Notcoin Community
Notcoin Community
Proxy MTProto | پروکسی
Proxy MTProto | پروکسی
Proxy MTProto | پروکسی
Proxy MTProto | پروکسی
iRo Proxy | پروکسی
iRo Proxy | پروکسی
UzNews.uz ахборот агентлиги расмий канали avatar
UzNews.uz ахборот агентлиги расмий канали
UzNews.uz ахборот агентлиги расмий канали avatar
UzNews.uz ахборот агентлиги расмий канали
Період
Кількість переглядів

Цитування

Дописи
Сховати репости
Тошкентда ноёб йиртқич ҳайвон шаҳар бўйлаб кезиб юрди — видео

Йиртқични Яккасарой тумани аҳолиси пайқаб қолган. Мутахассислар уни ушлаб, пойтахт ҳайвонот боғига топширган.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/80020

@uznewsuzb
26.02.202510:00
Сирдарё вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди

Янги ўринбосар вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасига ҳам раҳбарлик қилади.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/80013

@uznewsuzb
26.02.202507:06
Дональд Трамп икки ҳафтадан сўнг АҚШда $5 млнга "олтин" яшаш гувоҳномаси сотилишини эълон қилди

Ушбу дастур қонун нуқтаи назаридан қонуний ҳисобланади ва тушумларнинг барчаси катта эҳтимол билан АҚШ бюджети тақчиллигини қоплашга йўналтирилади.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/80004

@uznewsuzb
26.02.202504:14
Uzcosmos ва Uzum Guhem космик лагерига йўлланма совға қилмоқда

"Ёш муҳандис" республика танлови 25 февраль куни бошланади (реклама ҳуқуқлари асосида).
https://uznews.uz/uz/posts/79986

@uznewsuzb
Ўзбекистонда фашизм устидан қозонилган ғалаба учун эсдалик юбилей медали таъсис этилди

Шавкат Мирзиёев тегишли фармонни имзолади.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/79991

@uznewsuzb
Конгода номаълум касалликдан 50 дан ортиқ одам вафот этди

Касаллик барча ёшдаги одамлар учун хавфли ҳисобланиб, аломатлари орасида иситма, титроқ, бош оғриғи, мушак оғриғи, бўғим оғриғи мавжуд.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/79978

@uznewsuzb
26.02.202511:13
Таиландда сайёҳлик автобуси ЙТҲга учраши оқибатида 19 киши ҳалок бўлди

Автобус катта тезликда йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилиб кетишига тормоз тизимидаги носозлик сабаб бўлган.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/80019

@uznewsuzb
Ўзбекистон ва Покистон ўртасида товар айирбошлаш ҳажми 2 млрд долларга етказилади

Шавкат Мирзиёев Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф билан қатор масалаларда музокара ўтказди.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/80011

@uznewsuzb
26.02.202505:13
Хонанда Шаҳриёр наркотик билан қўлга тушгани рад этилди

Аввалроқ, Шаҳриёр гиёҳвандлик моддаси билан қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалди. ИИВ мазкур шахс хонанда эмаслигини маълум қилди.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/79999

@uznewsuzb
26.02.202504:04
Бугун қордан сўнг Тошкент ҳавоси сифати анча яхшиланди

IQAir портали маълумотларига кўра, кеча ёғишни бошлаган қордан сўнг Тошкент дунёнинг йирик шаҳарлари орасида ҳаво ифлосланиши бўйича 94-ўринни эгаллаган.

Мониторинг станцияси маълумотларига кўра, маҳаллий вақт билан соат 08:00 да PM2.5 концентрацияси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг йиллик PM2.5 йўриқномаси қийматидан 1,5 баравар юқорилигини кўрсатмоқда.

Шаҳардаги ҳаво сифати "Яхши" деб таснифланди.

@uznewsuzb
Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазири тайинланди

Ўзбекистон Ҳарбий прокурори фавқулодда вазиятлар вазири бўлди.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/79989

@uznewsuzb
❗️12 баллик тизимда айнан қайси қоидабузарликлар учун жарима балли берилади?

МЖтКга киритилган ўзгартиришларга кўра жарима баллари берилиши мумкин бўлган йўл ҳаракати қоидабузарликлари ҳақида маълумот берилди.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/79979

@uznewsuzb
26.02.202510:53
Москвада эркак хотинига совға қилинган Porsche Macan автомобилини ахлатга ташлаб юборди

Эркак 14 февраль куни совға қилган Porsche Macan автомашинаси аёлига ёқмагани учун уни ахлат қутисига ташлаб юборган.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/80017

@uznewsuzb
26.02.202509:26
Тошкентда Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шарифни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди — фото

Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қутлаб, шоҳсупага таклиф этди.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/80007

@uznewsuzb
26.02.202504:59
Янги Фавқулодда вазиятлар вазирига генерал-майор унвони берилди

Президент фармони билан янги тайинланган Фавқулодда вазиятлар вазири Ботир Қувватхўжаевга генерал-майор ҳарбий унвони берилди.

@uznewsuzb
26.02.202503:50
❄️Тошкентда қор ёғиши бугун куннинг биринчи ярмигача давом этади

Фақат Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 0 дан +5 даражагача бўлади.

Ўзгидромет маълумотларига кўра, Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчкиси хавфи сақланиб қолмоқда. Айрим ҳудудларда туман тушиши ва музлаши мумкин.

@uznewsuzb
Хоразмда 71 ёшли ота ов қуроли билан ўғлини отиб ўлдирди

Оилавий келишмовчилик сабаб келиб чиққан жанжал натижасида ота келини ва набирасига ҳам ўқ отиб, оғир тан жароҳати етказган.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/79985

@uznewsuzb
Runking Motor Ўзбекистонда Changan автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича келишув имзолади

Келишув доирасида Ўзбекистон ҳудудида Changan'нинг асосий моделларини, жумладан, Deepal S07, S05, Changan Nevo Q05 ва А05 моделларини ишлаб чиқариш ташкил этилади (реклама ҳуқуқлари асосида).
https://uznews.uz/uz/posts/79975

@uznewsuzb
26.02.202510:17
Ўзбекистон ва Покистон Стратегик шериклик кенгашини тузади

Мамлакатлар ўртасида турли соҳаларда, жумладан, таълим, хавфсизлик ва ахборот соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битимлар тўплами имзоланди.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/80014

@uznewsuzb
26.02.202508:29
Афғонистондаги сув тошқинларида 29 киши ҳалок бўлди

Жабрланганлар дам олиш учун Қала-и-Каҳ тоғларига йўл олишган вақтда сув оқими уларни оқизиб кетган.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/80005

@uznewsuzb
Тошкентдаги боғчада тарбиячи овқат ейишни хоҳламаган болани стулга скотчлаб қўйди — видео

Пойтахт мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/79997

@uznewsuzb
26.02.202503:41
Тошкентдаги сотув офисларидан бири ёниб кетди — видео

Пойтахт ФВБ ҳодиса юзасидан маълумот берди.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/79994

@uznewsuzb
АТТО ва Uzum Bank Ўзбекистонда жамоат транспортининг рақамлаштирилишини ривожлантиради

3,5 ой ичида Тошкент аҳолиси метродаги сафарлар учун 1,5 млрд сўмдан ортиқ кешбэк олган (реклама ҳуқуқлари асосида). https://uznews.uz/uz/posts/79965

@uznewsuzb
Жанубий Кореяда қурилиш олиб борилаётган кўприк қулаши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

Қурилиш бўлаётган осма кўприк қулаши натижасида ҳалок бўлганлардан ташқари яна 5 киши жароҳатланган.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/79974

@uznewsuzb
Показано 1 - 24 із 428
Увійдіть, щоб розблокувати більше функціональності.