Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
𝙈𝙪𝙯𝘿𝙖𝙡𝙞𝙛𝙖 avatar
𝙈𝙪𝙯𝘿𝙖𝙡𝙞𝙛𝙖
𝙈𝙪𝙯𝘿𝙖𝙡𝙞𝙛𝙖 avatar
𝙈𝙪𝙯𝘿𝙖𝙡𝙞𝙛𝙖
23.04.202519:22
Истихора номозини биласизми? 🌸
19.04.202501:52
Аёл киши эрига шу сўзни айтса дўзаҳий бўлиб кетаркан 😱😔

Эҳтиёт бўлинг аёллар‼️

Бу сўз👇😭
18.04.202518:11
SAVOL:

Muhammad ﷺ Sollallohu Alayhi  Vasallamning Paygʻambarliklariga guvohlik bergan hayvon qaysi?
16.04.202519:06
Истихора номозини биласизми? 🌸
15.04.202502:41
1. Inson nega esnaydi?
2. Esnash shaytondanmi?
3. ROSULULLOH nega esnamagan?
4. Esnaganda namoz buziladimi?

Javobi bilib oling👇👇
13.04.202511:04
3+3×3-3+3=?
Бир кун келиб орзу қилган нарсангизга эришолмасангиз, бу менинг насибам ёмонлигидан деманг! Балки Аллоҳ мен учун бундан кўра афзалини (яхшисини) ихтиёр қилибди деб айтинг.!!!



🌐 Muallemah | 🌐Ma'rifat-un nafs |
🌐 Filadzum | 🌐 Filadzum KGZ |
🌐 Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
15.04.202502:40
ИСЛОМДАГИ САККИЗ АМАЛ

Амал нима?

- Амал бу банданинг ҳаётда қилган ишларидир.

Исломда ҳаммаси бўлиб банданинг амали саккиз қисмга бўлинади:
Биринчиси – фарз.
Иккинчиси – вожиб.
Учинчиси – суннат.
Тўртинчиси – мустаҳаб.
Бешинчиси – мубоҳ.
Олтинчиси – ҳаром.
Еттинчиси – макруҳ.
Саккизинчиси – мустакраҳ.

Ушбу саккиз қисм амалнинг баъзиларини бажариш шарт, баъзиларини бажармаслик шарт. Яна айримларини қилиш-қилмаслик ихтиёрий.

-

Фарз қандай амал?
- Фарз Аллоҳ таоло буюрган амалдир. Уни қилган киши савоб топади. Узрсиз бажармаган киши гуноҳкор бўлади. Унинг зарурлигига ишонмаган киши эса кофир ва имонсиз саналади.

Фарз амали қайси ҳолатларда кўринади?
- Аллоҳ таолога имон келтириш, Ислом динидаги беш вақт намозни ўқиш, рамазон ойида ҳар куни рўза тутиш, закот бериш ва ҳаж қилиш.

-

Вожиб қандай амал?
- Вожиб Ислом динида бажарилиши шарт бўлган амалдир. Уни бажарган киши савоб олади, бажармаганлар гуноҳкор бўлади. Вожиб амалга ишонмаган киши кофир ва имонсиз бўлмаса ҳам, катта гуноҳга ботади.

Қандай амаллар вожиб амалга киради?
- Витр намозини ўқиш, ҳайит намозларини ўқиш, садақа ва фитр бериш, қурбонлик сўйиш, Қуръондан сажда оятлари ўқилган пайтда сажда қилиш кабилар.

-

Суннат қандай амал?
- Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг қилган амаллари. Суннат амалини қилган киши савоб топади. Қилмаган киши гуноҳкор бўлмаса-да, қиёмат куни маломатга қолади, Пайғамбаримиз шафоатларига лойиқ бўлмайди.

Суннат амали нималарда кўринади?
- Яхши ишларни «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим», дея бошлаш, мўмин кишиларга салом бериш, Қуръон ўқишни «Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожим» сўзлари билан бошлаш сингари амаллардир.

-

Мустаҳаб қандай амал?
- Мустаҳаб Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом баъзан бажарган ва баъзан бажаришни лозим кўрмаган амалдир. Уни қилган киши савоб топади. Аммо қилмаса, гуноҳкор бўлмайди. Қиёмат куни азоб ва маломатга ҳам қолмайди.

Мустаҳаб амалига қандай юмушлар киради?
- Нафл намоз ўқиш ва нафл рўза тутиш, нафл садақа бериш ва доим таҳоратли юриш кабилар.

-

Мубоҳ қандай амал?
- Мубоҳ шундай амалки, қилинса ҳам, қилинмаса ҳам дуруст бўлаверади. Ундан киши савоб ҳам, гуноҳ ҳам топмайди. Қилиш-қилмаслик банданинг ихтиёридадир.

Қанақа амаллар мубоҳга мисол бўлади?
- Ҳалол таомларни ейиш, ҳалол ичимликларни ичиш, ўтириш, туриш, юриш ва зарарсиз сўзларни сўзлаш.

-

Ҳаром қандай амалдир?
- Ҳаром Ислом динида қатъий таъқиқланган амалдир. Уни қилган киши қаттиқ гуноҳга ботади, уни ҳалол, дегувчилар кофир ва имонсиз ҳисобланади.

Қандай ишлар ҳаром қилинган?
- Ноҳақ одам ўлдириш, одамзотга ва ҳайвонотга зулм қилиш, ғийбат қилиш, ўғирлик, ёлғончилик, ароқхўрлик ва зинокорлик каби ишлар.

-

Макруҳ қандай амал?
- Макруҳ Ислом дини таъқиқлаган амал. Макруҳни қилмаган киши савобга қолади, қилган киши эса азобланиши мумкин. Уни қилган киши кофир бўлмаса-да, гуноҳга ботади.

Макруҳ амали нималарда кўринади?
- Масжидга туфлаш, (фаҳш) нағмаларга қулоқ солиш, одобсиз шеърларни куйлаб ҳофизлик қилиш, одамлар ичида масхарабозлик қилиш, уятсиз шеърларни битиш кабилар макруҳ амаллардир.

-

Мустакраҳ қандай амал?
- Мустакраҳ шундай амалки, уни қилгандан кўра қилмаган яхшироқдир. Қилган киши гуноҳкор саналмаса-да, одобсиз бўлади. Қиёматда азобга қолиши мумкин.

Мустакраҳга қандай амаллар киради?
- Таомни катта-катта ейиш, бозорда, кўчада овқатланиш, баланд овоз билан кекириш ва ҳайқириб эснаш кабилар.

• ''Ибодати исломия'' китобидан

"Эслатгин! Албатта эслатиш мўминларга манфаат берур".
Аз-Зарият сураси, 55-оят.

Habibulloh571


🌐 Muallemah | 🌐Ma'rifat-un nafs |
🌐 Filadzum | 🌐 Filadzum KGZ |
🌐 Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
19.04.202501:41
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:

"Жаннатга кирдим ва унинг эшигида садақа ўн (баробар савоб), қарз эса ўн саккиз (баробар савоб) билан (мукофотланади) деган ёзувни кўрдим. Шунда "Эй Жаброил, қандай қилиб садақа ўн, қарз ўн саккиз баробар бўлади?" дедим. Жаброил алайҳиссалом: "Чунки садақа бойнинг ҳам, фақирнинг ҳам қўлига тушаверади. Қарз эса, фақат муҳтожнинг қўлига тушади", деди.



┄┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅┄



✔️ Бир киши Имом Ибну Толлая роҳматуллоҳ алайҳидан келиб: “Мен учун фалончидан қарз сўраб беринг“– деб илтимос қилди. Шунда имом унга: “Тур, мен билан икки ракъат намоз ўқи ва Аллоҳдан сўра! Мен очиқ эшикни тарк қилиб, ёпиқ эшикка ўзимни урмайман“– деди.

📚 Инбу Ражабнинг “Зайлу Тобақотул Ҳанабила“ китобидан 2-жуз, 49-бет



🌐 Muallemah | 🌐Ma'rifat-un nafs |
🌐 Filadzum | 🌐 Filadzum KGZ |
🌐 Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Шайх Шинқитий айтади:

Иймонинг сустлашса ва ибодатларга дангасалик қила бошласанг, мана бу дуони канда қилма:

اللّهُمَّ لا تَجْعَلْنِي شَقِيًّا وَلا مَحْرُومًا


"Аллоҳим, мени бадбахт ва маҳрум айлама".

Мусулмон ҳаётида сустлик ҳолатлари учраб туриши табиий бир ҳол. Лекин бўшашиш ўлжага ташланиш ва мусобақа онида бўлишидан эҳтиёт бўл!

Ўтган умринг ўтди. Яхшилик қилган бўлсанг, уни янада кўпайтир. (Динингдан) узоқлашган бўлсанг, ортингга қайт. Ироданг панд бераётган бўлса, Аллоҳ таолонинг "саноқли кунлар"гина деган оятини ёдга ол




🌐 Muallemah | 🌐Ma'rifat-un nafs |
🌐 Filadzum | 🌐 Filadzum KGZ |
🌐 Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
15.04.202519:13
19.04.202512:20
#эркак

"Оилада аёлнинг хақ хуқуқлари".

ЭЙ ЭР...

Аллоҳ таоло:
«… ва улар ила маъруф ҳолатда яшанг. Агар уларни ёқтирмасангиз, ажаб эмаски, Аллоҳ сиз ёқтирмаган нарсада кўпгина яхшиликларни қилса», деди (Нисо сураси, 19-оят).

Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам:
«Мўмин мўминани ёмон кўрмасин. Агар унинг бир хулқини ёқтирмаса, бошқасидан рози бўлади», дедилар» (Муслим ривоят қилган)

Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам:
«Сизга ўхшаган ақли ва дини ноқисларнинг ақл эгаси устидан ғолиб бўлишини кўрмадим», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, ақл ва диннинг нуқсони нимадир?» деди.
«Ақлнинг нуқсони – икки аёлнинг гувоҳлиги бир эркакнинг гувоҳлигига тўғри келади. Бу ақлнинг нуқсонидир. Аёл бир неча кунларни намоз ўқимай ўтказади ва Рамазонда рўза тутмайди. Бу диннинг нуқсонидир», дедилар» (Бухорий ва Муслим ривоят қилишган).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аёлларга (яхши) муомала қилинглар, чунки аёл қовурғадан яратилгандир. Қовурғанинг энг қийшиқ жойи унинг юқорисидир. Уни тўғрилашга уринсанг, синдириб қўясан, агар ташлаб қўйсанг, қийшиқлигича қолаверади. Бас, аёлларга (яхши) муомала қилинглар!» дедилар» (Бухорий ва Муслим ривоят қилишган).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Яхшиларингиз аҳл-аёлига яхши муомалада бўлганидир. Мен аҳл-аёлимга энг яхши муомалада бўладиганингизман», дедилар» (Ибн Можа ривоят қилган).

Муовия Қурайший розияллоҳу анҳу ривоят қилинади:
«Эй Аллоҳнинг Расули, биримизнинг хотинининг унда нима ҳаққи бор?» дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Есанг, унга ҳам едирасан. Кийим кийсанг, уни ҳам кийинтирасан. Юзга урмайсан. Ҳақоратламайсан ва уйдан бошқа жойда ҳижрон қилмайсан», дедилар» (Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган).

Оиша розияллоҳу анҳо шундай дедилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон аёлини ҳам, ҳизматкорини ҳам қўллари билан урмаганлар» (Аҳмад ривоят қилган).

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирортангиз ўз аёлини қулни калтаклагандек калтакламасин, ахир кейин куннинг охирида у билан жимоъ қилади‑я», дедилар» (Бухорий ва Муслим ривоят қилишган).

Асваддан ривоят қилинади:
«Оишадан: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйда нималар қилар эдилар?» деб сўрадим. «Аҳлларининг юмушларида бўлар эдилар, намоз вақти кирганда эса намозга турар эдилар», деди» (Бухорий ривоят қилган).


Кузатишларимча, Ўзбекистондаги деярли 70-80% аёллар қачонки, ўғли онасини ҳимоя қиладиган даражада вояга етиб, топиш-тутишли бўлгандагина, эркинлик, енгиллик ва рушнолик кўра бошлайди. Ёши элликдан ошган аёл ана ўшандагина янги либос кияди, янги рўмол ўрайди, бирор тақинчоқ тақади, насиб қилгани умрага боради. Унгача аёл бечора жохил эр ва золим қайнона уйида муттасил азоб-уқубатда, хўрликда қул бўлиб ҳаёт кечиришга мажбур.
📚📚📚
Ўйлаб қаралса бу ҳаёт аксарият ўзбек аёллари учун ростан ҳам осонмас экан. Эътиқод нуқтаи назардан келиб чиқиб, ғарб аёлларидек ултрадемократ бўлмаслигику тушунарли. Лекин худди араб аёлларидек ислом берган хуқуқлари асосида эр олдидаги салмоқли ҳақларидан ҳам тўлиқ фойдалана олмайдилар.
Ваҳоланки, динимизда аёллар — уй ишларини ҳаммасини бир ўзи қилиши, қайнона, қайнота, қайнока, қайниука, қайнопа, қайнисингилларнинг хизматини қилиши, бир жойга бориш учун эридан ташқари қайнона, қайнотасидан ҳам рухсат олиши, эр ёки қайнона-қайнота хоҳлаган овқатнигина қилиши, эрнинг хеч бир гапига қарши чиқмаслиги, тонг қоронғусида хўроз қичқирмай туриб ховли супуриши, мол-хол боқиши, сигир соғиши, тандирда нон ёпиши, хеч қаерда маош учун, карьера учун ишламаслиги, бирор жойда илм олмаслиги, саёҳатларга бормаслиги, тўйиб ухламаслиги каби холатлар шарт қилинмаган.



🌐 Muallemah | 🌐Ma'rifat-un nafs |
🌐 Filadzum | 🌐 Filadzum KGZ |
🌐 Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
17.04.202502:55
Шайх Абдуллоҳ зодагонларнинг бириникида меҳмон бўлиб, кечки овқат тановул қилдилар. Шайх ҳазратлари дастурхонга тўкилган нарсаларни териб еяётганларини кўрган мезбон ажабланиб: «Эй шайх! Олдингизда турган бир неча идишлардаги овқатларни емасдан, нега дастурхонга тўкилган овқатларни емоқдасиз?!» деб сўраган эди, шайх:
«Олдимдаги тўкилган овқат учун Аллоҳ олдида мен масъулман. Идишдаги нарсалар учун Аллоҳ олдида сен масъулсан», деб жавоб бердилар.

📌Сизлар ҳам, ўзингиз ва фарзандларингизни неъматларни асраб авайлашга ва унга шукр қилишга одатлантиринглар. Аллоҳ таоло бу ҳақда:
«Сўнгра ўша кунда, албатта, берилган неъматлар тўғрисида сўраласизлар», деб айтган.
Такосур сураси, 8 оят.

*Яъни, Қиёмат кунида ҳар бир неъматни нимага, қандоқ сарф қилганингиз ҳақида сўраласиз. Аллоҳ таоло сизга берган молу дунё неъматини нимага сарфладингиз, ҳалолгами ҳаромга, Аллоҳни рози қиладиган йўлгами, ғазабини қўзғатадиган йўлгами ҳамма-ҳаммаси ҳақида бирма-бир сўраласиз.

🌐 Muallemah | 🌐Ma'rifat-un nafs |
🌐 Filadzum | 🌐 Filadzum KGZ |
🌐 Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
14.04.202513:35
#Аллоҳга итоат қилмаган аёл, эрга ҳам итоат қилмайди. Бундай аёлларда хайр йўқ.


🌐 Muallemah | 🌐Ma'rifat-un nafs |
🌐 Filadzum | 🌐 Filadzum KGZ |
🌐 Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi
Показано 1 - 24 із 1505
Увійдіть, щоб розблокувати більше функціональності.