
Сен асли керакмидинг,
Сен бизга тиргакмидинг?
Алвидо ялпоқ Тувак,
Оғзингга қалпоқ Тувак.

Рауф Парпи

15.09.1993

@kasprouz
Показано 1 - 24 із 31
Увійдіть, щоб розблокувати більше функціональності.