23.04.202508:05
🧠 Депутат Жавлон Абдуллаев Тошкент метросидаги тирбандликларга эътибор қаратди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Экологик партия фракцияси аъзоси Жавлон Абдуллаев сўнгги пайтларда аҳоли орасида айниқса, пойтахт аҳолиси ва юртимизга келаётган туристлар томонидан энг кўп муҳокама қилинаётган масалалардан бири — Тошкент метросидаги тиғизлик муаммосини кўтарди.
🔴 Айниқса, эрталаб ва кечки “час-пик” соатларида йирик ва бошқа бекатларни боғлайдиган — Чилонзор, Пахтакор, Беруний каби нуқталарда поездлар тўлиб келиши, одамлар бир неча рейсни ўтказиб юборишга мажбур бўлаётганини ҳам қайд этибди.
✔️ Дарҳақиқат, депутат томонидан фуқароларни ташвишга солаётган муаммо кўтарилган. Ўйлаймизки, масъуллар томонидан масалага жиддий эътибор қаратилади.
✅ Kun mavzusi

Депутат ўз чиқишида бу муаммо фақат вақт эмас, балки фуқароларнинг асаби ва ишончини ҳам йўқотиши мумкинлигини таъкидлади. У метрополитен раҳбариятига йўловчилар оқимини қайта таҳлил қилиш, “час-пик”да рейслар сонини кўпайтириш ва ҳаракат жадвалини қайта кўриб чиқиш зарурлигини билдирди.
✔️ Дарҳақиқат, депутат томонидан фуқароларни ташвишга солаётган муаммо кўтарилган. Ўйлаймизки, масъуллар томонидан масалага жиддий эътибор қаратилади.
✅ Kun mavzusi

22.04.202507:20
Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида депутатлар Футбол бўйича 17 ёшгача бўлган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларини Осиё чемпионлиги билан табриклади.
Қонунчилик палатасининг Спикери Нуриддин Исмоилов бу ҳақда шундай деди:
✅ Kun mavzusi
Қонунчилик палатасининг Спикери Нуриддин Исмоилов бу ҳақда шундай деди:
Тарихий ғалаба мамлакатимизда спортга, жумладан, футбол ривожига берилаётган юксак эътиборнинг яна бир амалий натижасидир.яратилмоқда.
Албатта, ушбу ютуқ ўз-ўзидан бўлмаяпти. Президентимиз раҳбарлигида барча спорт турлари қатори футболни ривожлантириш борасида ҳам катта ислоҳотлар амалга ошириляпти.
Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистонда футболни ривожлантиришга қаратилган фармон ва қарорлари спортнинг футбол турига аҳолини, айниқса ёшларни кенг жалб этиш борасида ишларимизнинг янги босқичини бошлаб берди.
Юқори иқтидорга эга бўлган ёш футболчиларни танлаш, саралаб олиш ва уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлаш тизими йўлга қўйилди. Жамоаларимиз халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этиши учун барча шароитлар
Фурсатдан фойдаланиб, Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган ўсмирлар терма жамоамиз аъзоларини депутатлик корпуси номидан самимий табриклаймиз!- дейилади табрикда.
✅ Kun mavzusi

17.04.202510:55
✔️ Ўзбекистон «Адолат» социал демократик партияси фракцияси ташаббуси билан ўтказилаётган “Ҳукумат соати”да депутатлар “Соғлиқни сақлаш соҳасида коррупцион омилларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги масалани муҳокама қилмоқда.
✅ Вазир А.Худаяровнинг таъкидлашича, давлат ва хусусий дорихоналарда “Электрон рецепт” тизимини жорий этиш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Бу модул дори воситаларининг дозалари ва шаклларини ҳисобга олган ҳолда рецептларни электрон шаклда бериш, уларнинг маркировкасини назорат қилган ҳолда сотиш, ҳисобот юритиш жараёнини автоматлаштириш ҳамда беморлар учун мобил илова орқали рецептлар ҳаракатини кузатиб туриш имконини яратади.
✅ Шунингдек, ушбу тизимнинг ишлаши учун дори воситаларининг халқаро патентланмаган номлари, шакллари, дозалари ва ўлчов бирликларини ўз ичига олган маълумотлар базаси ҳам шакллантирилди.
🔴 Йиғилиш давом этмоқда

15.04.202510:56
❌ ХДП фракцияси қарши овоз берди
🔴 Бугунги йиғилишда ХДП фракцияси аъзолари “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида"ги кодексига ҳуқуқий таъсир чораларини қўллашда мутаносиблик принципига амал қилинишини таъминлашга қаратилган ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳасига эътироз билдирди вa қарши овоз берди.

15.04.202506:27
🔴 Leapmotor масаласи ҳал бўлди
🌀 Кеча Leapmotor бренди остидаги автомобилларнинг Ўзбекистонда муомалага чиқарилишига шартли равишда рухсат берилди.
✔️ Leapmotor компаниясининг олдига қуйидаги шартлар қўйилган:
✅ Leapmotor товар белгили автотранспорт воситасининг номувофиқлиги аниқланганда уларни бартараф қилувчи ҳамда истеъмолчига етказилган зарарни қопловчи ишлаб чиқарувчининг расмий вакили – Ўзбекистон Республикаси резиденти (юридик шахс)ни белгилаш;
✅ республикага импорт қилинаётган Leapmotor товар белгили барча автотранспорт воситаларининг турини маъқуллаш учун зарур бўлган тегишли ҳужжатларни тақдим қилиш.
Аввал хабар берганимиздек, Қонунчилик палатаси депутати Нодир Тилаволдиев мазкур масала юзасидан ўз фикрини билдирган эди.

09.04.202507:52
✅ 5 кунлик ўқиш вa иш режими кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига юборилди
Қонунчилик палатаси депутати Шахноза Холмахаматовага кўра, “Таълим тизимини тўлиқ 5 кунлик ўқиш вa иш режимига ўтказиш” мавзусида эълон қилинган ташаббус, бугунгача 153 829 та кўрилган ҳамда фуқаролар томонидан 657 та изоҳ қолдирилган.
Мазкур мурожаат 6 кун ичида ичида жами 12 660 та овоз тўплаган. Овозларнинг 12 527 таси (98,9) қўллаб-қувватловчи, 133 таси (1,1%) қарши овозни ташкил этган.
Бугунги кунда ушбу мурожаат 10 мингдан зиёд овоз тўплагани боис, Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун юборилган. Қабул қилинадиган қарор веб-порталда эълон қилинади.
✅ Ўйлаймизки, тез кунларда Вазирлар Маҳкамаси томонидан мазкур ташаббус атрофлича ўрганиб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинади.

22.04.202511:56
🔴Қонунни қабул қилишга 32 нафар депутат қарши чиқди
Ялпи мажлисда депутатлар томонидан мева-сабзавот етиштирувчи ва қайта ишловчи субъектларнинг ҳамда Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг қонуний манфаатлари ҳимоясини кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда ЎзЛиДеП, ХДП ва "Адолат" СДП фракциялари томонидан қизғин муҳокама қилинди.
Қонун лойиҳаси билан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги мева-сабзавотчилик йўналишидаги маҳсулот етиштирувчи, қайта ишловчи субъектлар, иссиқхона хўжаликлари ҳамда ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида берилган аризалар, шикоятлар ва даъволар юзасидан давлат божини тўлашдан озод этиши белгиланмоқда.
Мазкур норма депутатларнинг баҳс-мунозараларига сабаб бўлди. Якунда:
✔️ 89 нафар депутат қонунни қўллаб-қувватлади;
❌ 32 нафар депутат қарши чиқди;
🟡 5 нафар депутат бетараф бўлди;
✍️ 4 нафар депутат овоз бермади.
✔️ Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.
✅ Қонун лойиҳаси масъул қўмита томонидан иккинчи ўқишга қадар барча камчиликлар ва эътирозларни инобатга олган холда пухта кўриб чиқилиши белгиланди.

22.04.202505:57
🔴Инсон ҳаётидан ўзининг "бизнесини" устун қўяётган тадбиркорлар фаолияти бўйича "депутат сўрови" юборилди
Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда вояга етмаганлар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси кўп учраётгани тўғрисидаги хабарларга кўзимиз тушмоқда.
❌ Бунга асосий сабаблардан бири тадбиркорлар томонидан вояга етмаган шахсларга транспорт воситаларини ноқонуний ижарага бериш ҳолатлари учраётганидир.
✅ Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги 1015-сон қарор билан тасдиқланган низомда қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган юридик шахслар автомобилни қисқа муддатга ижарага бера олиши белгиланган. Шунингдек, қисқа муддатли шартнома тузиш учун ижарачи ҳайдовчилик гувоҳномаси тақдим этиши шарт.
🔴 Маълум бўлишича, Наманган шаҳрида "Namangan yezda moshina" телеграм гуруҳи ташкил этилиб, юқоридаги қарорга зид равишда ушбу канал орқали вояга етмаган шахсларга транспорт воситалари ижарага берилиб, кейинчалик ушбу автотранспорт иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй бериши натижасида вояга етмаган шахслар оғир тан жароҳатларини олишган.
🔴 2024 йил 2 октябрь куни Наманган шаҳрида 5 нафар ўқувчига "Gentra" русумли автомашинани ноқонуний ижарага берилиши натижасида ушбу автотранспорт иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, уч нафар ўқувчилар ҳаётдан бевақт кўз юмган.
✔️ Юқоридагилардан келиб чиқиб, Қонунчилик палатасининг депутати Дилмурод Исмаилов Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатовга мазкур фаолиятни ноқонуний амалга оширувчи шахслар барвақт аниқлаш, уларга нисбатан кўрилган чоралар ва бу каби ҳолатлар келиб чиқишини олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан батафсил тушунтириш сўраб "депутат сўрови"ни юборибди.
📌 Ўйлаймизки, масъул идора депутат томонидан кўтарилган масалаларни атрофлича ўрганиб чиқиб, келгусида бу каби ҳолатларни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни кучайтиради.

16.04.202515:43
Ота-оналарга ҳавас, ёшларга зўр намуна.
✅ Kun mavzusi
✅ Kun mavzusi

15.04.202510:16
⚡️ Аввал хабар берганимиздек, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида куни кеча ҳудудларнинг туризм салоҳиятини ошириш, хорижий инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.
✔️ Қонунчилик палатаси депутатлари мазкур йиғилишда кўтарилган бир қатор масалалар бўйича ўз муносабатларини билдирибди.
Дилрабо Халбаева :
Эркин Ҳайитов:
Гулнорахон Абдувохидова:
Елена Компольщик:
Сапаргул Утемуратова:
Наргиза Саломова:
Рахматилло Шукуров:

Туризм Ўзбекистон иқтисодиётининг драйвер соҳасига айланиб бормоқда. Бу жараёнда давлат, хусусий сектор ва жамоатчилик биргаликда ишлаши ҳал қилувчи аҳамият касб этади.
Эркин Ҳайитов:
Туризм соҳаси янги иш ўринларини яратиш, маҳаллий иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш ва халқимизнинг маданий меросини дунёга танитишда муҳим аҳамиятга эга. Президентимиз таъкидлаганидек, туризм фақат иқтисодий манба эмас, балки миллий қадриятларимизни жаҳонга танитиш воситасидир.
Гулнорахон Абдувохидова:
Бу йиғилишда мамлакатнинг туризм соҳасини янада кучайтириш ва иқтисодиётни туризм секторига вакил қилиш бўйича бир қатор стратегик қарорлар қабул қилинди.
Елена Компольщик:
Особое внимание заслуживает взаимодействие с международными финансовыми институтами. Примеры конкретных договорённостей на 1,5 миллиарда долларов и поручения о расширении этого опыта — это практическое подтверждение эффективности государственной политики и высокой ответственности исполнительной власти.
Сапаргул Утемуратова:
Президент томонидан белгиланган вазифалар орқали туризмнинг барча йўналишлари (қишки, зиёрат, экстремал, тиббий ва агротуризм) қамраб олиниб, янги бозорларга чиқиш ва маркетинг имкониятлари кенгайтирилади. Шунингдек, виза тартибининг соддалашуви, электрон платформалар жорий қилиниши, транспорт инфратузилмасининг янгиланиши ва таълимга қаратилаётган эътибор соҳага замонавий ёндашувни таъминлайди.
Наргиза Саломова:
Энг қадимги маданиятлар чорраҳасида жойлашган Ўзбекистон ҳам туризм жозибадорлиги жиҳатидан дунёдаги саноқли давлатлардан биридир. Биргина мисол. Ҳозирда мамлакатимизда 7 мингдан зиёд нодир тарихий ёдгорлик ва улуғвор ҳамда бетакрор архитектура намуналари мавжуд.
Рахматилло Шукуров:
Ушбу йиғилишда белгиланган вазифалар ва режалар мамлакатимизнинг туризм ва инвестиция соҳаларини ривожлантиришда янги босқични бошлаб беради. Ҳудудларнинг туризм салоҳиятини ошириш ва хорижий ҳамкорлар билан амалга оширилаётган лойиҳаларни жадаллаштириш орқали иқтисодиётимизнинг барқарор ўсишини таъминлашга эришилади.
✅ Kun mavzusi
11.04.202511:38
❗️Пробацияни амалга оширишга кўмаклашган шахслар рағбатлантирилиши мумкин
Фармон (ПФ-65-сон, 10.04.2025 й.) билан Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
🌀 Унга кўра, Ички ишлар вазирига қуйидаги рағбатлантириш чораларини қўллаш ҳуқуқлари берилди:
✍️ пробацияни амалга оширишга кўмаклашган давлат органларининг, муассасаларининг ва ташкилотларининг ходимларини, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини, нодавлат нотижорат ташкилотларни ҳамда фуқароларни рағбатлантириш;
✍️ жамоат хавфсизлигини таъминлашда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган ички ишлар органлари ходимларини лавозим маошининг 1 бараваригача бўлган миқдорда бир марталик мукофот билан рағбатлантириш.
✅ Kun mavzusi
09.04.202505:54
Аввал хабар берганимиздек, Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов томонидан ассамблея доирасида қатор давлатлар парламенти вакиллари билан учрашувлар ташкил этилмоқда.
Вьетнам Социалистик Республикаси Миллий ассамблеяси Раиси Чан Тхан Ман:
Ўмон Султонлиги Шўро кенгаши раиси Халид Хилал Нассер ал-Маавали:
Грузия Парламенти Спикери Шалва Папуашвили:
Бирлашган Араб Амирликлари Федерал Миллий Кенгашининг Мудофаа, ички ва ташқи ишлар қўмитаси раиси Али Рашид ан-Нуаймий:
Малта Вакиллар палатаси Спикери Анжело Фаружа:
Жазоир Халқ миллий Ассамблеяси Раиси И.Бугали:
✅ Kun mavzusi
Вьетнам Социалистик Республикаси Миллий ассамблеяси Раиси Чан Тхан Ман:
Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамияти билан самарали ва очиқ ташқи сиёсатини юқори баҳолаб, икки томонлама алоқаларни ривожлантиришда муҳим омил бўлган парламентлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш ҳар томонлама фойдали эканини қайд этди.
Ўмон Султонлиги Шўро кенгаши раиси Халид Хилал Нассер ал-Маавали:
Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотларни эътироф этиб, бугун дунёда Ўзбекистоннинг халқаро нуфузи тобора ортиб бораётгани, уни Марказий Осиё минтақасида асосий ҳамкор давлат сифатида кўрилишини билдирди.
Грузия Парламенти Спикери Шалва Папуашвили:
Президент Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган мувозанатли, очиқ ва конструктив ташқи сиёсат, кенг кўламли ислоҳотлар ва уларнинг натижаларини алоҳида эътироф этиб, амалий руҳдаги учрашувларни изчил давом эттириш, парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш икки томон манфаатларига бирдек хизмат қилишини таъкидлади.
Бирлашган Араб Амирликлари Федерал Миллий Кенгашининг Мудофаа, ички ва ташқи ишлар қўмитаси раиси Али Рашид ан-Нуаймий:
“Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеяси муваффақиятли ўтаётгани билан самимий табриклайман. Менинг парламентлараро тажрибамда бу сафарги тадбир энг кенг кўламли ва энг кўп делегация қатнашган ассамблеялардан бири бўлди. Айниқса, Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган ташаббуслар барчага парламентнинг роли ва истиқболини яққол кўрсатиб берди”.
Малта Вакиллар палатаси Спикери Анжело Фаружа:
Ўзбекистон туризм соҳасида жуда катта салоҳиятгаэга эканлигини эътироф этиб, ушбу йўналишда ҳамкорлик қилишга кучли интилиш борлигини билдирди. Тошкент халқаро саммитида нафақат парламентлар балки барча тармоқлар доирасида муносабатларни ривожлантириш масалаларини кўриб чиққани, бу албатта, манфаатли бўлганини алоҳида таъкидлади.
Жазоир Халқ миллий Ассамблеяси Раиси И.Бугали:
Ўзбекистоннинг парламент соҳасидаги жуда нуфузли умумжаҳон саммитга мезбонлик қилгани, унинг халқаро мақомини белгилаб бермоқда. Президент Шавкат Мирзиёевнинг нутқидан биз жуда кўп янгиликлар олдик. У ҳамма учун фойдали ташаббусларни акс эттирди. Бугунги кунда икки мамлакат раҳбарларининг сиёсий иродаси ва мулоқотлари ҳамкорлигимизни кенгайишида катта туртки бўлмоқда.
✅ Kun mavzusi

22.04.202509:04
🌀 Ижтимоий ҳимоя тизимига оид яна бир муҳим қонун
✍️ Ижтимоий ёрдам кўрсатишда қонун талабларига амал қилмаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида иккинчи ўқишда қабул қилинди.
✔️ Қонун лойиҳасига кўра, эндиликда ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатиш соҳасида:
✅ арз қилувчидан мурожаат қабул қилишдан асоссиз бош тортганлик;
✅ мурожаатларни белгиланган муддатда кўриб чиқмаганлик;
✅ қонунчиликда кўзда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилиш;
✅ ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга тегишли имтиёз ва кафолатларни таъминламаслик;
✅ ижтимоий хизматлар кўрсатиш миллий стандартларига риоя этмаслик учун, — мансабдор шахсларга БҲМнинг 3 дан 5 бараваригача миқдорда жарима белгиланади. Агар бу ҳолат такрорланса — БҲМнинг 5 дан 10 бараваригача жарима солинади.

18.04.202510:29
💧 Дарахтлар тақдири депутат эътиборда!
🌀 Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Тузел МФЙ, Тузел-1 мавзесида истиқомат қилувчи аҳоли вакилларидан тушган мурожаат асосида, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Борий Алиханов томонидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирига, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирига, Тошкент шаҳар ҳокимига "Депутатлик сўрови" юборилди.
✔️ Аҳоли томонидан қилинган мурожаатда Тузел-1 мавзесида 15 ва 16-кўп қаватли уйлар орасидаги дарахтларга шикаст етказилгани, хусусан, дарахтлар кесилгани ва яшил майдон асфальтланиб, бетонлаштирилгани қайд этилган.
🔴 Депутат томонидан юборилган сўровда масъулларга қуйидаги саволлар билан мурожаат қилинган:
✅ Мазкур ҳудуддаги дарахтлар хатловдан ўтказилганми?
✅ Ҳудудда амалга оширилаётган қурилиш таъмирлаш ишлари юзасида лойиҳа ҳужжатларига тегишли хулоса олинганми?
✅ Йўл қўйилган ҳолат бўйича ким жавобгар?
✅ Депутат шу каби саволлар билар мутасадди ташкилот раҳбарларига мурожаат қилган.
📌 Ўйлаймизки, масъул идоралар депутат томонидан кўтарилган масалаларни атрофлича ўрганиб чиқиб, тегишли хулоса чиқаради ва келгусида бу каби ҳолатларни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни кучайтиради.

16.04.202512:46
✔️ Ўзбекистонда сунъий интеллект соҳасида янги ҳуқуқий асос яратилади
🌀 Сўнгги йилларда дунёда сунъий интеллект технологиялари жадал ривожланиб, жамият ва иқтисодиётнинг турли соҳаларига кириб бормоқда. Ўзбекистон ҳам ушбу глобал жараёндан орқада қолмаган ҳолда Президент томонидан имзоланган бир қатор ҳужжатлар асосида сунъий интеллектни ривожлантиришга қаратилган муҳим дастурлар қабул қилинди.
✅ Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида Инновацион ривожланиш вa ахборот технологиялари масалалари қўмитасига аъзо бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилган сунъий интеллектни қўллаш орқали юзага келадиган муносабатларни тартибга солишга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.
✍️ "Сунъий интеллект" тушунчаси аниқланмоқда;
✍️ Давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ва ваколатли орган вазифалари белгиланмоқда;
✍️ Ахборот ресурсларида сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш қоидалари кўрсатилмоқда;
✍️ Сунъий интеллект ёрдамида яратилган контентга махсус белгилар (маркировка) қўйиш мажбурияти киритилмоқда;
✍️ Шахсий маълумотлардан сунъий интеллект орқали қонунга хилоф фойдаланиш учун жавобгарлик белгиланмоқда.
🔴 2024 йилда сунъий интеллект соҳасига инвестициялар 2 баробарга ошган бўлса, 2030 йилгача бу кўрсаткич 10 баробарга етиши кутилмоқда. Ўзбекистонда ҳам ушбу технологияни жорий этиш бўйича таълим, тадқиқот, кадрлар тайёрлаш ва инфратузилмани ривожлантириш ишлари изчил давом этмоқда.
✅ Бироқ, технологиянинг ривожи билан бирга, шахсий маълумотларни суиистеъмол қилиш, ёлғон контент тарқатиш каби таҳдидлар ҳам ортиб бормоқда. Шу боис, сунъий интеллект билан боғлиқ масалаларни ҳуқуқий тартибга солиш долзарб ва стратегик вазифа сифатида кўрилмоқда.
🤔 Қонун лойиҳаси халқаро тажриба асосида жумладан, Европа иттифоқи, АҚШ, Япония, Россия ва МДҲ давлатларининг ёндашувларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

✔️Қонун лойиҳаси билан:

15.04.202508:10
✔️ Бугун Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятида шаффофлик ва қонунийликнинг янги кафолатларини назарда тутувчи қонун лойиҳаси 2 та ўқишда қабул қилиниб, Сенатга юборилди.
🌀 Лойиҳада нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ)нинг фаолиятига давлат органлари томонидан ноқонуний аралашув ҳолатларига чек қўйиш ва уларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлаш кўзда тутилмоқда.
❗️Қонун лойиҳасида ННТлар фаолиятининг эркинлиги ва шаффофлигига дахлдор бир қатор қоидалар мустаҳкамланмоқда.
✔️ Хусусан:
❗️Шунингдек:

✅давлат органи мансабдорларининг ННТ ишларига қонунга зид равишда аралашиши учун маъмурий жавобгарлик белгиланади;
✅жамоатчилик назорати натижалари асосида тайёрланган ҳужжатларни кўриб чиқишдан бош тортиш ёки муддатни бузиш ҳолатлари учун ҳам жавобгарлик белгиланади;
✅ННТлар фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этмаслик, чет эл маблағларини рўйхатдан ўтказувчи орган розилигисиз қабул қилиш, ёки молиялаштириш манбаларини ошкор этмаслик – барчаси учун аниқ чора-тадбирлар назарда тутилмоқда.
❗️Шунингдек:
❌ рўйхатдан ўтмаган ННТлар ва уларнинг филиаллари фаолият юритиши ман этилади;
❌ чет эл ташкилотларининг ННТлари ва уларнинг ходимлари сиёсий фаолиятда иштирок этиши, ёки сиёсий партияларни молиялаштириши мумкин эмас;
❌ хорижий молиялаштириш манбалари ҳисобидан амалга оширилган лойиҳалар тўғрисидаги ахборотни яшириш жавобгарликка сабаб бўлади.
✅ Kun mavzusi
10.04.202512:35
✔️ АЙРИМ ИШЛАРДА ЭНДИЛИКДА НИКОҲДАН АЖРАШАЁТГАНДА МУҲЛАТ ТАЙИНЛАНМАЙДИ
🔴 Оила кодексига киритилган қўшимчага кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда суд оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахснинг талабига кўра ярашиш учун муҳлат тайинламайди.
🔴 Бундан ташқари, Уй-жой кодексига киритилган қўшимчага кўра, турар-жойдан фойдаланиш ҳақидаги низолар кўриб чиқилаётганда суд тарафларнинг келишувига асосан турар-жой мулкдорининг ташаббусига кўра турар-жойга мажбурий тартибда киритилаётган тарафни турар-жой мулкорига тегишли мутаносиб шароитларга эга бўлган бошқа турар жойга киритиш ёки ижарага олинган турар-жой учун ижара ҳақини тўлаш мажбуриятини мулкдорнинг зиммасига юклатиши мумкинлиги белгиланди.
🌀 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
✅ Kun mavzusi
✅ Қонун (ЎРҚ-1053-сон, 09.04.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди
🔴 Оила кодексига киритилган қўшимчага кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда суд оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахснинг талабига кўра ярашиш учун муҳлат тайинламайди.
🔴 Бундан ташқари, Уй-жой кодексига киритилган қўшимчага кўра, турар-жойдан фойдаланиш ҳақидаги низолар кўриб чиқилаётганда суд тарафларнинг келишувига асосан турар-жой мулкдорининг ташаббусига кўра турар-жойга мажбурий тартибда киритилаётган тарафни турар-жой мулкорига тегишли мутаносиб шароитларга эга бўлган бошқа турар жойга киритиш ёки ижарага олинган турар-жой учун ижара ҳақини тўлаш мажбуриятини мулкдорнинг зиммасига юклатиши мумкинлиги белгиланди.
🌀 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
✅ Kun mavzusi

09.04.202504:48
✅ Янги қарор: 1 майдан 201 кВт⋅соатдан 500 кВт⋅соатгача электр энергиясига 900 сўмдан эмас, 800 сўмдан тўлайсиз
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2024-2025 йилларда ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг босқичма-босқич ўзгариш графигига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида” 194-сон қарори қабул қилинди.
Давлатимиз раҳбарининг топшириқларига мувофиқ ишлаб чиқилган мазкур қарор билан Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16-апрелдаги 204-сон қарори билан тасдиқланган 2024-2025 йилларда ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг босқичма-босқич ўзгариш графигига аҳоли учун енгиллик яратадиган ўзгартишлар киритилмоқда.
Бундан ташқари, қарор билан электр энергияси ва табиий газ нархлари ҳар йили 1 майдан бир маротаба йиллик инфляция даражасидан келиб чиққан ҳолда 10 фоиздан юқори бўлмаган миқдорда индексация қилиб борилиши белгиланмоқда.

22.04.202507:46
🤔 Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилмоқда.
🌀 Ушбу қонун лойиҳаси ижтимоий ҳимояни адолатли бўлиши ва ҳақиқатдан ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларга етиб боришини таъминлашга қаратилган.
✔️ Лойиҳа билан айрим нотариал ҳаракатлар ҳақидаги маълумотларни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига берилиши таклиф этилмоқда. Шу билан бирга, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг ижтимоий ёрдам ва хизматлардан фойдаланиш тўғрисидаги аризалардаги имзолари, агар "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари томонидан ҳақиқийлиги текширилган бўлса, нотариал шаҳодатлаш талаб этилмаслиги назарда тутиляпти.
🔴 Мажлисни кузатиш

17.04.202513:31
🌀 Ҳукумат соати: Соғлиқни сақлашдаги муаммолар депутатларнинг диққат марказида!
🩺 Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган навбатдаги “Ҳукумат соати”да депутатлар Соғлиқни сақлаш вазири билан юзма-юз учрашиб, жойларда сайловчилар томонидан кўтарилган энг долзарб масалаларни муҳокама қилишди.
🔴 Кун тартибидаги асосий мавзулардан бири: Соғлиқни сақлаш соҳасида коррупцион омилларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар.
✔️ Саволлар кўп бўлди, вазирга осон бўлмади, жавоблар ҳам жиддий таҳлилий асослар билан берилди.
✅Биргина ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Сайдулла Азимов томонидан "Вазирлик хусусий тиббиёт муассасаларида рецептларни ёзиш ҳамда даволаш методлари устидан назорат олиб боряптими?" деган мазмундаги савол берилди.
🤔 Жавобни эса батафсил видеода кўришингиз мумкин.

15.04.202511:08
✍️ Бугунги Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.
🔴 Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган қонун лойиҳасида суд томонидан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахсларни профилактик ҳисобга олинадиган шахслар қаторига киритиш назарда тутилаётган эди.
🌀 Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси, Ўзбекистон Либерал-Демократик партияси ҳамда Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциялари депутатларининг узоқ муҳокамалари ва эътирозларидан кейин мазкур нормага ўзгартириш киритилди.
✔️ Ўзгаришга кўра, фақатгина "Йўл безорилиги" ва "Транспорт воситаларини мастлик ҳолатида бошқариш" маъмурий ҳуқуқбузарлигини содир этганда суд томонидан муайян муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси тайинланган шахслар профилактик ҳисобга олинадиган шахслар қаторига киритилмоқда.

15.04.202508:02
✔️ Қонунчилик палатаси депутати Анвархон Темиров: Қонун лойиҳасини қўмитага қайтариш керак!
✍️ Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси жуда қизғин баҳс-мунозарага бой ўтмоқда.
🤔 Кузатиш учун: https://www.youtube.com/watch?v=D35weSVRsH0

09.04.202511:43
❗️Ҳар ойнинг битта шанба ва якшанбаси – “оила ва меҳнат жамоаси билан саёҳатга чиқиш” куни бўлади — Президент
Сўнгги йилларда ички туризмга эътибор туфайли маҳаллий сайёҳлар сони 23 миллионга етди (2017 йилда 5 миллионта эди).
Лекин ҳалигача Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабзга бормаган оилалар кўп. Шу боис, ҳар ойнинг битта шанба ва якшанбаси – “оила ва меҳнат жамоаси билан саёҳатга чиқиш” куни, деб эълон қилинади.
Ёшлар ўртасидаги мусобақа ғолибларига “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат” йўлланмасини совға қилиш йўлга қўйилади.
Ҳар йили ички туризм тарғиботини кенгайтиришга 20 миллиард сўм ажратилади.
Мутасаддиларга экстремал туризмни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш топширилди.

08.04.202512:25
🌀 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Шуҳрат Шарофутдинов Тошкент шаҳар ҳокимига депутатлик сўрови юборди.
✅ Партияга кўра, сўнги вақтларда маҳаллий ҳокимликлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган ер участкалари учун компенсация тўловларини ўз вақтида тўланмаслиги, турли баҳоналар билан мулкдорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига путур етказилаётгани ҳақида мурожаатлар келиб тушмоқда.
🤔 ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Шуҳрат Шарофутдинов Тошкент шаҳар ҳокимига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган ер участкалари ва унда жойлашган кўчмас мулк объектлари эгаларига компенсация тўлашда вужудга келаётган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан депутатлик сўрови юборди.
✔️ Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан юқорида кўтарилган масала атрофлича ўрганиб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинади деб ўйлаймиз.

Показано 1 - 24 із 167
Увійдіть, щоб розблокувати більше функціональності.