Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Tarix saboqlari avatar

Tarix saboqlari

Ustoz Nodirbek Abdulahatovning shaxsiy qarashlari, fikrlari, xulosalari
Рейтинг TGlist
0
0
ТипПублічний
Верифікація
Не верифікований
Довіреність
Не надійний
Розташування
МоваІнша
Дата створення каналуЛист 11, 2022
Додано до TGlist
Бер 06, 2025
Прикріплена група

Рекорди

23.04.202523:59
2.5KПідписників
05.03.202523:59
0Індекс цитування
07.03.202508:59
606Охоплення 1 допису
08.03.202523:59
435Охоп рекл. допису
23.03.202518:32
8.38%ER
07.03.202508:59
27.11%ERR

Розвиток

Підписників
Індекс цитування
Охоплення 1 допису
Охоп рекл. допису
ER
ERR
БЕР '25БЕР '25БЕР '25БЕР '25КВІТ '25КВІТ '25КВІТ '25

Популярні публікації Tarix saboqlari

Дарахтдан тўкилган япроқ қуришга қандай маҳкум бўлса, кўнгилдан қолган инсон ҳам унутилмоққа шундай маҳкумдир.

Нежиб Фазил Кисакурек
Ҳаётда энг тез юрадиган машина бу - ҳаётдир.
Бахт шуки эрталаб ишга иштиёқ билан бориш ва кечга яқин уйга жуда бахтиёр кайфиятда қайтишдир.
Билимсизликдан қўрқмагин. Аммо сохта билимдан қўрқ. Чунки барча ёмонликлар шундандир.
Голландия ва Бельгия чегараси экан! Бор-йўғи бир чизиқ билан ажратилган. Ҳавас қилгулик... Қани симтўсиқлар, бетонтўсиқлар, аскарлар, текширувлар, чегарадан ўтиш учун пул тўлаган ҳолда соатлаб, кунлаб навбатда туришлар?!.. Улар йўқ. Чунки бунга ҳожат йўқ. Демак, қачонлардир шундай чегараларга эга бўлиш мумкин. Фақат бунинг битта шарти бор: ривожланиш, тўлақонли инсон ва жамият бўлиб шаклланиш.
Улуғбек Ҳамдам.
14.04.202523:39
Кўпчиликнинг ҳаққи.
Қишлоқда куз палласи томсувоқ қилиш удуми бўларди. Унинг ёзилмаган қоидаси бор. Биринчидан, ҳеч ким томини ёлғиз ўзи сувамайди – ҳамма ҳашарга келади. Иккинчидан, бева-бечора, қўли калта хонадоннинг уйи энг аввал томсувоқ қилинади. Кейин, навбатма-навбат давом этаверади.
Ўқитувчимизнинг ҳашарига, айниқса, кўп одам йиғилди. Уйи катта йўл ёқасида эди. Шундоқ кўча четидан лойҳандақ қазилган экан. Сомон катта йўлнинг кўпчиб ётган тупроғига қовушиб, обдон юмшабди. Ўқитувчимизнинг Азим ака деган қўшниси ишбоши бўлди. Биров ҳандаққа тушиб, лой солиб бериб турди, биров пақирлаб лой ташийди, яна биров томда туриб, илгак билан тортиб олади, бошқаси ҳафсала билан сувайди. Эрта пешиндаёқ ҳамма ишни қойил қилиб ташладик. Ҳовли ўртасидаги тут тагида овқатланиб ўтирсак, ўқитувчимизнинг кекса онаси келиб қолди (кейин эшитсак, бир ҳафта аввал кўзи ёриган қизиникига кетган экан). Кампир ҳассасини дўққиллатиб, тўппа-тўғри ўқитувчимизнинг олдига борди.
- Нима қилдинг? – деди ўғлининг саломига алик ҳам олмай.
– Нима иш қилиб қўйдинг?!
Ҳаммамиз ҳайрон бўлиб қолдик. Муаллим ўқувчиларининг олдида, айниқса, мулзам бўлди шекилли, қизариб кетди.
- Нима қипман, ойи? – деди кўзларини пирпиратиб.
- Дард! – кампир ҳассаси билан ерни нуқиди. – Санга қачон ақл киради, нодон бола!
Кейин Азим акага юзланди:
- Бу-ку аҳмоқлик қилишга қипти, сиз қаёққа эдингиз? Нега кўчадан лой қилдиларинг? Кўчанинг тупроғига тегиб бўладими, нобакор! Кўпчиликнинг ҳаққи-ку бу!
Бир зум ҳарсираб турди-да, тўсатдан йиғлаб юбрди:
- Ман юртнинг ҳаққига сувалган том тагида турмайман!
Шундай деди-ю, супа лабига бориб, терс ўтириб олди...
...Ҳаммамиз қайтадан томга чиқдик... Сувоқ қилишдан кўра лойни кўчириш қийин бўларкан. Битта қолдирмай, қиртишлаб, томдан туширдик. Пақирлаб ташиб, кўчадаги лойҳандақни тўлдириб қўйдик...
...Орадан йиллар ўтиб, кампир кўз юмганида тумонат одам уни ўша кўчадан сўнги манзилга кўтариб борди...
Кўча тупроғи илиқ эди... Майин эди...
Ўткир Ҳошимов
Увійдіть, щоб розблокувати більше функціональності.