Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Uzpharmcontrol avatar
Uzpharmcontrol
Uzpharmcontrol avatar
Uzpharmcontrol
🔴 🟦🟦🟦

Пойтахтимизда USP ҳамкорлари билан навбатдаги йиллик учрашув бўлиб ўтади


USP - АҚШ Фармакопеяси, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ҳамкорлигида USP ҳамкорларининг навбатдаги йиллик учрашув бўлиб ўтади.

Мамлакатимиз фармацевтика соҳасини халқаро стандартлар асосида янада ривожлантириш, дори воситаларининг сифати, хавфсизлигини ва самарадорлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар доирасида ўтказиладиган мазкур тадбирга соҳа вакиллари ва барча тадбиркорларини таклиф этамиз.


Маълумот учун, йиғилиш кун тартибида USP ва маҳаллий ҳамкорлар ўртасида тажриба алмашиш, илғор амалиётларни жорий этиш, ҳамда фармацевтик назоратни такомиллаштиришга қаратилган масалалар муҳокама этилади. Шу билан бирга тадбирда АҚШ Фармакопеяси экспертлари томонидан долзарб мавзулар бўйича тақдимотлар ташкил этилиши режалаштирилган.

Вақти: 2025 йил 28 май. Соат 08:00 - 16:30

Манзил: Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Боғзор кўчаси, "Tashkent Pharma Park" фармацевтика кластери
Қўшимча маълумот учун: emea@usp.org

Иштирокчилар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари сўралади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
08.05.202513:37
🔵 🟦🟦🟦

Хотира абадий, қадрлаш азиз: Марказда маърифий тадбир ўтказилди


9 май — Хотира ва қадрлаш куни арафасида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда марказ жамоаси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги катта журналисти Муҳайё Тошқараева ҳамда фахрий ходимларимиз иштирок этди.

Тадбирни марказ директори ўринбосари Шоядбек Васиев очиб берди. Ўз нутқида у эл-юрт тинчлиги, осойишталиги, эрки ва озодлиги учун курашган инсонлар доимо халқимиз эътиборида бўлиши, жанг майдонларида жонини фидо қилган боболаримиз, сабр-бардош билан машаққатларни енгиб ўтган онахон ва бувиларимизни ёдга олиш, уларнинг хотирасини абадийлаштириш, шунингдек, тирикларига ғамхўрлик кўрсатиш мустақиллик йилларида янги мазмун касб этганини алоҳида таъкидлади.


Тадбир давомида марказда узоқ йиллар самарали меҳнат қилган фахрий ходимлар ҳақидаги махсус видеоролик намойиш этилиб, улар хотираси ёдга олинди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
08.05.202506:16
🖥🖥🖥

Как известно, вчера под председательством
главы нашего государства Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание, посвященное приоритетным задачам дальнейшего повышения качества услуг в первичном звене здравоохранения и специализированных учреждениях, регулирования потребления лекарственных средств и совершенствования медицинского образования.

Подробности этой встречи широко освещались на телеканале "Узбекистан 24."

Также в программе Центр безопасности фармацевтической продукции Алишер Темиров высказал свое мнение по важным направлениям в сфере, задачам, поставленным Президентом, а также о предстоящей работе.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Самарқанд ва Навоийда 600 га яқин ўлчаш воситалари текширувдан ўтказилди

Соғлиқни сақлаш вазирининг 2024 йил 7 октябрдаги “Тиббиётда қўлланиладиган ўлчаш воситалари, лаборатория ва диагностика ускуналарининг метрологик текширувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 313-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Метрология хизмати томонидан ҳудудларда тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан жорий йил бошидан буён Самарқанд ва Навоий вилоятларида республика миқёсидаги 5 та тиббиёт муассасаси, шунингдек, 27 та хусусий клиникада метрология хизматлари кўрсатилди. Қиёслаш ишлари жараёнида жами
579 дона ўлчаш воситаси ҳамда 40 та синов ускунаси қиёслаш кўригидан ўтказилди. Техник жиҳатдан яроқсиз деб топилган 7 та ўлчаш воситаси фойдаланишдан чиқарилди.

Метрология хизмати мутахассислари айни пайтда Навоий вилоятидаги Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказида қиёслаш ишларини олиб бормоқда. Бу ерда 24 та ўлчаш воситаси ва 1 та синов ускунаси қиёслаш текширувидан ўтказилмоқда.

Метрология соҳасида амалга оширилаётган ушбу ишлар тиббиётда аниқ ташхис қўйиш ва хавфсиз муолажаларни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан ишлаш ҳолати ўрганилди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 27 декабрда тасдиқланган “2025 йилда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар фаолияти бўйича белгиланган ҳудудларда ўтказиладиган ўрганиш ишлари ва сайёр семинарлар режаси” ижросини таъминлаш мақсадида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси мутахассислари Наманган вилоятида бўлди.

Ташриф давомида Қўмита мутахассислари томонидан алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни тиббиёт амалиётида қўллаш, тўғри сақлаш, тарқатиш ва ҳисобини юритиш, уларнинг ноқонуний муомаласини чеклаш, жисмоний шахслар томонидан улардан фойдаланиш ҳамда уларни йўқ қилиш тартиби ҳақида тушунтириш берилди.


Шунингдек, ташриф доирасида вилоятдаги тиббиёт муассасаларининг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларга бўлган йиллик эҳтиёжлари, уларнинг миқдорий ҳисобини олиб бориш ҳамда ушбу моддаларнинг сақлаш шароитларини назорат қилиш бўйича ўрганиш ишлари амалга оширилди.


Мазкур тадбир гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан ишлашда шаффофлик, хавфсизлик ва тартиб-интизомни таъминлашга, шунингдек, соғлиқни сақлаш муассасаларининг бу борадаги фаолиятини тизимли равишда такомиллаштиришга хизмат қилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
🔵 🟦🟦🟦🟦🟦

Ўтган ҳафта "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси фаолиятида рўй берган муҳим воқеалар:


😎 Давлатимиз раҳбари "ИННОПРОМ. Марказий Осиё" халқаро кўргазмаси билан танишиб, бир қатор учрашувлар ўтказди

😎 Ибн Сино жамоат фонди билан англашув меморандуми имзоланди

😎 Европа–Ўзбекистон бизнес ассосацияси давра суҳбати бўлиб ўтди

😎 Маркировкаланган дори воситаларини хатловдан ўтказиш жараёнлари ўрганилди

😎 Тиббий буюм, тиббий техника ва уларнинг бутловчи қисмларини Ўзбекистонда тан олиш йўли орқали давлат рўйхатидан ўтказиш қандай амалга оширилиши ҳақида маълумот берилди

😎 Коррупцияга қарши курашиш тизими янада такомиллаштирилади

😎 Марказ мутахассислари Ўзбекистон стандартлар институтида малака оширди

😎 Сифати кафолатланмаган ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди

😎 Рецепт билан бериладиган маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди

Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Видалено09.05.202515:00
09.05.202508:55
🔴 Эътибор ва эҳтиром — улуғ қадрият

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўлим бошлиғи Мирзоҳиджон Қодиров ва Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Алишер Темиров бошчилигида, марказда кўп йиллар давомида самарали фаолият юритган фахрий ходимларнинг хонадонларига ташриф буюрилиб, уларнинг ҳолидан хабар олинди. Ҳамда устозларнинг фармацевтика соҳаси ривожига қўшган муносиб ҳиссаси юксак эътироф этилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Тошкент шаҳрида 1 млрд сўмлик яроқсиз ҳолатдаги тиббий буюмларни сотаётган шахслар ушланди

Фармрейд: Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “N.M.” МЧЖ раҳбари А.А. ҳамда фуқаролар Х.Ш. ва И.Р. фуқаро Б.Г.га хорижда ишлаб чиқарилган жами 574 560 дона яроқсиз ҳолатдаги “Система инфузион” тиббий буюмларини 55 700 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Ўтказилган экспертиза хулосаларига кўра, ушбу тиббий буюмларнинг умумий баҳоси 1 млрд сўмни ташкил этиши ҳамда қўлланишга яроқсиз эканлиги қайд этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube
📰📰📰📰📰📰📰

Жараён: Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи гиёҳвандликка қарши курашиш борасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда


Марказий Осиёда гиёҳвандлик воситалари тарқалишининг олдини олиш бўйича Европа Иттифоқининг "CADAP" дастури доирасида мамлакатимизнинг тегишли вазирлик ва идораларига махсус техника ҳамда ускуналарни топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистондаги Европа Иттифоқи делегацияси вакиллари, "CADAP" дастури раҳбарлари ва мутахассислари, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси, «Маҳалла» хайрия жамғармаси ҳамда Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази вакиллари иштирок этди.


Иштирокчилар синтетик гиёҳвандлик воситалари тарқалишининг кескин ошганлиги ва ушбу соҳада интернет тармоғи, мессенжерлар ҳамда аноним тўлов тизимларидан актив фойдаланилаётганлиги билан боғлиқ замонавий таҳдидларга алоҳида эътибор қаратдилар.


Тадбир якунида томонлар "CADAP" дастури доирасидаги Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, трансмиллий гиёҳвандлик жиноятчилигига қарши самарали курашишга имкон яратишига ишонч билдиришди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
06.05.202512:26
🟣 Чекланган нархлар

Рецепт билан бериладиган маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol
06.05.202506:08
🔴 🟦🟦🟦

Маркировкаланган дори воситаларини хатловдан ўтказиш жараёнлари ўрганилди

"Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасасининг Махсус рақамли маркировкалашни жорий этиш бўлими мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини юртимизда дори воситалари ва тиббий буюмларни гуруҳларга бўлган ҳолда, идентификация воситалари орқали мутасадди идоралар билан биргаликда босқичма-босқич жорий қилиш вазифасини амалга оширади.

Айни кунларда бўлим мутахассислари томонидан қатор фармацевтика корхоналарида, жумладан, “Remedy group" ҚК МЧЖ”, "Дори-дармон" АК ва "Ўзбекистон дори-таъминоти" МЧЖга қарашли омборхоналарда дори воситаларини рақамли маркировкалаш тизими доирасида хатловдан ўтказиш жараёнлари ўрганилди.

🌐 Марказ матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги лавҳа шу ҳақида.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
🟦🟦🟦🟦

Фармаконазорат қандай вазифаларни бажаради?


Эслатиб ўтамиз, юртдошларимизда дори воситаларни қўллаш чоғида ножўя реакциялар аниқланганда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига мурожаат қилишлари мумкин.

✏️ Бунда, қуйидаги ҳаволада кўрсатилган хабарномани farmakonadzor@ssv.uz электрон почтасига ёки 100002, Тошкент ш., Озод кўчаси, К. Умаров тор кўчаси, 16-уйга жўнатишлари керак бўлади.

Мурожаат учун: (71) 203-01-01 | 4144

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
🔴 Эътибор ва эҳтиром — улуғ қадрият

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўлим бошлиғи Мирзоҳиджон Қодиров ва Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Алишер Темиров бошчилигида марказда кўп йиллар давомида самарали фаолият юритган фахрий ходимларнинг хонадонларига ташриф буюрилиб, уларнинг ҳолидан хабар олинди. Ҳамда устозларнинг фармацевтика соҳаси ривожига қўшган муносиб ҳиссаси юксак эътироф этилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
🔴 🟦🟦🟦

Марказ мутахассислари Россияда ишлаб чиқарилган биопрепаратини ўрганишда
иштирок этди

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази лабораторияси мутахассислари Россия фармзаводида ишлаб чиқарилган тери остига юбориш учун мўлжалланган дори воситасининг таркибий ва сифат кўрсаткичлари бўйича ўрганиш ишларини олиб борди.

Маълумот учун мазкур дори воситасини фаол моддаси кальций надропарини бу паст молекуляр гепарин (ПМГ) бўлиб, антитромботик таъсирга эга. Препаратнинг ёрдамчи моддалари сифатида кальций гидроксид эритмаси ёки хлорид кислотаси эритмаси ва инъекция учун сув қўлланилади.


Марказ мутахассислари биопрепаратларни назорат қилиш гуруҳи билан ҳамкорликда идентификация, миқдорий аниқлаш (хромоген-кинетик усул), молекуляр масса тақсимоти кўрсаткичлари бўйича лаборатор синовларни ўтказди.

Ушбу ўрганишлар препаратининг биоаналог сифатидаги хусусиятларини чуқур таҳлил қилиш, унинг хавфсизлиги ва самарадорлигини баҳолашга хизмат қилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тиббиётнинг бирламчи бўғини ва ихтисослашган муассасаларда хизматлар сифатини янада ошириш, дори воситалари истеъмолини тартибга солиш ҳамда тиббий таълимни такомиллаштириш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
06.05.202503:19
🔴 ⭕️⭕️⭕️

Тошкентда қалбаки дори ишлаб чиқариш ва савдоси билан шуғулланган яширин цех аниқланди

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қалбаки дори ишлаб чиқариш ва савдоси билан шуғулланган яширин цех фаолиятига чек қўйилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
02.05.202511:29
🟣 Чекланган нархлар

Рецепт билан бериладиган маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига байрам табриги

Праздничное поздравление Президента Шавката Мирзиёева народу Узбекистана

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
📰📰📰📰📰📰📰

USP билан ҳамкорлик янги босқичда: Марказ делегацияси “USP Конвенцияси – 2025”да иштирок этмоқда


Шу кунларда АҚШнинг Мэриленд штати, Роквилл шаҳрида “USP Конвенцияси–2025” халқаро анжумани бўлиб ўтмоқда. Унда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директор ўринбосари Нозим Бердиев бошчилигида Марказ делегацияси ҳам иштирок этмоқда.

Маълумот учун, 50 га яқин мамлакатдан 450 дан зиёд ташкилот вакилларини бирлаштирган мазкур анжуман дори воситаларининг сифати, хавфсизлиги, самарадорлиги ва оммабоплиги билан боғлиқ глобал муаммоларни муҳокама қилиш, ҳамкорликда ечимлар ишлаб чиқишга қаратилган.

Анжуманда USP Конвенциясига овоз берувчи аъзо делегат сифатида иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси бош муҳаррири Ҳабибулла Жалиловнинг таъкидлашича конвенция йиғилиши давомида қабул қилинган резолюциялар 2025-2030 йилларда стандартлар ва тартибга солиш амалиётини стратегик ривожлантириш учун асос бўлиб хизмат қилади, глобал фармацевтика сиёсати ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга таъсир кўрсатади.

Маълумот учун, сўнгги йилларда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва USP ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланиб, 2023 йилда қатор шартнома ва меморандумлар имзоланган. Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясида USP монографияларини жорий этиш ишлари ҳам амалга оширилмоқда — жумладан, сўнгги нашрда 31 та замонавий USP мақолалари қамраб олинган.


Анжуман сифатли дори воситалардан тенг фойдаланишни таъминлаш, инновацион таҳлилий ёндашувларни ишлаб чиқиш, илмий ютуқларни стандартларга интеграция қилиш, шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасидаги глобал инқирозларга жавоб беришда фармакопеяларнинг ролини кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
💬 30-савол:

Ҳамма дори воситаларининг қадоғида рақамли маркировкаси бўлиши керакми ёки маркировка қилинмайдиганлари ҳам мавжудми?

Ушбу саволга Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Махсус рақамли маркировкалашни жорий этиш бўлими бошлиғи Бахтияр Алимухамедов жавоб берди.

💳 Жавоб:

Албатта, барча дори воситалари ҳам мажбурий рақамли маркировкаланмайди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан мажбурий рақамли маркировкаланадиган дори воситаларининг идентификация кодлари рўйхати тасдиқланган бўлиб, мазкур рўйхатга мувофиқ, ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси коди 3003, 3004 бўлган дори воситаларигина мажбурий рақамли маркировкаланиши белгиланган.

Дори воситасининг ТИФ ТН кодини қаердан билиш мумкин?


Дори воситаларининг ТИФ ТН кодларини уларнинг мувофиқлик сертификатларидан ёки Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогида шаклланган МХИК кодидан билиш мумкин. МХИК кодининг дастлабки 2 — 5-рақамлари маҳсулотнинг ТИФ ТН коди (мисол учун: 03004452002280001) ҳисобланади.

Демак, ТИФ ТН коди позицияси 3003, 3004 бўлмаган дори воситаларини рақамли маркировкасиз сотиш мумкинми?


Ҳа, ТИФ ТН коди позицияси 3003, 3004 бўлмаган дори воситаларини рақамли идентификациялаш воситаларисиз реализация қилиш мумкин.

Савол юбориш -
@uzpharmcontrol_bot

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
🟣 🟦🟦🟦

Фармацевтика соҳасида коррупцияга қарши кураш мавзусида семинар ўтказилди


Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида соҳа мутахассислари ва масъул ходимлар иштирокида “Давлат органларида коррупцияга қарши курашишнинг устувор йўналишлари” мавзусида семинар ташкил этилди.

Тадбир давомида коррупцияга қарши давлат сиёсатининг ҳуқуқий асослари, институтлашган назорат тизими, давлат хизматчилари учун ахлоқ кодекслари, жамоатчилик назоратининг ўрни ҳамда халқаро тажрибалар муҳокама қилинди.

Таъкидланишича, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги сиёсий ирода ва тизимли ёндашувлар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони (ПФ-71-сон, 21.04.2025-y.) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида (ПҚ–147-сон, 21.04.2025-y.) белгиланган вазифаларни самарали амалга ошириш бу борадаги устувор йўналиш ҳисобланади.


Шунингдек, семинарда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази фаолиятида шаффофликни таъминлаш, фуқароларнинг ишончини мустаҳкамлаш ва тизимли тарзда профилактика ишларини кучайтириш зарурлигини қайд этилди,

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
🟢 🟦🟦🟦

Дорихоналарда рақамли маркировкалаш тизими қандай жорий этилади?


Хабарингиз бор, 2022 йил 1 сентябрдан ТИФ ТН коди позицияси 3003, 3004 бўлган дори воситаларини рақамли маркировкалаш тизими босқичма-босқич жорий этилди.

Хўш, дорихоналар ушбу тизимни ўз фаолиятларига қандай жорий этиши керак? Жараёнлар кетма-кетлиги қандай?

Ушбу саволлар юзасидан Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Махсус рақамли маркировкалашни жорий этиш бўлими бошлиғи Бахтияр Алимухамедов батафсил маълумот беради.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
02.05.202511:29
Показано 1 - 24 із 287
Увійдіть, щоб розблокувати більше функціональності.