07.04.202513:04
❗️Суд ҳақида ҲАММА билса яхши бўладиган ГАПЛАР (1-қисм)
СУД – АДОЛАТ ЭМАС. СИЗ ҲАҚ БЎЛСАНГИЗ ҲАМ, ЮТҚАЗИШИНГИЗ МУМКИН.
Бу оғир гап. Лекин бу — реал ҳаёт.
Одамлар ўйлайди:
“Мен ҳақман – суд ўзим томонда бўлади.”
Аммо суд ҳақиқатга эмас, далил ва исботга қарайди. Агар сизда:
– ариза тўғри ёзилмаган бўлса,
– далиллар мавжуд бўлмаса,
– гапингизни қонун асосида изоҳлай олмаган бўлсангиз — Сиз ҳақ бўлсангиз ҳам, суд бошқа қарор чиқариши мумкин.
Судда “эмоция”, “юртимда адолат бор” деган гаплар ишламайди.
Ишлайдиган нарса — ҳужжат, далил, ҳуқуқий асос ва аниқ гап.
Хулоса:
Суд — тўғри ишлашни талаб қилувчи тизим. У ерда ҳиссиёт эмас, ҳуқуқий онг ва стратегик фикрлаш ютади. Агар Сиз ҳақ бўлсангиз — буни исботлай олишиңиз керак.
❗️ Унутманг, “Агар қонунни билмасангиз, қонун Сизни билмайди!” Ҳуқуқингизни ўрганинг – ОБУНА БЎЛИНГ!
📱Telegram | 📱Instagram | 📱Facebook |📱Youtube |📱Threads

06.04.202504:01
“Судда қандай гапириш керак?” Тоғожондан ТОП 3 та маслаҳат
1. Ортиқча гапирманг. Саволга қисқа ва аниқ жавоб беринг. Масалан, “ҳа”, “йўқ” ёки “эслолмайман” дейиш ҳам нормал.
2. “Мен билмайман” — бу ҳам жавоб. Агар аниқ билмасангиз, тахмин қилманг. Ноаниқ гаплар Сизга зиён етказиши мумкин.
3. Овоз оҳангизни назорат қилинг. Бақириш ёки йиғлаш эмас, хотиржамлик ишонч беради, жаҳл ёки киноя — бу ютқазиш стратегияси.
✅“Агар қонунни билмасангиз, қонун Сизни билмайди!”
Ҳуқуқингизни ўрганинг – ОБУНА БЎЛИНГ!

02.04.202509:53
📍 2025 йил март ойида чиққан фойдали постлар (айримлари):
➖ Жарима баллари ишга тушдими?
➖ Правасидан маҳрум бўлган ҳайдовчилар профилактик ҳисобга олиниши мумкин
➖ Ҳамма ўз ишини қилсин
➖ Радарга тушганда тўланадиган жарима миқдори, жарима баллари ва йўл белгиси ҳақида
➖ Шахсий қонун нима?
➖ Ортиқча ҳужжат талаб қилиш тушунмовчиликми ёки коррупция?
➖ Давлат божи бўйича янгилик
➖ Конституцияни оёқ ости қилмайлик
➖ Коррупция ҳақида икки оғиз
➖ Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига тергов қилиш ваколатлари берилди
➖ Вояга етмаганларга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилмоқда
➖ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчиликка хусусий айблов институти таклиф этилмоқда
➖ Ички ишлар вазирлигининг Адлия вазирлигидан нима кам жойи бор?
➖ Солиқ кодексига янги қоидалар киритилмоқда
➖ Автомашина бошқарувини ичган маст шахсга берсангиз 5 йилгача муддатга қамалишингиз мумкин
➖ Ички ишлар вазирига таклиф (2)
➖ Терговчи чиндан ҳам мустақил эмас
➖ Ўзбекистонда қайси бепул хизматлар учун амалдорлар пул талаб қилишади?
➖ “Орган ходимлари телефонингизни текширмоқчи бўлса, нима қилиш керак?”
➖ Агар ноҳақ ушлансангиз, нима қилиш керак?
➖ “Сизнинг номингизда кредит очилиб қолган бўлса, нима қилиш керак?”
➖Ямадан қочиб, қўшалоқ сидирғани боссангиз, жаримани тўлаш керакми?
➖ Тоғожондан бўлажак юристлар учун топ 5 та маслаҳат
P.S. Ушбу постлар орқали кимгадир фойдамиз тегаётган бўлса, демак биз мақсадимизга эришмоқдамиз

08.04.202509:01
Орган ходими “Ишонч хатини ёзиб бер”, деса — нима қилиш керак?
Бундай ҳолатга тушганмисиз?
Ходим келади ва шундай дейди:
“Қўрқма, қамамаймиз. Фақат ишонч хати ёзиб бер. Ишни ёпамиз.”
❗️Умуман ишонманг. Бу қопқон бўлиши мумкин.
Ишонч хати нима ўзи?
Бу — Сиз ўз хоҳишингиз билан айбга иқрорлик кўрсатуви берадиган, ҳеч қандай шикоятим йўқ, деб ёзиладиган ариза. Лекин энг аламлиси бу Сизни ҳимоя қилмайди, аксинча:
– кейинчалик Сизнинг устингизда “ўз хоҳиши билан айтди”, деган асосга айланади;
– адвокатсиз, босим остида ёзилган бўлса ҳам, ҳужжат сифатида ишлатилади;
– нотўғри сўз, ифодалар ўзингизга қарши далилга айланиши мумкин.
Нима қилиш керак?
1. Ҳеч қандай ишонч хатини шошиб ёзманг.
2. Ҳуқуқингиз: адвокат талаб қилиш.
3. Ҳужжатни ўқиб, тушуниб, маслаҳат билан ёзсангизгина, кейин афсусланмайсиз.
Хулоса: “Ишонч хатини ёз, кетаверасан” — деган гап ортида кўп ҳолда мана шу тузоқ ётади. Қонун Сиз томонда. Ҳақ-ҳуқуқингизни билинг — хурсандликда эмас, хавфли вазиятда асқотади. Каминадан эслатиш 🫡

05.04.202504:01
❗️“Агар уйингизга газчи келиб, текширув ўтказмоқчи бўлса, Сиз нима қилишингиз керак?”
➖ Газчи ҳақиқий ишчи эканини текширинг
➜ Кўплаб одамлар ўзини газ хизмати ходими деб таништириб, ноқонуний текширув ўтказади ёки фирибгарлик қилади. Шунинг учун келган одамдан хизмат гувоҳномасини кўрсатишни сўраш керак.
➖ Газчи уйингизга рухсатсиз кириши мумкин эмас
➜ Агар газ хизмати ходими Сизга ҳеч қандай расмий ҳужжатсиз, уйингизга кириб текширмоқчи бўлса, Сиз бунга рози бўлишингиз шарт эмас.
➖ Ҳақиқий текширув режа асосида амалга оширилади
➜ Газ инспекцияси режали текширув ўтказса, бу ҳақда расмий хат ёки эълон бўлиши керак. Агар текширувдан олдин Сизга ҳеч қандай хабар берилмаган бўлса, бу қонуний бўлмаслиги мумкин.
➖ Ҳеч қандай ноқонуний тўловни тўламаслик керак
➜ Баъзи ҳолларда газ ходимлари “Шунча сумма тўласангиз, ҳужжатларингиз жойида бўлади” дейишлари мумкин. Агар ҳақиқий жарима ёки тўлов бўлса, у фақат расмий квитанция орқали амалга оширилади.

03.04.202513:01
📌
Telegram, Instagram ёки бошқа СМС ёзишмаларингизни ким ва қачон текшириши мумкин?✅ Қонун бўйича ҳеч ким шахсий ёзишмаларингизни шунчаки текшира олмайди! Лекин баъзи ҳолатларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ёзишмаларингизга кириш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин. Қачон?
1. Суд қарори билан
Агар жиноят иши доирасида суд ёзишмаларни текширишга рухсат берган бўлса, оператор ёки мессенжер маъмурияти маълумотларни тақдим қилиши мумкин.
2. Ўз розилигингиз билан
Агар Сиз телефонингизни ихтиёрий равишда очиб берсангиз ёки паролингизни айтсангиз. Лекин эсда тутинг, ҳеч ким Сизни бунга мажбурлай олмайди!
❗️Ёдда сақланг, бу муҳим:
🔹 Орган ходими Сиздан шунчаки телефонингизни очиб беришни талаб қилса – бу ноқонуний!
🔹 Ҳеч ким сиздан Телеграм, Instagram ёки бошқа мессенжер паролингизни сўраши мумкин эмас!
Агар босим ўтказишса, нима қилиш керак?
❗ Суд қарорини талаб қилинг.
❗ Адвокат чақириш ҳуқуқингиз борлигини эслатиб қўйинг.
❗ Ноқонуний текширув бўлса, ёзиб олинг ва шикоят беринг.
✅“Агар қонунни билмасангиз, қонун Сизни билмайди!”
Ҳуқуқингизни ўрганинг – ОБУНА БЎЛИНГ!
📱Telegram | 📱Instagram | 📱Facebook |📱Youtube |📱Threads
08.04.202504:01
❗️Суд ҳақида ҲАММА билса яхши бўладиган ГАПЛАР (2-қисм)
СУДДА ҲЕЧ КИМ СИЗНИ ТИНГЛАМАСЛИГИ МУМКИН. НЕГА?
Судга чиқдингиз. Ҳаммасини айтишга тайёрсиз. Ҳаққоний, самимий, ўзингизни оқлаб беришга ҳаракат қиляпсиз.
Лекин судья энди эшитмоқчи эмас. Ёки гапингизни ярмида “қисқа қилинг” деди.
Нега шундай бўляпти?
1. Суд учун Сизнинг “ҳиссиётингиз” эмас, ҳужжат ва қонун муҳим.
Тушунарли қилиб айтмадингизми — эшитмайди.
Қонунга таянмадингизми — қадрламайди.
2. Сиз нотўғри пайтда нотўғри гапиряпсиз.
Суд жараёнида ҳар бир гап вақтида ва жойида айтилиши керак.
Эртами, кечми, ортиқча ёки чала айтилиши — гапингизнинг қийматини туширади.
3. Аризада нимани ёзган бўлсангиз, шу муҳим.
Гапингизда эмас, аризада аниқ ва юридик асосланган талаб бўлмаса — эшитишмайди.
Хулоса: Агар судда тингланишни хоҳласангиз:
– Ҳиссиётга эмас, далилларга таянинг.
– Имзо қўйган ҳар бир сўзингизни тушунтириб беринг.
– Ҳужжатларингиз Сизнинг овозингиз бўлиши керак. Акс ҳолда – овозингиз эшитилмайди.

06.04.202513:29
ТЕРОВЧИ ҲАҚИДА СИЗ БИЛМАГАН ТОП 4 ТА ФАКТ
1. Хоҳлаган саволини беришга ҳаққи йўқ
Терговчи Сизнинг шахсий ҳаётингизга тааллуқли бўлмаган, ишга алоқаси йўқ саволларни бера олмайди. Масалан, “Нега ҳали турмуш қурмагансиз?” — бу савол ишга алоқадор бўлмаса, берилиши мумкин эмас.
2. Тергов пайтида адвокатсиз қолиш – фақат Сизнинг танловингиз
Ҳеч қандай босимга берилиш керак эмас. Агар адвокат талаб қилсангиз, терговчи кутиши ва адвокатни таьминлаб беришга мажбур. Акс ҳолда, у ёзма равишда рад этганингизни қайд қилиши керак.
3. Терговчи ҳам хатога йўл қўяди — ва бу ишни тугатишга асос бўлиши мумкин
Агар терговчи процессуал қонунбузарликка йўл қўйса (масалан, далиллар ноқонуний йиғилган бўлса), бу ишни тугатишга сабаб бўлиши мумкин.
4. Терговчи – суд эмас
У айблов қўяди, лекин Сизни айбдор деб эълон қилиш ҳуқуқи йўқ. Шу боис, у қандай гап айтса ҳам, бу ҳукм эмас — шунчаки айблов, унинг субьектив фикри.
❗️Шунчаки “терговчи сўради” деган баҳона билан ҳамма гапни айтманг, масалан-да.

04.04.202513:59
“Дўкондан бирор маҳсулот йиқилиб кетса, пул тўлашга мажбурмисиз?” 🛒
Кўпчилик дўконда эҳтиётсизлик билан бирор маҳсулотни тушириб юборса, уни тўлаш керак деб ўйлайди. Лекин қонун бўйича ҳамма ҳолатлар ҳам бир хил эмас! Кўриб чиқамиз.
📌 Сиз пул тўлашга МАЖБУР ЭМАССИЗ, агар:
✅ Маҳсулот нотўғри жойлаштирилган бўлса (масалан, беқарор тахланган идишлар);
✅ Дўкон ичи сирпанчиқ ёки хавфли бўлса ва шу сабабли маҳсулот тушиб кетса;
✅ Сиз атайлаб маҳсулотга зарар етказмаган бўлсангиз.
💰 Пул тўлашга ТЎҒРИ КEЛАДИ, агар:
❌ Маҳсулотни қўлингизга олиб, эҳтиётсизлик билан тушириб юборсангиз;
❌ Болангиз маҳсулотни синдириб юборса (ота-она жавобгар бўлади);
❌ Дўкон қоидаларига зид равишда маҳсулотни эҳтиётсизлик билан ишлатган бўлсангиз.
❓ Агар сотувчилар асоссиз равишда пул тўлашга мажбурласа, нима қилиш керак?
🔹 “Мен маҳсулотни атайлаб синдирганимни исботлай оласизми?” деб сўранг;
🔹 Видео кузатув камералари орқали вазиятни текширишни талаб қилинг;
🔹 Мажбурлашса, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш органларига ёки ҲМҚО органларига мурожаат қилинг.

03.04.202504:53
Тергов тактикаси ёхуд терговчининг “ўйинлари”: Нималарни билиш керак?
Терговчилар жиноят ишини очиш ва айбдорни аниқлаш учун турли усуллардан фойдаланади. Айрим ҳолларда улар шундай “ўйинлар”ни ишга соладики, шахс ўз ҳуқуқларини билмаса, ўзини хато йўлга бошлаши мумкин. Қуйида тергов тактикасининг асосий усуллари ва уларга қандай жавоб бериш кераклиги ҳақида ўзимнинг тажрибамдан келиб чиқиб маълумот бериб ўтмоқчиман.
1. “Дўстона” ёндашув
Терговчи Сизни дўстона кутиб олиб, меҳрибон муомалада бўлиши мумкин. У Сизга ишонаётганини ва ҳеч қандай муаммо йўқлигини таъкидлаб, “оддий саволлар” беради. Бунинг мақсади – Сиздан ҳимояни йўқотиш ва тезроқ маълумот олиш.
✅ Нима қилиш керак?
➖ҳатто терговчи дўстона кўринса ҳам, эҳтиёт бўлинг;
➖ ҳуқуқларингиз (жумладан, сукут сақлаш ҳуқуқи ва адвокат чақириш ҳуқуқи) борлигини унутманг;
➖ адвокатсиз изоҳ ёки тушунтириш берманг.
2. “Ёмон ва яхши терговчи” тактикаси
Бу усулда икки терговчи бўлиб, бири қаттиққўллик билан Сизга босим ўтказса, иккинчиси юмшоқ, тушунадиган ва ёрдамчи ролини ўйнайди. Иккинчи терговчи Сизга “чиқиш йўли”ни таклиф қилиши мумкин, лекин бу ҳам Сизнинг маълумот бериб қўйишингиз учун қўлланади.
✅ Нима қилиш керак?
➖ ҳар иккисини бир хил кўринг: уларнинг вазифаси – Сиздан маълумот олиш;
➖ эҳтиросга берилманг, ўзингизни назорат қилинг;
➖ фақат адвокатингиз иштирокида гаплашинг.
3. “Ҳаммаси маълум” техникаси
Терговчи Сиз ҳақингизда “ҳамма нарсани биламан” деб ишонтиришга уриниши мумкин. “Бизда далил бор”, “гувоҳлар кўрсатма берди” каби иборалар билан Сиздан тан олишни кутади. Лекин бу гапларнинг барчаси ҳақиқатга тўғри келмаслиги мумкин.
🔹 Нима қилиш керак?
➖ терговчига ишониб, фойдага қарши кўрсатма бериб қўйманг;
➖ далил талаб қилинг: “Қандай далиллар бор?”, “Қаерда ва қачон?” каби саволлар билан аниқлик киритинг;
➖ адвокат иштирокисиз изоҳ ёки тан олиш берманг.
4. “Тасодифий суҳбат”
Терговчи Сиз билан расмий эмас, “тасодифий” тарзда гаплашиши мумкин. Масалан, кофехонада, айвонда ёки бошқа норасмий жойда суҳбатлашиб, Сиздан маълумот олишга ҳаракат қилади.
🔹 Нима қилиш керак?
➖ ҳеч қачон ўз ҳуқуқларингиздан воз кечманг, ҳатто суҳбат норасмий бўлса ҳам;
➖ терговчи билан мулоқотни расмий тартибда олиб боринг;
➖ агар терговчи охири қамоқ билан якунланишини айтиб таҳдид қилса зудлик билан адвокат талаб қилинг.
5. “Бошқа гумонланувчи ҳамма нарсани айтди”
Терговчи бошқа шахс Сиз ҳақингизда кўрсатма берганини ва Сиз ҳам тан олсангиз, енгилроқ жазо олишингизни айтса, эҳтиёт бўлинг. Бундай усул кўпинча одамларни чалғитиш учун қўлланилади.
🔹 Нима қилиш керак?
➖ “Ким, қаерда, қандай далиллар билан?” деб аниқлик киритинг;
➖ шошиб қарор қилманг, адвокатингиз билан маслаҳатлашинг;
➖ ҳақиқий далиллар бор-йўқлигини текширинг.
Хулоса
Терговчилар турли психологик усуллардан фойдаланиши мумкин, лекин Сизнинг энг муҳим қуролингиз – ҳуқуқларингизни билиш ва адвокатингиз иштирокисиз ҳеч қандай изоҳ бермасликдир. Терговчи қанчалик кўниккан ва профессионал бўлмасин, Сиз ўз ҳуқуқларингизга риоя қилсангиз, ҳимояда қоласиз.
Ушбу постни яқинларингиз билан улашинг – бу ҳамма учун муҳим! ⚖️

06.04.202510:42
❗ТЕРГОВЧИ КИМ?
1) оғзи еса ҳам, емаса ҳам қон бўлган БЎРИ (ЖПК 83-84-модда бўйича қарор қабул қилса тамом ҳаммага порахўрдек кўринади);
2) дам олиш куни иш кунига алмаштирилган ва таътил нималигини шунчаки унутган ТЕРМИНАТОР;
3) қонун бўйича тергов қилиш муддати 3 ой бўлсада, 1 ойда якунлашга мажбур бўлган АСКАР;
4) акажон 5 минутга келиб-кетинг деб, судгача "курорт"га саёҳат қилдирадиган моҳир АКТЁР;
5) қонун бўйича мустақил бўлсада, амалда акси бўлган "ҚЎҒИРЧОҚ" (айни ҳақиқат);
6) жойи келганда вазир-у ҳокимларни ҳам хонасига чақирадиган, жойи келмаганда эса уларнинг шопирини ҳам чақира олмайдиган МАҚТАНЧОҚ;
7) ҳақиқатни билиб турсада, жойи келганда гапиришга тили йўқ "МАШРАБ";
8) оила аъзолари ва қариндошлари умуман бўлмаган ЕТИМ;
9) агар аризачи чиройли ҳурлиқо бўлса, бесабаб қайта-қайта сўроқ қиладиган, акси бўлса умуман чақирмайдиган моҳир "ОВЧИ";
10) сўроқ қилишдан ҳам кўпроқ жадвал тўлдирувчи геометрия ЎҚИТУВЧИ
P.S.JPK 36-modda left the group.
✅ Касб байрамингиз муборак бўлсин, қадрли терговчилар 😎

P.S.

04.04.202504:02
❗️Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларми ёки адвокатура?
Бўлажак юрист талабалардан шахсийга шунақа хабарлар келиб тушмоқда. Барчасига битта қилиб жавоб бермоқчиман.
1. Ўзингизга савол беринг: Эркинликми ёки тизим?
➖ Агар мустақил ишлашни хоҳласангиз, адвокатлик Сизга мос. Адвокат ўз мижозларини танлаши, иш вақти ва фаолиятини ўзи белгилаши мумкин.
➖ Агар тизимли тартибни ёқтирсангиз, ҲМҚО йўналишини танланг. Бу соҳага кирганингиздан кейин қатъий қоидаларга бўйсунишингиз ва тузилмавий ишлашга одатланишингиз керак бўлади.
2. Қандай масъулиятни хоҳлайсиз?
➖ ҲМҚО ходимлари давлат манфаатларини ҳимоя қилади, иш юритиш жараёнида уларга раҳбарлари ва бошқалар томонидан босим бўлиши мумкин.
➖ Адвокат эса асосан ўз мижозининг ҳуқуқларини ҳимоя қилади, у шахсий масъулиятни ўз зиммасига олади ва мустақил равишда ҳаракат қилади.
3. Молиявий ва карьера истиқболларини ҳисобга олинг
➖ ҲМҚО тизимида ишлаш барқарор маош ва лавозим бўйича кўтарилиш имкониятини беради, лекин даромад чекланган бўлиши мумкин.
➖ Адвокатлик эса яхши мижозлар билан молиявий жиҳатдан фойдалироқ бўлиши мумкин, лекин муваффақиятли бўлиш учун ном қозониш керак.
4. Стресс ва босимга тайёрмисиз?
➖ ҲМҚО тизими юқори даражадаги босим билан келади – муддати қисқа ишлар, раҳбарият назорати ва давлат тартиб-қоидаларига қатъий риоя қилиш талаб қилинади.
➖ Адвокатлар эса мустақил ҳаракат қилишади, лекин мижозларнинг талаблари бўлиши мумкин.
5. Ҳаётингизда қандай муҳитни хоҳлайсиз?
➖ ҲМҚО – қатъий интизом, аниқ қоидалар, бир хил тизим ва соғлик йўқотиш.
➖ Адвокатлик – эркинлик, мослашувчанлик ва ўз устингизда ишлаш зарурати.
Хулоса: Қайси йўл Сиз учун?
✅ Агар барқарорлик, давлат тизимида ишлаш ва лавозим бўйича кўтарилишни истасангиз, ҲМҚО йўналишини танланг.
✅ Агар ўзингизни эркин юрист сифатида кўрсангиз, судда ва терговда, умуман ҳаётда инсонларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни хоҳласангиз, адвокатлик тўғри йўл бўлиши мумкин.
P.S. Агар ҳали ҳам иккиланаётган бўлсангиз, дастлаб прокуратура ёки тергов соҳасида ишлашни тажриба сифатида синаб кўриб, кейинчалик адвокатликка ўтиш мумкин. Кўпчилик юристлар айнан шундай йўлни танлайди. Шахсий фикрларим.

02.04.202513:01
“Ижарада яшаётган бўлсангиз, Сизни кўчага ҳайдаб чиқаришлари мумкинми?”
Кўпчилик ижарачилар уй эгаси хоҳлаган пайтда уйдан чиқариб юбориши мумкин деб ўйлайди. Лекин қонун бўйича ҳамма нарсанинг ўз тартиби бор!
Уй эгаси Сизни чиқариб юбориши учун қуйидагилар бўлиши керак:
✅ Расмий ижара шартномаси бекор қилинган бўлиши (шартномада кўрсатилган тартибда).
✅ Суд қарори мавжуд бўлиши (агар сиз чиқмасангиз, мажбуран чиқариш учун).
✅ Олдиндан ёзма огоҳлантириш берилган бўлиши (одатда 30 кун олдин).
🚫 Уй эгаси қуйидагиларни қила олмайди:
❌ Электр ёки сувни ўчириб қўйиш орқали Сизни кетишга мажбурлаш;
❌ Сиз ичкарида бўлган ҳолда эшик қулфини алмаштириш;
❌ Ҳужжатларсиз ва огоҳлантиришсиз мажбуран кўчага чиқариш.
✅ Агар сизни ноқонуний ҳайдаб чиқармоқчи бўлишса, нима қилиш керак?
1️⃣ Уй эгасидан барчасини ёзма равишда расмийлаштиришни талаб қилинг.
2️⃣ Ҳеч қандай босим остида чиқиб кетманг – ҳуқуқингиз борлигини билинг.
3️⃣ Агар ноқонуний ҳаракатлар бўлса, ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилинг.
📌 Ижарачилар ва уй эгалари учун бу муҳим маълумот! Ушбу постни улашинг, кўпчилик буни билмайди!

Показано 1 - 18 із 18
Увійдіть, щоб розблокувати більше функціональності.