Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: «Ҳой мусулмонлар жамоаси! Албатта бу шундай кунки, Аллоҳ уни сизларга байрам қилиб берган! (шундай экан, бу кунда)ғусл қилинглар ва мисвокни лозим тутинглар». 📚 Имом Табароний «Авсат» асари
Олий маъҳад талабаси 30 пора Қуръони Каримни бир кунда тўлиқ ёддан ўқиб берди
Тошкент ислом институти 4-курс талабаси Муҳаммад Амин қори Боқижонов 30 пора Қуръони Каримни бир кунда бир ўтиришда тўлиқ ёддан ўқиб, қори устозлари ҳузурида хатм қилди.
Айни пайтгача Қуръони Каримни бир кунда ўқиб берган қори талабалар сони 36 нафарга етди.
Ибн Можа ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Албатта бу (жума куни) байрам кунидир. Аллоҳ уни мусулмонлар учун (байрам) қилган. (шундай экан) Ким жумага келса ғусл қилсин. Агар унда хушбўй атир бўлса ундан сепиб олсин. Мисвок билан тиш тозалашга ҳам маҳкам турсин». (Имом Суютий Хасоис ул-жумъа)
Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Бизларни қулоқларимиз, қўлларимиз ва қувватимиз ила ҳаётда бардавом қилган чоғингда ҳузурлантиргин. Уни биздан ворис қилгин».
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларига ушбу дуоларни қилмасдан мажлисдан туришлари кам бўлар эди: «Аллоҳумма маттиънаа би асмааъинаа ва абсооринаа ва қувватинаа маа аҳйайтанаа важъалҳул ваариса миннаа». (Термизий ривояти)
Ушбу Рамазон ойи қўлланмаси сифатида келтирилган савол-жавоблар Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг «Мўминнинг қалқони» китобларидан олинган.
Президентга муқаддас Каъба ёпинчиғи кисванинг бир парчаси топширилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Вазир, учрашув вақтида Саудия Подшоҳининг кўп миллатли Ўзбекистон халқига ҳадяси – муқаддас Каъба ёпинчиғи кисванинг бир парчасини топширган.
Маълум қилинишича, биргина ўтган йилнинг ўзида 800 мингдан зиёд фуқароларимиз Умра зиёратини, 15 минг нафари Ҳаж ибодатини адо этган.
Суҳбат чоғида ўзбекистонлик зиёратчиларга шарт-шароитлар ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада яхшилаш, уларнинг Саудия Арабистонига ташрифи хавфсиз ва қулай бўлишини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Аввалроқ, Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазири бу йил ўзбекистонликлар учун 15 мингта Ҳаж квотаси белгиланганини маълум қилган эди. Умра зиёратчилари сонига эса чеклов йўқ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Умматимга Рамазонда беш хислат берилди, улар олдинги бирор умматга берилмаган: рўзадор оғзининг ҳиди Аллоҳнинг наздида мушкдан хушбўйдир; уларга фаришталар мағфират талаб қилишади; Аллоҳ ҳар куни жаннатни безаб, «Солиҳ бандаларим устиларидан меҳнат ва азиятлар улоқтирилиб, сенинг олдингга келишларига оз қолди», дейди; унда бебош шайтонлар кишанланади, натижада улар ундан бошқа пайтларда эришадиган нарсаларига эриша олмай қолишади; охирги кечада рўзадорлар мағфират қилинади», дедилар». (Аҳмад ва Байҳақий ривоятлари)
Рамазон ойининг бошланиши бир кунга фарқ қилиб, ўзгариши мумкин.
Тошкент ислом институтида «Февраль – Қуръон қироати ва илмлари фан ойлиги» деб эълон қилинган. Шу муносабат билан «Қуръон илмлари» кафедраси томонидан талабалар ўртасида «Қуръон мусобақаси – 2025» кўрик-танлови ўтказилмоқда.
Маросимни Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуров очиб берди ва иштирокчиларга омад тилади.
Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Албатта, мен Сендан ишда саботни сўрайман. Ва рушдда азми қарорни сўрайман. Мен Сендан неъматингга шукр қилишни, ибодатингни гўзал қилишни сўрайман. Мен Сендан содиқ тил ва солим қалб сўрайман. Мен Сендан Ўзинг билган нарсаларнинг шарридан (ёмонлигидан) паноҳ сўрайман. Мен Сендан Ўзинг билган нарсаларнинг хайридан сўрайман. Мен Сендан Ўзинг билган нарсадан истиғфор сўрайман».
Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга қуйидагиларни айтмоқни таълим берар эдилар: «Аллоҳумма инний ас`алукас сабаата фил амри, вал ъазиймати ъалар рушди, ва ас`алука шукро ниъматика ва ҳусна ъибаадатика, ва ас`алука қолбан салийман, ва лисаанан соодиқон, ва ас`алука мин хойри маа таъламу, ва аъуузубика мин шарри маа таъламу, ва астағфирука лимаа таъламу». (Термизий ривояти)
Муалло ибн Фазл айтади: «Салафлар олти ой Рамазонга етказишини сўраб Аллоҳга дуо қилишар, кейин олти ой бу ойдаги ибодатларининг қабул қилинишини сўраб илтижо этишар эди».
Рамазон ойининг бошланиши бир кунга фарқ қилиб, ўзгариши мумкин.
АҚШдаги кутубхонадан Темурийларга оид Қуръон қўлёзмасининг яна бир нусхаси топилди
АҚШдаги йирик кутубхоналардан бирида Темурийлар даврига оид Қуръони Карим қўлёзмасининг яна бир нусхаси топилди. Бу ҳақда Франция Олий тадқиқотлар маркази профессори Карим Ифрак Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази билан онлайн учрашувда маълум қилди.
Карим Ифрак 2024-йилда ўтказилган “Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс асоси” VIII халқаро конгресс ҳамда Халқаро маданий мерос ҳафталигида иштирок этиб, Темурийлар даврида кўчирилган нодир рангли Қуръони Карим қўлёзмаси ҳақида қизиқарли маълумотлар берган эди. Ҳозирда мазкур қўлёзма Ислом цивилизацияси маркази лойиҳалари қаторига киритилган.
Учрашув давомида Карим Ифрак АҚШдаги йирик кутубхоналардан бирида ушбу қўлёзманинг яна бир нусхаси топилганини маълум қилди. Шунингдек, у "Қуръони Каримнинг Темурийлар даври қўлёзмалари" мавзусида Марказ билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.
Мулоқотда Ислом цивилизацияси марказининг катта илмий ходими Азимжон Ғафуров, халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Иззат Иброҳимов ва марказ илмий котиби Рустам Жабборов иштирок этди.