Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
𝐀꯭𝐓𝐈꯭𝐑𝐆꯭𝐔꯭𝐋꯭ 𝐊꯭𝐀꯭𝐍꯭𝐀꯭𝐋꯭𝐈꯭ avatar

𝐀꯭𝐓𝐈꯭𝐑𝐆꯭𝐔꯭𝐋꯭ 𝐊꯭𝐀꯭𝐍꯭𝐀꯭𝐋꯭𝐈꯭

Kетганлар кетган жойида қолганлар қолган жойида бахтли бўлади, ким кимни йўқотганини эса вақт кўрсатади)
Reklama uchun: https://t.me/Atirgulda_reklama
Рейтинг TGlist
0
0
ТипПублічний
Верифікація
Не верифікований
Довіреність
Не надійний
РозташуванняУзбекістан
МоваІнша
Дата створення каналуВер 25, 2024
Додано до TGlist
Груд 03, 2024
Прикріплена група

Рекорди

26.03.202516:48
19.5KПідписників
05.03.202515:10
3300Індекс цитування
02.04.202523:59
5.6KОхоплення 1 допису
25.03.202523:59
6.9KОхоп рекл. допису
26.02.202523:59
67.76%ER
24.01.202506:28
58.23%ERR

Розвиток

Підписників
Індекс цитування
Охоплення 1 допису
Охоп рекл. допису
ER
ERR
СІЧ '25ЛЮТ '25БЕР '25КВІТ '25

Популярні публікації 𝐀꯭𝐓𝐈꯭𝐑𝐆꯭𝐔꯭𝐋꯭ 𝐊꯭𝐀꯭𝐍꯭𝐀꯭𝐋꯭𝐈꯭

#Хайр_Рамазон

❗️Бу Рамазон ойининг сўнги куни муборак бўлсин

Минг ойдан афзалроқ Рамазон ойим,
Ризқ ва насибага, иймонга бойим.
Сени соғинаман ўйласам дойим,
Хайр, ойлар султони Моҳи Рамазон!😥

Рўза тутаман деб сахарликка турганларга Жаннатга «РАЙЁН» деб аталган эшикдан кириш насиб қилсин!

Келаси йилга ҳам барчамизна шунақа сахарликлар қилиш насиб этсин🤲
15.04.202516:51
#Айро_тақдирлар

68-қисм

Раҳмиддин Аҳмедовнинг овозидан уй ларзага келди.. Дилрабо Аҳмедова гапиришга сўз тополмай қолди....
-- Дада мен сизга ўшанда айтган эдим бу аёлни кўпчилик танир экан деб ишонмагандингиз".-- деди Сардор..
Раҳмиддин Аҳмедов секин босиқлик билан ўрнидан турди-да Дилрабо Аҳмедованинг юзига тарсаки тушурди буни кутмаган Дилрабо ерга йиқилди, Раҳмиддин Аҳмедов Дилрабони сочидан судраб уйдан чиқара бошлади..
-- Қўйиб юборинг тушунтириб бераман ҳаммасини қўйиб юбор дедим сенга. Чол қўйиб юбор".-- дея Дилрабо бақира бошлади...
-- Ўчир сенга бу ҳам кам Темурни ҳурмати учун сени қўйиб юборяпман ўлдирардим итдан хор қилиб ўлдирардим... Номуссиз виждонсиз чиқ уйимдан".-- дея Раҳмиддин Аҳмедова Дилрабони ташқарига улоқтирди... Дилрабо Аҳмедова уст боши чанг сочлари тўзғиб кетган ўрнидан турди-да
-- Итни кунини сенинг бошингга соламан ҳаммангдан қасос оламан. Ҳаммангни йўқ қиламан ўлдираман...
".--дея ўшқирди Дилрабо.
-- Кўзимдан йўқол тез бор энди яна ўша клублардаги ишингни қил".-- деди Сардор...
-- Сенга шундай зарба берайки ҳар кун ўлиб яшайсан. Сеннн...
Дилрабо Аҳмедова гапини тугатмасидан Темур келиб орқасидан қучдида
-- Она...-деди.
-- Ўғлим
Дея Дилрабо Темурни қучиб йиғлади... Раҳмиддин Аҳмедов чидаб тура олмай уйга кириб кетди... Сардор уларни олдига келди-да Темурни ўзига тортди.
-- Темур сен менинг укамсан мен қоласан юр энди уйга".-- деди Сардор.
Темур Дилрабони қўйиб юборди-да.
-- Ўз онам бўлиб Мени синдирдингиз, ғуруримни ер билан битта қилдингиз пичоқсиз сўйдингиз. Энди ўша эркак билан бахтли бўлинг



Севинч дарвозани тақиллатар экан оёғида оғриқ кучайиб ҳолсиз дарвозага суяниб қолди. Отабек амаки дарвозани очиши билан Севинч Отабек амакини устига йиқилай деди яхши ҳамки ушлаб қолди...
--- Севинчч сенга нима бўлди?-дея жон ҳолатда бақириб юборди Отабек амаки.
Севинч ўтириб қолиб йиғлай бошлади..
-- Севинч севинч менга қара қизим сенга нима бўлди ким сени бу ҳолга солди гапир қизим.
-- Сиз".-- деди Севинч ҳиққиллаб йиғлаганча.
Отабек амакининг тан бадани қалтириб кетди.
-- Мен!? Қизим нималар деяпсан?
-- Сиз шу кўйга солдингиз дада. Чарчадим ҳаётдан. Сизга қанча ялиндим турмушга чиқмай деб дада. Ўша Азим мени ҳар кун калтаклади хотини билам бир бўлиб менга ҳар кун азоб берди. Нима гуноҳим бор эди мени дада . Мени бахтли бўлишга ҳаққим йўқмиди? Кимга озорим тегганди мени. Онамни кечирмаганим учун бу менга тегган қарғишми?
-- дея севинч қаттиқ йиғлай бошлади Азима қўрқиб кетганидан югуриб чиқди опасини ҳолатини кўриб қотиб қолди...
-- Хотини? Сен у у сени кундош билан қўйдими?
Деди дудуқланиб Отабек амаки.
-- Ўлишни ҳоҳлайман дада ҳамма азобларим тугашини ҳоҳлайман..
-- Севинч
-- чарчадим дада яшашни ҳоҳламайман илтимос дада мени юборманг. Ўғли бор ўша билан бахтли яшасин фарзандининг хотининг қарғишига қолдирманг. Азобларда қўйманг....
-- Азима тез ёрдам чақир тез...
Сени ҳеч қачон унга бермайман қизим Аҳмоқ отангни кечир қизим хато қилдим. Кечир мени қизим.
20.04.202512:37
#Айро_тақдирлар

88-қисм

-- Ака Азима билан биринчи учрашувимиз. Қандай совғалар олай маслаҳат беринг."-- Деди Темур. Сардор асаби бузулиб нима қилишни билмай ўтирганди Гўзал ҳафа бўлиб эшикни қулфлаб олганди.
-- Замбаракни ўқини совға қилсаан энди. Гўзални олдида ҳам айтасанми?
-- Ака билмасдан айтиб юбордим-да оғзимдан лоп этиб чиқиб кетди..
-- эй лоп этмай ўлсин эди.
-- Жуда содда қиз Азима. Мен ўзим ёрдам бераман сенга юр кетдик."--деди Арлан.
-- Акажон кетдик.. Сен хотининг билан ярашиб ол ака"--деди Темур кулиб сардорга.
-- Кўзимга кўринма асаб"--деди Сардор Темур қочиб қолди...
Сардор бориб ҳонасини эшигини тепа бошлади.
-- гўзал оч эшикни..
-- Клубдаги қизлар олдига борасиз
-- Ҳоп эшикни оч кийиниб олай кейин кетаман.
Гўзал эшикни очиб ўзи диванга ўтириб олди... Сардор ҳам жим бориб ёнига ўтирди.
-- Нима?
-- Эртага кўрикдан ўтишинг керак а? Бирга борамиз.
-- Бормайман сиз билан ҳеч қаерга сизни клубдаги қизлар кутяпти."--деди Гўзал ва тескари айланиб олди...

Темур кеч тушиши билан Арланни олиб дўконга кетди...
-- Опа Арлан ака нега бунчалик жиддий бўлиб қолган".-- деди Азима Севинч қучиб ётиб.
-- Бувиси оламдан ўтибди. Мен сабабли..
-- Нима? Кимдир оламдан ўтса унга сиз сабаб бўласизми? Аллоҳ ниманидир сабаб қилиб кўрсатади...
-- Билмайман синглим Мен ҳам ҳайронман нима айб қилдим экан деб....
Севинч гапини тугатиши билан деразага тош отишди.
-- Нима бу опаа?
-- Темур келди шекилли чиқиб қарачи?
Азима деразадан қараси деразаси тагида шамлар ёқилган юракча ичида гуллар шкаладлар орасида телефон ва узук турарди. Ҳурсанд бўлиб кетиб деразадан сакраб тушиб ўтириб қолди оёғи оғриб.
-- Мен қовунчиман десам сен мендан баттар экансанку".--Дея Темур қотиб қотиб кула бошлади
-- Романтика менга тўғри келмаскан."--деди Азима белини ушлаб...
Севинч ҳам секин деразадан қаради уни ҳам ҳаваси келди синглисига узоқроқда Арлан машинага суянган ҳолда уларни кузатиб турганини кўрди. Севинч ҳам чиқиб Арланни ёнига бориб турди синглиси бахтидан у ҳам ҳурсанд эди...
-- Ҳозир улардан бахтли инсон йўқ а дунёда?--деди Арлан орадаги сукутни бузуб
-- Ҳа. Доимо шундай бахтли бўлишсин. Буни ҳар бир қиз орзу қилади.
-- сен ҳамми?
-- Йўқ орзуларим ўлган....
15.04.202516:01
#Айро_тақдирлар

67-қисм

Эрталабдан Нонушта қилмасдан кўчага югуряпган Дилрабо Аҳмедовани Сардор тўхтатди...
-- Тўхтанг онажон.
Деди Сардор Дилрабо Аҳмедованинг йўлини тўсиб...
-- Ҳа тинчликми?
-- сизга совғам бор ҳозир ҳамма йиғилсин. Дадамга тушаётган эканлар. Юринг нонуштага ҳамма йиғилибди шу ерда айтаман.
Дея Сардор ўз жойига ўтирди. Дилрабо Аҳмедова ҳам келди ортидан Раҳмиддин Аҳмедова оила жам ҳаммаси йиғилди. Арлан ноқулай бўлсада кўникишга ҳаракат қиларди. Хизматчилар нонуштага ҳамма нарса тайёр қилиб олиб келиб бўлишгунча Дилрабо Аҳмедова гапирди.
-- Сардор менга совғанг бор экан қани кўрмаяпман".-- деди Дилрабо Аҳмедова...
-- Сардор сенга совға тайёрлабдими наҳотки".-- деди Раҳмиддин Аҳмедов ҳайрат билан.
-- Ҳа дада ҳаммангизни телевизорга қарашингизни соърайман. Темур кечир".-- деди Сардор
Ҳамма телевизорга қаради Телевизорда Дилрабо Аҳмедовага совға деган ёзув чиқди ва ортидан Арлан ва Темур Дилрабо Аҳмедовани кўрган эркак киши билан ҳар хил расмлари қўйила бошлади. Сардор Дилрабо Аҳмедованинг ортидан кузатишга одам қўйганди... Ҳамма шок ҳолатида эди Дилрабо Аҳмедова ўрнидан туруб бақириб юборди.
-- Сардоооорр
-- Қилмишлариз фош бўлди онажон.ъ.-- деди Сардор кулиб Раҳмиддин Аҳмедов сукут сақлади лекин жаҳлдан қизариб кетди. Темур чидаб тура олмай ўрнидан туруб бориб телевизорга мушти билан қаттиқ урди телевизор ўртасида муштини ўрни қолиб кўрсатмай қоп қора бўлиб қолди бироқ Темур сардорга ҳеч нима демади қараб ҳам қўймасдан уйдан отилиб чиқиб кетди....
-- Сенга нима етмаганди".-- дея сукут сақлаяпган Раҳмиддин Аҳмедов ўшқириб юборди....

Севинч Азим ишга кетишини кутиб деразадан кузатиб турди. Азим энди қоравул қўймаганди Севинчни оёғи сингандан кейин жавоб бериб юборганди... Азим кетганидан кейин беш минутча кутди ва гипс қилинган оёғи билан оқсоқланиб секин секин юруб чиқди Маҳлиё ошхона деразасидан уни кузатиб турарди ичида " Кетгин-у қайтиб келмагин" деди...
Севинч уйдан чиқишу билан енгил нафас олди ва тез тез юришга ҳаракат қилар оёғидаги гипс оғрирди аммо унга ҳозир бу оғриқни қизиғи йўқ уйдан узоқга қочса бўлди. Ўз уйи томон кетарди йўлда ҳам биронта тахси кўринмасди юруб юруб ҳолдан тойганда тахси келиб тўхтади..
-- Синглим қаерга борасиз қийналиб қолибсиз-ку ".- деди Тахсис...
-- Илтимос шу манзилга тезроқ ҳайданг амаки".-- деди Севинч йиғлаб.
--- Ҳоп синглим яқин эканку ҳозир етиб борамиз...
-- Шу уйми синглим?
-- Ҳа
-- Ўн минг бўлади".
Севинчни ёнида пули йўқлиги эсига тушди. Чўнтагини қаради минг сўм ҳам пул йўқ... Кўзи қўлидаги Азим тақган узукга тушди шу пайтгача қўлидан ечиш эсига келмаган экан. Узукни ечиб Тахсисга узатди.
-- Амаки шуни олинг яхши кунларингизга ишлатасиз.
-- Қизим йўқ керакмас пулинг бўлмаса шартмас яхшилик ҳам қилиш керак..
-- Амаки лекин бу узукни ҳозор шунчаки мусурга отганимдан сизга фойдаси теггани яхши ".-- дея Севинчни узукни бериб уйи дарвозасини тақиллатди...
13.04.202512:21
#Айро_тақдирлар

56-қисм

-- Ҳей қиз жиннимисан".-- деди Темур қизни олдига чиқиб... Қиз жим ҳеч нима демади бошида қора рўмол азада экани малум. Кўзлар қазариб озроқ ишган...
-- Свитафордан эҳтиёт бўл сенга нимадир бўлмасин деб мени ҳам қанчаси сўкиб ташади... Ҳаёт бир марга берилади даврингни суриб яшаб қол. Бунақа ҳаётдан тўйганлардек юрмагин...
Қиз жим гапирмасди.
-- Ҳей нега жимсан? Исминг нима?
-- Йўлимдан қочинг".-- деди ниҳоят қиз тилга кириб.
-- Уҳҳҳ гапирар экансан-ку мен сени соқов деб ўйлабман....
Темур кулди.. Қиз темурга қараб қўйдида юриб кета бошлади.
-- тўхтааа.
Темур яна Қизни йўлини тўсди.
-- Нима деймоқчисиз?
Деди қиз жаҳл билан Темурга
-- Ҳаётингизни сақлаб қолдим-ку. Сиз ҳам яхшилик қилинг.
-- Ҳўп қандай?
-- Иккита савол бераман жавоб берасиз. Исмингиз нима? Нега азадасиз кимдир ўтиб қолдими?
-- Азима исмим. Ҳа онамдан айрилдим энди орамиз очиқ раҳмат".-- деди Азима..
Ҳа бу Севинчнинг синглиси Азима эди.
Онам деганидан кейин Темур бошқа ортидан бормади ярасини янгилаганини сезди ортига қайтиб Ишхонасига кетди...
Зулфия опа ва Зафар амаки нонушта қилиб ўтиришаркан Зафар амаки гап бошлади.
-- Онаси бир ойдан ўтди ҳалигача қизинг ва ўғлингдан ҳабар йўқ, келишмади ҳам. Эсон омон тинч юришганмикин.
-- Ўзим ҳам юрагим ғаш..
-- бугун бир кўришга борамиз.
-- Аммо дадаси. Мен уу уйгааа
-- Борасан. У уй қудангнинг уйи бўлади. Сен қизингни кўргани борасан.
Зулфия опа бошқа гапирмади ўйланиб қолди у уйга борса яна эски хотиралар уни қийнаши аниқ эди.
Дилрабо Аҳмедова уйни ўз номига расмийлаштириш муоммолари билан юрган ҳозирча ҳеч нимага қизиқмаяпти мақсади уйни ўзиники қилиш...

Азим касалҳонадаги ҳамма палаталарни эшигини очиб кўриб охири Севинчни топди.
-- Севинч. Азим ҳонага югуриб кирди.
Севинч қўрқганидан юзини яшириб олиб...
-- Кет кет яқинлашма кет
Дея гапира бошлади. Азим секин севинчни олдига ўтирди.
-- Уйдан нега чиқиб кетдинг? Кимдан руҳсат сўрадинг? Сенга нимадир бўлса мен қандай яшар эдим...
-- Кет сенлар одаммасанлар кет виждонсизлар. Эр хотин мени фақат азобладинглар кетт".-- дея бақирди Севинч.
Эшик очилиб Арлан кириб келди Арлан келиши билан Севинч Арланни орқасига ўтиб олди.
-- Севинч бу нима қилганинг? Бегона эркак ортига нега яширинасан? Уялмайсанми эрингни олдида.
16.04.202512:21
#Айро_тақдирлар

71-қисм

Арлан ҳаяжон билан қўнғироқга жавоб берди..
-- Эшитаман Азима сенми?
Деди Арлан.
-- Арлан ака....
Йиғи аралаш Севинчни овози эшитилди Арлан ҳаяжон ва қўрқув билан...
-- Севинч....-деди
-- Мен уйга келдим ажрашмоқчиман....
-- Тушунмадим нега ажрашасан? Мен Азим билан гаплашгандим-ку нима бўлди? Сен у билан бахтли яшашинг керак бахтли бўлишинг керак..".-- деди Арлан жаҳл билан.
-- Аҳволимни келиб кўринг".-- деди Севинч ва йиғлаб телефонни ўчирди...
-- Минг ланат.
Деди Арлан жаҳл билан.
-- Нима бўлди Арлан тинчликми?
-- Темур машинангни ҳайда битта жойга бориб келамиз.
-- Ҳўп кетдик.....
Арлан ва Темурни ортидан Раҳмиддин Аҳмедов ҳам чиқди Зулфия опанинг олдига борди. Зафар амаки ва Зулфия опа боғларида иш қилиб юришарди... Раҳмиддин Аҳмедов ҳовлига кириб бориб Зафарбек дея чақирди.
"Ҳозир" дея Зафар амаки келди ортидан Зулфия опа ҳам келди.
-- Кимни кўряпмиз ҳуш келибсиз қуда келинг келинг".-- деди Зафар амаки қўлини кўксига қўйиб ҳурмат билан...
-- Ассалому алайкум".-- деб қўйди Зулфия опа ҳам.
-- Раҳмат. Кўпга келмадим..
-- Тинчликми қуда?
-- Мен Зулфия мени кечир сенга ўшанда ишонмаганим учун азоб берганим учун... Зафарбек сиз ҳам кечирасиз кўп қўполлик қилдим бойлик кўзимни кўр қилган экан...
-- Ҳижолат бўлманг қуда ҳаммаси яхши мен сиздан ҳафа эмасман шундайми Зулфия".--дея Зафар амаки Зулфия опага қаради Зулфия опа жим йиғлаб турарди. Зафар амаки гапиролмай қолди....
-- Кечирасизлар мени қанча умрим қолганини билмайман олдиндан узур сўрай дедим.. Зафарбек Зулфия билан тўқсон юзга кирганда ҳам шундай бир бирингизга суянчиқ бўлиб юринглар.... Невараларни ҳам тарбия қилиш насиб қилсин...
Раҳмиддин Аҳмедов бошқа гапирмади уйдан чиқиб кетди...Зулфия опа йиғлаб тураверди Зафар амаки бошқа чидаб тура олмай унга қаради-да...
-- Раҳмиддин билан бирга кет бор ортидан."- деди.
Зулфия опа жим йиғлаб тураверди..
-- Мен ўзим руҳсат беряпман бор ортидан фарзандинг ёнида яшайсан қийналиб юрмайсан.
-- Йўқ мени уйим шу уй кетмайман".--деди Зулфия опа кўз ёшларини артиб ва яна боғга ўтиб кетди...

Арлан Темур билан Севинчни уйига борди дарвозани Азима очди Темур уни кўриб ҳурсанд бўлиб.
-- Ўша қиз-ку бахтимни топдим".-- деди Темур Азима эшикни очиши билан тўсатдан Арлан қотиб қолди Азима бўлса Темурга жиннига қарагандек қаради...
-- Сен айтаётган қиз Азимамиди?"--деди Арлан Темурни туртиб.
-- Ҳа шу қиз топдим Тақдирим экан".-- эди Темур кулиб Азимага қараб қош қоқиб.
-- Арлан ака бу йигит боши билан йиқилганми?"--деди Азима ҳайрон қолиб.
-- йўқ жуда яхши йигит. Севинч қаерда?
-- Тўғридаги ҳонада".--дея Азима севинчни ҳонасини кўрсатди.
-- Раҳмат. Темур билан келишиб оласизлар".--дея Арлан кулиб Севинчни олдига кирди...
Севинч юз кўзини кўкаргани ҳали кетмаган қўллари шилинган яраси ҳали битмаган оёғи гипс ҳолатда деразага қараб ўтирарди Арлан уни кўриб жони ҳалқумга келди....
-- Севинч?
Деди секин
--Лаббай.
Дедию севинч йиғлаб юборди...
27.03.202501:46
#Нафсиоч_қайнона 79

Муаллиф :Дилафруз Тожимуҳаммедова

- - - Сизнинг ҳам гапингизда жон бор. Лекин ойингизни оҳирги қилган ишидан кейин унга нисбата ҳеч ҳам кўнглимда илиқлик қолмадида қизим.

----Анора сен машинага чиқиб тур мен ортингдан чиқаман. Деб Дурбек Анорани Расул акани ҳонасидан чиқариб юборди.

----Амаки сиз у аёл билан гаплашиб кўринг агар рози бўлсалар биз қарши эмасмиз. Агар биринчи аёлингиз сизларни буерда яшашиларга қўймайдиган бўлса буни ҳам бир йўлини топамиз. Деди Дурбек .

--- Рахмат ўғлим Аллоҳ сизлардан рози бўлсин . Мени тушунганингиз учун рахмат деди Расул ака.

☘️ ☘️ ☘️ ☘️ ☘️ ☘️

- - - - Дадаси мени қулоғимга ҳар хил миш миш гаплар чалиниб қоляптида деди Нилуфар Расул акани йўлидан чиқиб.

----Ҳа миш миш эмас айни ҳақиқат. Мен Нафисахонга уйланмоқчиман.

- - - Нега экан. Мен рози эмасман.

- - - - ким сендан розилик сўради. Сени розилигингни кераги ҳам йўқ.

----Шунақами ҳали кўрасизлар. Иккингизни ҳам шармандангизни чиқараман.

----Ҳой сал ўзингни босиб ол яна қилаётган жинниликларинг сабаб бу ердан ҳам ҳайдалиб кўчада қолиб кетмагин. Бу ер сенга ўзингни уйинг эмас ҳадеганда бошқаларни тинчини бузаверсанг. Сени кўчага чиқариб юборишга ҳаққилари бор.

- - - Майли кўчада қолсам ҳам сизларни бирга бўлишиларга жимгина қараб турадиган ахмоқ эмасман деб биддиллаётган ҳотинини гапларига қулоқ солмай ҳонасига кириб кетмоқчи бўлди Расул ака.

---Ҳой шошманг мен гапимни оҳригача тугатмадимку ҳали. Деб Расул акани йўлига туриб олди.

----Мени сенга айтадиган гапим қолмади. Ҳуллас биз эртага никоҳ ўқитамиз. Деб ҳонасига кириб кетти.

- - - уйсиз бош панасиз қолганим етмаганидай энди эримни ҳам қўлдан чиқарадиганга ўхшайман . Ҳали кўрасан қизларингни ёнида бегона аёлга уйлана олармикансан деб дарров қизларига қўнғироқ қилди Нилуфар.
21.04.202516:50
#Айро_тақдирлар

95-қисм

Ҳусния опа ресторанга келиб Дилрабони кута бошлади. Орадан озгина вақт ўтиб Дилрабо кириб келди....
-- Сизни мақсадингиз қандай эди опа".--деди Дилрабо ўтириши билан...
--Мақсадим уй ва компания..
-- Менга Раҳмиддинни пуллари керак... Деди Дилрабо
-- Тушунарли Раҳмиддиннинг пуллари сеники бўлади. Уй меники бўлиши учун олдимдаги тўсиқни олиб ташлашимиз керак. Яъни Сардор .... Кейин Темур ва Арлан...
-- Сардорда мени ҳам қасдим бор. Ҳаммани олдида мени шарманда қилди. Уни менга қўйиб беринг.
-- Эшитдим ўзинг эҳтиёт бўлишинг керак эди. Мен Сардор масаласини сенга топширдим. Мен компания ва Уйни олганимда Пулларни оласан...
-- Мен розиман. Аммо битта шартим бор.
-- Қандай шарт?
-- Темурга азоб бермайсиз. Унга ўзим яхшилаб дарс ўтиб қўйишим керак.
-- келишдик шартингни қабул қилдим.
-- Ҳамкорлигимиз иккаламизга ҳам фойдаси билан якунлансин"--деди Дилрабо шарбатни кўтариб кулиб ичди...

--Азима чарчаб қолмадингми?
Азима Келинсалом қилиб бели оғриб кетганидан ётганди.
-- Йўқ чарчамадим ўлай дедим. Энди келинсалом қилмайман. Чарчадим.
-- кейинчи? Келин салом қилмасайиз ўрнингизга мен салом қиламанми Азимахон.
-- Бемалол қилаверинг. Мен ҳонада китоб ўқиб ўтираман.
-- Тавба қилдим кўринишингдан бир ақлли қизга ўхшагандинг. Тилинг чиқиб қолибдими? Калтак емоқчимисан?
-- Сиз ҳам кўринишингиздан бир жиддий йигитга ўхшайсиз аммо ғирт жиннисиз. Буни бир у бир дейишади.. Кетдим келинойим билан гаплашиб ўтираман...
-- Менчи? Мен билан ким гаплашиб ўтиради.
-- Сардор ака билан Арлан ака билан гаплашинг.
-- Арлан дегандек кўринмади кечадан бери. Бор кетавер.. Ғийбатлаш.
Темур Сардорни ёнига тушуб Арланга қўнғироқ қилди. Узоқ чақирувдан кейин Арлан жавоб берди ҳамсираб гапирди.
-- Ҳа Темур уйда тинчликми?
Деди Арлан
-- Уйда-ку тинчлик ўзингда тинчликми ака кечадан бери кўрмадим сени.
-- Севинчни топа олмаяпман ўзбекистондан чиқмабди. Қидиряпман Азимага билдирмагин...
-- Нима биз ҳам ёрдамлашгани борамиз қаердасан ҳозир.
-- Йўқ йўқ ўзим қидираман безовта бўлманглар уйга борганда гаплашамиз
26.03.202504:22
#Илоҳий_ришта_33
#Гулинур

Жасмина ошхонада идиш ювар экан. Беҳруз кириб келди. Атрофда ҳеч ким йўқлигини билгач, Жасминани ўзига қаратди.
...нима қиляпсиз.?...Жасмина Беҳруз жуда яқин турганидан ҳижолат бўлди.
...яна.қанча араз қилмоқчисан.?
Беҳрузни қўли Жасминани белидан тутиб янаям яқинроқ тортди. Бу пайтда Жасминанин бутун танаси бўйлаб чумоли ўрмалагандай бўлди.
...қўйиб юборинг. Кимдур кўриб қолади. Шилқимлик қилмоқчимисиз.?
Жасмина ўзига тобора яқинлашаётган турмуш ўртоғини ҳаракатлари қанчалик ҳаяжонга солмасин. Ўзини йўқотиб қўймаслик учун. Йигитдан ўзини тортди.
...шилқимлик қилсам ҳам ўз аёлим, ўз ҳалолимга қилган бўламанку.
Беҳруз кулиб бир кўзини сиқиб қўйди.
...илк кечада ҳайдаган аёлингизга.....Жасминани тили қалбидаги оғриқлари сабаб сайрай бошлади. Идишларни жойлар экан гапиришда давом этди....бир бора тингламай кераксиз буюмдек хонангиздан улоқтирган ҳалолингизга шундайми.? Ҳа шундай. Мен у кунни унутганим йўқ. Ҳеч қачон унутмасам ҳам керак.
...жуда гапга уста экансанкуу. Сени ҳар кун янгитдан кашф этяпман. Бўлди Жасмина араз-гинани унут. Кечир мен хато қилдим. Бўлдими.? Айбимни тушундим......деди Беҳруз ишини тугатган рафиқасини қўлидан қайта тутиб.
....кечирим сўраган билан синган қалб ўз ўрнига келмайди. Зеро қабрга гуллар экилиб. Сув қуйилгани билан. Ўлик тирилиб қолмагандек. Айтганимдек мен фақат ойижонни ҳурмати ва дадажонни соғлиғи учун бу уйга қайтдим. Уларга вазиятни тушунтириб, барибир бир кун кетаман. Қадрим ерга урилган инсон олдида. Соямни ҳам қолдирмайман.
Жасмина йиғлаб юбормаслик учун пастки лабини маҳкам тишладида. Қўлини Беҳруздан тортиб олиб эшик томон йўналди.
Беҳруз шунда тушуниб етди. Жасмина ундан қанчалик ранжиганини.

....шунақа гаплар ойижон. Мен тезда яшириндим. Жасмина эшик томон юрганини билиб. Мени кўриб қолмаслиги учун.....деди Исмигул Саодат холага.
Саодат хола бироз ўйланиб турди.
....Жасминани тушунаман. Не не орзу умидлар билан, турмушга чиқган. Бўлиб ўтган гаплар уни анча ранжитган. Аммо Беҳруз хатосини тушунган экан. Уларни бир оила бўлиши учун ҳаракат қилишимиз керак. Жасмина ҳеч қаерга кетмайди. Сен мени эшит.......
15.04.202507:52
#Айро_тақдирлар

65-қисм

Овқатланиб бўлишмасидан Темур ортиқ ўтира олмади Уйдан чиқиб кетди Ортидан Сардор бормоқчи эди Арлан тўхтатиб қолди ....
Бироз туруб Дилрабо Аҳмедова югуриб чиқиб кела бошлади кўчага кетаётгани кўрган Раҳмиддин Аҳмедов тўхтатиб қолди.
--- Яна қаерга кетяпсан тинчликми?
-- Темур чақиряпти бироз айланиб келайлик она чарчадим деди. Ҳавотир оляпман бугун бошқача бу бола....".-- деди Дилрабо Аҳмедова шоша пиша.
-- Дилрабо Аҳмедова ўзизга эҳтиёт бўлинг... Тўғри йўлда юринг. Темурни синишига сиз сабабчи бўласиз бир кун".-- деди Сардор Дилрабо Аҳмедовадан кўзини узмасдан...
-- Тушунмадим ўзи бу уйда нималар бўляпти ким синади нима сабабчи бўлади менга ҳам тушунтирингларчи.. ".-- деди Раҳмиддин Аҳмедов фиғони фалакга чиқиб...
-- Ҳаммаси жойида Дада. Кеч қоляпсиз она боринг тезроқ ".-- деди Сардор кесатиб...
Дилрабо Аҳмедова безовта ташқарига отилди....
Темур уйларига яқин жойда сой ўтганди ўша ерда сойдан кўзини узмасдан ўтирарди... Дилрабо Аҳмедова ҳам келди.
-- Ўғлим сенга нима бўляпти?".-- деди келиши билан Дилрабо Аҳмедова.
Темур кўзи тўла ёш билан Дилрабо Аҳмедовага қаради-даа.
-- Она ҳар қандай ҳатойингизни кечираман. Лекин ҳиёнатингизни ўзга эркак билан дон олишиб юришингизни кечирмайман ҳеч қачон. Бугун мени ғуруримни синдирдингиз она Акам олдида Арлан ака олдида мени ғуруримни синдирдингиз.
--- Ўғлим нега бундай деяпсан??
- Машинадаги эркак ким эди лекин ҳеч қанақа иш бўйича ҳамкорга ўхшамади... Ёки дўстингизга ўхшамади. Биринчи дадамга нима бўлган нега мен уни кўрмаганман? Ёки уни ҳам ўзингиз ўлдирганмидингиз?".
Темурнинг гаплари Дилрабо Аҳмедованинг юрагини тешиб ўтарди.
-- Йўқ нега мен ўлдирар эканман. Кўп ичарди, чекарди маст ҳолатида катта йўлга чиқиб юк машинаси уруб кетган...
-- Сизни буйруғингиз билан уруб кетганми? Раҳмиддин Аҳмедовага яни дадамга қандай турмушга чиқгансиз? Нега дадам сардорни онасидан кечиб сизга уйланган. Қандай қилиб. ҳаммасини айтиб беринг....
Дилрабо Аҳмедова Темурнинг гапларидан музлаб кетди ва секин ёнига ўтириб гап бошлади.
-- Темур мен Зулфия билан дугона эдим менга ёрдам берар эди. Қийналган пайтим пул берар сени бохча тўловларингни ҳам қиларди. Мен унга ҳасад қилдим Раҳмиддинга ёлғон гапирдим хотининг ҳиёнат қилиб юрубди дедим у ҳам ишонди. Кейин мен билан никоҳдан ўтиб Зулфияни олдига бориб уни уйдан ҳайдади ва бир оила бўлиб яшай бошладик сен мен сардор даданг Мен бахтли эдим ҳоҳлаганимни кияр эдим Ҳоҳлаган жойимга борар эдим...
Дилрабо Аҳмедова гапларини тугатмасидан Темур гапиришни бошлади.
- Сардорни ҳеч қачон фарзанд деб билмагансиз одам ўрнида қўймагансиз. Сизга дўст бўлиб ёрдам қилган аёлни азобга қўйгансиз. Сизга дўстлик деган ном увол. Менинг сизга она деб чақиришим увол. Аёл деган ном увол... Мени ҳам ўзингизга ўхшатиб тарбияладингиз лекин мени Сардор ўзгартирди унга бегона бўлсам ҳам менга ака бўлди.... Сиз инсон эмас инсон кўринишидаги Шайтонсиз. Қандай қилиб шунча ишдан кейин яна Дадамни ўлимини сўраяпсиз? Сиз пулга тўясизми? Дадамга ҳиёнат қилганингиз учун дўзахга тушишингиздан ҳабарингиз борми? Мени сизга бошқа гапим йўўқ сиз.....
Темур бошқа гапира олмади ўрнидан туруб кетиб қолди... Дилрабо Аҳмедова тош қотиб ўтираверди Шунча гапдан кейин ҳам кўзидан бир томчи ёш оқмади ёки юзида афсус чекиш аломатлари сезилмади..
20.04.202515:59
#Айро_тақдирлар

89-қисм

-- Тушунмадим нега ўлади. Ҳали ҳаётинг олдингда-ку.
Деди Арлан кулиб.. Ичидан нима ўтганини ўзи билсада билдирмасликга ҳаракат қилиб.
-- Орзу қилмай қўйдим. Ишга жойлашдим табрикланг битта ресторанга менежер бўлдим..
-- Ишлашни нима кераги бор сенга?
-- Керак уйда ўтиролмайман.
-- Ҳа омадингни берсин. Мободо таниш қизлар йўқми? Яхши ақлли, тартибли. Уйланмоқчиман...".--деди Арлан . Севинч унга ёш тўла кўзлари билан қаради...
-- Йўқ ...
Деди ва югуриб уйга кириб кетди...
Арлан машинага чиқиб олди...
-- Азима ўзинг рози бўлдингми тўйга ёки даданг мажбурладими тегасан деб."--деди Темур Азимага.
-- Йўқ ўзим рози бўлдим. Сиз дадамни жаҳлини чиқарманг кўп асабийлаштиряпсиз.
- Ҳўп мен нима қилдим. Куёвингизман десам ўзларини жаҳли чиқяптида...
-- Ҳа куёв! Нима қиляпсиз кеч бўлганда".. Кино орасидаги рекламадек яна Отабек амаки чиқиб келди.
-- Дада! Хотинимни кўргани келдим.
-- Нимааа қанқа хотин ҳали тўйинг бўлмади...
-- Дада дада жаҳлингиз чиқмасин ички хотиржамлик мен кетаётгандим Азимага совға беришга келгандим урф одатми нима экан тушунмайман кетдим..."--дея Темур машинасига югуриб чиқиб олди. Ва ойнасидан " Яхши дам олинг дада"-- дея бақириб кулиб машинани ҳайдаб кетди....
Ниҳоят Темур яна олдингидек кулиб ҳазил қила бошлаганди... Тўй куни яқинлашиб қолган иккала ҳонадонда ҳам тўй ҳаракати Азима бахтдан сармаст. Севинч бўлса ўзини ўзи еб тугатарди...
-- Аммажоним келибдиларми?
Темур югуриб чиқиб Ҳусния опани қучиб олди.
-- Ҳа Тоъйга ҳам икки кун қолибди. Ҳамма нарса тайёрми билишга келдимда. Бунча ҳурсандсан...
-- Уйланяпман-ку амма шунгада.
-- Тавба тавба ғалатисан Темур...
-- Аммаа кулмааанг....
-- Кулмайман бўлди. Гўзал қаерда? Келганимдан бери қўлидан бир пиёла чой ичганим йўқ. Келинпошшааа...

* * *

Азима ҳовли супуриб юрганида дарвозани тақиллатмасдан ҳам тўғри очиб Дилрабо кириб келди орқасида иккита қўриқчиси билан... Азима уни таниди Темурни телефонида расмини кўрганди Темур шу мени онам эди. Энди у мен учун ўлган деганди...
-- Ассалому алайкум ҳуш келибсиз."-- деди Азима секин
-- Отабекни уйи шуми? Азима деган қизи бор экан".--деди Дилрабо Азимани назарга илмайин уйга ҳам чиқинди ҳонага қарагандек қараб.
-- Ҳам ўша қиз менман".--деди Азима бироз дили оғриб.
-- Ўғлимни бошини айлантириб олган сенми? Мен сени ҳеч қачон келиним деб тан олмайман. Тўйни тўхтат Темурга чиройли обрўли ҳонадон қизини олиб бераман...
Дилрабонинг гапларидан Азимани кўзи ёшга тўлди.
-- Темур ака ҳам сизни ўлган деб билар экан... Онам йўқ дедилар. Сиз ҳеч кимсиз...
-- ҳали тилинг узунгина эканку сени. Мен билан ўйнашма... Бу тўй бўлмайди Темур сенга уйланмайди мен тўхтатаман тўйни... Сендақалар менга келин бўлмайди....
-- Нима бўляпти? Кимсиз
Севинч чиқиб келди.
-- Азимага айтдим гапларимни" .--деди Дилрабо ва чиқиб кетди....
-- Азима у сенга нима деди? Ким у?
-- Опа у Темурни онаси экан. Биз у оилани тенги эмасмиз тўйни тўхтатинг турмушга чиқмайман.. Илтимос опажон".--дея йиғлаб юборди Азима
14.04.202512:21
#Айро_тақдирлар

61-қисм

-- Мен тушундим ҳаммасини омад туморим, жаннатим онам экан. Онайизоримни ўз уйларига олиб кетаман.
-- Ўз онангни кўчага ҳайдагансан уялмайсанми? Қандай қилиб она деяпсан?
-- Она! Бу зотни тарифлаш учун умрим етмас экан... Уларни бир марта кўрай...
-- Исминг нима? Нима сабаб онангни олиб кетмоқчисан? Ёки нафақага чиқадиган пайти бўляпганигами?
-- Исмим Сарвар. Уйимнинг фариштаси онам эканлигини тушундим. Онам кетганидан кейин уйимизда файз йўқ ишимда уним йўқ. Онам ҳар кун дуо қилардилар... Ишларим ҳаммаси орқага кетди ўғлим тинмай касал бўляпти... Мен мен онаамни олиб кетаман улардан кечиришларини сўрайман.... Илтимос ака.
Арлан Сарварни гапларига ортиқ чидай олмай
--- Кир ичкарига".-деди..
-- Раҳмат ака...
--- Она менга қараб юборинг.
Арлан Ирода опани чақирди.
Ирода опа нимадир бўлдими дея шоша пиша югуриб чиқдию тўхтаб қолди...
Сарвар Ирода опани олдига секин юруб борди онасини юзидан силаб.
-- Онажонимммм".-- дедию тиз ташлаб онасининг оёқларига бош қўйди....
--- Ўғлим нима қиляпсан касал бўласан тур ўрнингдан".-- дея Ирода опа Сарварни турғʻизди....
Сарвар Ироа опани қўлини ушлаб юзига қўйди.
-- Аҳмоқ ўғлингизни кечиринг онам, сиз менинг фариштамсиз. Невараларингиз сизни соғинишган. Уйимизга кетамиз.
-- Кечирдим ўғлим....
Деди Ирода опа ва Арланга қаради Арлан унга майин жилмайиб қараб турарди Арлан ҳам унга ўз ўғлидек бўлиб қолганди..
-- Онажоним! Сизни соғинишган мен ҳафа бўлмайман. Қаерда бўлсангиз ҳам мен сизни онам деганман. Албатта бориб тураман ошлар қилиб берасиз менга".-- деди Арлан кўзига ёш тўлиб ҳам кулиб.
-- Раҳмат ўғлим умринг узоқ бўлсин албатта кутаман ҳоҳлаган таомингни қилиб бераман ўзим совчиликка бораман ўғлим".-- Дея Ирода опа Арланни қучиб қўйди...
Ирода опа ўғли билан кетди Арлан яна ҳайхотдек ҳовлида битта ўзи қолди....

Эрта тонг Темур битта кўзини очиб биттасини юмганча соатга қаради соат 9:00 дан ошяпти "Кеч қолдим".-- дея бақириб сакраб турди. Тез тез кийиниб чиқди.. Дилрабо Аҳмедова ким биландир телефонда гаплашяпти. Раҳмиддин Аҳмедов кўринмади Сардор ҳам йўқ Гўзал ҳовли супуриб юрубди.... Темур Сардорни ҳонасига кирди Сардор уҳлаб ётарди.
-- Ака ака тур кеч қолдик ишга .. соат Ўн бўляпти тууррр".-- дея Темур сардорни туртди.
-- Гўзал уйқим келяпти ўзинг кўр кинонгни".-- деди Сардор уйқусираб.
-- Нима гўзал? Акааа".-- дея бақирди Темур.
Сардор сакраб туруб
-- Ҳа нима бўлди нима қилди. Гўзални туғдими?
Сардорни гапларини эшитган Темур бироз сардорга қараб турдида кулиб юборди
--- Акаа ишга кеч қолдик деяпман..
-- Темур сени нима қилай энди ўзинг айт. Ўзинг танла қандай жазолай.
-- Нима қилдим ака.
-- Бугун ҳафтанинг қайси куни?
-- Бугун якшанба дам олиш куни вой эсимда йўқ.
-- Йўқол кўзимга кўринма уйқумни белига айлантириб тепдинг".-- дея Сардор ёстиқни отди.. Темур пешонасини услаб кулиб чиқиб кетди
21.04.202500:20
#Айро_тақдирлар

90-қисм

Севинч дарров Темурга қўнғироқ қилди...
-- Темур Азима тўйни тўхтатаман деяпти...
-- Нима? Нега тўхтатади нима бўлди. Ҳозир бораман...
-- Те..
Темур телефонни ўчирди..
Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай Темур дарвозани тепиб кириб келди.
-- Азима қаерда нима бўлди ўзи Севинч опа..
Темур Севинчни ҳурмат қилиб опа деб чақирарди тенг бўлишса ҳам.
-- Мен ҳам тушунмай қолдим. Онанг келган экан мен кейинроқ чиқиб қолдим мен чиқишим билан кетди. Азима бўлса тўй бўлмайди деб туриб олди..
-- Ўзи қаерда ҳонасидами?
Темур Севинч жавоб бермасдан Азимани ҳонасига кириб кетди. Азима йиғлаб Темур билан тушган расмларини кўриб ўтирганди.
-- Азима
-- Сиз нега келдингиз.
-- Онам нима деди?
-- Мендек қиз сизга муносиб эмас экан. Тўй ҳеч қачон бўлмас экан, тўйни тўхтатишимни айтди. Сизга бой оила фарзандини олиб берар экан.
-- Ҳаааааа сен дарров тўй бўлмайди дединг шундайми? Тўй бўлади уни шу гаплари учун ҳам бу тўй бўлади. Мени онам ўлган. Тушундингми ўлган. Сен ҳам мендан кетсанг ўзимни ўлдираман кейин тинчисанлар.."--дедию Темур жаҳл билан чиқиб кетди...
Азима ҳеч нима дея олмай қолди нима бўлса пешонамиз энди деб қўйди...
Арлан Отабек амаки билан гаплашиб Азимани ўз синглим дея ёрдам қўлини чўзди... Тўйни жуда чиройли қилиб бошлашди..... Тўйҳонада ҳамма ҳурсанд... Келин куёвга бахт тилашарди... Кутилмаганда Сардор билан Гўзал ҳам чиқиб келишди уларни турмуш қурганини ҳеч кўрмаганди-да.. Ҳамма ҳайратда қолди Гоъзал ҳомладор.. Бир бирига жуда мос эдилар. Қарсак чалиб бахт тилашарди... Темур ҳурсанд ўйнаётга дўстларига имо ишора қилиб мени ҳам олиб кетинглар дерди... Дўстлари ҳам атайин уни ичини қиздириб кулиб унга қараб ўйнашарди. Темурни тўйҳона бошида унга қараб турган Мироншоҳга кўзи тушди. Яна юзини маюслик эгаллаб жим бўлиб қолди... Мироншоҳни ўзи тушунди шекилли чиқиб кетди. Тўй охирлаб қолганида Севинч Азимани олдига келди.
-- Синглим бахтли бўлгин. Умринг узоқ бўлсин.. Темур уни асраб авайла уни сенга топширдим".--деди Севинч Азимани қучиб.
-- Ҳўп бўладида Севинч опаси."--деди Темур ҳам...
Севинч тўйҳонадан чиқа бошлади орқасидан кимдир тортиб уни ўзига қаратди
-- Қаерга кетяпсан ёлғиз?
Деди Арлан.
-- Уйга, бахтли бўлинг. Сиз ҳам ўз бахтингизни топинг. Сизни унутмайман.
-- Ўзинг кета оласанми?
- ҳа...
Севинч тўйҳонадан чиқиб кетди... Уйига бориб Дадасига хат қолдирдида уйдан чиқиб кетди... Қоп қоронғу кўча ёлғиз ўзи дардлари билан ҳеч ким йўқ жойга йўл олди аммо ундай жой қаерда борлигини ҳам билмаади шунчаки кетаверди...
🌸 Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!
🌸

🌹Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот,
тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!
🌺

🌹Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!🌹
15.04.202512:20
#Айро_тақдирлар

66-қисм

Темур уйга кириб келди ҳовлида Сардор Арлан ва Раҳмиддин Аҳмедова гаплашиб иш бўйича маслаҳатлашиб ўтиришарди. Темур қаддини букиб кириб келиб Раҳмиддин Аҳмедовнни ёнига ўтириб уни бағрига босди-да..
-- Дада мен сизни яхши кўраман. Мени дунёга келишимга сабабчи бўлмаган бўлсангиз ҳам мен сизни дадам деб биламан. Мени ўз ўғлингиздек ўстирганингиз учун раҳмат сизга кўп ёшлик қилдим кечиринг".-- деди темур...
Раҳмиддин Аҳмедов ҳам Темурни қучиб қўйдида...
-- Албатта мени ўғлимсан... Ким айтди сенга мени ўғлим эмас деб.. Сени кимдир ҳафа қилдими менга айтчи? Нега бунчалик тушкин бўлиб қолдинг?..
--- Мен яхшиман дада... Ака сен энг зўр акасан... Яхши дам олинглар ҳайрли тун".-- дедию Темур ҳонасига чиқиб кетди Раҳмиддин Аҳмедов ҳайрон Сардор билан Арлан ҳамма нарсани тушуниб туришарди....

Кунлар шундай ўтар экан Темур Дилрабо Аҳмедовага бегонадек юра бошлади. Аммо бу дилрабо Аҳмедовага заррача тасир қилмасди фақатгина Раҳмиддин Аҳмедов эзиларди шунча йил ўғлим дея боқиб ўстирган фарзандини кўриб....

Севинч оёғи тузала бошлаганди энди гипс ҳолатида ҳам оз оз юра бошлаганди Азим унга ўзи қарай бошлади бироқ Маҳлиёнинг унга қарашларию гапиришлари севинчни руҳан ўлдириб борарди.... Севинч Маҳлиёга ҳам осон эмас у ҳам бахтли бўлгиси келяпти мен бахтини тўсяпман дея гапирмасди...
Иккала кундош бир дастурхонда ўтириб бир оила бўлиб овқатланиши қандай азобли ҳолат Маҳлиё тишларини ғичирлатиб жим Муҳаммадни овқатлантирарди ҳар замон ундан аламини олиб урушиб қўярди Азим бўлса унга этибор ҳам қилмасдан ҳар замон севинчга қараб қўйиб ўтирарди.. Севинч ҳали юз кўзларини кўкаргани кетмаганди. Ўлик инсондек нима еётганига ҳам қизиқмасдан овқатланиб ўтирарди...
-- Севинч эртага шахар айлантириб келайми?".-- деди Азим тўсатдан. Маҳлиёни кўзлари Азимга қаратилди.
-- Ажрашиш учун ариза бергани борайлик".-- деди Севинч азимга қараб ҳам қўймасди ҳиссиз...
-- Севинч ўзингга ўзинг тилаб олма. Ажрашиш ҳаёлингга ҳам келмасин".-- деди Азим ўзини босишга ҳаракат қилиб.
-- Маҳлиё опани бахтли қилинг фарзандингиз билан ўйнаб кулиб яшанг мен бу уйда ортиқчаман ва фақатгина азобланяпман ..
-- Севинч ҳозир жим бўлмасанг иккинчи оёғинг ҳам синади.
-- Жим бўлмайман, синдиринг ундай азобламасдан ўлдиринг тугасин ҳаммаси азобларим тугасин.... Мен барибир сиздан нафратланаман.
--- ўчир!!
Азим қўлидаги чойни севинчни юзига сепиб юборди.
-- Давом этинг энди пичоқни отинг".-- деди Севинч мағрур.
-- Сенннн....
Азим столга бир мушт урди-ю чиқиб кетди...
-- Сени дастингдан бир кун ҳам тинчлик йўқ ўлгинг келяптими? Қаерда ўлсанг ҳам бу уйда эмас ҳоҳлаган жойингда ўл.... Фақат ва фақат бу уйдан даф бўл".-- деди Маҳлиё.
Увійдіть, щоб розблокувати більше функціональності.