Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Namoz Vaqti Taqvim avatar
Namoz Vaqti Taqvim
Namoz Vaqti Taqvim avatar
Namoz Vaqti Taqvim
Період
Кількість переглядів

Цитування

Дописи
Сховати репости
27.04.202515:10
“Шу ишни қилсам кофир бўлай” деса...

Cавол: Бир ишдан сақланишга доим ҳаракат қиламан, лекин нафсимга кириб яна қилиб қўяман. Бир куни шу ишни қилмай деб айтдимки: “Агар яна бир бор шу ишни қилсам кофир бўлай”. Афсуски, мен яна шу ишни қилиб қўйдим, энди мен нима қилай? Кофир бўлиб қолмадимми?

📥Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Модомики, инсон Аллоҳ таолонинг борлиги ва бирлигини қалби билан тасдиқлаб, тили билан иқрор бўлиб турар экан, кофир бўлиб қолмайди, лекин бундай гапларни айтмаслик керак. Сиз айтган иш куфр эмас, балки қасам ҳисобланади. Қасамни бузгани учун каффорат берилади.
Бир киши “Агар шу ишни қилсам яҳудий ёки насроний ёки кофир бўлай” деса, бу гапи қасам бўлади (“Иноя шарҳул ҳидоя” китоби).
Қасамнинг каффорати хоҳласа ўн кишини таомлантиради, хоҳласа уларни кийим билан таъминлайди. Бунда камида шим ва кўйлак кабилар бўлиши керак. Агар бу икки ишдан бирортасига қодир бўлмаса, уч кун кетма-кет рўза тутиши лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.

NAMOZ VAQTLARI KANALI 👇🏽
https://t.me/+RTXeCLAxz2CqNsbt
27.04.202510:15
Аллоҳга берган ваъдасини бузиб қўйса...

Савол: Aгар киши Aллоҳга берган ваъдасини бузиб қўйса, уч кун рўза тутиб берадими?

📥Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда бирор савобли ишни бажаришга Аллоҳ таолога аҳд қилиш ёки муайян нарсани Аллоҳ йўлида ҳадя қилиш ҳақида киши ваъда қилиши “назр қилиш” дейилади. Исломда назрга ташвиқот йўқ. Аммо назр қилган одам уни бажариши шарт ҳисобланади.
Агар бажармаса, бир вожиб амални тарк этган ҳисобланиб, оғир гуноҳкор бўлади ва каффоратини адо этиши лозим.
Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Назрнинг каффорати худди қасамнинг каффоратидекдир”, деганлар» (Имом Муслим ривояти).
Демак, бир ишни назр қилиб, уни бажара олмаган киши хоҳласа ўн кишини таомлантиради, хоҳласа уларни кийим билан таъминлайди. Бунда камида шим ва кўйлак кабилар бўлиши керак. Агар бу икки ишдан бирортасига қодир бўлмаса, уч кун кетма-кет рўза тутиши лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.

NAMOZ VAQTLARI KANALI 👇🏽
https://t.me/+RTXeCLAxz2CqNsbt
«Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен (барча) нуқсонлардан покдирсан. Дарҳақиқат, мен (ўзимга) зулм қилувчилардан бўлдим» (Анбиё сураси, 87-оят).

Шу оятнинг аввали тавҳид.
Ўртаси тасбеҳ.
Охири истиғфордир.

NAMOZ VAQTLARI KANALI 👇🏽
https://t.me/+RTXeCLAxz2CqNsbt
Қуръонда шундай бир сура борки, ёдлаган одамни жаннатга киргизмагунча қўймайди 🫀

СубҳанАллоҳ, қайси сура эканлигини биласизми?


Жавоби бу ерда:👇🏼
Иллатли қалб ботил нарсаларга мойил бўлади. Гуноҳларни тарк этиш даражани оширади. Тақво тўни эскирмайди. Юқори қўл пастки қўлдан яхшироқдир. Сабр — ҳийласи қолмаган одамнинг ҳийласидир.



"Саодатга етакловчи ҳикматлар"дан

NAMOZ VAQTLARI KANALI 👇🏽
https://t.me/+RTXeCLAxz2CqNsbt
🤩Diqqat ayol qizlar uchun yozgi baxorgi fasonlar mavjud ajoyib saxifa topildi🧕👇

🌺Bahorgi paplen kuylak fasonlar🌺👗
🌺Bahorgi paplen kuylak fasonlar🌺👗

👑Bazimga turli nejniy fasonlar🩷🦋
👑Bazimga turli nejniy fasonlar🩷🦋

⭕️Xijabli qizlarga Takoy obrizlar🩷💚
⭕️Xijabli qizlarga Takoy obrizlar🩷💚

🔠🔠🔠🔠🔠🔠
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠👇
ОНА ЎТСА ҲАМ.....😭

Онам тўрт йил олдин оламдан ўтган. Бир куни тушимда онам келиб 
- Ўғлим синглингни уйига бор...дедилар
- Ойи хали бордим ..
- Хозир бор болам дедилар.
Ўйғонсам соат
01:00 бўлибди. Ярим тун экан деб яна ухладим.. 
Ойим яна 
- " Тур ўғлим бор"- дедилар

Туриб кўнгироқ қилсам ҳеч ким гўшакни кўтармади. 
Синглимни эри ярим йил олдин Россияга ишлагани кетган. Синглим иккита кичкина фарзанди билан турарди.
Синглимни уйига бордим,


НЕ КЎЗ БИЛАН КЎРАЙКИ СИНГЛИМ.....😱😭

ДАВОМИ НАҚАДАР 😭ИБРАТЛИ 👇
“Ким ўзини туҳмат қилинадиган ўринда кўрсатса, унга нисбатан ёмон гумон қиладиганларни маломат этмасин”.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу

NAMOZ VAQTLARI KANALI 👇🏽
https://t.me/+RTXeCLAxz2CqNsbt
😳Қизим бу амаки сени тегмайди...

Биз дадамни анча йиллар олдин қабрга қўйган эдик, онам вақтлар ўтиб ичкилик истеъмол қилишни бошлади ва бизнинг уйимизга хар хил одамлар келишни бошлади. Онам хонага кириб кетиб кўзида ёшлар билан чиқар эди. Охирги келган амаки онам билан узоқ вақт гаплашип турди ва онам менинг ёнимга келиб "Қизим амакинга қара нима деса қилгин" дея айти амакининг ёнига бордим шундан сўнг амаки...😱

Давоми бу ерда 👇
27.04.202501:10
ДУО ҚИЛГАНМИДИНГ?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хасталаниб, озиб кетган кишини кўргани бордилар. Унинг аҳволи эътиборларини тортди. Сўрадилар:
– Бирор нарса деб дуо қилганмидинг?
– Аллоҳим! Охиратда берадиган азобингни шу дунёда бергин, – деб дуо қилгандим.
– Субҳаналлоҳ! Бунга тоқатинг етмайди-ку! Нега: “Раббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшиликни бергин, охиратда ҳам яхшиликни бергин”, деб сўрамадинг? – деб ҳайрон бўлдилар Пайғамбар алайҳиссалом.
Бемор ушбу дуони ўқиган эди, Аллоҳ унга шифо берди. Одам тилига эҳтиёт бўлиши керак. Гоҳо кишилар Аллоҳга Унинг раҳматига терс бўлган шартларни қўйиб дуо қилишади. Хатоларини тушунишлари учун Ҳақ таоло уларга сўраганларини беради. Ривоятдаги саҳобий ҳам охиратдаги азобдан қўрққанидан ҳамма машаққат шу дунёда бўлишини хоҳлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга тўғри йўлни кўрсатдилар. Икки дунёда ҳам нажот топишни сўраш лозимлигини айтдилар. Гоҳида бола касалланса, онаси: “Сенинг ўрнингга мен оғрисам, бўлмасмиди?!” деб нидо қилади. Албатта, мазкур дуо замирида онанинг фарзандга меҳр–шафқати ётади. Аммо бу жоҳиллик. Боласи, ўзи учун ҳам саломатлик тилаш мумкин бўлгани ҳолда, нега жонига жабрни сўраши керак? Банда қачон дуоси ижобат бўлишини билмайди. Шунинг учун доимо Аллоҳдан яхшиликни сўрайвериши лозим. Болалар уйда тўполон қилганда баъзи оналар қарғаб қолади: “Ҳов, балога учрагурлар, жим бўлинглар!” Бу қарғиш ижобат бўлиб қолса–чи?! Аллоҳдан фақат яхшиликни сўрайвериш лозим. Уни ҳеч нарса ожиз қолдиролмайди. Ривоятларда келишича, Юсуф алайҳиссалом Аллоҳга дуо қилдилар: “Эй Раббим! Қамоқ узайиб кетди”. Аллоҳ ваҳий қилди: “Эй Юсуф! Сен қамоқни сўрадинг, Биз бердик. Агар офиятни сўраганингда, уни берардик!” Гап шундаки, Юсуф алайҳиссаломга зино билан қамоқдан бирини танлаш ихтиёри берилганда: “Эй Раббим! Улар чорлаётган нарсадан менга қамоқ маҳбуброкдир”, деган эдилар.

"Қалблардан сўранг" китобидан.

NAMOZ VAQTLARI KANALI 👇🏽
https://t.me/+RTXeCLAxz2CqNsbt
Теша тегмаган савол..⁉️

👩‍🦯КАР, КЎР ВА СОҚОВ ЧЎЛДА КЕТАЁТГАН ЭДИ. КАР ЎЛИБ ҚОЛДИ ВА СОҚОВ БУНИ КЎРГА ҚАНДАЙ ТУШУНТИРАДИ?

Жавобини билсангиз мийянгизда мажлис бошланиши тайин 👇😅
ТАРК ЭТМАНГ МЕНИ...

Меҳр-мухаббатла қўша-қариш
барчага насиб этсин !

✍🎙Бахтиёр Фидоий


NAMOZ VAQTLARI KANALI 👇🏽
https://t.me/+RTXeCLAxz2CqNsbt
«Аллоҳ билур, сизлар эса билмайсизлар» (Бақара сураси, 216-оят).
«Ҳаётингизда кечикаётган ҳар бир нарсада катта ҳикмат бордир. Уни фақат Аллоҳ билади. Ишингизни фақат Аллоҳга таслим этинг. У Зотга ишонинг, асло ноумид бўлманг».

NAMOZ VAQTLARI KANALI 👇🏽
https://t.me/+RTXeCLAxz2CqNsbt
Банан пўчоғи ва ун - ажинларнинг ажали!

Бунақа оддий рецепт билан ажинлардан 1 умрга қутулиш мумкинлигини ким билибди дейсиз.

Камига қуёшда қорайган терини "қўйни думбасидек" оқартириб, таранглаштириб берса.

Сувдек текин бу рецептни 2 ҳафтадан ортиқ қўллаш мумкин эмас! Сабаби эрингиз танимай қолиши мумкин 😉

Мана уша рецепт: ёзиб олинг!
• 1 дона банан пўчоғи;
• 4 ош қошиқ ун;
• 2 ош қошиқ
... Батафсил 👇
27.04.202506:33
ИЙМОН

• Иймон Нуҳ алайҳиссаломнинг кемаларига ўхшайди, кемага минганлар нажот топдилар, кемага минмаганлар ғарқ бўлди.

• Иймон инсон танасидаги бош кабидир.

• Иймон бамисоли Арш кабидир, у ҳамма нарсадан юқоридир.

• Иймон фалак кабидир, унда нур айланиб туради.

• Иймон қуёш кабидир, у порлаган замон ер юзида зулмат қолмайди.

• Иймон юлдуз кабидир, у одамларга тўғри йўлни кўрсатиб туради.

• Иймон бамисоли тупроқ кабидир, унда ҳамма нарса ўсади.

• Иймон олтин кабидир, у билан ҳамма нарсани сотиб олинади.

• Иймон кумуш кабидир, агар унинг ичида ўндан бир қисм мис бўлса ҳам, топилади.

• Иймон денгиз кабидир, у нажосатни қабул қилмайди.

• Иймон қип-қизил лола кабидир, ер ундан зийнат олади.

• Иймон бамисоли мушк кабидир, унинг ҳидини узоқдагилар ҳам, яқиндагилар ҳам ҳидлайди.

• Иймон бамисоли (жаннатдаги) кофур чашмаси кабидир, у осий ва қотган қалбларни поклайди.

• Иймон Мусо алайҳиссаломнинг асоларига ўхшайди, кўп асолар (Фиръавн сеҳргарларининг асолари) унинг олдида йўқ бўлди. Шунингдек, гуноҳ ва куфр ҳам иймоннинг олдида йўқ бўлиб кетади.

• Иймон бамисоли Сулаймон алайҳиссаломнинг узукларига ўхшайди, у зот ўша узук билан (иззат ва ғолиблик топиб) салтанатга эга бўлдилар, узукни йўқотиш билан салтанатни йўқотдилар.

“Баҳрул-маҳабба” китобидан.

NAMOZ VAQTLARI KANALI 👇🏽
https://t.me/+RTXeCLAxz2CqNsbt
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва бaрoкатуҳ!

🌸🌼 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌼🌸

🤲 Биз ҳам, мулк ҳам оламлар парвардигори Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Эй Раббим, бу куннинг яхшисини, фатҳ бўлишини, ғалабасини, нурини, баракасини, ҳидоятини сўрайман. Ва Сендан бу куннинг ва бу кундан кейингисининг ёмонлигидан паноҳ тилайман.

🌷Амин йа роббал аламин!

NAMOZ VAQTLARI KANALI 👇🏽
https://t.me/+RTXeCLAxz2CqNsbt
26.04.202516:52
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
27.Aprel.25y. 29.Shavvol.1446y
Yakshanba. Toshkent vaqti bilan.
Sollallohu 'alayka yaa Rosulalloh!
                                                   
03:58  TONG Saharlik tugashi.

04:40  BOMDOD.

05:26  QUYOSH.

12:26  PESHIN.

17:14  ASR.

19:19  SHOM   Iftorlik vaqti.

20:41 XUFTON.


Masjidlarda jamoat namoziga takbir turli xil vaqtlarda tushiriladi.


Birinchi: Chimkent (-1), Konibodom (-5), Xo'jand (-6), Qo'qon (-7), Jambul (-7), Namangan (-10), Farg'ona (-10), Marg'ilon (-10), Andijon (-11), O'sh (-14), Jalolobod (-15), Bishkek (-21),7 Olma – ota (-21)

Keyin: Bekobod (+4), Turkiston (+4), Jizzax (+6), Guliston (+7), Denov (+7), Jomboy (+7), Samarqand (+9), Shahrisabz (+10), Kattaqo‘rg‘on (+12), Qarshi (+12), Nurota (+14), Navoiy (+19), Buxoro (+21), Xiva (+35), Nukus (+42)

Ahlingizni namoz (o'qish) ga buyuring va (o'zingiz ham ) unga ( namozga ) bardoshli bo'ling!” (Toha, 132)

NAMOZ VAQTLARI KANALI 👇🏽
https://t.me/+RTXeCLAxz2CqNsbt
26.04.202514:59
Юраги бўшлар Кўрмасин❗️

Бу илон кимни ютиб юборган? Дахшат, бир хафтада ўзи ҳам ўлибди 😐😨

👇🏼👇🏼 ТЎЛИҚ ВИДEО 👇🏼👇🏼
ЗАКОВАТНИ ПОРТЛАТГАН САВОЛ 🤯

7 - синф ўқувчиси берган саволга, 92% одамлар тўғри жавоб бера олмади, хатто заковатчилар хам!

ИНСОННИНГ ҚАЙСИ ОРГАНИ, ИНСОН ВАФОТИДАН КЕЙН ХАМ ЎСА ОЛАДИ? (яъни бу орган, инсон қабрда ётканида ҳам ишлаб туради ва ўсади 😮)

Тўғри жавобни билиш учун 👇
27.04.202508:45
Олимларнинг таъкидлашича, қуёш ҳар сонияда миллион тонналаб ёқилғи ёқади. Шунга қарамай, у бугунги кунгача ёқилғисини сақлаб қолган ҳолда нурсизланиб бормоқда. Қуръон худди шу нарсага улкан бир оятда ишора қилиб, бизга Қиёмат куни ҳақида сўзлаган: «Қуёш ўралиб (нурсизланиб) қолганида...» (Таквир сураси, 1-оят). Ушбу оятда Қуёшнинг ниҳояси ҳақида нозик ишора бор. Маълумки, қуёш тўсатдан тўхтаб қолмайди. Бошқа махлуқотлар каби, унинг шуъласи аста-секин пасайиб, нурсизланиб бориб, ниҳоят сўлиб, якун топади. Бу оят илмий мўъжизалардандир, чунки даҳрийлар Қуёш абадий, бардавом нур сочади, деб эътиқод қилишади. Қуръон бу илмий ҳақиқатни яқин ўтмишдаги уламолар кашф этишидан анча олдин кашф қилган! Субҳаналлоҳ!

NAMOZ VAQTLARI KANALI 👇🏽
https://t.me/+RTXeCLAxz2CqNsbt
Hamma o'zida bor narsani ko'rsatadi!

Yaqinlarga ham ulashishni unutmang!

NAMOZ VAQTLARI KANALI 👇🏽
https://t.me/+RTXeCLAxz2CqNsbt
ҚАБРДА 1 КЕЧА...

Чекка қишлоқларнинг бирида бир бой яшарди.Унинг бойлиги шу қадар кўп эдики, минглаб қўй-қўзилар сон-саноқсиз туялари ва моллари бор эди.Лекин афсуски бефарзанд эди. Орадан йиллар ўтиб бой ўлим тўшагига ётиб қолди.У шунча бойлигини кимга қолдиришни билмас эди ва ўйлаб-ўйлаб бир қарорга келди.Бутун қишлоқ ахлини чақириб, кимки мен ўлганимдан сўнг қабрда мен билан бир кеча ётса, бойлигимни хаммасини ўша одамга мерос қолдираман деди бой. Бу гапдан сўнг қишлоқ одамлари орасида ғала-ғовур бошланди ва хеч ким бунга рози бўлмади.Эртаси кун бойни жони узилди.Ахири 1 камбағал чўпон бунга рози бўлди. Чўпон шу даражада камбағал эдики, 1 дона қари эшагидан бошқа хеч нарсаси йўқ эди. Бойни қабристонга олиб келишди ва чўпон билан бирга қабрга кўмишди. Одамлар тарқалди. Қабристон зим-зиё. Чўпон қўрқувдан донг қотиб қолди ва эрталабгача чидаса хамма бойлик уники бўлишини ўйлаб сабр қила бошлади. Бир пайт қабр бирдан ёришиб кетди ва чўпонга 2 ....👇


Давоми👇
▪️Уч хил кўз ёшидан эҳтиёт бўл:
1. Онангнинг кўз ёши.
2. Етимнинг кўз ёши.
3. Мазлумнинг кўз ёши.

▪️Уч нарса қайтиб келмайди:
1. Сўз, оғиздан чиққанида.
2. Камон ўқи, отилганида.
3. Вақт, ўтиб кетганида.

▪️Дунё уч кундир:
1. Кеча, биз уни яшаб бўлдик, қайтиб келмайди.
2. Бугун, яшаяпмиз, бу ҳам бардавом бўлмайди.
3. Эртага, билмаймиз қаерда бўлишимизни.

NAMOZ VAQTLARI KANALI 👇🏽
https://t.me/+RTXeCLAxz2CqNsbt
Қайчи катта мато ўрамларни кичкина бўлакларга ажратиб ташлайди. Игна эса кичкина бўлишига қарамай, шу мато бўлакларни бирлаштириб, кийимлар ҳосил қилади. Сен ҳаётинг давомида игна каби бўл. Бўлинган бўлакларни бирлаштир, бутунни ажратма. Инсонлар орасини ислоҳ қил. Улар орасига низо солма. Қалбларига муҳаббат уруғини эк. Инсонларни севишни ўрган. Зеро, яратилган нарсаларни севмаган, Яратувчини севолмайди.

Инсонларга ёндош бўл, елкадош бўл. Кишиларнинг барча муаммоларини ҳал қилолмассан, аммо ғамга чўмган инсон ҳузурингга келса, дардини тингла. Айбдор узр сўраса, узрини қабул қилиб, бағрикенглик кўрсат, ёрдамга муҳтож келса, имконинг борича уни қўлла. Сен заминни гуллар билан тўлдирмасанг ҳам, унга гул экилиши учун тиканлардан тозала. Ўзинг энг ёмон вазиятда бўлсанг ҳам, инсонларга яхшилик улаш. Уларни зулматли жарлардан ёруғликка тортувчи мустаҳкам арқон бўл. Ана шунда инсонлар сени бошларига тож қиладилар!


NAMOZ VAQTLARI KANALI 👇🏽
https://t.me/+RTXeCLAxz2CqNsbt
Показано 1 - 24 із 1679
Увійдіть, щоб розблокувати більше функціональності.